ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Инсонпарварлик ва техник ёрдам /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.2022 й. 686-сон "Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури ва Глобал Экологик Жамғарма иштирокида "Орол денгизи ҳавзаси ландшафтининг таназзул ерларида барқарор ҳаётни таъминлашни қўллаб-қувватлайдиган асос сифатида кўллар, сув-ботқоқ ерлар ва қирғоқбўйи ҳудудларни сақлаш ҳамда бошқариш" лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.2022 й.

N 686




БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР

ТАШКИЛОТИНИНГ ТАРАҚҚИЁТ ДАСТУРИ

ВА ГЛОБАЛ ЭКОЛОГИК ЖАМҒАРМА ИШТИРОКИДА

"ОРОЛ ДЕНГИЗИ ҲАВЗАСИ ЛАНДШАФТИНИНГ ТАНАЗЗУЛ

ЕРЛАРИДА БАРҚАРОР ҲАЁТНИ ТАЪМИНЛАШНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙДИГАН АСОС СИФАТИДА

КЎЛЛАР, СУВ-БОТҚОҚ ЕРЛАР ВА ҚИРҒОҚБЎЙИ

ҲУДУДЛАРНИ САҚЛАШ ҲАМДА БОШҚАРИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Оролбўйи ҳудудларида тупроқ таназзулининг олдини олиш ва тиклаш, табиий ландшафтларни сақлаб қолиш, ер ҳамда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш асосида экотизим барқарорлигига эришиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг "Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида" 2021 йил 18 майдаги махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисида" 2021 йил 29 июлдаги ПҚ-5202-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Глобал Экологик Жамғарма (кейинги ўринларда - ГЭЖ) томонидан "Орол денгизи ҳавзаси ландшафтининг таназзул ерларида барқарор ҳаётни таъминлашни қўллаб-қувватлайдиган асос сифатида кўллар, сув-ботқоқ ерлар ва қирғоқбўйи ҳудудларни сақлаш ҳамда бошқариш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - Лойиҳа) 5 йил муддатга молиялаштириш учун 3 552 968 АҚШ доллари миқдорида грант ажратилиши маъқулланганлиги;

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (кейинги ўринларда - БМТТД)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан Лойиҳа учун 270 000 АҚШ доллари миқдорида грант ажратилганлиги;

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат экология қўмитаси) ҳамда БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида Лойиҳани амалга ошириш бўйича кўмак кўрсатиш хизматлари келишуви имзоланганлиги;

Лойиҳани амалга ошириш даврида БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси масъул ижро этувчи органнинг ҳамкори сифатида фаолият кўрсатиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Лойиҳани амалга ошириш доирасида Давлат экология қўмитасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:

Лойиҳа билан боғлиқ тадбирларни режалаштириш, мувофиқлаштириш, бошқариш, уларни амалга ошириш юзасидан доимий мониторинг олиб бориш, баҳолаш ва ҳисоботлар тайёрлаш;

Лойиҳа доирасида тадбирларга йўналтириладиган грантнинг мақсадли ва тизимли сарфланишини назорат қилиш, шунингдек, сарфланган ҳамда ўзлаштирилган маблағлар тўғрисида ҳисоботларни тайёрлаш ва тасдиқлаш;

Лойиҳа бўйича амалга оширилган ишлар, сарфланган ва ўзлаштирилган маблағлар тўғрисида ҳисоботлар ҳамда эришилган натижалар юзасидан маълумотларни ҳар чоракда ўзининг расмий веб-сайтида ёритиб бориш орқали Лойиҳанинг амалга оширилиши устидан самарали жамоатчилик назорати ўрнатилишини таъминлаш.


3. Давлат экология қўмитаси икки ой муддатда Қўмита ҳузурида ГЭЖ гранти ҳисобидан молиялаштириладиган, бошқарув ходимлари сони жами 11 нафар, шу жумладан, Тошкент шаҳрида 7 нафар ходимдан иборат юридик шахс мақомига эга Лойиҳани бошқариш гуруҳини, Бухоро вилоятининг Қоракўл ва Олот ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ ва Амударё туманларида 1 нафардан, жами 4 нафар ходимдан иборат юридик шахс мақомига эга бўлмаган Лойиҳа офисларини ташкил этсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Лойиҳани бошқариш гуруҳининг фаолияти БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан келишган ҳолда йўлга қўйилади;

Лойиҳани бошқариш гуруҳи Лойиҳада белгиланган тадбирларни келишиш ва ҳамкорликда мувофиқлаштириш мақсадида Давлат экология қўмитаси ва Лойиҳа билан боғлиқ бўлган манфаатдор ташкилотлар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни таъминлайди;

Лойиҳа билан боғлиқ тадбирлар Давлат экология қўмитаси ва БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасидаги келишув доирасида амалга оширилади;

Лойиҳа билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш учун ГЭЖнинг гранти БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси орқали Лойиҳанинг йиллик бюджетида тасдиқланган миқдорда ва муддатларда Лойиҳани бошқариш гуруҳининг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига ўтказиб борилади;

Лойиҳани бошқариш гуруҳи томонидан ҳисобот йилида ГЭЖнинг ўзлаштирилмаган гранти БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан келишган ҳолда кейинги йилга тўлиқ ўтказилади;

ГЭЖ гранти ҳисобидан харид қилинадиган асбоб-ускуналар, қурилма ва замонавий технологиялар Лойиҳа муддати тугаганидан сўнг Давлат экология қўмитаси билан келишган ҳолда маҳаллий ҳамкор ташкилотларга, шунингдек, харид қилинадиган автотранспорт воситалари Давлат экология қўмитаси ўтказиб берилади;

Лойиҳа доирасида грант ҳисобидан харидлар "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талаблари асосида очиқ ва шаффоф усулда амалга оширилади.

Давлат экология қўмитасига Лойиҳа доирасида тадбирларнинг ўз муддатида ва сифатли бажарилишини, харидлар амалга оширилишини таъминлаш ҳамда уларнинг устидан доимий назорат ўрнатиш мақсадида "йўл хариталари"ни тасдиқлаш, идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш ва ишчи гуруҳларни тузиш ваколатлари берилсин.


5. Давлат экология қўмитаси:

икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Бухоро вилояти ҳокимлиги тегишли вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда Лойиҳанинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Лойиҳани бошқариш гуруҳи ва Лойиҳа офиси ходимларининг, шунингдек, ҳар йили муддатли ишга қабул қилинадиган маҳаллий маслаҳатчи-экспертларнинг ойлик иш ҳақлари ва бошқа харажатларни грант ҳисобидан, БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан келишган ҳолда белгиласин;

Лойиҳани амалга оширишда эришилган натижалар ва ўзлаштирилган грант юзасидан ҳар олти ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида Лойиҳа доирасида амалга оширилган чора-тадбирларни аҳоли орасида кенг ёритиш чораларини кўрсин.


6. Лойиҳани бошқариш гуруҳи Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 7-уйдаги Давлат экология қўмитасининг маъмурий биносига, шунингдек, Лойиҳа офислари тегишлича Бухоро вилоятининг Қоракўл ва Олот ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ ва Амударё туманларининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари маъмурий биноларига ижара хақининг нол ставкасида жойлаштирилсин.

Лойиҳани бошқариш гуруҳи ва Лойиҳа офисларини мазкур биноларда Лойиҳани амалга ошириш муддати давомида сақлаш билан боғлиқ харажатлар (электр энергияси, ичимлик сув, иситиш тизими ва бошқалар) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қўшилаётган улушнинг бир қисми сифатида ҳисобга олинсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н.Н. Обломурадов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 1 декабрь














































Время: 0.0275
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск