ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.2023 й. 215-сон "Мудофаа саноати соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.05.2023 й.

N 215



МУДОФАА САНОАТИ СОҲАСИДА ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда мамлакатимизда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда миллий мудофаа саноати комплексини босқичма-босқич яратиш, импорт ўрнини босувчи ва рақобатбардош ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш бўйича бир қатор муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш орқали Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни замонавий қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси негизида Мудофаа вазирлиги ҳузурида Мудофаа саноати агентлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида "O`ztextreyd" давлат унитар корхонаси ташкил этилди.

Шу муносабат билан, қонунчилик ҳужжатларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига тегишли ўзгартиришлар киритиш талаб этилмоқда.

Қонунчилик ҳужжатларини мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш вa мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 31 январдаги ПФ-16-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси негизида Мудофаа вазирлиги ҳузурида Мудофаа саноати агентлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида "O`ztextreyd" давлат унитар корхонаси ташкил этилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлигининг ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "O`ztextreyd" давлат унитар корхонасининг ваколатлари доираси белгиланганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 27 майдаги

215-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 3-илованинг рус тилидаги матнининг номидаги "Государственного комитета Республики Узбекистан по оборонной промышленности" сўзлари "Агентства оборонной промышленности при Министерстве обороны Республики Узбекистан" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 30 октябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди тўғрисидаги низомга илованинг ўнинчи хатбошисидаги "Мудофаа саноати давлат қўмитаси" сўзлари "Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Қуролли Кучлари Бош штаби, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва олий таълим муассасалари ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларининг фуқаро ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш тўғрисида" 2013 йил 24 январдаги 17-сон қарорида:


а) номидаги "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси" сўзлари "Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) муқаддимадаги "Мудофаа саноати давлат қўмитаси" сўзлари "Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги "Мудофаа саноати давлат қўмитаси" сўзлари ", Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги "Мудофаа саноати давлат қўмитаси" сўзлари "Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхати 3-бўлимининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2018 йил 15 февралдаги 118-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин";


б) иловада:


1-банддаги "Мудофаа саноати давлат қўмитасининг" сўзлари "Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банддаги "Мудофаа саноати давлат қўмитасида (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади)" сўзлари "Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлигида (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-бандда:

"б" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги ва "в" кичик банддаги тегишли келишикдаги "Қўмита" сўзи тегишли келишикдаги "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;

"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) Агентлик таркибига кирадиган ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда миқдори белгиланадиган ажратмалари";


4-банддаги "Қўмитанинг" сўзи "Агентликнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


5-банднинг олтинчи-ўн бешинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги "Қўмита" сўзи тегишли келишикдаги "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


7 ва 9-бандлардаги "Қўмита" сўзи "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


8-банддаги "Қўмита раиси" сўзлари "Агентлик директори" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Қўмита" сўзи "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


12-бандда:

биринчи хатбошидаги "Қўмитанинг" сўзи "Агентликнинг" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи ва бешинчи хатбошилардаги тегишли келишикдаги "Молия вазирлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


14 ва 21-бандлардаги "Қўмита раиси" сўзлари "Агентлик директори" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банддаги "Қўмита раиси тасдиқлагандан сўнг ушбу сметани рўйхатдан ўтказиш учун Молия вазирлигига" сўзлари "Агентлик директори тасдиқлагандан сўнг ушбу сметани рўйхатдан ўтказиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


16 ва 20-бандлардаги тегишли келишикдаги "Молия вазирлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


17, 18 ва 19-бандлардаги тегишли келишикдаги "Қўмита" сўзи тегишли келишикдаги "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "2015-2030 йилларда офатлар хавфини камайтириш бўйича Сендай ҳадли дастури"ни Ўзбекистон Республикасида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 12 апрелдаги 299-сон қарорига 2-илованинг 15-позицияси "Масъул ижрочилар" устунидаги "Мудофаа саноати давлат қўмитаси" сўзлари "Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси давлат ўқ-гильзотекаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 10 январдаги 13-сон қарорида:


а) 2-банддаги "Мудофаа саноати давлат қўмитаси" сўзлари "Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-илованинг "Масъул вазирлик ва идоралар" устунидаги "Мудофаа саноати давлат қўмитаси (А. Ибадуллаев)" сўзлари "Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги (М. Ибодуллаев)" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 июлдаги 455-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаровий қурол ва хизмат қуролини ҳамда уларнинг ўқ-дориларини, шунингдек, тузилиши жиҳатдан қуролга ўхшаш бўлган буюмларни сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-бандидаги "Мудофаа саноати давлат қўмитасини ва Давлат божхона қўмитасини" сўзлари "Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлигини ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасини" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларни "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-банди "е" кичик бандидаги "Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш департаменти фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 15 августдаги 445-сон қарорида:


а) 5-банддаги "Мудофаа саноати давлат қўмитаси" сўзлари "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "O`ztextreyd" давлат унитар корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


I бўлимнинг 1-позицияси "Масъул ижрочилар" устунидаги "Мудофаа саноати давлат қўмитаси (Исмоилов)" сўзлари "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "O`ztextreyd" давлат унитар корхонаси (Юсупов)" сўзлари билан алмаштирилсин;

II бўлимнинг "Масъул ижрочилар" устунидаги "Мудофаа саноати давлат қўмитаси (Исмоилов)" сўзлари "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "O`ztextreyd" давлат унитар корхонаси (Юсупов)" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 май












































































Время: 0.2050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск