ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Адабиёт. Кутубхона иши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.2023 й. 176-сон "Ахборот-кутубхона соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.2023 й.

N 176




АХБОРОТ-КУТУБХОНА СОҲАСИДА ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИНГ АЙРИМ

МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6269-сон Фармони билан тасдиқланган Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали босқичма-босқич жорий этиладиган давлат хизматлари рўйхатининг 53 - 56-бандларига мувофиқ нашрларга универсал ўнлик классификация ва кутубхона-библиографик классификация индекслари ҳамда нашрларга китобнинг халқаро стандарт тартиб рақами (ISBN)ни ва даврий нашрнинг халқаро стандарт тартиб рақами (ISSN)ни бериш бўйича Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан давлат хизматлари кўрсатиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Нашрларга халқаро стандарт тартиб рақамлари бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ:

нашрларга китобнинг халқаро стандарт тартиб рақам (ISBN)лари ҳамда даврий нашрларнинг халқаро стандарт рақами (ISSN)ни олиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби;

давлат хизматини Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси (кейинги ўринларда - Миллий кутубхона) томонидан давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатиш тартиби;

давлат хизматини кўрсатиш учун тўлов миқдорини белгилаш (нашрларга китобнинг ISBN халқаро стандарт рақамини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 фоизи миқдорида, даврий нашрларнинг ISSN халқаро стандарт рақамини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 фоизи миқдорида);

б) Нашрларга кутубхона классификация индексларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2023 йил 1 июндан бошлаб амалга киритилсин:

ноширлик фаолиятини амалга ошириш учун тасдиқномага эга бўлган юридик шахсларга кутубхона классификация индексларини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби;

илмий ишлар (илмий мақола, илмий ҳисобот, диссертация) ҳуқуқий эгаси бўлган жисмоний шахсларга кутубхона классификация индекслари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби;

давлат хизматини давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали Миллий кутубхона томонидан кўрсатиш тартиби;

нашрларга кутубхона классификация индексларини бериш бўйича нашриётларда чоп этишга тайёрланаётган битта нашр учун сўровнома асосида давлат хизмати кўрсатиш тартиби;

давлат хизматини кўрсатиш учун тўлов миқдорини белгилаш (Кутубхона-библиографик классификация индекси ҳамда Универсал ўнлик классификация индексини бериш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида).


3. Белгилаб қўйилсинки:

ахборот-кутубхона соҳасида давлат хизматлари Миллий кутубхона томонидан кўрсатилади;

болалар адабиётлари, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган нашрларга бериладиган халқаро стандарт тартиб рақами (ISBN) ва даврий нашрларнинг халқаро стандарт тартиб рақами (ISSN), шунингдек, Универсал ўнлик классификация ва Кутубхона-библиографик классификация индекслари учун тўловлар белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади;

ЯИДХП орқали келиб тушадиган сўровлар бўйича ноширлик фаолиятини амалга ошириш учун тасдиқномага эга бўлган юридик шахсларга тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун тегишли давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари шахсан масъулдир.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига:

Миллий кутубхона томонидан ЯИДХП орқали электрон хизматларни жорий қилиш бўйича техник ҳужжатларни 2023 йил 15 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига тақдим этишни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар ахборот-кутубхона соҳасидаги давлат хизматлари ЯИДХП орқали кўрсатилиши учун ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини таъминлаш тавсия этилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентларнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазолар қўлласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори А.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 2 май

























Время: 0.0230
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск