ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.12.2022 й. ПФ-263-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштиришга йўналтирилган ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

14.12.2022 й.

N ПФ-263



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

МИЛЛИЙ ҚОНУНЧИЛИК БАЗАСИНИ КОМПЛЕКС

ТИЗИМЛАШТИРИШГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича туб ислоҳотларни амалга ошириш баробарида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг тузилиши ҳам замон талаблари асосида қайта кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларнинг ҳуқуқий асосини ташкил этувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ва бир-бирини такрорловчи нормаларни бартараф этиш зарурати юзага келмоқда.

Миллий қонунчилик базасини ортиқча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан холи этиш, унинг тизимлилигини таъминлаш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида юридик таъсир кучига эга бўлмаган ҳужжатларни бекор қилиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6218-сон Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан эскирган, ўз аҳамиятини йўқотган ва бир-бирини такрорловчи нормаларни чиқариб ташлаш;

Мудофаа вазирлигида амалга оширилган ташкилий-штат тадбирларига мувофиқ интизомий қисмга жўнатиш тариқасидаги жазони ижро этиш тартибини қайта кўриб чиқиш ва интизомий қисмнинг таркибий тузилишини мақбуллаштириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз аҳамиятини йўқотган ва бир-бирини такрорловчи айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 14 декабрдаги

ПФ-263-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

фармонларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 18 майдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳаво-десант қўшинлари, ҳарбий-транспорт авиацияси, разведка ва таъминот қисмлари тўғрисида"ги ПФ-402-сон Фармонининг рус тилидаги матнида 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Возложить руководство воздушно-десантными войсками, военно-транспортной авиацией, разведывательными частями и частями обеспечения, взятыми под юрисдикцию Республики Узбекистан, на Министерство обороны Республики Узбекистан".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 12 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳарбий қисмлари тўғрисида"ги ПФ-495-сон Фармонининг рус тилидаги матнида 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Возложить руководство воинскими частями противовоздушной обороны, взятыми под юрисдикцию Республики Узбекистан, на Министерство обороны Республики Узбекистан".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 октябрдаги ПФ-1572-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида интизомий қисм тўғрисидаги низомда:


1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом содир этган жиноятлари учун суд томонидан интизомий қисмга жўнатиш жазосига ҳукм қилинган муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари томонидан жазони ўташ ва интизомий қисм фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди";


2-бандда "ҳарбий низомларнинг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари умумҳарбий низомларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банднинг биринчи хатбошисидаги "ижтимоий-сиёсий" сўзлари "маънавий-маърифий" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-бандда "гарнизон ҳарбий судининг" ва "Мудофаа вазирлигининг Бош штабига" сўзлари тегишлича "ҳудудий ҳарбий суднинг" ва "Мудофаа вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-бандда "ижтимоий-сиёсий" сўзлари "маънавий-маърифий" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Интизомий қисмнинг контракт бўйича ҳарбий хизматчи лавозимлари қўл остидагиларни тарбиялаш ва ўқитишда зарур тажрибага эга бўлган, маҳкумлар орасида тегишли тартиб ва мустаҳкам ҳарбий интизомни сақлаб тура оладиган, энг интизомли, иродали, ҳарбий жиҳатдан яхши тайёргарлик кўрган офицерлар ва сержантлар таркибидан бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчилар билан белгиланган тартибда бутланади.

Интизомий қисм командири ва унинг ўринбосарлари ҳамда гуруҳ командирлари лавозимларига тайинланадиган офицерлар қўшинларда командирлик лавозимлари ёки шахсий таркиб билан ишлаш бўйича командир ўринбосари лавозимида камида икки йиллик хизмат стажига эга бўлиши керак";


11, 12 ва 13-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


14-банднинг иккинчи хатбошисидаги "рота" сўзи "гуруҳ" сўзи билан алмаштирилсин;


15-бандда "жўнатишга" сўзи "жўнатиш жазосига" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-бандда:

"б" кичик банддан "кассация" сўзи чиқариб ташлансин;

"г" кичик бандда "ҳарбий билет" сўзлари "ҳарбий гувоҳнома" сўзлари билан алмаштирилсин.


18-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


21-банднинг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) шахсий ҳужжатлар йиғмажилди (илова ҳужжати, суд ҳукмининг бир нусхаси ва қонуний кучга кирган ҳукмни ижро этиш тўғрисидаги фармойиш, ҳукм ўзгартирилган ҳолларда эса суд ажримининг нусхаси ҳам, хизмат рўйхатига оид ва хизмат варақлари, тиббий дафтарча, ҳарбий гувоҳнома, таърифнома ва бошқалар)";


24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Соқчилик, хизмат кўрсатиш бўлинмаларини, интизомий қисмнинг контракт бўйича хизматчиларини жойлаштириш учун мўлжалланган барча хизмат хоналари, турар жой бинолари ва яшаш хонадонлари, шунингдек ўқотар қуроллар ва ўқ-дори омборлари маҳкумларни жойлаштириш, уларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган ҳудуддан (зонадан) ташқарида бўлади";


30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Маҳкумларнинг номига келадиган посилка, йўқлов ва бандероллар текшириб чиқилади. Уларни текшириб чиқиш ва маҳкумларга топшириш тартиби интизомий қисм командири томонидан белгиланади";


31-банднинг биринчи хатбошисидаги "Посилкада, передачада" сўзлари "Маҳкумларнинг номига келадиган посилкада, йўқловда" сўзлари билан алмаштирилсин;


33 - 35-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Маҳкумлар томонидан жўнатиладиган хатлар интизомий қисм саф бўлимига ёпиқ ҳолда топширилади. Хатларни очиб кўриш ман этилади.

34. Маҳкумларнинг қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 151-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ташрифчилар олиб келган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда маҳкумлар томонидан фойдаланиш учун рухсат берилган буюмлар ва предметлар маҳкумларга олиб бориб бериш учун интизомий қисм командири томонидан тайинланган шахсга топширилади.

35. Маҳкумларга таътиллар Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 154-моддасида белгиланган тартибда берилади ва бу ҳақида интизомий қисм командири томонидан тегишли прокурор хабардор қилинади";


37-банддаги "ижтимоий-сиёсий" сўзлари "маънавий-маърифий" сўзлари билан алмаштирилсин;


38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Маҳкумларнинг мурожаатлари Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Интизом низомида белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва ҳал этилади";


40-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ижтимоий-сиёсий" сўзлари "маънавий-маърифий" сўзлари билан алмаштирилсин;


41-банднинг биринчи хатбошисидаги "роталарда" сўзи "гуруҳларда" сўзи билан алмаштирилсин;


42-банддаги "ижтимоий-сиёсий" сўзлари "маънавий-маърифий" сўзлари билан алмаштирилсин;


44-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"44. Маҳкумларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 157-моддасида кўрсатилган рағбатлантириш чоралари қўлланилади";


45-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


46-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. Яхши хулқ-атвори, меҳнатга ва ҳарбий хизматга ҳалол муносабати учун интизомий қисм командирининг буйруғи билан ахлоқи тузалаётганлар қаторига киритилган маҳкумлар белгиланган жазо муддатининг камида ярмини ўтаб бўлганларидан кейин интизомий қисм командири томонидан қонунда белгиланган тартибда жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилишга тақдим этилади";


47 - 57-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Интизомий қисм гуруҳ командирининг ўринбосари ва взвод командирининг моддий таъминот бўйича ёрдамчиси ўз ваколати доирасида қуйидаги рағбатлантириш чораларини қўллаш ҳуқуқига эга:

а) ташаккур эълон қилиш;

б) илгари қўлланилган интизомий жазо чорасини олиб ташлаш.

48. Интизомий қисм командирининг ўринбосари ва гуруҳ командири ўз ваколати доирасида қуйидаги рағбатлантириш чораларини қўллаш ҳуқуқига эга:

а) ташаккур эълон қилиш;

б) илгари қўлланилган интизомий жазо чорасини олиб ташлаш;

в) қўшимча равишда бир марта учрашувга рухсат бериш.

49. Интизомий қисм командири Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 157-моддасида кўрсатилган рағбатлантириш чораларини тўла ҳажмда қўллаш ҳуқуқига эга.

50. Маҳкумларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 158-моддасида кўрсатилган интизомий жазо чоралари қўлланилади.

51. Интизомий қисм гуруҳ командирининг ўринбосари ва взвод командирининг моддий таъминот бўйича ёрдамчиси ўз ваколати доирасида қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқига эга:

а) ҳайфсан ва қаттиқ ҳайфсан эълон қилиш;

б) навбатдан ташқари учтагача наряд тайинлаш.

52. Гуруҳ командири ўз ваколати доирасида қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқига эга:

а) ҳайфсан ва қаттиқ ҳайфсан эълон қилиш;

б) навбатдан ташқари учтагача наряд тайинлаш;

в) уч суткагача гауптвахтага жойлаштириш.

53. Интизомий қисм командирининг ўринбосари ўз ваколати доирасида қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқига эга:

а) ҳайфсан ва қаттиқ ҳайфсан эълон қилиш;

б) навбатдан ташқари учтагача наряд тайинлаш;

в) беш суткагача гауптвахтага жойлаштириш.

54. Интизомий қисм командири Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 158-моддасида кўрсатилган интизомий жазо чораларини тўла ҳажмда қўллаш ҳуқуқига эга.

55. Гауптвахтага жойлаштириш интизомий жазо чораси қўлланилган маҳкумлар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Гарнизон ва қоровуллик хизматлари низоми талабларига мувофиқ жазони интизомий қисм гауптвахтасида бир кишилик камераларда ўтайдилар.

56. Гауптвахтага жойлаштирилган маҳкумларга учрашишга, шунингдек, посилка, йўқлов, бандерол ва хатларни олишга рухсат берилмайди.

57. Интизомий қисмда жазони ўташ даврида содир этилган жиноятлар учун айбдорлар жиноят қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар";


59-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"59. Маҳкумлар учун маиший-яшаш шароитларини яратиш, уларнинг озиқ овқат, уст-бош ва бошқа нарсалар билан таъминланиши ҳамда тиббий таъминоти муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари учун белгиланган нормалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Ички хизмат низомига мувофиқ амалга оширилади";


60-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


61 ва 62-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"61. Маҳкумларга ҳаммом-кирхона хизматлари муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчилари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.

62. Барча маҳкумларнинг пул таъминоти муддатли ҳарбий хизматдаги оддий аскарлар учун белгиланган 1,0 тариф разряди бўйича лавозим маоши ҳисобидан ҳар ойда уларнинг шахсий ҳисобварақларига қўшиб борилади ва улар интизомий қисмдан озод этилганларида тўлиқ тўлаб берилади";


64-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


67-банддан "Бош штаби" сўзлари чиқариб ташлансин;


68-бандда:

биринчи хатбошидаги "Мудофаа вазирлигининг Бош штабига" сўзлари "Мудофаа вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Мудофаа вазирлигининг Бош штаби" сўзлари "Мудофаа вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


71-банднинг биринчи хатбошисидаги "ҳарбий билет" сўзлари "ҳарбий гувоҳнома" сўзлари билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2022 йил 14 декабрдаги

ПФ-263-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 19 мартдаги "Меҳнат резервлари" ўқув-спорт комплексини Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа вазирлиги ихтиёрига ўтказиш тўғрисида"ги ПФ-581-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 20 ноябрдаги "Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўташ шарт-шароитларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4054-сон Фармони.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4960-сон Фармони.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4960-сон Фармонига қўшимча киритиш тўғрисида"ги ПФ-5110-сон Фармони.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-5454-сон Фармонига илованинг 3-банди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий хизматчилари учун уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2858-сон қарори.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-4435-сон қарорига илованинг 3-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 16 декабрь





























































Время: 0.1957
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск