ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2023 й. 143-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.04.2023 й.

N 143



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУҚУҚНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ АКАДЕМИЯСИДА ОЛИЙ

ТАЪЛИМ ВА ОЛИЙ ТАЪЛИМДАН КЕЙИНГИ

ТАЪЛИМГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ЎҚИТИШ

ТАРТИБИНИ БЕЛГИЛАШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

          

            

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2022 йил 28 ноябрдаги ПФ-257-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2022 йил 28 ноябрдаги ПФ-257-сон Фармони 15-банди учинчи хатбошисида очиқ, ҳар томонлама ва холис танлов мезон ва механизмларини қамраб олган Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида олий таълим ҳамда олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитишнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси магистратурасига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг (кейинги ўринларда - Академия) "тергов фаолияти" таълим йўналиши бўйича бакалавриат босқичи талабаларини вазирликнинг куч ва воситаларидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон Миллий университети Ҳарбий тайёргарлик ўқув марказида бепул ҳарбий тайёргарликдан ўтишини таъминласин.


4. Академия суриштирув ва тергов фаолиятини амалга ошириш ваколатига эга давлат органлари билан биргаликда ўз расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари ва оммавий ахборот воситалари орқали Академиянинг "тергов фаолияти" бакалавриат таълим йўналишига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш учун танлов ҳар йили 1 февралга қадар, 2023/2024 ўқув йили учун, истисно тариқасида, 2023 йил 15 апрелга қадар эълон қилинишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири И.Ю. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.

        

                

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

          

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 6 апрелдаги

143-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

          

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатининг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Академияси" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

            

Бошлиқ

Бошлиқнинг биринчи ўринбосари

Бошлиқ ўринбосари

Бошлиқ ёрдамчиси

Кафедра (бошқарма, факультет, бўлим, марказ) бошлиғи

Профессор

Доцент

Катта ўқитувчи

Ўқитувчи

Бўлим (бошқарма, факультет, марказ) катта прокурори

Бўлим (бошқарма, факультет, марказ) прокурори

Бош мутахассиси

Етакчи мутахассис

1-тоифали мутахассис

2-тоифали мутахассис".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги низомнинг 1-банди учинчи хатбошисидаги "Бош прокуратураси" сўзлари "Ҳуқуқни муҳофаза қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди қуйидаги мазмундаги "ж" кичик банд билан тўлдирилсин:

"ж) Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига кириш учун номзодлар".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарорида:


а) 2-илова (Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом)нинг 1-банди иккинчи хатбошисидаги "Бош прокуратураси" сўзлари "Ҳуқуқни муҳофаза қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-илова (Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида низом)нинг 2-бандидаги "Бош прокуратураси" сўзлари "Ҳуқуқни муҳофаза қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 октябрдаги 873-сон қарори билан тасдиқланган Прокуратура органлари ходимларига имтиёзли шартларда кредитга уй-жой ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун дастлабки бадални киритиш мақсадида Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фоизсиз қарз бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандидаги "Бош прокуратураси Академияси" сўзлари "Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 мартдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларини спорт турларига ихтисослаштириш жадвалидан 107-позиция чиқариб ташлансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 84-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқув жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 466-сон қарорига 2-илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон қарорига 3-илованинг 13-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат олий таълим муассасалари магистратура босқичида таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаб бериш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 15 августдаги 447-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошисидаги "Бош прокуратура" сўзлари "Ҳуқуқни муҳофаза қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғининг кенгайтирилиши муносабати билан ўзбекистон республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2022 йил 19 августдаги 463-сон қарорига илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низом иловасининг рус тилидаги матнининг 5-банди 5.5.-кичик банди ", начальник Правоохранительной академии" сўзлари билан тўлдирилсин.

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 7 апрель

































































Время: 0.2045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск