ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Электрон рақамли имзо. Электрон ҳужжат айланиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.06.2023 й. 233-сон "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.06.2023 й.

N 233



"ЭЛЕКТРОН РАҚАМЛИ ИМЗО ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ ҚАБУЛ

ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК,

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ҲАҚИДА


Мамлакатимизда электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, шу жумладан соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини тўғридан-тўғри амал қилувчи қонун доирасида тизимлаштириш мақсадида "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди.

Ушбу Қонун билан электрон рақамли имзо, унинг очиқ ва ёпиқ калитлари, электрон рақамли имзо калитининг сертификати каби асосий тушунчалар, электрон рақамли имзо воситалари ва улардан фойдаланиш, электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолияти, электрон рақамли имзолар калитлари эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан боғлиқ муҳим нормалар белгилаб берилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарорида IT-парк резидентлари томонидан инглиз тилини ўқитиш бўйича хизматни кўрсатишга рухсат бериш орқали резидентлар амалга ошириши мумкин бўлган фаолият турларини кенгайтириш назарда тутилган бўлиб, ушбу қоида асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари рўйхати кенгайтириш билан боғлиқ қўшимчалар киритилмоқда.

Мазкур қарорнинг қабул қилиниши электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасини тартибга солувчи қонуности ҳужжатларини "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни талабларига мувофиқлаштириш, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари рўйхатини кенгайтириш орқали IT соҳасида инглиз тилини мукаммал ўзлаштирган мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилади.

"Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

электрон рақамли имзо ва ундан фойдаланиш соҳасини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларини "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқлаштириш;

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари рўйхатига ахборот технологиялари соҳасидаги таълимдан йиллик умумий даромаднинг 40 фоиздан ошмаган ҳолда, ахборот технологиялари соҳасида ташкил этиладиган таълим доирасида инглиз тилини ўқитиш бўйича хизматни кўрсатиш фаолиятини киритиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

           

          

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов

       

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 июндаги

233-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

         

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги регламентининг 37-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш маркази" сўзлари "Қонунчиликда белгиланган тартибда аккредитация қилинган электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


а) 3-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ЭРИ калитининг сертификати - ЭРИнинг очиқ калити ЭРИнинг ёпиқ калитига мувофиқлигини тасдиқлайдиган электрон ҳужжат";


б) 7-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати икки мартадан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарори билан тасдиқланган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 18-бандда:

саккизинчи хатбошидаги "келишиши шарт." сўзлари "келишиши;" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"ахборот технологиялари соҳасида инглиз тилини ўқитиш хизматидан тушган маблағлар ҳажми ахборот технологиялари соҳасидаги таълимдан йиллик умумий даромаднинг 40 фоизидан ошмаслигини таъминлаши шарт";


б) 21-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ахборот технологиялари соҳасида инглиз тилини ўқитиш хизматидан тушган маблағлар ҳажми ахборот технологиялари соҳасидаги таълимдан йиллик умумий даромаднинг 40 фоизидан ошганда;";

ўнинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;


в) 2-илованинг 17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Технопарк дирекцияси томонидан тасдиқланган дастурга мувофиқ, ахборот технологиялари соҳасида, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали таълим бериш ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги таълимдан йиллик умумий даромаднинг 40 фоиздан ошмаган ҳолда, ахборот технологиялари соҳасида ташкил этиладиган таълим доирасида инглиз тилини ўқитиш бўйича хизматни кўрсатиш фаолияти".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 июлдаги 413-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари орқали электрон рақамли имзо бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ЭРИ калитининг сертификати - ЭРИнинг очиқ калити ЭРИнинг ёпиқ калитига мувофиқлигини тасдиқлайдиган электрон ҳужжат;";


б) 6-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда, ЭРИ калити сертификатининг амал қилиш муддати икки мартадан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.".

         

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 7 июндаги

233-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ

             

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 26 сентябрдаги 215-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сон қарори)" 2013 йил 23 августдаги 233-сон қарорига илованинг 19-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатга олиш марказларининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида" 2014 йил 9 июлдаги 185-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майдаги ЎРҚ-372-сон Қонуни)" 2014 йил 11 сентябрдаги 259-сон қарорига илованинг 6-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорига илованинг 24-банди.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702 сон Фармони)" 2015 йил 27 июндаги 171-сон қарорига илованинг 24-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон рақамли имзолар калитларини рўйхатдан ўтказиш марказлари фаолиятини янада тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 15 июлдаги 190-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 24 июлдаги 569-сон қарорининг 2-банди ва 2-3-иловалари.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 6-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 137-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳайъати аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида" 1993 йил 12 майдаги 219-сон қарори.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳайъати аъзолари тўғрисида" 1996 йил 2 июлдаги 228-сон қарори.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳайъати аъзолари тўғрисида" 2002 йил 16 августдаги 292-сон қарори.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳайъати аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 30 майдаги 155-сон қарори.

           

              

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 7 июнь








































































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск