ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Илмий ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2022 й. 485-сон "Я. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти ва унинг Бухоро филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.08.2022 й.

N 485




Я. ҒУЛОМОВ НОМИДАГИ САМАРҚАНД

АРХЕОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ ВА УНИНГ БУХОРО

ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА

          

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 сентябрдаги 792-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошисига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Археологик тадқиқотлар институти негизида Фанлар академияси Миллий археология марказининг юридик шахс бўлмаган филиали шаклидаги Я. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти ташкил этилганлиги;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 24 февралдаги 100-сон қарори 7-бандининг "б"-кичик бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Миллий археология маркази филиали "Самарқанд археология институти"нинг юридик мақомини тиклаган ҳолда, Фанлар академияси тизимида мустақил институт ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5150-сон қарори билан Самарқанд археология институти ("Археологик топилмалар фонди" ноёб илмий объекти билан) Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг (кейинги ўринларда - Маданий мерос агентлиги) ташкилий тузилмасига киритилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг 189-бандига мувофиқ Самарқанд археология институти фаолияти ва унинг моддий-техник базасини тубдан яхшилаш ҳамда 184-бандига мувофиқ Бухоро шаҳрида Археология институтининг филиалини ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг:

Фанлар академиясининг Самарқанд археология институти ("Археологик топилмалар фонди" ноёб илмий объекти билан) негизида Маданий мерос агентлиги тизимида давлат муассасаси шаклидаги Я. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институтини ("Археологик топилмалар фонди" ноёб илмий объекти билан) (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этиш;

Институтнинг юридик шахс бўлмаган Бухоро филиалини ташкил этиш;

Институтга Фанлар академияси Самарқанд археология институтининг мавжуд 52 та штат бирлигини ўтказиш, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Институтнинг Бухоро филиали учун қўшимча 5 та штат бирлигини ажратиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қадимги тош асридан бошлаб ривожланган ўрта асрларни ўз ичига олган Марказий Осиёнинг моддий ва маънавий маданияти тарихини ўрганиш борасида фундаментал тадқиқотлар олиб бориш;

тадқиқ этиладиган даврлар маданиятлари хронологиясини ва даврлаштирилишини ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон ҳудудининг ибтидоий одамлар томонидан ўзлаштирилишини, цивилизациянинг шакллантирилишини, илк шаҳарлар ва давлатчилик, қадимги жамиятлар дунёқарашини, жаҳон динларининг пайдо бўлишини ва ривожланишини, савдо-сотиқ муносабатлари ва "Буюк ипак йўли" тарихини ўрганиш;

ҳунармандчилик, металлургия ва кон иши, археологик ёдгорликларни аниқлаш, археологик тадқиқотлар олиб бориш, харитага тушириш ва илмий муомалага киритиш;

республика ҳудудидаги ноёб археологик ёдгорликларни очиқ осмон остидаги музейларга айлантиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;

археологик топилмаларни таъмирлаш услуби ва қадимий технологик усулларни тиклаш ҳамда ушбу йўналишда ваколатли орган томонидан берилган тегишли рухсатномага эга бўлган археология тадқиқотчиларини жалб қилиш;

археология соҳасида илмий кадрлар тайёрлаш, Институтнинг илмий йўналишидан келиб чиқиб, жаҳон илм-фани ютуқларини ўрганиш, улардан фойдаланиш ҳамда маҳаллий ва халқаро миқёсда қўшма тадқиқотлар ташкил этиш.


4. Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Я. Ғуломов номидаги Самарқанд археология институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазирига, зарурат бўлганда, Институт тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


5. Белгилансинки:

Институт республика ҳудудида олиб борилаётган археологик тадқиқотларни илмий-услубий жиҳатдан йўналтириш ҳамда табиий фанларнинг замонавий тадқиқот услубларини археологик изланишларга кенг жорий қилиш фаолиятини амалга оширувчи ихтисослаштирилган давлат илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;

Институт директори Институтнинг Илмий кенгаши тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири билан келишилган ҳолда, Маданий мерос агентлиги директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;

Институт ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;

Институт Фанлар академияси Самарқанд археология институтининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Маданий мерос агентлиги берган рухсатнома асосида дала тадқиқотларини олиб борган археологлар томонидан ҳисоботлар 2023 йилдан бошлаб ҳар йили 1 мартга қадар "Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар" йиллик тўпламини чоп этиб бориш учун Институтга тизимли равишда тақдим этиб борилади;

"Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети Институтнинг илмий ва инновацион тадқиқотлар соҳасидаги ҳамда методик йўналишларидаги фаолиятига кўмаклашади.


6. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Институт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларни қоплаш учун ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари;

илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

Маданий мерос агентлигининг бюджетдан ташқари Маданий мерос жамғармаси маблағлари;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;

республика илмий-тадқиқот лойиҳаларининг грантлари;

хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида тадқиқотлар ўтказишдан тушадиган тушумлар;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Туризм ва маданий мерос вазирлиги Маданий мерос агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Институтнинг Бухоро филиалини Бухоро шаҳри Саноатчилар кўчаси 26-уй манзилида жойлашган бинонинг бир қисмига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш чораларини кўрсин.


8. Маданий мерос агентлиги:

а) бир ой муддатда Институт уставини тасдиқлаш ҳамда уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;

б) икки ой муддатда Институтни профессионал билимга эга бўлган юқори малакали ва ташаббускор кадрлар билан тўлдириш;

в) уч ой муддатда Маданий мерос агентлигининг бюджетдан ташқари Маданий мерос жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан белгиланган тартибда Институт ва унинг Бухоро филиалини халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, шунингдек, мебель ва бошқа техник воситалар билан қайта жиҳозлаш;

г) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда Институтнинг янги биносини белгиланган тартибда қуриш, лаборатория билан таъминлаш, уларни замонавий мебель ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ 2023 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритиш ҳамда зарур маблағлар ажратиш чораларини кўрсин;

д) Молия вазирлиги билан биргаликда Институтнинг Бухоро филиали биносини белгиланган тартибда таъмирлаш ишларини 2023 йил Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин;

е) Фанлар академияси билан биргаликда:

бир ой муддатда Фанлар академияси Самарқанд археология институтининг илмий-техник лойиҳалари, уларнинг фойдаланиш учун ажратилган асбоб-ускуналари ва бошқа мол-мулклари, жумладан, автотранспорт воситалари ҳамда ёқилғи-мойлаш материаллари лимитларини хатловдан ўтказиб, уларни Институтга топшириш;

икки ой муддатда Институт кутубхонасида сақланаётган ҳамда нусхаси ягона бўлган илмий асар ва тўпламларнинг электрон нусхаларини Фанлар академиясининг Миллий археология марказига ўтказиш;

2022 йил 1 октябрдан бошлаб босқичма-босқич Институт архивида сақланаётган илмий ишланмаларнинг электрон нусхаларини Фанлар академиясининг Миллий археология марказига ажратиб бориш чораларини кўрсин.


9. Институтга ўз идоравий вазифаларини амалга ошириш учун учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар)ни сотиб олиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, сақлаш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида улардан фойдаланиш ваколати берилсин.


10. Институтга экспедицияларни ташкил этиш мақсадида 2 та махсус автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Институтни бюджет маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Туризм ва маданий мерос вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади, 2023 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.


11. Инновацион ривожланиш вазирлиги Фанлар академиясининг Самарқанд археология институти ходимлари раҳбарлигида ишланаётган лойиҳа ҳамда Миллий археология марказининг Самарқанд шаҳрида таҳсил олаётган таянч докторантларини Институтга ўтказиш ва Институтга 2023 йилда таянч докторантура учун 3 та, стажёр-тадқиқотчилик учун 2 та квота ажратилишини таъминласин.


12. Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг Институтга Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрининг В. Абдуллаев кўчасидаги 3-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


14. Маданий мерос агентлиги:

бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

Фанлар академияси билан биргаликда 2023 йил 20 декабрга қадар Институт фаолияти самарадорлигини пухта таҳлил қилган ҳолда, уни янада такомиллаштириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифларни киритсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов

           

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 31 августдаги

485-сон қарорига

1-ИЛОВА



Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги

Маданий мерос агентлиги Я. Ғуломов номидаги

Самарқанд археология институтининг

ТУЗИЛМАСИ

          





Илмий кенгаш



Директор



Ёш олимлар кенгаши
































































































         

Илмий ишлар бўйича

директор ўринбосари

          


Илмий котиб

1







Маъмурий-

хўжалик ишлари бўйича мутахассис

1



Бош юрисконсульт

0,5













































Тош даври археологияси

бўлими

6



Илк металлар ва қадимги давр археологияси бўлими

7

















Бухгалтерия

2
























































Ўрта асрлар даври

археологияси бўлими

14



Кимёвий-технологик тадқиқотлар, археологик топилмаларни реставрация ва консервация қилиш лабораторияси

6




Бухоро филиали**

5








Кадрлар бўлими

инспектори

1











































Археологик тадқиқотларда замонавий усулларни қўллаш бўлими

3


























АКТ мутахассиси

0,5



"Археологик топилмалар фонди" ноёб илмий объекти

8













































































        

Илмий маълумотларни нашр этиш ва оммалаштириш бўлими*

         



Дала тадқиқотлари

бўлими*













































            

Ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони - 57 нафар.

Илмий ёрдамчи ва ёрдамчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нормативлар бўйича белгиланади.


*) Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.


**) Бухоро филиали 1 нафар бошлиқ, 3 нафар илмий ходим ва 1 нафар реставратордан иборат.

          

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 31 августдаги

485-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

          

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 июлдаги 190-сон қарори билан тасдиқланган Дала шароитларидаги ишларда банд бўлган ходимларга дала устамаси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 4-1-бандда:

биринчи хатбошидаги "2,3" рақами "7" рақами билан алмаштирилсин;

"а" кичик банддаги "0,08" рақами "0,3" рақами билан алмаштирилсин;

"б" кичик банддаги "0,03" рақами "0,11" рақами билан алмаштирилсин;


б) 4-2-бандда:

биринчи хатбошидаги "2,6" рақами "8" рақами билан алмаштирилсин;

"а" кичик банддаги "0,12" рақами "0,35" рақами билан алмаштирилсин;

"б" кичик банддаги "0,1" рақами "0,31" рақами билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг янгидан ташкил этилган илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 майдаги 292-сон қарорининг 2-бандидаги тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 сентябрдаги 792-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг республика ҳудудида олиб борилаётган археологик тадқиқотларни илмий-услубий жиҳатдан йўналтириш ҳамда табиий фанларнинг замонавий тадқиқот услубларини археологик изланишларда кенг жорий қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тизимида давлат муассасаси шаклидаги Миллий археология марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин";


б) 12-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 1-иловадан "Миллий археология маркази Самарқанд филиали - Я.Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти ("Археологик топилмалар фонди" ноёб илмий объекти билан)" блоки чиқариб ташлансин;


г) 2-иловада:

3-позиция чиқариб ташлансин;

20-позициянинг "Ижро учун масъуллар" устуни "Молия вазирлиги, Фанлар академияси" сўзларидан кейин "Туризм ва маданий мерос вазирлиги" сўзлари билан тўлдирилсин;

39-позициянинг "Амалга ошириладиган тадбир" устунидаги "Институтда" сўзи "Марказда" сўзи билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 31 август























































Время: 0.1981
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск