ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХСга тушунтиришлар /

(IFRIC) 5 "Объектларни фойдаланишдан чиқариш, атроф муҳитни қайта тиклаш ва экологик реабилитация фондларида иштирок этиш ҳуқуқлари" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 50-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

50-ИЛОВА



(IFRIC) 5-СОН МҲХСШҚ ШАРҲИ

"Объектларни фойдаланишдан чиқариш,

атроф муҳитни қайта тиклаш ва экологик реабилитация

фондларида иштирок этиш ҳуқуқлари"



Ҳаволалар


9-сон МҲХС "Молиявий инструментлар".

10-сон МҲХС "Консолидациялашган молиявий ҳисобот".

11-сон МҲХС "Биргаликдаги фаолият бўйича келишувлар".

8-сон БҲХС "Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар".

28-сон БҲХС "Таъсир остидаги ташкилотларга ва қўшма корхоналарга инвестициялар".

37-сон БҲХС "Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар".



Дастлабки маълумотлар


1. Объектларни фойдаланишдан чиқариш, атроф-муҳитни қайта тиклаш ва экологик реабилитация фондларининг (кейинги ўринларда "фойдаланишдан чиқариш фондлари" ёки "фондлар" деб юритилади) мақсади ишлаб чиқариш объектини (масалан, атом станциясини) ёки маълум асосий воситани (масалан, автомобилларни) фойдаланишдан чиқаришнинг ёки экологик реабилитацияни амалга оширишнинг (масалан, сув ифлосланишини бартараф этиш ёки қазилган ерни тиклаш) (биргаликда "фойдаланишдан чиқариш" деб юритилган ҳолда) айрим ёки барча сарфларини молиялаштириш учун активларни ажратишдан иборатдир.


2. Ушбу фондларга бадаллар киритиш ихтиёрий тарзда амалга оширилиши ёки норматив ҳужжат ёки қонунчилик орқали талаб этилиши мумкин. Фондлар қуйидаги тузилмалардан бирига эга бўлиши мумкин:

(a) муайян жойлар ёки географик жиҳатдан тарқоқ бир неча жойлар учун, ягона иштирокчи томонидан ўзининг фойдаланишдан чиқариш бўйича мажбуриятларини молиялаштириш учун ташкил этилган фондлар.

(б) бир нечта иштирокчилар томонидан фойдаланишдан чиқариш бўйича уларнинг алоҳида ёки биргаликдаги мажбуриятларини молиялаштириш учун ташкил этилган фондлар, бунда иштирокчилар ўзларининг бадаллари ҳамда фондни бошқариш сарфларидаги ўзларининг улуши чегирилган ҳолда ушбу бадаллар бўйича ҳар қандай ҳақиқий фойда даражасида фойдаланишдан чиқариш харажатларини қоплаш ҳуқуқига эга бўлади. Иштирокчилар қўшимча бадалларни киритиш мажбуриятига эга бўлиши мумкин, масалан, бошқа иштирокчининг банкротлик ҳолатида.

(в) бир неча иштирокчилар томонидан фойдаланишдан чиқариш бўйича уларнинг алоҳида ёки биргаликдаги мажбуриятларини молиялаштириш учун ташкил этилган фондлар, бунда бадалларнинг талаб этилган даражаси иштирокчининг жорий фаолиятига асосланади ва ушбу иштирокчи эга бўлган наф унинг олдинги фаолиятига асосланади. Бундай ҳолатларда, иштирокчи томонидан (жорий фаолиятга асосланган ҳолда) киритилган бадаллар суммаси билан (олдинги фаолиятга асосланган ҳолда) фонддан ўзлаштириладиган қиймат ўртасида потенциал номутаносиблик мавжуд бўлади.


3. Бундай фондлар умумий ҳолда қуйидаги жиҳатларга эгадир:

(a) фонд мустақил ишончли бошқарувчилар томонидан алоҳида тарзда бошқарилади.

(б) ташкилотлар (иштирокчилар) ҳам қарз ҳам капитал инвестицияларни ўз ичига оладиган бир қатор активларга инвестиция қилинадиган ва иштирокчиларнинг фойдаланишдан чиқариш сарфларини тўлашда кўмак бериш учун мавжуд бўладиган фондга бадаллар киритади. Ишончли бошқарувчилар фонднинг бошқарув ҳужжатлари ва ҳар қандай ўринли қонунчилик ёки бошқа меъёрий ҳужжатлар орқали белгиланган чегаралар доирасида бадалларни қандай инвестиция қилишни белгилайди.

(в) иштирокчиларда фойдаланишдан чиқариш сарфларини тўлаш жавобгарлиги сақланиб қолади. Лекин, иштирокчилар сарфланган фойдаланишдан чиқариш сарфларини ҳақиқатда амалга оширилган фойдаланишдан чиқариш бўйича сарфлар ва тегишли иштирокчининг фонд активларидаги улушининг ками даражасида қоплаш имкониятига эга бўладилар.

(г) иштирокчилар муносиб фойдаланишдан чиқариш сарфларини қоплаш учун ишлатилганидан ортиқча фонднинг қўшимча активларидан чекланган ҳолда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиши ёки бундай ҳуқуққа умуман эга бўлмаслиги мумкин.



Қўллаш доираси


4. Мазкур шарҳ иштирокчининг молиявий ҳисоботида қуйидаги иккита жиҳатга эга бўлган фойдаланишдан чиқариш фондларидан юзага келадиган улушларни ҳисобга олишга нисбатан қўлланади:

(a) активлар алоҳида тарзда (ёки алоҳида юридик ташкилот эгалик қилган ҳолда ёки бошқа ташкилот таркибида ажратилган гуруҳ активлари сифатида) бошқарилади; ва

(б) иштирокчининг активлардан фойдаланиш ҳуқуқи чекланган бўлади.


5. Қоплаш суммасини олиш ҳуқуқи қийматидан ортиқ бўлган фонддаги қолдиқ улуш, масалан, барча фойдаланишдан чиқариш тугалланган пайтдаги ёки фондни тугатиш пайтидаги тақсимотларга нисбатан шартномавий ҳуқуқлар 9-сон МҲХСнинг қўллаш доирасидаги улушли инструментни ифодалаши мумкин ва у мазкур шарҳнинг қўллаш доирасига кирмайди.



Масалалар


6. Мазкур шарҳда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

(a) иштирокчи фонддаги ўз улушини қандай ҳисобга олиши лозим?

(б) иштирокчи қўшимча бадаллар киритиш жавобгарлигига эга бўлса, масалан, бошқа иштирокчининг банкротлик ҳолатида, ушбу жавобгарлик қандай ҳисобга олиниши лозим?



Консенсус

Фонддаги улушни ҳисобга олиш


7. Иштирокчи фойдаланишдан чиқариш сарфларини тўлаш бўйича ўз жавобгарлигини, агар ушбу иштирокчи фонд тўлай олмаган ҳолатда ҳам фойдаланишдан чиқариш сарфларини тўлашга мажбур бўлмаса, мажбурият сифатида тан олиши ва фонддаги ўз улушини алоҳида тарзда тан олиши лозим.


8. Иштирокчи 10-сон МҲХС, 11-сон МҲХС ва 28-сон БҲХСга мурожаат этган ҳолда, у фонд бўйича назоратга ёки биргаликдаги назоратга ёки аҳамиятли таъсирга эга эканини аниқлаши лозим. Агар шундай бўлса, иштирокчи фонддаги ўз улушини ушбу стандартларга мувофиқ ҳисобга олиши лозим.


9. Агар иштирокчи фонд бўйича назоратга ёки биргаликдаги назоратга ёки аҳамиятли таъсирга эга бўлмаса, иштирокчи фонддан қоплаш суммасини олиш ҳуқуқини 37-сон БҲХСга мувофиқ қоплаш сифатида тан олиши лозим. Мазкур қоплаш қуйидагиларнинг кичиги билан баҳоланиши лозим:

(a) фойдаланишдан чиқариш бўйича тан олинган жавобгарликнинг суммаси; ва

(б) иштирокчиларга тегишли фонднинг соф активларининг ҳаққоний қийматидаги иштирокчи улуши.

Фондга бадаллар киритиш ва ундан тўловлар амалга оширилишидан ташқари қоплаш суммасини олиш ҳуқуқининг баланс қийматидаги ўзгаришлар бундай ўзгаришлар юз берган даврда фойда ёки зарарда тан олиниши лозим.



Қўшимча бадалларни киритиш бўйича

жавобгарликни ҳисобга олиш


10. Иштирокчи, масалан, бошқа иштирокчининг банкротлик ҳолатида ёки агар фонд эгалигидаги инвестиция активлари қиймати улар фонднинг қоплаш мажбуриятларини бажаришда етарли бўлмайдиган даражага камайган пайтда, потенциал қўшимча бадалларни киритиш жавобгарлигига эга бўлса, бундай жавобгарлик 37-сон БҲХСнинг қўллаш доирасидаги шартли мажбурият ҳисобланади. Иштирокчи фақатгина қўшимча бадалларни киритишнинг юқори эҳтимоли мавжуд бўлса, мажбуриятни тан олиши лозим.



Маълумотларни ёритиб бериш


11. Иштирокчи фонддаги ўз улушининг характерини ва фонддаги активлардан фойдаланиш бўйича ҳар қандай чекловлар тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериши лозим.


12. Иштирокчи мажбурият сифатида тан олинмайдиган потенциал қўшимча бадаллар киритиш жавобгарлигига эга бўлганда (10-бандга қаранг), у 37-сон БҲХСнинг 86-бандида талаб этилган маълумотларни ёритиб бериши лозим.


13. Иштирокчи фонддаги ўз улушини 9-бандга мувофиқ ҳисобга олганда, у 37-сон БҲХСнинг 85(в)-бандида талаб этилган маълумотларни ёритиб бериши лозим.



Кучга кириш санаси


14. Мазкур шарҳ ташкилотлар томонидан 2006 йил 1 январдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўлланиши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллаш маъқулланади. Агар ташкилот мазкур шарҳни 2006 йил 1 январдан олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим.


14A. [Чиқариб ташланган]


14Б. 2011 йилнинг май ойида эълон қилинган 10-сон МҲХС ва 11-сон МҲХС бўйича 8 ва 9-бандларга ўзгартиришлар қиритилган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 10-сон МҲХС ва 11-сон МҲХСлар билан биргаликда қўллаши лозим.


14B. [Чиқариб ташланган]


14Г. 2014 йил июль ойида эълон қилинган 9-сон МҲХС бўйича 5-бандга ўзгартириш киритилган ва 14А ва 14В бандлар чиқариб ташланган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 9-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.



Ўтиш қоидалари


15. Ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар 8-сон БҲХСнинг талабларига мувофиқ ҳисобга олиниши лозим.

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь


























































Время: 0.2082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск