ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари / БҲХСга тушунтиришлар /

(IFRIC) 10 "Оралиқ молиявий ҳисобот ва қадрсизланиш" Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини шарҳлаш қўмитаси шарҳи (АВ томонидан 09.12.2022 й. 3400-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг 10.11.2022 й. 61-сон буйруғига 53-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2022 йил 9 декабрда 3400-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

молия вазирининг

2022 йил 10 ноябрдаги

61-сон буйруғига

53-ИЛОВА



(IFRIC) 10-СОН МҲХСШҚ ШАРҲИ

"Оралиқ молиявий ҳисобот ва қадрсизланиш"



Ҳаволалар


9-сон МҲХС "Молиявий инструментлар".

34-сон БҲХС "Оралиқ молиявий ҳисобот".

36-сон БҲХС "Активларнинг қадрсизланиши".



Дастлабки маълумотлар


1. Ташкилотдан ҳар бир ҳисобот даври охирида гудвил қадрсизланишини баҳолаши ва лозим бўлса, 36-сон БҲХСга мувофиқ ушбу санадаги қадрсизланиш зарарини тан олиши талаб этилади. Лекин, кейинги ҳисобот даври охирида ҳолат шундай ўзгарган бўлиши мумкинки, бунда агар қадрсизланиш бўйича баҳолаш ушбу санада амалга оширилганда, қадрсизланиш зарари камайтирилган ёки умуман тан олинмаган бўлиши мумкин эди. Мазкур шарҳ бундай қадрсизланиш зарарлари қандайдир ҳолатларда қайта тикланиши лозим ёки лозим эмаслиги бўйича кўрсатма беради.


2. Мазкур шарҳда 34-сон БҲХСнинг талаблари билан 36-сон БҲХСдаги гудвил бўйича қадрсизланиш зарарларини тан олиш ўртасидаги ўзаро алоқани ҳамда ушбу ўзаро алоқани кейинги оралиқ ва йиллик молиявий ҳисоботга таъсири кўриб чиқилади.



Масала


3. 34-сон БҲХСнинг 28-банди ташкилотдан ўзининг йиллик молиявий ҳисоботида қўллаган айни ҳисоб сиёсатини оралиқ молиявий ҳисоботида ҳам қўллашни талаб этади. Шунингдек ушбу бандда, "ташкилот ҳисоботининг даврийлиги (йиллик, ярим-йиллик, чораклик) унинг йиллик натижаларини баҳолашига таъсир этмаслиги лозим. Ушбу мақсадга эришиш учун оралиқ ҳисобот бўйича баҳолашлар йил бошидан ҳисобот санасигача бўлган давр учун бўлиши лозим"лиги кўрсатилган.


4. 36-БҲХСнинг 124 бандида "Гудвил бўйича тан олинган қадрсизланиш зарари кейинги даврда қайта тикланмаслиги лозим"лиги кўрсатилган.


5-6. [Чиқариб ташланган]


7. Мазкур шарҳда қуйидаги масала кўриб чиқилади:

Қадрсизланиш бўйича баҳолаш кейинги ҳисобот даври охиридаги санада амалга оширилганда, қадрсизланиш зарари камайтирилган ёки умуман тан олинмаган бўлиши мумкин бўлган ҳолатда, ташкилот оралиқ даврда гудвил бўйича тан олинган қадрсизланиш зарарини тиклаши лозимми?



Консенсус


8. Ташкилот ўтган оралиқ даврда гудвил бўйича тан олинган қадрсизланиш зарарини қайта тикламаслиги лозим.


9. Ташкилот ушбу консенсусни 34-сон БҲХС ва бошқа стандартлар билан низоли ҳолатлар келиб чиқишини ҳисобга олиб, бошқа соҳалар бўйича ўҳшаш тарзда қўлламаслиги лозим.



Кучга кириш санаси

ва ўтиш қоидалари


10. Мазкур шарҳ ташкилотлар томонидан 2006 йил 1 ноябрдан ёки ундан кейин бошланадиган йиллик даврлар учун қўлланиши лозим. Бундан олдинроқ санадан бошлаб қўллаш маъқулланади. Агар ташкилот мазкур шарҳни 2006 йил 1 ноябрдан олдинги давр учун қўлласа, у ушбу фактни ёритиб бериши лозим. Ташкилот мазкур шарҳни гудвилга нисбатан 36-сон БҲХСни биринчи марта қўллаган санадан бошлаб перспектив тарзда қўллаши лозим; ташкилот мазкур шарҳни 39-сон БҲХСдаги баҳолаш мезонларини биринчи марта қўллаган санадан бошлаб бошланғич қиймат бўйича ҳисобга олинадиган улушли инструментлар ёки молиявий активларга нисбатан қўллаши лозим.


11-13. [Чиқариб ташланган]


14. 2014 йил июл ойида эълон қилинган 9-сон МҲХС бўйича 1, 2, 7 ва 8 бандларга ўзгартиришлар киритилган ва 5, 6 ҳамда 11-13 бандлар чиқариб ташланган. Ташкилот ушбу ўзгартиришларни 9-сон МҲХС билан биргаликда қўллаши лозим.

                

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 13 декабрь
























































Время: 0.2028
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск