ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнатга ҳақ тўлаш / Алоҳида соҳаларда ва алоҳида корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш /

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш меъёрлари ва тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.12.2022 й. 731-сон қарорига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2022 йил 30 декабрдаги

731-сон қарорига

7-ИЛОВА



Олимпия ва паралимпия спорт

турларига тайёрлаш марказларининг айрим

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш меъёрлари

ва тартиби тўғрисида

НИЗОМ

         

           

1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

           

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари (кейинги ўринларда - Марказ) директорлари, директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари (кейинги ўринларда - директор ўринбосарлари), тренерлари, шунингдек, тиббиёт бўлими ходимлари, катта инструктор-методист, инструктор-методистлар ва спорт психологлари (кейинги ўринларда - марказнинг айрим ходимлари) меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва тартибини белгилайди.


2. Марказнинг:

директор, директор ўринбосарлари, профессионал таълим бўғини фан ўқитувчилари ва бошқа ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ходимлари иш ҳақи тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарорига, умумий ўрта таълимнинг таянч таълими бўғини фан ўқитувчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори ҳамда "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;

директор, директор ўринбосарлари, ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари ва кутубхоначининг базавий тариф ставкалари профессионал таълим муассасаларининг тегишли ходимлари базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади;

тиббиёт бўлими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ белгиланади;

тренерлар, инструктор-методист, спорт психологларининг базавий тариф ставкаси миқдорлари мазкур Низомга иловага мувофиқ белгиланади.

бошқа тоифадаги ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган тартибда амалга оширилади.


3. Директор, директор ўринбосарлари, тренерлар ҳамда Марказнинг айрим ходимларининг иш ҳақи базавий тариф ставкаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва мазкур Низомда белгиланган меъёрлар асосида устама ва қўшимчалардан ташкил топади.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 18 майдаги ПҚ-5114-сон қарорига мувофиқ давлат спорт таълим муассасаларида паралимпия спорт турлари бўйича тренернинг лавозим маошини ҳисоблашда базавий тариф ставкалари бир ярим баравар миқдорида қўлланилади.



2-БОБ. МАРКАЗ ХОДИМЛАРИГА

УСТАМАЛАР БЕЛГИЛАШ

          

5. Директор, директор ўринбосарлари, тренерлар ва Марказнинг айрим ходимлари меҳнатига устамалар олимпия, паралимпия, миллий ва бошқа спорт турларидан (кейинги ўринларда - спорт турлари) юқори спорт натижаларига эришган ўқувчи-спортчига нисбатан қуйидаги фоизларда белгиланади:

          

Марказ ўқувчи-спортчиларининг

спортдаги натижалари

         

Ўқувчи-спортчини тайёрлашда бевосита қатнашган ходимларга

бир нафар ўқувчи-спортчи учун устама ҳақ миқдори,

базавий тариф ставкасига нисбатан фоизларда

          

Директорга

        

Директор ўринбосарлари,

катта инструктор-методист,

инструктор-методистларга

         

Тиббиёт бўлими ходимлари

ва спорт психологларига

         

Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, спорт турларидан жаҳон чемпионатлари ва кубоклари совриндори (I - III ўринлар)


10

8

7

Осиё ва Параосиё ўйинлари, спорт турларидан Осиё чемпионатлари ва кубоклари совриндори (I - III ўринлар)


7

6

6

Спорт турларидан Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ва кубоклари совриндори (I - III ўринлар)


6

5

4

Спорт турларидан барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий таркиби


5

4

3

Спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари захира таркиби


3

3

2

          

6. Директор, директор ўринбосарлари, Марказнинг айрим ходимлари учун белгиланган базавий тариф ставкасига қўшимча Марказ ўқувчи-спортчилари томонидан эришилган спорт натижаларини ҳисоблаган ҳолда 300 фоизгача ҳар ойлик устама ҳақ белгиланади.


7. Ўқувчи-спортчи бир вақтнинг ўзида турли спорт натижаларига эришган тақдирда, унга нисбатан фоиз белгилашда энг юқори даража ҳисобга олинади.


8. Мазкур Низомнинг 5 ва 6-бандларида назарда тутилган директор, директор ўринбосарлари, тренерлар ва Марказ айрим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашдаги ҳар ойлик устамалар директор ҳузуридаги коллегиал орган ҳисобланган Тренерлар кенгашининг қарорига асосан директорнинг буйруғи билан расмийлаштирилади.


9. Лавозимга тайинланган ёки ишга қабул қилинганда устама ҳақ белгиланадиган директор, директор ўринбосарлари, тренерлар ва Марказ айрим ходимларининг ўқувчи-спортчиларни тайёрлашда ҳиссаси бўлмаган тақдирда, биринчи молия йили учун терма жамоанинг асосий ва захира таркибига киритилган ўқувчи-спортчилар ҳамда спорт тайёргарлик босқичига мос равишда 20-банднинг иккинчи хатбошисига, паралимпия спорт турлари бўйича тренерлар учун 22-банднинг иккинчи хатбошисига мувофиқ устама белгиланади.


10. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган устамалар ўқув ва календарь йили учун тренерлар тарификацияси ҳамда ходимлар штатлар жадвалида ўқувчи-спортчиларнинг олдинги йилда эришган спорт натижаларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Йил давомида устамалар миқдорининг ўзгартирилиши тасдиқланган иш ҳақи фонди маблағлари доирасида амалга оширилади. Бунда, иш ҳақи фонди бўйича қўшимча маблағ талаб этиладиган ҳолатларда белгиланган тартибда иш ҳаққи фондига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


11. Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирининг буйруғига асосан Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё чемпионатлари ва кубоклари, паралимпия спорт турлари бўйича жаҳон, Осиё чемпионатлари ва кубокларида совринли ўринларни (1 - 3 ўринлар) эгаллаган ўқувчи-спортчиларнинг тренерларига беш юз фоизигача миқдорда ҳар ойлик устама белгиланиши мумкин.


12. Директор, директор ўринбосари, Марказнинг айрим ходимлари ва тренерларига устамалар:

Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва кубоклари, паралимпия спорт турлари бўйича жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун - кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи-спортчилар томонидан тегишли натижага (1 - 3 ўринлар) эришилган вақтдан бошлаб ушбу даражадаги кейинги халқаро мусобақалар (кейинги Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва кубоклари, паралимпия спорт турлари бўйича жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва кубоклари) ўтказилгунга қадар сақлаб қолинади;

Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари, паралимпия спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун - кўрсатиб ўтилган спорт мусобақаларида ўқувчи-спортчи томонидан тегишли натижага (1 - 3 ўринлар) эришилган вақтдан бошлаб ушбу даражадаги мусобақалар ўтказилгунга қадар бироқ бир йилдан кўп бўлмаган муддатга сақланиб қолади;

ўқувчи-спортчи спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси терма жамоасининг асосий ва захира таркибига киритилган ойнинг биринчи санасидан эътиборан белгиланади ва ўқувчи-спортчининг жамоа таркибида бўладиган бутун даврида сақлаб қолинади.


13. Марказнинг айрим ходимларига ўқувчи-спортчининг спортдаги натижалари учун устамаларни тўлаш ўқувчи-спортчининг Марказ таркибидан расман чиқиб кетиш санасидан кейинги ойнинг бошидан эътиборан тўхтатилади.



3-БОБ. МАРКАЗДА СПОРТ ТАЙЁРГАРЛИК

БОСҚИЧЛАРИ, ЎҚУВ-СПОРТ ГУРУҲЛАРИ, УНГА

ҚУЙИЛГАН ТАЛАБЛАР ВА ТРЕНЕРЛАРНИНГ

ИШ ҲАЖМИНИ ҲИСОБЛАШ

           

14. Спорт турлари тайёргарлик босқичлари қуйидагилардан иборат:


ўқув-машқ босқичи - бу босқичда спортнинг танланган тури бўйича бир йилдан кам бўлмаган тегишли тайёргарликдан ўтган ўқувчи-спортчилардан гуруҳлар шакллантирилади. Бу босқичда кейинги ўқув йилларига ўтказиш ўқувчи-спортчилар томонидан спорт разрядининг бажарилганлиги билан амалга оширилади;


спорт такомиллаштириш босқичи - ушбу босқичда ўқув-машқ босқичидан ўтган, спорт разряди талабларини бажарган ўқувчи-спортчилардан гуруҳлар шакллантирилади. Бу босқичда кейинги ўқув йилларига ўтказиш спорт кўрсаткичлари динамикасининг ижобий ўсиши шарти билан амалга оширилади;


олий спорт маҳорати босқичи - ушбу босқичга спорт маҳоратини такомиллаштириш босқичидан ўтган, тегишли спорт разрядига эга бўлган ҳамда спортда барқарор юқори натижалар кўрсатадиган ўқувчи-спортчилардан гуруҳлар жамланади.


15. Спорт тайёргарлиги босқичлари бўйича ўқув гуруҳлари билан ўқув машғулот ишлари режими (ҳафтадаги академик соатлар) ва гуруҳлардаги ўқувчи-спортчилар сони қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:



(Олимпия спорт турлари бўйича)

          

Ўқувчи-спортчилар тайёргарлигининг даражаси

ва босқичлари

       

Ўқув йили

      

Ўқув гуруҳлари билан ўқув

машғулоти ишлари режими

(ҳафтадаги академик соатлар*)

         

Спорт турлари гуруҳлари

        

I

        

II

   

III

       

Ўқув гуруҳларининг тўлдирилиши

қувчи-спортчилар сони)

          

Ўқув-машқ

1 йил


12

4 - 8

6 - 14

4 - 8

2 йил


14

3 йил


18

3 йилдан кўп


20

Спорт такомиллаштириш

1 йил


24

4 - 6

6 - 14

4 - 6

2 йил


26

2 йилдан кўп


28

Олий спорт маҳорати

Бутун давр


32

3 - 5

6 - 14

3 - 5

           

Изоҳ:

истисно тариқасида Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан спорт турлари бўйича тасдиқланган квоталарга мувофиқ гуруҳ шакллантирилади.

ўқув машғулотлари академик соат бўйича белгиланади, 1 академик соат - 45 дақиқадан иборат бўлади.


16. Ўқув йиллари бўйича меъёрий талаблар спорт тайёргарлиги босқичлари бўйича спорт разрядлари талаби қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

            

Ўқувчи-спортчи тайёргарлигининг

даражаси ва босқичлари

    

Ўқитиш йили

        

Ўқувчи-спортчига спорт разряди талаблари


I - III спорт турлари гуруҳлари

        

Ўқув-машқ

1 йил

Спорт тайёргарлигининг умумий жисмоний тайёргарлик (УЖТ) ва махсус жисмоний тайёргарлик (МЖТ) меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки ўсмирлар учун иккинчи, учинчи спорт разряди


2 йил

Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки ўсмирлар учун биринчи спорт разряди


3 йил

Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки учинчи спорт разряди


3 йилдан кўп

Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки иккинчи спорт разряди


Спорт такомиллаштириш

1 йил

Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки биринчи спорт разряди


2 йил


Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки Ўзбекистон спорт усталигига номзод


2 йилдан кўп


Олий спорт маҳорати

Бутун давр

Спорт тайёргарлигининг УЖТ ва МЖТ меъёри мезон кўрсаткичларини бажарган ёки Ўзбекистон спорт устаси, Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси


         

17. Спорт турлари гуруҳлар бўйича қуйидаги тартибда тақсимланади:

спорт турларининг биринчи гуруҳига - спортнинг жамоавий ўйин турларидан ташқари, спортнинг барча олимпия турлари;

спорт турларининг иккинчи гуруҳига - спортнинг жамоавий ўйин турлари;

спорт турларининг учинчи гуруҳига - спортнинг ноолимпия ва миллий турлари.



4-БОБ. ОЛИМПИЯ ВА ПАРАЛИМПИЯ СПОРТ

ТУРЛАРИГА ТАЙЁРЛАШ МАРКАЗЛАРИ ТРЕНЕРИНИНГ

ИШ ҲАҚИНИ ҲИСОБЛАШДАГИ ФОИЗ МЕЪЁРЛАРИ

            

18. Марказ тренерларига лавозим маошлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкасидан, белгиланган нормативларидан ёки ўқув машғулот ишларининг режалаштирилаётган ҳажмларидан, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган устама ва қўшимча ҳақлардан келиб чиққан ҳолда уларни ўқув ва календарь йили бошида тарификациялашда белгиланади.


19. Марказнинг тренерлари меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар бир ўқувчи учун меъёр бўйича амалга оширилади.


20. Бир нафар ўқувчига нисбатан Марказ тренерларининг меҳнатига ҳақ тўлашда тренернинг базавий тариф ставкасига нисбатан қуйидаги фоизлар белгиланади:

            

Спорт мусобақалари даражаси

      

Спорт натижаси

      

Ўқув даври

    

Бир нафар ўқувчи-спортчига нисбатан базавий тариф ставкасига белгиланадиган фоиз миқдори

     

I

      

II

        

III

       

          

I. Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг асосий

ва захира таркибларига ҳамда республика ва халқаро

мусобақаларга ўқувчи-спортчиларни тайёрлаш

         

Спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий таркибига


бутун даврда

55%

45%

40%

Спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари захира таркибига


бутун даврда

45%

35%

30%

Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионати ва Кубоги совриндорлари

(I - III ўрин)


1-ўрин


бутун даврда

200%

200%

200%

2-ўрин


180%

180%

180%

3-ўрин


160%

160%

160%

Осиё ўйинлари, Осиё чемпионати ва Кубоги совриндорлари

(I - III ўрин)


1-ўрин


бутун даврда

150%

140%

130%

2-ўрин


140%

130%

120%

3-ўрин


130%

120%

110%

Ўзбекистон Республикаси чемпионати ва Кубоги совриндорлари

(I - III ўрин)


1-ўрин


бутун даврда

100%

90%

80%

2-ўрин


90%

80%

70%

3-ўрин


80%

70%

60%

         

II. Спорт турлари бўйича спорт захираси тайёргарлиги

босқичлари бўйича ўқувчи-спортчиларни тайёрлашда

амалга ошириладиган фоизлар миқдори

        

Ўқув-машқ


Бутун даврда

15%

10%

10%

Спорт такомиллаштириш


Бутун даврда

30%

15%

20%

Олий спорт маҳорати


Бутун даврда

40%

25%

35%

         

Марказ тренерининг ўқув гуруҳидаги ўқувчи-спортчиларнинг ҳар бири учун эришилган спорт натижаларини ҳисобга олган ҳолда тренер-ўқитувчининг устама ва қўшимча ҳақларсиз лавозим маоши унга белгиланган базавий тариф ставкаси миқдорининг уч юз фоизидан ошмаслиги керак.


21. Паралимпия спорт турлари бўйича тайёргарлик босқичлари, функционал гуруҳлар, ўқув гуруҳларининг тўлдирилиши, ўқув юкламаларининг ҳажми қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:



(Паралимпия спорт турлари бўйича)

           

Ўқувчи-спортчилар тайёргарлигининг

даражаси ва босқичлари

       

Ўқув йили

        

Ўқув гуруҳлари билан ўқув

машғулоти ишлари режими

(ҳафтадаги академик соатлар*)

           

Спорт турлари гуруҳлари

    

I

     

II

    

III

    

Ўқув гуруҳларининг тўлдирилиши

қувчи-спортчилар сони)

       

Ўқув-машқ

1 йил


12

2-3

2 - 4

2 - 4

2 йил


14

3 йил


18


3 йилдан кўп


20




Спорт такомиллаштириш

1 йил


24

1-2

2-3

2-3

2 йил


26

2 йилдан кўп


28

Олий спорт маҳорати

Бутун давр


32

1-2

2-2

2-2

         

Изоҳ: футбол (5х5) спорт туридан жамоани шакллантиришда жамоа таркибини инобатга олган ҳолда 5 - 7 нафаргача спортчилардан гуруҳ шакллантиришга рухсат этилади.


22. Бир нафар спортчи учун марказнинг спорт турлари бўйича пара тренерлари меҳнатига ҳақ тўлаш нормативлари базавий тариф ставкасига нисбатан фоизлар ҳисобида қуйидаги миқдорларда белгиланади.

             

Спорт мусобақалари даражаси

      

Спорт натижаси

      

Ўқув даври

       

Бир нафар ўқувчи-спортчига

нисбатан базавий тариф ставкасига

белгиланадиган фоиз миқдори

         

         

I. Ўзбекистон Республикаси параспорт терма

жамоаларининг асосий ва захира таркиблари, республика

ва халқаро мусобақаларга ўқувчи-спортчиларни тайёрлаш

         

Спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий таркибига


бутун даврда

100%

Спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари захира таркибига


бутун даврда

90%

Паралимпия ўйинлари, жаҳон чемпионати ва Кубоги совриндорлари

(I - III ўрин)


1-ўрин


бутун даврда

200%

2-ўрин


190%

3-ўрин


180%

Параосиё ўйинлари, чемпионати ва Кубоги совриндорлари

(I - III ўрин)


1-ўрин


бутун даврда

170%

2-ўрин


160%

3-ўрин


150%

Ўзбекистон Республикаси чемпионати ва Кубоги совриндорлари

(I - III ўрин)


1-ўрин


бутун даврда

140%

2-ўрин


130%

3-ўрин


120%

         

II. Паралимпия спорт турлари бўйича спорт захираси

тайёргарлиги босқичлари бўйича ўқувчи-спортчиларни

тайёрлашда амалга ошириладиган фоизлар миқдори

         

Ўқув-машқ


Бутун даврда

35%

Спорт такомиллаштириш


Бутун даврда

45%

Олий спорт маҳорати


Бутун даврда

60%

           

23. Агар Марказнинг тренерлари меҳнатига ҳақ тўлаш нормативининг белгиланган миқдори амал қиладиган даврда унинг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи-спортчи спортдаги натижасини яхшиласа (масалан, Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий ёки захира таркиби аъзоси, Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари, паралимпия спорт турлари бўйича жаҳон ва Осиё ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари ва кубокларида совриндори бўлса), тренерларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори ўқувчи-спортчи ютуқларини ҳисобга олган ҳолда, энг юқори кўрсаткич бўйича ҳисобланади.


24. Агар Марказнинг тренери меҳнатига ҳақ тўлашнинг белгиланган нормативи амал қиладиган даврда унинг раҳбарлигида спорт тайёргарлигидан ўтаётган ўқувчи-спортчи мазкур тренернинг ўқув гуруҳи таркибидан чиқиб кетса (бошқа тренер раҳбарлигидаги бошқа ўқув гуруҳига, бошқа спорт-таълим муассасасига ўтказилса, Марказни битирганда ва шу каби ҳолатларда), тренер меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори:

спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоасининг асосий таркибига спортчилар (стажёрлар) тайёрлаганлик учун ўқувчи-спортчи тренернинг ўқув гуруҳи таркибидан расман чиқиб кетган санадан кейинги ой бошидан эътиборан камайиш томонига қайта кўриб чиқилади;

Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари, паралимпия спорт турлари бўйича жаҳон ва Осиё ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари совриндорларини тайёрлаганлик учун ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган муддат мобайнида сақланиб қолади.


25. Ўқув гуруҳига йил мобайнида бошқа тренер раҳбарлигида, шунингдек, бошқа таълим муассасасидан ўқувчи-спортчилар сафига қабул қилинган, юқори спорт натижаларига эришган ўқувчи-спортчи ўтказилган Марказ тренерлари меҳнатига ҳақ тўлаш нормативи миқдори:

Олимпия, Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари, паралимпия спорт турлари бўйича жаҳон ва Осиё ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари ва кубоклари ғолиб ёки совриндори бўлган ўқувчи-спортчи бириктирилган тренер раҳбарлигида кўрсатиб ўтилган мусобақаларда такроран натижага эришгунга қадар белгиланмайди;

бошқа таълим муассасасидан ўқувчи-спортчилар сафига қабул қилинган ўқувчи-спортчи учун тренернинг меҳнатига ҳақ тўлаш, ўқувчи-спортчининг спорт тайёргарлик гуруҳига мос равишда расман ўқувчи-спортчилар сафига қабул қилинган санадан кейинги ой бошидан эътиборан белгиланади.


26. Спорт тайёргарлик фаолиятини амалга ошириш, юқори малакали ўқувчи-спортчиларни тайёрлашда самарадорликни ошириш мақсадида, Марказ тренерлари фаолияти қуйидагича ташкил этилиши мумкин:

ўқувчи-спортчилар билан ўтказиладиган ўқув-машқ жараёнига хореограф ва акробатика бўйича мутахассисларни жалб қилиш;

ўқув-машқ жараёнини олиб бориш учун ихтиёрийлик асосида бригадага бирикиш.

Бригадага жалб қилинган тренерлар ва ўқувчи-спортчилар таркиби Марказ тренерларининг умумий йиғилиши қарорига кўра Марказ директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Бригада иштирокида эришилган спорт натижаси, уларни тайёрлашдаги меҳнатга ҳақ тўлаш меъёри бригаданинг барча аъзоларига нисбатан ҳисобланиши мумкин.

Бригадага аъзо бўлган ҳар бир тренернинг ўқувчи-спортчини тайёрлашдаги улуши тренерларнинг умумий йиғилишида аниқланади ва Марказ директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.


27. Марказ тренерларининг ўқув машғулотларга тайёргарлик кўриши, ташкилий ва тарбиявий ишларни олиб бориши, шунингдек, жамоани (ўқувчи-спортчини) мусобақага тайёрлаш учун сарфлаган вақтига қўшимча ҳақ тўланмайди. Тренерларнинг спорт тадбирларида (республика ва халқаро миқёсда) иштироки даврида ойлик иш ҳақи сақланиб қолинади.


28. Марказнинг спорт турлари бўйича катта тренерлари ва катта инструктор-методистларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида ҳар ойлик тўловлар белгиланади.


29. Фахрий унвонга эга бўлган тренерларга Вазирлар Маҳкамасининг "Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2008 йил 3 январдаги 2-сон қарорига асосан тўловлар белгиланади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

        

30. Ўзбекистон Республикаси спорт терма жамоаларининг асосий ва захира таркиби аъзолари қонунчилик ҳужжатларига кўра Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланади.


31. Иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаб чиқиш, тўлашнинг тўғрилиги ҳамда асосланганлиги юзасидан жавобгарлик Марказ раҳбари ва бош ҳисобчиси зиммасига юкланади.


32. Марказ директори, директор ўринбосарлари, тренерлари ва Марказнинг айрим ходимларига қўшимча ҳақ ва устамаларни тўлаш уларнинг иш ҳақини тўлаш билан бир вақтда амалга оширилади.


33. Марказ директори, директор ўринбосарлари, тренерлари ва Марказнинг айрим ходимларига иш ҳақи ҳамда ҳар ойлик қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблаш ва тўлашнинг тўғрилиги, холисоналиги юзасидан назорат белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.


34. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.


35. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.

         

           




Низомга

ИЛОВА



Марказнинг инструктор-методисти,

тренери, спорт психологи ва ўқув бўлим

мудирининг базавий тариф ставкалари

МИҚДОРЛАРИ

           

(сўм)

Лавозимлар номи

       

Базавий тариф ставкаси миқдорлари

      

Бош ёки олий

малака тоифали

      

Етакчи ёки биринчи

малака тоифали

       

Катта ёки иккинчи

малака тоифали

      

Олий маълумотли

      

Ўрта махсус

маълумотли

      

Инструктор-методист


1 932 431

1 805 143

1 689 451

1 574 476

-

Тренер


2 959 984

2 764 288

2 584 647

2 406 129

2 233 904

Спорт психологи


2 811 927

2 650 596

2 482 122

2 317 836

-

Ўқув бўлим мудири


Бош ўқитувчи базавий тариф ставкасига тенглаштирилади

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2022 йил 30 декабрь

















































































Время: 0.0059
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск