ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Уруғчилик. Наслчилик иши. Селекция. Тажриба хўжалиги /

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг Маъмурий регламенти (ЎзР ВМ 16.12.2022 й. 712-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 16 декабрдаги

712-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат

мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида қишлоқ

хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш

бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

         

        

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

           

1. Ушбу Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда - Регламент) жисмоний ва юридик шахсларга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларига (кейинги ўринларда - маҳсулот) мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш ёки уни рад этиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Регламент талаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 28 январдаги ПҚ-106-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 12 октябрдаги 641-сон қарорига мувофиқ Ҳукуматнинг қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш (ғўза, бошоқли дон ва картошка экинлари навларини жойлаштириш) бўйича қарорларига асосан экиш учун тайёрланган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғликларини сертификатлаштиришга нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Регламентда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


маҳсулотларни сертификатлаш (кейинги ўринларда - сертификатлаш) - қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлашга оид фаолият;


мувофиқлик сертификати - сертификатланган қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғларини белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат;


сертификатлашнинг миллий тизими - давлат миқёсида амал қиладиган, сертификатлашда ўз тартиб ва бошқарув қоидаларига эга бўлган тизим;


сертификатлаш органи - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси;

мувофиқлик белгиси - муайян маҳсулот ёхуд хизмат аниқ стандартга ёки бошқа норматив ҳужжатга мос эканлигини кўрсатиш учун маҳсулотга ёхуд кўрсатилган хизматга доир ҳужжатга қўйиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган белги;


маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) сертификатлаш тизими - айни бир хил стандарт ва қоидалар қўлланиладиган муайян маҳсулотлар, ишлар ёки хизматларга тааллуқли сертификатлаш тизими;


синов баённомалари - қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини экинбоплик сифат кўрсаткичларини аниқлаш марказий ва ҳудудий лабораториялар томонидан ўтказилган синовлар натижаси бўйича расмийлаштириладиган ҳужжат.


4. Ариза берувчининг Давлат хизматлари маркази, Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали юборган ёки Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда - Ўзагроинспекция) сертификатлаштириш органига берган мурожаати ёки сўровномаси асосида маҳсулотлар Ўзагроинспекция томонидан сертификатлаштирилади.

Мажбурий сертификатланадиган маҳсулотларни сертификатлашнинг ўзига хос хусусиятлари алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.


5. Сертификатлашда маҳсулотни норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мос келиши тасдиқланади.


6. Сертификатлашда муайян маҳсулот учун маҳсулотга норматив ҳужжатлардан ташқари, маҳсулотнинг мажбурий талабларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва бошқа расмий нашр этилган маҳсулотга норматив ҳужжатларга ҳам амал қилиниши лозим.


7. Маҳсулотни синовдан ўтказишда, аккредитацияланган синов лабораториялари ва бошқа аккредитацияланган синов лабораторияларида ўтказилган синов натижалари ўзаро тан олинади.


8. Сертификатлашга ҳақ тўлаш, маҳсулотни мувофиқлигини баҳолаш ишлари натижаларидан қатъий назар, ариза берувчи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда сертификатлаш ишлари тўлов олдиндан амалга оширилгандан сўнг бажарилади.


9. Давлат хизматлари марказлари, ЯИДХП ва Ўзагроинспекция ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда - ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида кўрсатилади.


10. Давлат хизматлари ушбу Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


11. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ёки Ўзагроинспекцияга ўзи келиб мурожаат қилади, шунингдек, давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.


12. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ёки Ўзагроинспекция ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ шаклдаги аризани (сўровнома) электрон равишда тўлдиради.

Mobil-ID илова орқали сўровнома тўлдирганда, фойдаланувчининг телефон рақамига юборилган хабарни тасдиқлаш орқали идентификацияланади.

Ариза берувчидан қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

маҳсулот ёрлиғидан намуна ёки маҳсулот тўғрисида маълумот;

маҳсулотга экиш олдидан берилган мувофиқлик сертификати нусхаси;

маҳаллий маҳсулотларни сертификатлашда қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг дала вегетация даврида апробация кўриги ўтказилганлиги ҳақида далолатноманинг асли ёки аслига тўғрилигини тасдиқловчи нусхаси;

маҳаллий тайёрланган маҳсулотларни касалликлар ва ҳашаротларга қарши кимёвий дориланганлиги ҳақида хулоса;

оригинал уруғларга (1-2-йил ва уруғ кўпайтириш кўчатзорлари) мансуб маҳсулотнинг ариза берувчи томонидан етиштирилганда, нав оригинатори томонидан уруғликни кўпайтириш учун рухсатномаси (илмий-амалий ҳамкорлик шартномаси ва экиш олдидан уруғлик харид қилинганлиги ҳақида фактура нусхаси);

импорт қилинган маҳсулотга тегишли хорижий фитосанитар сертификати, мувофиқлик сертификати, йўл-юк хати (накладной), ҳисоб-фактура (инвойс);

маҳаллий карантин рухсатномаси (ИКР) ёки юкни очиб кўриш далолатномаларининг (АКД) нусхалари, тўлов (йиғим) тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.

Ҳужжатлар хорижий тилда расмийлаштирилганда, ўзбек ёки рус тилларига таржима қилинган ва тасдиқланган матнлар нусхалари илова қилинади.


13. Ариза ёки сўровнома тўлдирилганидан сўнг, ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани ёки сўровномани ўз имзоси ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.


14. Ариза ёки сўровномани имзолаш ёки электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (ишончли вакил, билдактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


15. Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) 3-иловадаги тўлов ставкаларига мувофиқ амалга оширилади.

Давлат хизматлари кўрсатиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган тўлов (йиғим) суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўлов (йиғим) амалга оширилганлиги "Ягона биллинг" тизими орқали тасдиқланади.


16. Тўлов (йиғим) қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

0,5 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - Ўзагроинспекциянинг ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;

11,75 фоизи - Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;

қолган маблағлар - Ўзагроинспекциянинг сертификатлаштириш органи шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

в) Ўзагроинспекцияга мурожаат этилганда, кўрсатилган хизматнинг 100 фоизи Ўзагроинспекциянинг сертификатлаштириш органи шахсий ҳисобварағига ўтказилади.


17. Ариза берувчига Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сонли қарори, O`z DSt 2823:2014 "Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари. Навдорлик ва экиш сифатлари. Техникавий шартлар" давлат стандарти, "Маҳсулотларни сертификатлаш қоидалари" (2005 йил 18 март, рўйхат рақами 1458) ҳамда бошқа норматив ва техник ҳужжатларда назарда тутилган қуйидаги ҳолларда асосланган рад жавоби берилади:

Ўзагроинспекциянинг аккредитация доирасида мавжуд бўлмаган маҳсулотни сертификатлаш бўйича ариза берилганда;

Ўзагроинспекциянинг аккредитация гувоҳномаси вақтинчалик тўхтатилган, бекор қилинган ёки бошқа сабабларга кўра иш фаолияти тўхтатилганда;

мазкур Регламентнинг 12-бандида талаб этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;

маҳсулотдан намуна танлаб олиш ва идентификациялаш учун шарт-шароитларни ариза берувчи томонидан яратилмаганда;

маҳсулотдан намуна танлаб олиш ва идентификациялаш жараёнида ариза берувчининг (вакили) иштирокини таъминланмаслиги ёки намуналар танлаб олишда Ўзагроинспекция мутахассислари шахсан иштирок этмаган бўлса;

маҳсулотнинг синов натижалари салбий бўлганда;

мувофиқликни баҳолаш натижаларига кўра, аввал маҳсулотнинг сифати бўйича номувофиқлиги (яроқсизлиги) ҳақида синов баённомаси ёки таҳлил натижаси тақдим этилган ҳолларда, шу маҳсулотни қайта сертификатлаш юзасидан ариза берилганда;

аризада ишончсиз, шубҳали, нотўғри маълумотлар кўрсатилганда;

идентификация натижаларига кўра, сертификатлаштириладиган маҳсулот тури белгиланган намунада эмаслиги маълум бўлганда;

давлат хизматлари кўрсатиш учун тўлов (йиғим) амалга оширилмаганда;

маҳсулот норматив ҳужжатлар талаблари асосида (тозаланмаган, сараланмаган, калибрланмаган, дориланмаган, қадоқланмаган, махсус омборда сақланмаганда) тайёрланмаганда;

маҳсулот норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга мос келмаган ҳолларда, қадоқлаш бирликларининг ҳар бирига ёрлиқлар қўйилмаганда ва қадоқлаш ишлари нотўғри амалга оширилганда;

маҳсулотдан намуналар танлаб олиш тартибига риоя қилинмаганда;

маҳсулотда зараркунандалар мавжуд бўлганда ёки улар билан зарарланган бўлганда;

маҳсулотни омборда сақлаш жараёнида намланиши оқибатида уруғни униб чиқиш, моғорлаш ёки чириш ҳолатлари юзага келганда ёки уруғликлар сақланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланганда;

"Уруғчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва норматив ҳужжатлар талаблари бўйича мажбурий рўйхатдан ўтказилиши талаб қилиниб, маҳсулотнинг нав ва дурагайлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритилмаганда;

дурагай уруғини экиб, ундан қайта дурагай ёки навли уруғлик олинганда;

маҳсулотнинг нави ва авлоди бўлмаган ҳолларда;

импорт қилинган маҳсулотнинг сифат ва хавфсизлик талаблари тасдиқланмаганда;

қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.

Ариза берувчи рад жавобини олганидан (маҳсулотнинг синов натижалари салбий бўлган ҳолат бундан мустасно) кейин аниқланган камчиликларни бир ой мобайнида бартараф этиши ва қайта мурожаат қилиши мумкин, акс ҳолларда қайтадан тўлов амалга оширилиши талаб этилади.


18. Ўзагроинспекция давлат хизматлари кўрсатишни қуйидаги ҳолларда тўхтатиб туришга ҳақли:

фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ёки жиноят суд ишларини юритиш тартибида кўрилаётган иш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишни вақтинчалик тўхтатиш ҳақида суд ҳужжатлари бўлганда;

давлат хизматлари кўрсатишда иштирок этаётган жисмоний шахс вафот этганда, юридик шахс тугатилганда, фаолиятини тўхтатганда ёки қайта ташкил этилганда;

хатоларни тўғрилаш ва зарур ҳужжатларни тақдим этиш имконияти берилганда;

экспертиза тайинланганда.

Давлат хизматлари кўрсатишни тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар манфаатдор шахсларга бир иш кунида ЯИДХП орқали ёки аризачининг ўзига юборилади. Давлат хизматлари кўрсатишни тўхтатиб туриш ҳақидаги хабар процессуал ҳужжат ҳисобланади.

Давлат хизматлари кўрсатишни тўхтатиб туриш - давлат хизматлари кўрсатиш муддати ўтишининг олдини олишга асос бўлади.


19. Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.


20. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси ёки сўровномаси кўрмасдан қолдирилади. Бунда тўланган тўлов (йиғим) суммаси қайтарилмайди.


21. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ёки Ўзагроинспекцияга келиб мурожаат этганда, унинг аризаси ёки сўровномаси Давлат хизматлари маркази ёки Ўзагроинспекция ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқланганидан сўнг бир иш кунида автоматик тарзда Ўзагроинспекцияга электрон шаклда юборилади ёки Ўзагроинспекциянинг сертификатлаштириш органида рўйхатдан ўтказилади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, сўровнома автоматик тарзда Ўзагроинспекцияга электрон шаклда юборилади.



3-БОБ. НАМУНАЛАРНИ ТАНЛАБ ОЛИШ

ВА ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ

            

22. Сертификатлаш учун маҳсулот намуналарини танлаб олиш ва идентификация қилиш ишлари ариза берилганидан икки иш кунидан кечиктирилмасдан Ўзагроинспекция томонидан жойига чиққан ҳолда амалга оширилади.

Ўзагроинспекция мутахассислари идентификациялаш ва намуналарни танлаб олиш жараёнларини ариза берувчи ёки унинг вакили иштирокида амалга оширади.


23. Сертификатланадиган маҳсулот намуналарининг миқдори, намунани танлаб олиш, идентификация қилиш ва сақлаш тартиби норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.


24. Хорижий давлатлардан келтириладиган маҳсулотни сертификатлаш учун тўдадан танлаб олинадиган намуналарнинг сони синовларни ўтказиш бўйича норматив ҳужжатларга мувофиқ Ўзагроинспекция томонидан белгиланади.


25. Сертификатлашга тақдим этилган маҳсулотдан намуналарни танлаб олишда идентификация қилиш амалиёти, маҳсулотни сертификатлаш қоидаларидан келиб чиқиб, ушбу Регламентнинг 4 ва 4а-иловаларига мувофиқ намуналарни идентификация қилиш ва намуна танлаб олиш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда амалга оширилади.

Агар идентификация натижаларига кўра, ариза берувчи томонидан тақдим этилган намуналар маҳсулотга норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ ёки сертификатланадиган маҳсулот тури белгиланган намунада эмаслиги маълум бўлса, намуналар танлаб олинмайди ва ариза берувчига асосланган рад жавоби берилади.


26. Ишлаб чиқилган маҳсулотни идентификация қилиш ва намуналарни танлаб олиш далолатномаси икки нусхада расмийлаштирилади ва уларнинг бир нусхаси ариза берувчига берилади.

Божхонада сақланаётган импорт маҳсулотларни сертификатлаш учун намуналарни танлаб олиш Ўзагроинспекция томонидан, божхона органининг мансабдор шахси, маҳсулот эгаси ёки унинг вакили иштирокида ўтказилади.

Бунда Ўзагроинспекция вакили томонидан маҳсулотни идентификация қилиш ва намуна танлаб олиш тўғрисидаги далолатнома уч нусхада тузилади ва иккинчи нусхаси божхона идорасига тақдим этилади.



4-БОБ. СИНОВЛАРНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

           

27. Ариза берувчининг омборидан ёки ишлаб чиқариш корхоналаридан Ўзагроинспекция мутахассислари томонидан норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ далолатномаларни расмийлаштирган ҳолда идентификация қилинган ва танлаб олинган намуналар ҳамда тегишли ҳужжатлар икки иш кунида аккредитацияланган синов лабораториясига тақдим этилади.


28. Сертификатлаш мақсадида синовлар аккредитацияланган синов лабораторияларида ўтказилади.

Бунда маҳсулотни сертификатлаш учун синов баённомаларини расмийлаштириш ва бериш муддати маҳсулот турига ҳамда норматив ҳужжатларга мувофиқ ўтказиладиган барча синов усулларининг давомийлигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


29. Синов натижаларига кўра, маҳсулот мувофиқ (яроқли) деб топилганда унга синов баённомаси ёки номувофиқ деб топилган ҳолларда эса, унга номувофиқлиги тўғрисида таҳлил натижалари расмийлаштирилади.

Шунингдек, "Уруғчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва норматив ҳужжатлар талаблари бўйича мажбурий рўйхатдан ўтказиш талаб қилинганда, маҳсулотнинг нав ва дурагайлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритилмаган маҳсулотларга синов баённомаси ва таҳлил натижалари расмийлаштирилади.


30. Ариза берувчи Ўзагроинспекцияга маҳсулотни етиштириш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишда ўтказилган синов натижаларини ёки аккредитацияланган синов лабораториялари томонидан амалга оширилган синовлар тўғрисидаги ҳужжатларини тақдим этиши мумкин.


31. Синов натижалари салбий бўлган тақдирда, Ўзагроинспекция икки иш кунида ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали ариза берувчига қонунчилик ҳужжатларидаги нормаларни кўрсатган ҳолда маҳсулотнинг мувофиқлик сертификатини беришни рад этилганлиги тўғрисидаги хабарномани юборади.

Агар синов натижалари орасидаги тафовутлар рухсат этилган меъёрдан юқори бўлганда ёки норматив ҳужжатларда кўзда тутилган бошқа ҳолатларда, Ўзагроинспекция томонидан маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари қайта синовдан ўтказилади ва синов жараёнлари давомийлиги белгиланган тартибда узайтирилади ҳамда бу ҳақда икки иш кунида ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали ариза берувчига хабарнома юборилади.


32. Агар хориждан келтирилган маҳсулотнинг сифат ва хавфсизлик талаблари тасдиқланмаган тақдирда, Ўзагроинспекция икки иш кунида ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига, ЯИДХП орқали Давлат божхона қўмитасига ушбу маҳсулотнинг номувофиқлиги тўғрисида расмий равишда хабарнома юборади.


33. Маҳсулотни синовдан ўтказиш даврида бутунлай ёки қисман бузилганлиги, шунингдек, синаш даврида ҳисобдан чиқарилганлиги (қайтариб берилганлиги) тўғрисидаги далолатнома ариза берувчининг (ёки унинг вакили) иштирокида ушбу Регламентнинг 5-иловасига мувофиқ тузилади.



5-БОБ. МУВОФИҚЛИК СЕРТИФИКАТИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ

            

34. Ўзагроинспекция синов баённомаси ва таҳлил натижалари ҳамда ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг маҳсулотга мувофиқлик сертификатини беради ёки беришни рад этади.

Маҳсулотга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати барча зарур бўлган ҳужжатлар (мазкур Регламентнинг 12-бандида назарда тутилган ҳужжатлар) тақдим этилганидан ва лаборатория синов натижалари (синов баённомаси ёки таҳлил натижаси) олинганидан сўнг уч иш кунидан ошмаслиги керак.


35. Маҳсулотга мувофиқлик сертификати давлат тилида ёки хорижий тилларда расмийлаштирилади.

Маҳсулотга мувофиқлик сертификати portal.standart.uz автоматлашган ахборот тизими ҳамда "Ягона дарча" божхона ахборот тизимига интеграция қилинган ҳолда электрон шаклда расмийлаштирилади.


36. Расмийлаштирилган мувофиқлик сертификати Ўзагроинспекциянинг масъул ходимлари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ариза берувчига Ўзагроинспекция ёки Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ва ЯИДХП орқали электрон тарзда юборилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

          

37. Ўзагроинспекция, Давлат хизматлари маркази ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУК давлат хизматларини кўрсатиш бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ва сертификатлаш натижалари бўйича маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.


38. Ўзагроинспекция, Давлат хизматлари маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУК манфаатдор шахсга маъмурий ҳужжатни қабул қилиш учун аҳамиятга эга бўлган барча ҳолатлар юзасидан ўз фикрини билдириш имкониятини беради.


39. Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича Ўзагроинспекциянинг сертификатлаштириш фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назоратни амалга оширади ва мониторинг олиб боради.


40. Ариза берувчи давлат хизматлари кўрсатувчи ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


41. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

         

            




Маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП

ёки Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш

инспекциясида қишлоқ хўжалиги экинлари

уруғларини сертификатлаш бўйича

давлат хизматлари кўрсатиш

СХЕМАСИ

      

Босқичлар

     


     

Субъектлар

     


      

Тадбирлар

      


      

Бажариш

муддатлари

       











1-босқич


Ариза берувчи


         

1. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун Ўзагроинспекцияга ёки Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

      


Хоҳишига кўра



2. Ўзагроинспекция ёки Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўловни (йиғим) амалга оширади.

      


Мурожаат қилинганда









2-босқич


    

Ўзагроинспекция ёки Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП

        


Ариза ёки сўровномани сертификатлаш органига юборади.


Бир иш кунида автоматик тарзда








3-босқич


Ўзагроинспекция


         

1. Ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, таҳлил қилади ва сертификатлаш ишларини амалга ошириш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Қабул қилинган қарор тўғрисида сертификатлаштириш органи томонидан ариза берувчи манзилига ёки ариза берувчига Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП орқали хабарнома юборади.

          


Икки иш кунида








4-босқич


Ўзагроинспекция


          

1. Ижобий қарор қабул қилганидан сўнг сертификатлашни амалга ошириш учун маҳсулот тўдаларидан намуналарни танлаб олиш ва идентификация қилиш ишларини амалга оширади.



Икки иш кунида



2. Танлаб олинган ва идентификация қилинган ҳамда расмийлаштирилган далолатномаларни аккредитацияланган синов лабораторияларига тақдим этади.

         


Икки иш кунида









5-босқич


Аккредитацияланган синов

лабораториялари


        

1. Норматив ҳужжатлар асосида маҳсулотнинг турига ва синов усулларига мувофиқ олинган намуналарни белгиланган тартибда синовдан ўтказади.

        


Белгиланган муддатда



2. Синов баённомалари ва таҳлил натижаларини расмийлаштиришни амалга оширади.

         


Икки иш кунида









6-босқич


Ўзагроинспекция


        

Синов баённомалари ва таҳлил натижаларига асосан маҳсулотга мувофиқлик сертификатини расмийлаштиради, электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди, мувофиқлик сертификати билан бирга синов баённомасини ёки таҳлил натижаларини ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига ва ЯИДХПга электрон шаклда юборади.

          


Уч иш кунида








7-босқич


         

Давлат хизматлари

маркази ёки ЯИДХП

        


Мувофиқлик сертификати ёки синов баённомасини ва таҳлил натижаларини ариза берувчига юборади.


Бир иш кунида автоматик тарзда




          

          




Маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи

устидан назорат қилиш инспекцияси Қишлоқ хўжалиги

экинлари уруғларини сертификатлаш идораси Тошкент

вилояти Қибрай тумани Бобур кўчаси 1-уй


Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини

сертификатлаш бўйича

АРИЗА _______ сон

         


(ариза берувчи)

                


(ариза берувчининг манзили)

                

номидан



(раҳбарнинг Ф.И.О.)

           

шуни маълум қиладики,



навли


(экин тури)

(уруғлик нави)


            

репродукцияли,

.- партияли,

йил ҳосили

(уруғлик авлоди)

(партия рақами)


               

партия миқдори

тонна


(уруғлик партия миқдори)


(ишлаб чиқариш тури)

         



бўйича ишлаб чиқарилган

(код ТН ВЭД)

(норматив ҳужжат номи)


             



(норматив ҳужжат рақами ва номланиши)

(схема рақами)

               

уруғликларни юқорида кўрсатилган норматив ҳужжатлар талабларига асосан сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишингизни сўрайман.


Аризага илова:


1. Маҳсулот ёрлиғи


2. Мувофиқлик сертификати


3. Дала вегетация даврида апробация кўриги ўтказилганлиги ҳақида далолатнома


4. Касаллик ва ҳашаротларга қарши кимёвий дориланганлиги ҳақида хулоса


5. Оригинал уруғларга мансуб уруғликни кўпайтириш учун рухсатнома

        



СТИР:



телефон рақами





Аризачи










(имзо)


Ф.И.О.





М.Ў








          

              




Маъмурий регламентга

2а-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи

устидан назорат қилиш инспекцияси Қишлоқ хўжалиги

экинлари уруғларини сертификатлаш идораси Тошкент

вилояти Қибрай тумани Бобур кўчаси 1-уй

         

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини

сертификатлаш бўйича

СЎРОВНОМА _____ сон



(ариза берувчи)

                


(ариза берувчининг манзили)

                

номидан



(раҳбарнинг Ф.И.О.)

           

шуни маълум қиладики,



навли


(экин тури)

(уруғлик нави)


            

репродукцияли,

.- партияли,

йил ҳосили

(уруғлик авлоди)

(партия рақами)


               

партия миқдори

тонна


(уруғлик партия миқдори)


(ишлаб чиқариш тури)

         



бўйича ишлаб чиқарилган

(код ТН ВЭД)

(норматив ҳужжат номи)


             



(норматив ҳужжат рақами ва номланиши)

(схема рақами)

               

уруғликларни юқорида кўрсатилган норматив ҳужжатлар талабларига асосан сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишингизни сўрайман.


Сўровномага илова:


1. Маҳсулот ёрлиғи


2. Мувофиқлик сертификати


3. Дала вегетация даврида апробация кўриги ўтказилганлиги ҳақида далолатнома


4. Касаллик ва ҳашаротларга қарши кимёвий дориланганлиги ҳақида хулоса


5. Оригинал уруғларга мансуб уруғликни кўпайтириш учун рухсатнома

        



СТИР:



телефон рақами





Аризачи










(имзо)


Ф.И.О.





М.Ў








          

              




Маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини

сертификатлаш бўйича давлат хизматлари

кўрсатганлик учун ундириладиган

ТЎЛОВ СТАВКАЛАРИ

           

Т/р

       

Давлат хизматларининг тури

      

Тўлов тури ва миқдори

       

1.

Уруғлик пиёзни сертификатлаш бир назорат бирлиги учун


базавий ҳисоблаш миқдорининг 9,0 баравари


2.

Уруғлик қовоқни сертификатлаш бир назорат бирлиги учун


базавий ҳисоблаш миқдорининг 7,0 баравари


3.

Уруғлик қовунни сертификатлаш бир назорат бирлиги учун


базавий ҳисоблаш миқдорининг 8,0 баравари


4.

Уруғлик ем-хашак (озуқа) ва ош лавлагини сертификатлаш бир назорат бирлиги учун


базавий ҳисоблаш миқдорининг 10,0 баравари


5.

Уруғлик канопни сертификатлаш бир назорат бирлиги учун


базавий ҳисоблаш миқдорининг 11,0 баравари


6.

Уруғлик булғори (ширин) қалампирини сертификатлаш бир назорат бирлиги учун


базавий ҳисоблаш миқдорининг 10,5 баравари


7.

Уруғлик бедани сертификатлаш бир назорат бирлиги учун


базавий ҳисоблаш миқдорининг 11,5 баравари


8.

Уруғлик тамаки ва махоркани (жўн тамаки) сертификатлаш бир назорат бирлиги учун


базавий ҳисоблаш миқдорининг 21,0 баравари


9.

Уруғлик тарвузни сертификатлаш бир назорат бирлиги учун


базавий ҳисоблаш миқдорининг 10,0 баравари


10.

Уруғлик сояни сертификатлаш бир назорат бирлиги учун


базавий ҳисоблаш миқдорининг 20,0 баравари


11.

Уруғлик маккажўхорини сертификатлаш бир назорат бирлиги учун


базавий ҳисоблаш миқдорининг 8,0 баравари


12.

Бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлашда бир назорат бирлиги учун:

маҳсулотга қўйилган стандарт талабларига асосан назорат бирлиги тартибида аниқланганда


базавий ҳисоблаш миқдорининг 10,0 баравари

          

Изоҳ:

маҳсулотга норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ сертификатлашда назорат бирлиги 60 тоннагача бўлган маҳсулот турлари (сули, соя, шоли, тритикале, польба, нўхатнинг барча турлари ва бошқа бошоқлилар);

маҳсулотга норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ сертификатлашда назорат бирлиги 40 тоннагача бўлган маҳсулот турлари (маккажўхори);

маҳсулотга норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ сертификатлашда назорат бирлиги 25 тоннагача бўлган маҳсулот турлари (ерёнғоқ, дуккаклилар, ловия, фасол, қовоқнинг барча турлари, катран, нонли қорамағиз (ежовник хлебный) ва бошқа дуккаклилар, диплоид ва полиплоид бир ва кўп уруғли қанд лавлаги);

маҳсулотга норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ сертификатлашда назорат бирлиги 20 тоннагача бўлган маҳсулот турлари (тарвуз, ош ва хашаки лавлаги, вика, маржумак, тариқ, ясмиқ, эспарцет);

маҳсулотга норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ сертификатлашда назорат бирлиги 12,5 тоннагача бўлган маҳсулот турлари (калибрланган қанд лавлаги);

маҳсулотга норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ сертификатлашда назорат бирлиги 10 тоннагача бўлган маҳсулот турлари (бақлажон, бамия, голега, хантал(горчица)нинг барча турлари, доник, қовун, жугара, ежа сберная, житняк, кобачок, карамнинг барча турлари, кассия, канопнинг барча турлари, клёвер луковый барча турлари, кориандр, зиғир, кострец, пиёз барча турлари, мош, люпин барча турлари, беда, леспедеца двухцветная, лисахвост, марена красильная, мердовник шароголовый, сабзи, овсянница, бодринг, қалампир барча турлари, петрушка, пожитник, пырей бескорневичный, африка тариғи, рапс, масхар, шолғом барча турлари, турп, патиссон, рыжик, жўхори (сорго), суданка, сурепица, тимофеевка, помидор, укроп, чина лугавая, шавел, язвельник, салат, райграс);

маҳсулотга норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ сертификатлашда назорат бирлиги 5 тоннагача бўлган маҳсулот турлари (артишок, гаолян, кунжут, дурма, двухкисточных тросниковый, левзея сафлоравидная, люффа, ледвенец, лепленащная, огуречная трава, молочай, доривор наготки, могар, перелла, перко, расторовща пятистая, ревен, секкуринега полокустарник, шалфей, шпинат, эффедра хвощевая, спаржа, стальник полевой, чумиза, фенхел);

маҳсулотга норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ сертификатлашда назорат бирлиги 2 тоннагача бўлган маҳсулот турлари (базилик огуречный, горчица сталовая (лиственная), тамаки, чабер ва бошқа барча экинлар, қобиқланган (дражировкаланган) қанд лавлаги);

маҳсулотга норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ сертификатлашда назорат бирлиги 1 тоннагача бўлган маҳсулот турлари (махорка);

бир ва икки йиллик гул уруғларининг назорат бирлиги ГОСТ 24933.0-81 талаблари асосида белгиланади;

саримсоқпиёз уруғларининг назорат бирлиги ГОСТ 30106-94 талаблари асосида белгиланади.

         

           




Маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат

мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг қишлоқ

хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш органининг

ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

       

"___"_____________20___ йил

          


(ариза берувчи)

          


(идентификация қилинадиган жой манзили)

          


(экин тури, уруғлик нави ёки дурагай, авлоди, партия рақами

ва миқдори, жой сони ва ҳосил йили)

          


            

Уруғликнинг нав тозалиги


%, уруғликнинг келиб чиқиши


           


(туман номи, апробация далолатномаси рақами ва санаси)

          


йил ҳосилидан тайёрланган. Уруғликни тайин этилиши


       

Уруғликни



(ишлаб чиқариш тури, тозаланган, сараланган, капсулаланган,

дориланган, препарат номи ва бошқалар)

           

Уруғликни қадоқлаш тури ва миқдори


           

Уруғликни ёрлиғи (маркировка) ҳақида маълумот


         


(уруғликнинг ёрлиғидаги маълумот тўлиқ ёзилади ёки ёрлиқ илова қилинади)

          

Уруғлик сақланаётган омбор рақами ва сақлаш шароитлари


         


         


(уруғликка тагликлар қўйилганлиги, омборда вентиляция тизими,

қуруқ, тоза, дератизация ва дезинфекция қилинганлиги, ҳарорати

ва нисбий намлиги ва бошқалар)

          

Уруғликни тайёрланган санаси


           

Уруғликнинг яроқлилик муддати


           

Қўшимча маълумотлар


           

Марказнинг вакили:




(имзо)

(Ф.И.О., лавозими)

           

Аризачи ёки унинг вакили:




(имзо)

(Ф.И.О., лавозими)

           

Сақлашга жавобгар шахс:




(имзо)

(Ф.И.О., лавозими)

          

Божхона вакили:





(божхона омборида сақлаш жараёнида)

(имзо)

                                   (Ф.И.О., лавозими)

          

         




Маъмурий регламентга

4а-ИЛОВА



ДАЛОЛАТНОМА __________-сон

         


га тегишли уруғлардан экинбоплик

(ташкилот номи, туман, вилоят)


            

сифат кўрсаткичларини аниқлаш учун ўртача намуналар танлаб олинди.

          

Бизлар

____________________________________________________________________


"_______" ________________20_____ йил


(Ф.И.О, лавозими)


(кун, ой, йил)

         


(ташкилот, лавозими, Ф.И.О. (ҳар бирининг) - намуна танлаб

олиш пайтида ҳамда арбитраж таҳлил пайтида тўлдирилади)

            


иштирокида уруғлар текширилди ва

         

______________да сақланаётган партиядан ўртача намуналар ГОСТ 12036-85 стандартига мувофиқ танлаб олинди

        

Тар-

тиб рақа-

ми

Экин тури

Нави

Нав

ҳуж-

жати

номи,

рақа-

ми

ва сана-

си

        

Нав

тоза-

лиги

ёки

типик-

лиги,

%

Реп-

родук-

цияси

Ҳосил

йили

Пар-

тия рақа-

ми

Пар-

тия

миқ-

дори, (тонна)

Конт-

роль

бир-

лик-

лар

рақа-

ми

Жой (қоп) сони

Уруғ

сақ-

лана-

диган

жой (омбор, вагон

ва

бош-

қалар

рақа-

ми)

   

Уруғ

қаер-

дан

ва

қачон

олин-

ган,

вагон рақа-

ми

Уруғ-

лар

қан

ай

иш-

лан-

ган

Уруғ

пар-

тияси

қачон

таҳ-

лил

қили-

нди,

сана-

си

ва

охир-

ги таҳ-

лил-

нинг

рақа-

ми

        

Ишлов

бериш

қандай

кимё-

вий препа-

рат

билан ўтка-

зилган

Қайси таҳлил учун намуна олинди

Уруғ-

нинг

тайин эти-

лиши

Тақдим этилган намуналар сони

қоп-

чада

ши-

ша идиш-

да

пакет-

да

1

     

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

    

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

  

     

    










    

    










  

  

             

2. Намуналар___________________________________________________ уруғчилик лабораториясига юбориш учун йўналтирилди.

Намуна олган шахснинг имзоси: __________________ комиссия аъзоларининг имзолари: ____________________________________

Кафолат: _______________________________________ шу уруғлик партиясини тўғри

                                        М.Ў. (хўжалик, ташкилот номи)

қараш ва сақлаш йўли билан уларни бошқа партияларга аралаштирмасликни, ифлослантирмасликни, унувчанлик ва бошқа экиш сифатларини пасайтирмасликни ҳамда танлаб олинган намуналар, арбитраж таҳлил учун олинган намуналар дубликатларини омон сақланишини кафолатлайди.

Сақлашга жавобгар шахснинг имзоси ___________________________ М.Ў.

          

            




Маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



СИНОВГА ОЛИНГАН МАҲСУЛОТНИ ҚАЙТАРИШ

(ЧИҚИМ ҚИЛИШ) ДАЛОЛАТНОМАСИ

             

"____" ______________ 20___ г.



(ариза берувчи)

                


(ариза рақами ва санаси)

                

Мазкур далолатнома "___" "____________" 20____ йилдаги намуна танлаб олиш далолатномасига мувофиқ танлаб олинганлиги тўғрисида тузилди.

          

Синов даврида тўлиқ ишлатилган маҳсулот:



Синов даврида қисман ишлатилган маҳсулот:



        

Топширди:

       

Ўзагроинспекциянинг масъул ходими















имзо


Ф.И.О.

Қабул қилди:

Ариза берувчи















имзо


Ф.И.О.

          

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 19 декабрь





























































Время: 0.0292
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск