ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.09.2022 й. 496-сон "Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.09.2022 й.

N 496



АҲОЛИНИНГ ИЧИМЛИК СУВ

ТАЪМИНОТИ ВА ОҚОВА СУВ ХИЗМАТЛАРИ

БИЛАН ТАЪМИНЛАНГАНЛИК ДАРАЖАСИНИ

ОШИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

БЕЛГИЛАНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Республика бўйича ичимлик ва оқова сув тизимидаги истеъмолчиларнинг сувни ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, истеъмолчилар томонидан истеъмол қилинган сув сарфи харажатларини назорат қилиш, улардан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича маълумотларни ўз вақтида шакллантириш учун сув ҳисоблагичларнинг масофадан маълумот узатувчи замонавий технологияларини жорий этиш талаб этилади.

Шунингдек, ичимлик ва оқова сувни чиқариш хизматлари юзасидан дебитор қарздорликни кескин камайтириш мақсадида юридик шахс бўлган истеъмолчининг банкдаги ҳисобварағига тўлов талабномасини қўйиш йўли билан амалга ошириш зарур.

Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари сифатини яхшилаш ҳамда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 24 майдаги ПҚ-257-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилотлари маблағлари ҳисобидан аҳолининг қиёслаш муддати тугаган ҳисобга олиш асбобларини янгисига алмаштириш;

юридик шахс бўлган ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар томонидан масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилиши;

масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган истеъмолчиларга ҳисобга олиш асбоблари билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китобни амалга ошириш;

ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш;

истеъмолчининг ихтиёрига кўра ҳудудий ичимлик сув таъминоти ташкилоти билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш ва сувни ҳисобга олиш асбобларини муҳрлаш;

юридик шахс бўлган истеъмолчиларнинг сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари юзасидан дебитор қарздорлигини ундириш чорасини кўриш;

давлат ижтимоий буюртма асосида ташкил қилинган ичимлик сув таъминоти корхоналарининг электрон реестрини юритиш ҳамда уларга методик ва амалий ёрдам кўрсатиш;

ер ости чучук сув ресурслари камайиб кетаётган ҳудудларнинг рўйхатини тасдиқлаш.


2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 6 сентябрдаги

496-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларида:


а) 65-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

ҳолига қиёслаш муддати тугаган сувни ҳисобга олиш асбобларини янгисига алмаштириш ИСКХ ташкилотининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) қуйидаги мазмундаги 86-1-банд билан тўлдирилсин:

"86-1. Юридик шахс бўлган ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар томонидан ИСКХ ташкилотига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилиши талаб этилади.

ИСКХ ташкилоти томонидан камида 30 календарь кун аввал ёзма равишда огоҳлантиргандан сўнг масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган юридик шахс бўлган ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун сувни ҳисобга олиш асбоблари билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб амалга оширилади";


в) куйидаги мазмундаги 109-1-банд билан тўлдирилсин:

"109-1. II ва III гуруҳ истеъмолчиларнинг сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари юзасидан дебитор қарздорлиги бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномаси имзоланган тақдирда, қарзни ундириш истеъмолчининг банкдаги ҳисобварағига тўлов талабномасини қўйиш йўли билан амалга оширилади".

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 8-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ичимлик сув таъминоти объектлари фойдаланишга тайёр ҳолда топширилган тақдирда (ўлчаш воситалари ўрнатилиб, ичимлик сув уй хўжалигигача етказилган тақдирда), истеъмолчининг ихтиёрига кўра СҚКХ билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш ва сувни ҳисобга олиш приборини пломбалаш амалга оширилади".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 315-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 11-банди "в" кичик бандида:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ҳар йили биринчи чорак якунига қадар ер ости чучук сув ресурслари камайиб кетаётган ҳудудларнинг рўйхатини тасдиқлайди";

иккинчи-саккизинчи хатбошилар тегишлича учинчи-тўққизинчи хатбошилар деб хисоблансин.


Изоҳ. Мазкур илованинг 1-банди "а" кичик банди учинчи хатбоишси ва "б" кичик бандининг иккинчи хатбошиси 2023 йил 1 январдан ҳамда "б" кичик бандининг учинчи хатбошиси 2024 йил 1 январдан кучга киради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 6 сентябрь









































Время: 0.1932
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск