ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш /

Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.03.2023 й. 99-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 9 мартдаги

99-сон қарорига

ИЛОВА



Халқаро брендлар товарларининг айрим

турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли

етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар,

ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг

дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган

тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар

реестрини шакллантириш ва юритиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

       

1. Ушбу Низом Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини (кейинги ўринларда - Реестр) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


халқаро бренд - бу глобал миқёсда ягона стратегик тамойилларга асосланган, маълум бир ишлаб чиқарувчи (ҳуқуқ эгаси) товарларини индивидуаллаштириш учун мўлжалланган ва улар бренди остида сотиладиган ҳамда савдога қўйиладиган бренд товар;

Халқаро бренд Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Глобал бренд маълумотлар базасида рўйхатдан ўтган бўлиши ва қуйидаги дунё минтақаларидан камида иккитасининг чакана савдо тармоқларида иштирок этиши лозим: Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиё;

Реестр - Реестрга киритилган халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлари, дилерлари, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар рўйхати;


ариза берувчилар - бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида халқаро брендларнинг айрим турдаги маҳсулотларни импорт қилувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар;


ваколатли етказиб берувчилар - халқаро брендларнинг расмий дистрибьюторлари, дилерлари, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари бўлган юридик ёки жисмоний шахслар;


бренд товар - халқаро брендни қўллаш ёки ундан фойдаланиш орқали савдога чиқарилган, шунингдек халқаро бозорда 5 йилдан ортиқ мавжуд бўлган товар;


халқаро брендлар товарларини импорт қилувчи - халқаро бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича халқаро бренд товарларини импорт қилувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти - юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор (расмий дистрибьюторлари, дилерлари, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари);


Ягона электрон ахборот тизими (ЯЭАТ) - Реестрга киритиш учун аризаларни юбориш, уларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш жараёнларининг барча босқичларини қамраб олган Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ваколатли ташкилотининг (кейинги ўринларда - вазирликнинг ваколатли ташкилоти) электрон тизими;

Кенгашнинг ваколатли аъзолари - инвестициялар, саноат ва савдо вазири (Кенгаш раиси), иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари (кенгаш раисининг ўринбосари), шунингдек, инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Божхона қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Савдо-саноат палатаси вакиллари.


2-БОБ. РЕЕСТРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ,

ТАСДИҚЛАШ ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ

           

3. Реестрни шакллантириш, тасдиқлаш ва юритиш тартиби мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


4. Реестрга кириш учун ариза берувчи вазирликнинг ваколатли ташкилотига мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ электрон шаклда ариза юборади.

5. Ариза берувчини Реестрга киритиш шартлари ва талаблари:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши;

товарларни сотиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзига тегишли (ёки ижара) чакана савдо шаҳобчага ёки шаҳобчаларига эга бўлиши;

мазкур низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилиши.


6. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

ариза берувчи халқаро брендлар товарларининг айрим турларининг бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

халқаро брендлар ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига маҳсулот етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри тузилган импорт шартномалари;

товарнинг келиб чиқиш мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот;

ариза берилаётган товарнинг Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН бўйича тасниф коди ҳақида маълумот;

ариза берувчининг ўзига тегишли ёки ижарага олинган турғун чакана савдо шаҳобчалари, шу жумладан бинолари, бренд товарларни сотиш (савдо қилиш) учун объект ёки объектлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумот;

чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

бренд эгаларининг халқаро чакана савдо тармоқлари мавжудлиги ҳақида маълумот;

жаҳоннинг қуйидаги минтақаларидан (давлатларидан) камида иккитаси - Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиёнинг чакана савдо тармоғида бренд маҳсулотларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

бренднинг Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Глобал бренд маълумотлар базасида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи маълумот;

дўконларда чакана савдо қилиш учун давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (якка тартибдаги тадбиркорлар учун);

брендлар расмий интернет сайтларининг мавжудлиги ҳақида маълумот.

Тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди, тўлиқ ҳужжатларга эга бўлмаган аризага эса, электрон тизим орқали 5 иш куни мобайнида рад жавоби берилади ҳамда электрон тизимда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, аризани қайта топшириш мумкин ҳисобланади.

7. Ариза у қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш куни мобайнида вазирликнинг ваколатли ташкилоти томонидан кўриб чиқилади.

Вазирликнинг ваколатли ташкилоти тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларни ушбу Низом талабларига мувофиқлиги ва уларнинг мавжудлигини расмий, ишончли, фойдаланиш мумкин бўлган манбалар, шу жумладан, интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ўрганади ва текширади.

Тақдим этилган ҳужжатлар ҳақиқийлигига ёки ундаги маълумотларнинг аниқлигига шубҳа туғилганда, шунингдек интернет-ресурслар орқали тўпланган маълумотлар етарли деб ҳисобланмаган ҳолатларда вазирликнинг ваколатли ташкилоти тегишли ваколатли органлар ёки бошқа ташкилотларга расмий сўров юборади. Бунда, аризани кўриб чиқиш муддати яна 10 иш кунигача узайтирилиши мумкин.


8. Тақдим этилган аризани ўрганиш натижасида ҳужжатлар ҳақиқий, асосли ва етарли деб топилган тақдирда, вазирликнинг ваколатли ташкилоти ариза берувчини Реестрга киритиш мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши (кейинги ўринларда - Кенгаш) котибиятига ЯЭАТ орқали мазкур Низомга 2а-иловага мувофиқ шаклда Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига киритиш бўйича эксперт хулосасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни киритади.

Кенгаш котибияти ЯЭАТ орқали эксперт хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни 1 иш куни ичида Кенгашнинг ваколатли аъзолари шахсий кабинетларига (Кенгаш раиси ва унинг ўринбосари бундан мустасно) юборади. ЯЭАТ бу ҳақда, Кенгашнинг ваколатли аъзолари мобиль алоқа воситаларига автоматик равишда СМС-хабарнома жўнатади.

Кенгашнинг ваколатли аъзолари мазкур Низомнинг 3-бобига мувофиқ эксперт хулосасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.

9. Ариза берувчини ва халқаро брендлар товарларининг Реестрга киритилганлиги тўғрисидаги Сертификат бир йил амал қилиш муддати билан берилади ва ушбу муддат Реестрда кўрсатилади.

Сертификат инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ва реал вақт режимида автоматик равишда ариза берувчининг шахсий кабинетига юборилади.

Сертификат амал қилиш муддати давомида унга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, жумладан импорт шартномасига қўшимча келишув натижасида (қўшимча келишувга мувофиқ импорт шартномаси суммаси ўзгарган ҳоллар бундан мустасно) сертификатни қайта расмийлаштириш соддалаштирилган тартибда амалга оширилади.

Сертификатни соддалаштирилган тартибда беришда, агар маълумотлар мазкур низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларда ўзгармаган бўлса, уларни қайта тақдим этиш талаб этилмайди ва Сертификатни қайта расмийлаштириш учун йиғим ушбу Низомнинг 26-бандига мувофиқ амалга оширилади.


10. Реестрга киритилган халқаро брендлар товарларини импорт қилувчилар ёки уларнинг дистрибьюторлари, дилерлари, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатларининг бренддан фойдаланиш ёки тарқатиш ваколати муддатидан олдин тугатилган ҳолларда Реестрдан чиқарилади.

Бунда, ариза берувчи ваколат муддати тугаганлиги ҳақидаги маълумотни вазирликнинг ваколатли ташкилотига 5 кун муддатда маълум қилиш мажбуриятини олади.


11. Қуйидагилар Реестрга киритишни рад этиш учун асос ҳисобланади:

ариза берувчи зарур ҳужжатларни тақдим этишни рад этиши;

мазкур низомнинг 6-бандида келтирилган ҳужжатлар билан тақдим этилган маълумотларда ишончсиз маълумотлар мавжудлиги;

ариза берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларда нотўғри маълумотлар мавжудлиги;

ариза берувчининг мазкур Низом талаблари ва шартларига номувофиқлиги;

Кенгаш томонидан асослантирилган ҳолда ариза берувчини Реестрга киритишнинг рад этилиши;

Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиё минтақаларининг камида иккитасининг чакана савдо тармоғида бренд маҳсулотининг мавжуд эмаслиги;

бренднинг Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Глобал бренд маълумотлар базасида мавжуд эмаслиги;

Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Глобал бренд маълумотлар базасидаги маълумотларнинг бренд маҳсулотларини етказиб берувчи томонидан тақдим этилган маълумотларга мос келмаслиги;

товарларни сотиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзига тегишли (ёки ижара) чакана савдо шаҳобчаси ёки шаҳобчалари мавжуд эмаслиги.

Реестрга киритиш рад этилган тақдирда, ариза берувчига ЯЭАТ орқали аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.

12. Қуйидагилар Реестрдан чиқаришга асос ҳисобланади:

халқаро брендлар товарларини импорт қилувчининг Реестрдан чиқариш тўғрисида ариза тақдим этиши;

Реестрга кириш учун тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ва ишончсиз маълумотлар ҳамда бренддан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи маълумотларда номувофиқликлар аниқланиши;

юридик шахс унинг аризасига биноан қайта ташкил этилганлиги.

Юридик шахс қайта ташкил этилган тақдирда, Реестрга киритиш масаласини кўриб чиқиш дастлабки мурожаат каби белгиланган тартибда амалга оширилади.



3-БОБ. ТАРИФ ВА НОТАРИФ ТАРТИБГА СОЛИШ

КЕНГАШИ ТОМОНИДАН ХАЛҚАРО БРЕНДЛАР ВА

УЛАРНИНГ ТОВАРЛАРИНИ ИМПОРТ ҚИЛУВЧИЛАРНИ

РЕЕСТРГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА ХУЛОСА

БЕРИШ ТАРТИБИ

         

13. Кенгашнинг халқаро брендлар ва уларнинг товарларини импорт қилувчиларни Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиши ЯЭАТ орқали амалга оширилади.

14. Кенгаш қарорлари Кенгаш Баённомаси билан расмийлаштирилади ва вазирликнинг ваколатли ташкилотига юборилади.


15. Кенгашнинг халқаро брендлар ва уларнинг товарларини импорт қилувчиларини Реестрга киритиш тўғрисидаги қарори қабул қилиниши учун вазирликнинг ваколатли ташкилоти ушбу Низом талабларига жавоб берадиган ҳар бир хулоса юзасидан тегишли материалларни электрон шаклда кўриб чиқиш учун Кенгаш муҳокамасига киритади.

18. Кенгашнинг ваколатли аъзолари 3 иш куни ичида Кенгаш котибияти томонидан ЯЭАТ орқали юборилган хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиши ҳамда кўриб чиқиш натижаларига кўра ариза берувчини Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида овоз бериши ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тақдим этиши шарт.

Кенгашнинг ваколатли аъзолари томонидан берилган овозлардан келиб чиқиб, мазкур Низомга 2б-иловага мувофиқ Тариф ва нотариф тартибга солиш бўйича кенгаш баёни ЯЭАТда автоматик равишда шаклланади.

Бунда Кенгашнинг ваколатли аъзоси (ёки аъзолари) томонидан ариза берувчини Реестрга киритишни мақсадга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган таҳлиллар асосида хулоса шакллантирилади ва ЯЭАТга киритилади.

Кенгашнинг ваколатли аъзолари томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган муддат ичида ариза берувчини Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида овоз берилмаган ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тақдим этилмаган тақдирда, ижобий хулоса олинган деб ҳисобланади ва Баённома автоматик равишда ЯЭАТда шаклланади.

Бунда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар Кенгашнинг ваколатли аъзолари зиммасида юклатилади.

19. Кенгашнинг ваколатли аъзоларининг хулосаси ариза берувчини Реестрга киритилишининг қуйидагиларга таъсирини таҳлил қилиш асосида шакллантирилиши керак:

ички бозордаги рақобат муҳити;

маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг бозордаги мавқеини тенглаштириш;

импорт қилинадиган маҳсулотларнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги тамойилларига асосланган ҳолда, бозорда адолатли савдо ва тенг фаолият шароитларини шакллантириш;

миллий иқтисодиёт тармоқларига зарар етказмаслик.


20. Кенгашнинг ариза берувчини Реестрга киритиш тўғрисидаги қарори, агар Кенгаш ваколатли аъзоларининг кўпчилиги овози билан ижобий хулоса олинса, қабул қилинган ҳисобланади. Кенгашнинг ваколатли аъзоларининг овозлари сони тенг бўлса, Кенгаш раиси иккинчи овоз бериш ҳуқуқига эга ҳисобланади.


21. Кенгашнинг ваколатли аъзолари қарори Баённома шаклида қабул қилингандан сўнг реал вақт режимида автоматик равишда Кенгаш котибиятига келиб тушади.

22. Кенгашнинг ваколатли аъзолари қарори Баённома шаклида қабул қилингандан сўнг:

ариза берувчини Реестрга киритиш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига киритилганлиги ҳақидаги сертификат автоматик равишда шакллантирилади ва имзолаш учун ЯЭАТ орқали инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарига юборилади;

салбий қарор қабул қилинган тақдирда, ариза берувчини Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги қарор ЯЭАТ орқали вазирликнинг ваколатли ташкилотига юборилади.

23. Вазирликнинг ваколатли ташкилоти 2 иш куни мобайнида:

ЯЭАТ орқали сертификат имзолангандан сўнг ўз веб-сайтида бу ҳақда эълон жойлаштиради;

Кенгашнинг ариза берувчини Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги баёни тақдим этилган тақдирда, бу тўғрисида ариза берувчининг шахсий кабинетига хабарнома юборади.


4-БОБ. АРИЗАНИ КЎРИБ ЧИҚИШ

УЧУН ТЎЛОВ ТЎЛАШ


24. Вазирликнинг ваколатли ташкилотининг аризани кўриб чиқиш ва Реестрни электрон тарзда юритиш харажатлари ариза берувчи томонидан тўланади.


25. Реестрга киритиш бўйича аризани кўриб чиқиш учун тўлов қиймати ҳар бир импорт шартномаси ёки қўшимча келишувларга мувофиқ тақдим этилган спецификацияси суммасининг 0,8 фоизи миқдорида ҳисобланиб, ушбу миқдорга ҚҚС алоҳида қўшилган ҳолда ундирилади.

26. Ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ Сертификатни қайта расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида тўлов ундирилади.


27. Аризани кўриб чиқиш учун ҳақ тўлаш уларнинг натижаларидан қатъий назар амалга оширилади.


28. Кўрсатилган хизматлар қийматини миллий валютада аниқлаш мақсадида шартнома бўйича хизматлар учун тўлов варақаси тақдим этилган санадаги чет эл валютасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан миллий валютага нисбатан белгиланган курс қўлланилади.



5-БОБ. РЕЕСТРГА КИРИТИЛГАН ХАЛҚАРО

БРЕНДЛАР ТОВАРЛАРИНИ ИМПОРТ ҚИЛУВЧИЛАР

ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА

ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ КИРИШДА (ИМПОРТ ҚИЛИШДА)

ИМПОРТ БОЖХОНА БОЖИНИНГ ПАСАЙТИРИЛГАН

СТАВКАЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ

       

29. Халқаро брендлар товарларини Ўзбекистон Республикасига олиб киришда (импорт қилишда) импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари (кейинги ўринларда - пасайтирилган ставкалар) халқаро брендлар товарларини импорт қилувчиларига (кейинги ўринларда - импорт қилувчилар) Реестрга киритилган кундан бошлаб қўлланилади.


30. Импорт қилувчилар томонидан пасайтирилган ставкалар қўлланилиши учун божхона органларига божхона расмийлаштируви жараёнида қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги Сертификат;

бренд товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги Сертификат;

бренд товарини жўнатувчи мамлакатнинг экспорт (транзит) божхона юк декларацияси.


31. Импорт қилинаётган товар импорт қилувчи томонидан тақдим этилган импорт шартномаси (контракт), Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги сертификатдаги маълумотлар билан ўзаро мувофиқ бўлган тақдирда божхона божининг пасайтирилган ставкалари қўлланилади.


32. Импорт қилувчилар Реестрдан чиқарилган санадан кейинги календарь кунидан бошлаб пасайтирилган ставкалар қўлланилмайди.

Мазкур низомнинг 12-банди учинчи хатбошисига мувофиқ импорт қилувчи Реестрдан чиқарилган бўлса, пасайтирилган ставкалар бекор қилинади хамда Реестрдан чиқарилган санадан олдинги давр учун умумий белгиланган божхона божи ставкаларидан келиб чиқиб қўшиб ҳисобланган божхона тўловлари пеня қўлланган ҳолда ундирилади.


33. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Божхона қўмитасига Реестрга киритилган ва ундан чиқарилган импорт қилувчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиб боради.


34. Реестрга кирган халқаро брендлар товарларини импорт қилувчилар томонидан импорт қилинаётган халқаро брендларининг Реестрга киритилган, импорт шартномада кўрсатилган ҳажмда ва қийматдаги товарларига нисбатан пасайтирилган ставкалар қўлланилади.


35. Божхона расмийлаштирувида ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчининг товарларини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида хабардор қилиш, божхона органларига маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган хавфсизлик ёки сифат талабларига мувофиқлиги ишлаб чиқарувчи ёки импорт қилувчининг ваколатли шахси имзоси билан тасдиқланган кафолат хатини тақдим этиш йўли билан амалга оширилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

           

36. Реестрга кириш учун ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига ариза берувчи жавобгардир.


37. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар, шунингдек вазирликнинг ваколатли ташкилоти томонидан тўпланган маълумотлар архивда 5 йилдан кам бўлмаган муддатда сақланади.


38. Вазирликнинг ваколатли ташкилоти томонидан ариза рад этилган ҳолларда ариза берувчи қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


39. Вазирликнинг ваколатли ташкилоти ўзининг расмий сайтида Реестрга киритилган ариза берувчиларнинг электрон рўйхатини ҳамда маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади.

          

         




Низомга

1-ИЛОВА


Халқаро брендлар товарларининг айрим

турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли

етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар,

ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг

дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган

тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт

қилувчилар реестрини шакллантириш ва

юритиш тартиби бўйича

СХЕМА

             


Босқичлар

      

      

Субъектлар

    


      

Тадбирлар

      


    

Бажариш муддатлари

    

1-босқич

Ариза берувчи


      

Сертификат олиш ва Реестрга кириш учун электрон шаклда ЯЭАТ орқали аризани тўлдиради ва зарур бўлган ҳужжатларни илова қилади.

        


Хоҳишига кўра







2-босқич

Ваколатли орган


     

1. ЯЭАТ орқали келиб тушган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.


2. Тақдим этилган аризани ўрганиш натижасида ҳужжатлар ҳақиқий, асосли ва етарли деб топилган тақдирда, ариза берувчини Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Кенгаш котибиятига ЯЭАТ орқали эксперт хулосаси ва ҳужжатларни юборади.

      


10 иш куни







3-босқич

Кенгаш котибияти


    

ЯЭАТ орқали эксперт хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни Кенгашнинг ваколатли аъзоларининг шахсий кабинетларига (Кенгаш раиси ва унинг ўринбосари бундан мустасно) юборади.

       


1 иш кунида







4-босқич

Кенгашнинг ваколатли

аъзолари


      

1. Кенгаш котибияти томонидан ЯЭАТ орқали юборилган хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.


2. Кўриб чиқиш натижаларига кўра, ЯЭАТ орқали ариза берувчини Реестрга киритишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида овоз беради ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса юборади.

      


3 иш кунида







5-босқич

ЯЭАТ


      

1. Кенгашнинг ваколатли аъзолари томонидан берилган овозлардан (хулосадан) келиб чиқиб, Кенгаш баёни ЯЭАТда автоматик равишда шаклланади.


2. Ариза берувчини Реестрга киритиш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, ариза берувчи Реестрга киритилганлиги ҳақидаги сертификат автоматик равишда шакллантирилади ва имзолаш учун инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарига юборилади.


3. Ариза берувчини реестрга киритиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, ариза берувчини Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги қарор вазирликнинг ваколатли ташкилотига юборилади.

        


реал вақт режимида







6-босқич

Ваколатли орган


        

1. Сертификатни электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди ва автоматик равишда ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.


2. Кенгаш томонидан ижобий хулоса берилган тақдирда, сертификат расмийлаштирилади ва ариза берувчи Реестрга киритади ва ўз веб-сайтида бу ҳақда эълон жойлаштиради.


3. Кенгашнинг ариза берувчини Реестрга киритишни рад этиш тўғрисидаги баёни тақдим этилган тақдирда, бу тўғрисида ариза берувчининг шахсий кабинетига хабарнома юборади.

        


реал вақт режимида

           

               




Низомга

2-ИЛОВА


Халқаро брендлар товарларининг айрим

турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли

етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар,

ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг

дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган

тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт

қилувчилар реестрига кириш учун

АРИЗА

            

Ариза берувчининг номи (юридик шахс - ташкилот номи)



Манзили/Жойлашган ери (почта манзили)



КТУТ, СТИР, ИФУТ коди



Телефон ва телефакс рақами



Банк реквизитлари



Олиб келинаётган бренд номи



Ариза берилаётган товарнинг ТИФ ТН бўйича тасниф коди ҳақида маълумот



Халқаро брендлар товарлари айрим турларининг бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) эканлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатлар



Тўғридан-тўғри тузилган импорт шартномаларининг рақами ва санаси



жаҳоннинг қуйидаги минтақаларидан (давлатларидан) камида иккитаси - Шимолий Америка, Европа, Япония, Бирлашган Араб Амирликларининг чакана савдо тармоғида бренд маҳсулотларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар



Товарнинг келиб чиқиши мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот (юк божхона ҳудудига келиб тушганда келиб чиқиш сертификати, экспорт декларацияси ва транзит декларацияси (мавжуд бўлса) билан тасдиқланади)



чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар



Халқаро брендлар импорт қилувчининг товарларини реализация қилиши (савдо қилиши) учун ўзининг ёки ижарага олинган бино, иншоот объект(лар)и мавжудлиги ҳақида маълумот



Халқаро дистрибьюторлик тармоқлари мавжудлиги ҳақида маълумот



Брендлар расмий интернет сайтларининг мавжудлиги ҳақида маълумот



          

Изоҳ. Ариза раҳбарнинг электрон рақамли имзоси билан имзоланади ва зарур ҳужжатлар илова қилинади.






Низомга

2а-ИЛОВА


Халқаро брендлар товарларининг айрим

турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли

етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар,

ишлаб  чиқарувчиларни  савдо  вакиллари  ва  уларнинг

дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри

шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига

киритиш бўйича ______-сонли

ЭКСПЕРТ ХУЛОСАСИ

       

Ариза берувчининг номи (юридик шахс - ташкилот номи)



Манзили/Жойлашган жойи (почта манзили)



КТУТ



СТИР



ИФУТ коди



Телефон ва телефакс рақами



Банк реквизитлари



Олиб келинаётган бренд номи



Сертификатланаётган маҳсулотнинг номи



Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сонли қарори бўйича тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар ва ҳужжатлар


Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар


Олиб келинаётган бренд номи



Ариза берилаётган товарнинг ТИФ ТН бўйича тасниф коди ҳақида маълумот



Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларни савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар



Тўғридан-тўғри импорт шартномалар тузилган рақами ва санаси



Товарнинг келиб чиқиши мамлакати ва ишлаб чиқарувчиси ҳақида дастлабки маълумот (юк божхона ҳудудига келиб тушганда божхона органларига келиб чиқиш сертификати, экспорт декларацияси ва транзит декларацияси (мавжуд бўлса) тақдим этиш орқали тасдиқланади)



Халқаро брендлар импорт қилувчининг товарларини реализация қилиши (савдо қилиши) учун ўзининг ёки ижарага олинган бино, иншоот объект ёки объектлари мавжудлиги ҳақида маълумот



Брендлар расмий интернет сайтларининг мавжудлиги ҳақида маълумот



Бренднинг бозорда камида беш йил мавжудлигини тасдиқлаш



Чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар



Жаҳоннинг қуйидаги минтақаларидан (давлатларидан) камида иккитаси - Шимолий Америка, Европа, Япония, Бирлашган Араб Амирликларининг чакана савдо тармоғида бренд маҳсулотларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар



Бренднинг Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Глобал бренд маълумотлар базасида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи маълумот



Қўшимча маълумот



       

         

Эксперт хулосаси:

       

"Ўзбекэкспертиза" акциядорлик жамияти ваколатли эксперти _____ йил "____" __________даги _______-сон ариза ва унга илова қилинган _____-йил "____" ___________даги _____-сон ________ (____________) _______ миқдоридаги импорт шартномасини ўрганиб чиқиб, аризада кўрсатилган маълумотлар ва материаллар Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида" 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарори билан белгиланган талабларга жавоб бериши ва Ариза берувчини Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар Реестрига киритиш мақсадга мувофиқлигини тасдиқлайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ, ушбу хулосага илова қилинган ҳужжатлар Ариза берувчи ___________ни Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгашига тақдим этилади.

      

     









     

(QR код)

    



























Эксперт:

Раҳбар:










____._____________й.

         





Низомга

2б-ИЛОВА


Тариф ва нотариф тартибга солиш

бўйича кенгаш баёни


Иш рақами ____________


"____" ____________ й.


Кенгашнинг ваколатли аъзолари:

      

1.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги


2.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


3.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси


4.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси


5.

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги


6.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси


       

     

Кун тартиби:

       

__________-сонли иш бўйича ариза берувчи тақдим этган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарори талаблари асосида импорт қилувчини халқаро бренд товарларининг айрим турларини импорт қилувчилар Реестрига киритишнинг мақсадга мувофиқ ёки мақсадга мувофиқ эмаслигини кўриб чиқиш.


Аризани кўриб чиқиш натижасига кўра кенгаш қарори:

     

Т/р

Кенгаш аъзолари

Овоз бериш

санаси

    

Реестрга

киритиш

мақсадга

мувофиқ

  

Реестрга

киритиш

мақсадга

мувофиқ

эмас


QR кодли

имзо

  

1.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги






2.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги






3.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси






4.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси






5.

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги






6.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси






7.

Тариф ва нотариф тартибга солиш Кенгаши Раиси






      





Низомга

3-ИЛОВА


Халқаро брендлар товарларининг айрим

турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли

етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар,

ишлаб  чиқарувчиларни  савдо  вакиллари  ва  уларнинг

дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тўғридан-тўғри

шартнома асосида импорт қилувчилар

Реестрига киритилганлиги ҳақидаги

сон-_____ СЕРТИФИКАТ

         

1. Ариза берувчи (импорт қилувчи)


          

2. Экспорт қилувчи (импорт шартномаси бўйича юк жўнатувчи)


          

3. Импорт шартномаси рақами ва санаси, шунингдек умумий қиймати


          

4. Сертификатланаётган маҳсулотнинг номи


          

5. Сертификатланаётган маҳсулотнинг 4 тадан 10 тагача рақамдан иборат ТИФ ТН коди*


          

6. Сертификатланаётган маҳсулотнинг келиб чиқиш мамлакати


          

7. Бренд номи


          

          

Сертификат берган органнинг ваколатли шахси

          







(Ф.И.О.)




         

         









     

(QR код)

    



























      

Сертификат берилган сана _________________

         

*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарори иловасига мувофиқ.


Изоҳ. Сертификат берилган санадан бошлаб 1 (бир) йил давомида амал қилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 10 март






































































Время: 0.0199
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск