ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.01.2023 й. 5-сон "Маҳаллий авиақатновлар ва ички туризмни, минтақавий авиаташувларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги 100-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.01.2023 й.

N 5




МАҲАЛЛИЙ АВИАҚАТНОВЛАР ВА ИЧКИ ТУРИЗМНИ,

МИНТАҚАВИЙ АВИАТАШУВЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР БЕЛГИЛАНГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2021

ЙИЛ 24 ФЕВРАЛДАГИ 100-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда мамлакатимиз транспорт тизимини тубдан такомиллаштириш, хусусан, аэропортлар инфратузилмасини ривожлантириш, фуқаро авиацияси ташкилотлари томонидан йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, республикада ички туризмни ривожлантириш, йўловчиларга арзон нархларда авиаташув хизматлари кўрсатиш ва авиакомпаниялар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида резидент авиакомпанияларга ички туризм йўналишларидаги авиақатновлар учун авиа чипта нархининг 25 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан субсидия ажратиш тизими жорий этилган.

Ўтган 2021 йил 1 мартдан 2022 йил 1 июнга қадар ички туризм йўналишларидаги авиақатновлар учун 265 минг республика фуқаролари учун авиакомпанияларга Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан 27,5 млрд сўм субсидия тўлаб берилган.

Жорий этилган тизим маҳаллий туристлар учун Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш, айниқса зиёрат туризмини амалга оширишда кенг имкониятлар яратмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-412-сон қарорига мувофиқ ҳамда республикада ички туризм ва минтақавий авиаташувларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, аҳолининг авиақатновларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 24 февралдаги 100-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 январдаги

5-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ички ва зиёрат туризмини

ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2021 йил 24 февралдаги 100-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:


а) олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;";


б) тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"йўловчи ташувчилар, туроператор (турагент) ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг Махсус комиссияга киритган таклифларига асосан субсидияланадиган авиа ва темир йўл қатновлари йўналишларини ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишларни белгилаш;";


в) ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"субсидияланадиган авиа ва темир йўл қатновлари йўналишларини ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар бандлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган низоларни музокаралар ўтказиш йўли билан тезкорлик билан кўриб чиқиш, ҳал этиш бўйича қарорлар қабул қилиш.".


2. 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "авиақатновларга чипталар 40 фоизгача" сўзлари "авиақатновлар чипталарига 25 фоиз" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 5-иловада (Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисидаги низом):


а) Низом номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш ҳамда ижтимоий

аҳамиятга эга бўлган йўналишлар харажатларининг

бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика

бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ";


б) 1-банд "маҳаллий йўналишлардаги авиақатновлар" сўзларидан кейин ", шу жумладан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) 2-бандда:

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"махсус комиссия - субсидияланадиган авиа қатновлар чипталари ва меҳмонхона хизматлари нархларини ҳамда авиа ва темир йўл қатнови йўналишларини ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маҳаллий йўналишларни белгилаш бўйича тузилган комиссия;";

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"субсидияланадиган авиақатнов - махсус комиссия томонидан тасдиқланган маҳаллий йўналишлар, шу жумладан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар бўйича амалга ошириладиган авиақатнов;";

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"субсидия - авиаташувчиларга маҳаллий йўналишлардаги, шу жумладан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлардаги авиақатновлар учун чипта нархининг бир қисмини, шунингдек, туроператор ва турагентларга маҳаллий туристлар учун Ўзбекистон бўйлаб ташкил этилган саёҳатларнинг транспорт чипталари ҳамда меҳмонхона хизматлари нархларининг бир қисмини қайтариш учун Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан ажратиладиган маблағ.";


г) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Субсидия 2021 йил 1 мартдан 2022 йил 1 июнгача саёҳат ташкилотчиларига - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар учун ташкил этилган турлар юзасидан транспорт чипталари нархининг 15 фоизи ҳамда меҳмонхона хизматлари нархининг 10 фоизи миқдорида ажратилади.";


д) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Авиаташувчиларга ички туризм, шу жумладан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маҳаллий йўналишларда авиа чипта нархининг 25 фоизи миқдорида субсидия 2026 йил 1 январгача ажратилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 9 январь















































Время: 0.0337
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск