ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Инсонпарварлик ва техник ёрдам /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2022 й. 707-сон "Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг клиникасида тиббий хизмат сифатини яхшилаш" лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Япония Ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2022 й.

N 707




"ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ТИББИЁТ ИНСТИТУТИНИНГ

КЛИНИКАСИДА ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИНИ

ЯХШИЛАШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

МАҚСАДИДА ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИ ГРАНТИДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 28 декабрдаги ПҚ-4553-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг клиникасида тиббий хизмат сифатини яхшилашни назарда тутган ҳолда берилаётган Япония Ҳукуматининг грантларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 декабрдаги ПҚ-4553-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини ўз вақтида ижро этиш бўйича амалий ҳаракатлар режаси ("йўл харитаси")нинг 21-бандига мувофиқ Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан Қорақалпоғистон тиббиёт институтига тиббий ускуналарни етказиб берилиши белгиланганлиги;

б) ушбу амалий ҳаракатлар режаси доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Япония Ҳукумати ўртасида 2022 йил 1 февралда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимига грант ажратиш тўғрисида Ҳукуматлараро алмашинув ноталари ва Грант битими имзоланганлиги, бунда:

"Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг клиникасида тиббий хизмат сифатини яхшилаш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш мақсадида Япония Ҳукуматининг беғараз ёрдам дастури доирасидаги қиймати 794 млн Япония иенаси (7,3 млн АҚШ долларига тенг эквивалентда) миқдоридаги гранти ҳисобидан Японияда ишлаб чиқарилган тиббий ускуналарни етказиб бериш белгиланганлиги;

Япония Ҳукумати томонидан Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) барча харидларни амалга ошириш ва етказиб бериш бўйича вакил этиб тайинланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги номига Япония ваколатли банкида грант бўйича ҳисоб-китоб хизматларини амалга ошириш учун махсус ҳисобварақ очилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" акциядорлик жамиятига (кейинги ўринларда - "Ўзмиллийбанк" АЖ) Япониянинг ваколатли банки билан банклараро шартномани имзолаш ваколати берилсин.

"Ўзмиллийбанк" АЖга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги номига Япониянинг ваколатли банкида грант бўйича ҳисоб-китоб хизматларини амалга ошириш учун махсус ҳисобварақ очилишини таъминлаш тавсия этилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Япония томони билан келишган ҳолда лойиҳани амалга ошириш доирасида грант олиш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча тартиботларни расмийлаштириш, шунингдек харидлар жараёнининг бориши бўйича доимий мониторинг олиб борсин;

лойиҳа доирасида етказиб берилган тиббий ускуналар, истисно тариқасида, давлат рўйхатидан ўтказилмасдан, божхона қонунчилиги қоидаларига риоя этган ҳолда, мажбурий сертификатлаш шарти билан божхона расмийлаштирувидан ўтказилишини таъминласин;

Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг клиникасини электр энергияси, сув таъминоти, канализация тизими ва лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа қўшимча қулайликлар билан таъминласин;

тиббий ускуналар сифатли сақланишини, улардан тўғри ва самарали фойдаланилишини ҳамда лойиҳа якунланганидан сўнг грант доирасида тақдим этилган тиббий ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ҳамда тегишли ҳажмда маблағ ажратган ҳолда улардан тўғри ва самарали фойдаланишни таъминласин;

Япония Ҳукумати гранти ҳисоб-китоблари доирасида хизмат кўрсатувчи Япониянинг ваколатли банки фойдасига белгиланган шаклда кафолат хати (Acknowledgement letter) тақдим қилсин;

"Ўзмиллийбанк" АЖ билан биргаликда Япония Ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш мақсадида агентлик битими доирасида тегишли буюртманома тақдим этилгандан сўнг беш иш куни ичида Япония ваколатли банкининг воситачилик харажатлари тўлаб берилишини таъминласин.

Бунда, "O'zbekiston mehr-shafkat va salomatlik" жамоат фондига лойиҳани амалга ошириш доирасида Япония ваколатли банкининг воситачилик харажатларини ушбу фонд маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тавсия этилсин.


4. Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган тиббий ускуналарни тегишли мебеллар билан таъминлаш, шу жумладан компьютер томографини ўрнатиш учун зарур бўлган радиациядан ҳимоя қилувчи ишларни бажариш мақсадида жами 43 000 АҚШ долларига тенг бўлган маблағлар ҳамда ускуналарни кафолат муддати тугаганидан сўнг, ташкилотнинг смета харажатларида назарда тутиладиган техник хизмат кўрсатиш учун маблағларни соғлиқни сақлаш тизимига ажратилган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан ажратилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буюртманомалари бўйича:

Ташқи ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;

Ички ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда жалб қилинаётган чет эл фуқароларига белгиланган тартибда кўп марталик виза муддатлари узайтирилишини, шунингдек вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва унинг муддатини узайтирилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Б.А. Мусаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 16 декабрь












































Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск