ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш. Интернет /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2022 й. 620-сон "Ўзбекистон Республикаси Фазовий маълумотлар соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.2022 й.

N 620



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАЗОВИЙ

МАЪЛУМОТЛАР СОҲАСИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ

АЙРИМ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

         

      

"Фазовий маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармони ва "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, фазовий маълумотлар соҳасини самарали тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) "Фазовий маълумотлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда - Кадастр агентлиги) фазовий маълумотлар соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланганлиги;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сон Фармони 5-бандига мувофиқ:

2020 йил 1 октябрдан бошлаб ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг юзага келиши, ўзгариши, бошқа шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлишини назарда тутувчи қарорлар, аукцион ва танлов баённомалари, нотариал тасдиқланган битимлар ҳамда бошқа ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин кучга кириши;

давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш орқали тўпланган маълумотлар асосида амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

Миллий географик ахборот тизими фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг таркибий қисми бўлиб, миллий ва бошқа фазовий маълумотлар инфратузилмасига киритилган базавий ва соҳага оид фазовий маълумотлардан фойдаланган ҳолда умумдавлат ва тармоққа оид аҳамиятга эга вазифаларни ҳал қилишга мўлжалланган автоматлаштирилган тизим ҳисобланади ва Кадастр агентлиги томонидан юритилади;

Миллий географик ахборот тизими давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш, кўчмас мулкка оид давлат хизматларини кўрсатишда ваколатли органлар ҳамда бошқа ташкилотлар билан идоралараро электрон ҳамкорлик учун зарур бўлган фазовий маълумотларнинг ягона манбаи ҳисобланади.


3. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Ўзбекистон Республикаси Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасининг тузилиши ва уни юритишни ташкил қилиш тартиби;

Давлат кадастрлари ягона тизимига тегишли тематик қатламлар давлат кадастрининг ҳар бир тури бўйича ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш ишларининг бажарилишига асосан шакллантирилиши ва уларнинг назорат ҳолатида юритилишини ваколатли органлар томонидан таъминлаш тартиби;

Давлат кадастрлари ягона тизимига тақдим этиладиган маълумотларнинг таркиби ва мазмуни;

фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишларнинг ҳолати тўғрисида йиллик ҳисоботни тайёрлаш тартиби;

б) Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:

Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштирувчи кенгаш) Кадастр агентлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда маслаҳат - кенгашув вазифасини амалга оширадиган коллегиал орган сифатида ташкил этилиши;

Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;

Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг таркиби, унинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш масалалари;

Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси ва унинг ўринборсари функциялари, кенгаш котибияти ҳамда кенгаш аъзоларининг вазифалари;

в) Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1010-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Кадастр агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

         

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 26 октябрдаги

620-сон қарорига

3-ИЛОВА



Фазовий маълумотлар миллий

инфратузилмасини ривожлантириш

бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш

ТАРКИБИ

          

Ф. Пулатов

-

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори - Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси;


М. Мирмаксудов

-

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори ўринбосари - Мувофиқлаштирувчи кенгаш раисининг ўринбосари;


А. Назаров

-

сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


А. Бурхонов

-

мудофаа вазирининг ўринбосари


М. Убайдуллаев

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари


А. Хайдаров

-

молия вазирининг ўринбосари


А. Муминов

-

транспорт вазирининг ўринбосари


К. Абдижалилов

-

фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари


Ш. Мирзаев

-

қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари


Ш. Турдикулова

-

инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари


Б. Шахриёров

-

туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари


Ж. Махсудов

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари


Ш. Жахонгиров

-

қурилиш вазирининг ўринбосари


Ғ. Қурбонов

-

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари


Ж. Казбеков

-

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари


Ш. Алимов

-

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосари


З. Зияев

-

Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари


Б. Абдухалимов

-

Фанлар академияси вице-президенти


Ш. Кадиров

-

"Ўзбеккосмос" агентлиги директори


Ф. Сафаров

-

Гидрометеорология хизмати маркази директори ўринбосари


З. Махаматов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари


Б. Маматкаримов

-

"Ўзтрансгаз" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари


Х. Сабуров

-

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети проректори


Т. Султанов

-

"Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети проректори


Ф. Хикматов

-

Ўзбекистон География жамияти раисининг биринчи ўринбосари


М. Валиев

-

Давлат кадастрлари палатаси раиси


Н. Латипов

-

Кадастр агентлиги Миллий геоахборот тизимини мувофиқлаштириш ва Давлат кадастрлари бошқармаси бошлиғи - Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби

             

Изоҳ. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.

            

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 26 октябрдаги

620-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 14 декабрдаги 1010-сон қарори

билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектлари

манзиллари ягона реестрини шакллантириш

ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

       

1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом Кўчмас мулк объектларига манзиллар белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилиш ҳамда манзиллар ягона реестрини (кейинги ўринларда - Реестр) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди".


2. 2-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи - йигирма биринчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"фазовий объектлар - жойлашган жойи белгиланган фазовий-вақт координаталари тизимида аниқланиши мумкин бўлган табиий, сунъий ва бошқа объектлар (шу жумладан, бинолар, иншоотлар);

ҳалқа автомобиль йўли - бир нуқтадан бошланиб шаҳар ва аҳоли пунктлари атрофларини ўраб турувчи бошланган нуқта билан туташувчи айлана шаклидаги йўл;

берк кўчалар - бошқа йўлларга ўзаро ўтиб бўлмайдиган, кўча охири объект билан тўсилган кўчалар;

географик объектлар номларининг давлат реестри - маълум бир ҳудуд учун уларга мос бўлган ҳолда компьютер ёрдамида ўқиладиган топонимларни (географик номларни) ўз ичига олган рақамли маълумотлар базаси;

кўчалар - аҳоли пунктларда икки қатор уйлар орасидаги автотранспорт воситалари ва одамлар ўтишга мўлжалланган жой;

кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестри - манзиллар, уларинг геокодлари, ўзгариш тарихи ва ҳозирги ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг ягона ахборот тизими;

магистрал йўллар - кенг ва тўғридан-тўғри шаҳар кўчаси, одатда жадал ҳаракатлар бўладиган кўчалар, шаҳардан ташқарига олиб чиқувчи кўчалар;

тор кўчалар - иккита катта кўчани ўзаро боғловчи кичик кўча;

хиёбонлар - майдон ва кўчаларнинг дам олиш ва декоратив безаклар учун ишлатиладиган кичик яшил майдонлар;

чорраҳа - иккита кўчанинг кесишмаси ёки тўрт томондан келаётган йўлларни туташтирувчи қисм;

шоҳ кўча - узун, бурилишсиз ва кенг кўча;

электрон ҳужжатлар тўплами - электрон шаклда қайд этилган, тизим орқали тасдиқланган ва электрон ҳужжатларнинг уларни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот электрон ҳужжатлар тўплами;

кўчанинг ID рақами - географик объектлар номларининг давлат реестрида юритиладиган, географик объект номи ўзгарган тақдирда ҳам уни тизимда идентификация қилиш мақсадида бириктириладиган уникал рақам".


3. 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. 4-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Реестрни шакллантириш ва юритиш устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда - Кадастр агентлиги) томонидан амалга оширилади. Кадастр агентлиги:".


5. Қуйидаги мазмундаги 4-1 ва 4-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"4-1. Кўчмас мулк объектининг манзилларини белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилиш ҳамда уларни рўйхатдан ўтказишнинг мақсади қуйидагилардан иборат:

кўчмас мулк объектлари манзилларини тартибга солиш;

ер участкаси, янги қурилган, реконструкция қилинган, фойдаланилаётган бино ва иншоотларнинг ҳаёт циклининг турли босқичларида юридик жиҳатдан тўғри белгиланган манзилларини марказлашган ҳолда рўйхатга олишни таъминлаш;

реестрда рўйхатга олинган объект манзилининг ҳужжатларга мувофиқлик асосида бино ва иншоотлар ёки унинг қисмини шу билан бирга кўча ва йўлларни идентификациялашни таъминлаш.

4-2. Кўчмас мулк объектининг манзили реестрда рўйхатдан ўтказилганидан сўнг ушбу манзил маълумотлари жисмоний ва юридик шахслар учун ҳақиқий манба ҳисобланади".


6. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) манзилларнинг мавжудлигини белгилаш, ўзгартириш, бекор қилиш субъектлари ҳисобланади".


7. 8-бандда:


а) биринчи хатбошидаги "корхонанинг кўчмас мулк объектларига ҳуқуқларни рўйхатга олиш ишларини (кейинги ўринларда рўйхатга олиш деб аталади) рўйхатга олувчи (кейинги ўринларда рўйхатга олувчи деб аталади)" сўзлари "бошқарма" сўзи билан алмаштирилсин;


б) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"кўчмас мулк объектига кадастр паспортини расмийлаштириш жараёнида;";


в) иккинчи - тўртинчи хатбошилар тегишлича учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


8. Қуйидаги мазмундаги 8-1-банд билан тўлдирилсин:

"8-1. Қуйидаги кўчмас мулк объектларига манзиллар белгиланади:

ер участкасига, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бундан мустасно;

кўп квартирали уйлардаги квартирага (ҳар бир квартира учун);

бино ва иншоот ҳамда унинг бир қисмига".


9. 9-бандда:

а) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида ўтказилган электрон аукцион натижалари ҳақидаги баённома";

б) учинчи - тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

в) тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси".


10. 13-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи - еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Қуйидаги ҳолларда манзилни белгилаш учун тўлов ундирилмайди:

кўчмас мулк жойлашган маъмурий - ҳудудий бирлик ўзгарганда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига эски манзили берилганда;

кўчанинг номи ўзгариши билан ушбу кўчада жойлашган барча кўчмас мулкларнинг манзилига ўзгартириш киритилганда;

номсиз кўчаларга ном берилиши билан ушбу кўчада жойлашган барча кўчмас мулкларнинг манзили белгиланганда ва манзилига ўзгартириш киритилганда;

қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳоли пунктларининг номланиши ва чегаралари ўзгарганда, шу жумладан, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўтказилганда (турар ёки нотурар кўчмас мулк объектида реконструкция, кўшимча ва алоҳида қурилиш мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно)".


11. 16 ва 17-бандлардаги "корхона" сўзи "бошқарма" сўзи билан алмаштирилсин.


12. 19-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Геокоддан манзилни ахборот тизимида идентификациялаш учун фойдаланилади.

Манзилларни ахборот тизимларида идентификация қилиш учун манзилнинг уникал рақами ишлатилади".


13. Қуйидаги мазмундаги 20-1-банд билан тўлдирилсин:

"20-1. Манзил элементларининг турлари ушбу Низомга 5-иловага, манзил тузилмаси 6-иловага, ички манзил тузилмаси 7-иловага мувофиқ белгиланади".


14. 21-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Ички манзил ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шакллантирилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:".


15. 23-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кўчмас мулк объектларига, алоҳида ажратилган хоналарга рақамлар бериш мажбурийдир, ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно".


16. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Объектни ушбу Низомнинг 25-28-бандларига мувофиқ рақамлаш имкони бўлмаган тақдирда рақамлаш дунё қисмлари бўйича (тегишлича ғарбдан шарққа ёки шимолдан жанубга) амалга оширилади".


17. Қуйидаги мазмундаги 50-1 ва 50-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"50-1. Манзиллар реестри тузилгунга қадар рақамлаштирилган манзиллар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақида тузилган битимларнинг давлат реестрига (кейинги ўринларда - кўчмас мулк реестри) киритилган пайтдан эътиборан манзил белгиланган, ўзгартирилган, мавжудлиги бекор қилинган деб ҳисобланади.

50-2. Рақамлаштирилган манзиллар Манзиллар реестрига мутахассис томонидан босқичма - босқич киритиб борилади. Бунда мулкдор томонидан ариза ва тўлов талаб этилмайди".


18. 52-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (кейинги ўринларда - маъмур) Реестрни шакллантириш, юритиш ва ундаги ахборотнинг яхлитлиги учун масъулдир".


19. 53-банднинг биринчи хатбошисидаги "корхоналар" сўзи "бошқармалар" сўзи билан алмаштирилсин.


20. 60-бандда:


а) иккинчи хатбошидаги "инвентарь" сўзи "кадастр" сўзи билан алмаштирилсин;


б) учинчи хатбошидаги "корхоналар" сўзи "бошқармалар" сўзи билан алмаштирилсин.


21. 62-банддаги "рўйхатга олувчи" сўзлари "ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. 64-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Реестрга тузатишларни киритиш ҳудудий бошқарма томонидан:

ҳудудий бошқарманинг ташаббуси билан - техник хато бўлганда;".


23. 67-банддаги "рўйхатга олувчи" сўзлари "ҳудудий бошқарма" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. 72-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Индекслар қуйидаги лотин ҳарфлари билан белгиланади:

a, b, d, e, f, g, h, i, j, k, l, m, n, p, q, r, s, t, u, v, x, y, z".


25. 74-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида" сўзлари "қонунчилик ҳужжатларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Қуйидаги таҳрирдаги 5-7-иловалар билан тўлдирилсин:


"Кўчмас мулк объектлари манзиллари

ягона реестрини шакллантириш ва

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА



МАНЗИЛ ЭЛЕМЕНТЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ

          

Т/р

Манзил элементларининг номи

Қисқартирилган номи

1.

Қорақалпоғистон Республикаси


ҚР

2.

Вилоят


вил

3.

Шаҳар


ш

4.

Туман


т

5.

Шаҳарча


ш-ча

6.

Қишлоқ


қ

7.

Овул


о

Ички манзил таркибига кирувчи аҳоли пункти

таркибий қисмининг турлари


8.

Кўча


к

9.

Тор кўча


т/к

10.

Ўтиш йўли


ў/й

11.

Берк кўча


б/к

12.

Боғ


боғ

13.

Хиёбон


х-н

14.

Шоҳ кўча


шоҳ

15.

Майдон


м-н

16.

Бульвар


б-р

17.

Соҳилбўйи


соҳ

18.

Мавзе


Мвз

Бино ва унинг қисмлари


19.

Уй


уй

20.

Корпус


корп

21.

Блок


бл

22.

Квартира


кв

23.

Хона


х

24.

Ертўла


е

25.

Мансарда


м

         

        

Кўчмас мулк объектлари манзиллари

ягона реестрини шакллантириш ва

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА



МАНЗИЛ ТУЗИЛМАСИ

        

Минтақа

даражаси

      

Туман (шаҳар)

даражаси

        

III қисм

  

IV қисм

     

V қисм

     

Қорақалпоғистон

Республикаси ва вилоятлар

туман

шаҳар

-

ички манзил


шаҳарча

-

ички манзил


қишлоқ

аҳоли пункти


ички манзил


овул

аҳоли пункти


ички манзил


аҳоли пунктидан ташқарида


-

ички манзил


шаҳар

туман

-

ички манзил


шаҳарча

-

ички манзил



Тошкент шаҳри

     

туман

-

-

ички манзил

         

      

Кўчмас мулк объектлари манзиллари

ягона реестрини шакллантириш ва

юритиш тартиби тўғрисидаги низомга

7-ИЛОВА



ИЧКИ МАНЗИЛ ТУЗИЛМАСИ

         

Т/р

   

Номи

     

        

а) аҳоли пунктида жойлашган кўчмас мулк объектлари учун

       

1.

Аҳоли пункти таркибий қисмининг тури


2.

Аҳоли пункти таркибий қисмининг номи


3.

Уй рақами


4.

Корпус рақами*


5.

Географик объект тури (бинонинг қисмлари)*


6.

Квартира (бино қисми) рақами*


       

б) аҳоли пунктидан ташқарида автомобиль

йўлининг йўл чети полосасида жойлашган

кўчмас мулк объектлари учун


1.

Автомобиль йўлининг рақами


2.

Автомобиль йўли бошидан километрлардаги масофа


3.

Уй рақами


4.

Корпус рақами*


5.

Географик объект тури (бинонинг қисмлари)*


6.

Квартира (бино қисми) рақами*


           

в) аҳоли пунктидан ташқарида темир йўл

тармоғи полосасида жойлашган кўчмас

мулк объектлари учун

      

1.

Энг яқин алоҳида темир йўл пункти


2.

Уй рақами


3.

Корпус рақами*


4.

Географик объект тури (бинонинг қисмлари)*


5.

Квартира (бино қисми) рақами*


           

г) аҳоли пунктидан ташқарида автомобиль

йўлларининг йўл чети полосалари ва темир йўллар

шохобчаси полосалари чегарасидан четда жойлашган

кўчмас мулк объектлари учун

        

1.

Уй рақами


2.

Корпус рақами*


3.

Географик объект тури (бинонинг қисмлари)*


4.

Квартира (бино қисми) рақами*


        

д) аҳоли пунктидан ташқарида боғдорчилик ширкати,

дала ҳовли кооперативида жойлашган кўчмас

мулк объектлари учун

         

1.

Боғдорчилик-узумчилик ширкати, дала ҳовли кооперативи номи


2.

Уй рақами


3.

Корпус рақами*


4.

Географик объект тури (бинонинг қисмлари)*


5.

Квартира (бино қисми) рақами*


           

*) Мавжуд бўлганда қўлланилади".

        

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 26 октябрдаги

620-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат геодезия назорати инспекцияси тўғрисидаги, Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаги, Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбошиси ва қарорга 3-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 1 апрелдаги 95-сон қарорига илованинг 17-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори)" 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига 1-илованинг 20-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига 8-илованинг 9-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон Фармони)" 2017 йил 18 августдаги 644-сон қарорига 1-илованинг 5-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)" 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илова 26-бандининг "б" кичик банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)" 2018 йил 7 декабрдаги 995-сон қарорига 1-илованинг 45-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 12 мартдаги 215-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2019 йил 14 июндаги 498-сон қарорига 1-илованинг 7-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи айрим қонунчилик ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 17 августдаги 525-сон қарорига 5-илованинг 2-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги фаолияти ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2022 йил 22 апрелдаги 209-сон қарорига илованинг 3-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 27 октябрь






















































Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск