ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ахборот ва ахборотлаштиришнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2023 й. 237-сон "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифалар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.2023 й.

N 237



АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ СОҲАСИНИ ЯНГИ

БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИШ БЎЙИЧА УСТУВОР

ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

         

        

Республикамизда кейинги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида аҳоли учун қўшимча қулайликлар ва шарт-шароитлар яратилди ҳамда телекоммуникация хизматлари, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

Шу билан бирга, ушбу вазифаларни амалга ошириш доирасида давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, аҳолининг замонавий телекоммуникация хизматларидан барча ҳудудларда тўлиқ фойдаланиш имкониятини таъминлаш, шунингдек, бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш жараёнида телекоммуникация инфратузилмасининг инобатга олиниши каби муҳим ишларни мувофиқлаштириш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 22 августдаги ПҚ-357-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифалар белгиланганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ва тўлов тизимлари операторларига ўзларининг мобил иловалари орқали Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги электрон давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солиш;

ахборот технологиялари, телекоммуникация ва почта соҳасидаги қурилиш объектларининг хавф-хатар тоифалари таснифини соддалаштириш;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт даражасини рейтинг баҳолаш тартибини жорий этиш;

оператор ва провайдерларга телекоммуникация объектларида техник воситаларни ўрнатиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизага топширилган санадан бошлаб қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилишига рухсат бериш, бунда лойиҳа-смета ҳужжатларини 15 кун муддатда экспертизадан ўтказиш тартибини белгилаш.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.

         

       

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов

     

       




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 10 июндаги

237-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

         

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорида:


а) 3-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ва тўлов тизимлари операторлари Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан тузилган шартнома асосида ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда, ўзларининг мобил иловалари орқали Ягона порталдаги электрон давлат хизматларини кўрсатишлари мумкин";


б) 1-иловада:


1-банднинг иккинчи хатбошиси "расмий веб-сайтлари" сўзларидан кейин "ва мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ҳамда тўлов тизимлари операторларининг ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда, ўзларининг мобил иловаларида Ягона портал" сўзлари билан тўлдирилсин;


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин;

"2. Ягона портал ахборот, услубий, техник кузатуви ва маъмурчилиги Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш "Ўзинфоком" маркази (кейинги ўринларда "Ўзинфоком" деб аталади) томонидан амалга ошириладиган "Электрон ҳукумат" тизими базасида фаолият кўрсатади.

Ягона портал давлат органлари томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматларидан фойдаланишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.

Ягона порталдаги электрон давлат хизматларини:

давлат органлари расмий веб-сайтларида тегишли ҳавола (гиперҳавола)ни жойлаштириш йўли билан;

мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ҳамда тўлов тизимлари операторлари ўзларининг мобил иловаларида ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда жорий қилинишига йўл қўйилади";


17-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ягона портал билан давлат органлари ва мобил алоқа операторлари, тижорат банклари, тўлов тизимлари операторларининг тегишли ахборот тизимлари идоралараро электрон ҳамкорлиги тартиби мавжуд бўлади";


26-банд "Ягона порталда" сўзларидан кейин "ҳамда мобил алоқа операторлари, тижорат банклари, тўлов тизимлари операторларининг мобил иловаларида Ягона портал орқали" сўзлари билан тўлдирилсин;


31-банд "Давлат органлари Ягона порталда" сўзларидан кейин "ҳамда мобил алоқа операторлари, тижорат банклари, тўлов тизимлари операторларининг мобил иловаларида Ягона портал орқали" сўзлари билан тўлдирилсин;


34-банд "Давлат органларига Ягона порталда" сўзларидан кейин "ҳамда мобил алоқа операторлари, тижорат банклари, тўлов тизимлари операторларининг мобил иловаларида Ягона портал орқали" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги 496-сон қарори билан тасдиқланган Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламентга 2-иловада:


26-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

          

"

           

26. АКТ, телекоммуникация ва почта соҳасидаги объектлар

         

26.1

Телекоммуникация станциялари ва уларнинг инфратузилмалари, шу жумладан, радио, радиореле, мобил ва уяли алоқа станциялари


телекоммуникация бинолари


III

телекоммуникация линиялари, қурилма ва ускуналари


II

радио, радиореле, мобил ва уяли алоқа станциялари,

мачталари, миноралари ва антенналари


26.2

Почта алоқаси боғламаси ва бўлимлари, телеграф, телекоммуникация боғламаси ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларга тегишли (маъмурий ва хўжалик) объектлари



II

26.3

Телекоммуникация тармоқлари, (тармоқдаги тақсимлаш жавонлари билан)


маҳаллий, шаҳарлараро ва халқаро телекоммуникация тармоқлари,

шу жумладан:

- мавжуд қувурлар, ҳаво симёғоч устунлари ва кўп қаватли бино

томларидан ўтган оптик ва мис алоқа кабеллари;

- ер ости қатламидан олиб ўтиладиган алоқа кабеллари

          

II

26.4

Телевидение, радио ва интернет тармоқлари


кабел телевидение, радио-эшиттириш ва "сўнгги миля"

интернет тармоқлари

        

I

             

";

           

44.1-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

44.1

Магистраллар ва сув қувури тармоқлари, хўжалик-маиший ва ёмғир сувини оқизувчи канализациялар, табиий газ таъминоти, электр таъминоти, электр билан ёритиш


иморатлар ва ер ости коммуникациялари бўлмаган ҳудудда лойиҳалаштириш ва қуриш


II

ер ости коммуникациялари мавжуд бўлган тақдирда, шаҳар кириш йўллари ва шаҳарнинг қурилган қисмлари бўйича лойиҳалаштириш ва қуриш


II

темир йўлларни ёки метрополитенни кесиб ўтган, мураккаб гидрогеологик шароитларда ёпиқ ўтишни ва ишларни бажаришнинг махсус усулларини қўллаган ҳолда, ер ости ва ер усти иншоотларининг бевосита яқинида лойиҳалаштириш ва қуриш


III

             

";

         

54.3-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

54.3

Телекоммуникация тизимлари


сервер (маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш марказлари) қурилмалари, локал компьютер тармоқлар


II

             

".

     

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматнинг ривожланиш ҳолатини рейтинг баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 15 июндаги 373-сон қарорида:


а) 1-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) ташкилотларда рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш жараёнларини автоматлаштириш учун NIS.UZ идоралараро ахборот тизими (кейинги ўринларда - NIS.UZ-ахборот тизими) ишга туширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин";


б) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "ташкилотларда ҳамда ҳудудларда рақамли трансформация" сўзлари "ташкилотларда рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ташкилотларда рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш ҳар олти ой якунлари бўйича амалга оширилади ва унинг натижалари "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи комиссия йиғилишларида танқидий муҳокама қилинади";


в) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. "Ўзкомназорат" инспекцияси алоҳида график асосида NIS.UZ-ахборот тизимига ташкилотлар томонидан киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигига мувофиқлиги юзасидан ўрганишлар ва текширишлар олиб боради";


г) 4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рақамли трансформация ҳамда ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш тадбирларини ташкил этиш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ";


д) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

       

"Республика ижро этувчи ҳокимият органлари,

хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи

ҳокимият органларида рақамли трансформация

ҳамда ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини

рейтинг баҳолаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

    

1-боб. Умумий қоидалар

        

1. Мазкур Низом республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида (кейинги ўринларда - ташкилотлар) рақамли трансформация ҳамда ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

индикатор - ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги рейтинг баҳоланиши лозим бўлган асосий кўрсаткич;

индекс - рақамли трансформация ва рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолашда қўлланиладиган индикаторлар жамланмаси;

рейтинг баҳолаш - рейтинг кўрсаткичлари ва индикаторлари ёрдамида рақамли ривожланиш ҳолатини баҳолаш орқали ташкилотлар ҳамда ҳудудларни энг юқори натижадан энг паст натижагача сараланган рўйхатдаги ўрнини белгилаш;

ҳудудлар - баҳоланадиган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар;

NIS.UZ-ахборот тизими - ташкилотларда рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш жараёнларини автоматлаштириш учун қўлланиладиган идоралараро ахборот тизими.



2-боб. Ташкилотларда рақамли трансформация

ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг

баҳолашнинг асосий мезонлари ва баҳолаш тартиби

       

3. Ташкилотларда рақамли трансформация ҳолатини рейтинг баҳолаш қуйидаги йўналишлардаги асосий индексларга мувофиқ амалга оширилади:

3.1. Очиқлик ва электрон иштирок индекси.

3.2. Электрон хизматлар индекси.

3.3. Ахборот хавфсизлиги индекси.

3.4. Фаолиятнинг рақамлашганлиги индекси.

Ташкилотларда рейтинг баҳолаш тадбирлари мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

4. Ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг баҳолаш қуйидаги йўналишларда асосий индикаторлар ёрдамида амалга оширилади:

4.1. Масофавий хизматлар экспорти марказларининг (BPO) мавжудлиги.

4.2. Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми.

4.3. Компьютер-дастурлаш хизматлари ҳажми.

4.4. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иш билан таъминланганлар улуши.

4.5. Ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича ўзини ўзи банд қилган шахслар.

4.6. IT-парк ва унинг резидентлари томонидан иш билан таъминланганлар улуши.

Ҳудудларда баҳолаш тадбирлари мазкур Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

5. Ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатининг рейтинги алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари, меҳнатга лаёқатли аҳоли қатламида иш билан таъминланганлик даражаси ва бошқа йўналишлардаги индикаторларни ҳисоблаш асосида аниқланади.

6. Рейтинг баҳолаш индекслари, баҳолаш тартиби ҳамда баҳоларни ҳисоблаш услублари ташкилотларда рақамли трансформация ва ҳудудларда рақамли иқтисодиётни рейтинг баҳолаш методикаларида батафсил тавсифланади.

7. Рейтинг баҳолаш методикалари "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси томонидан тасдиқланади.

8. Баҳоларни ҳисоблаш рейтинг баҳолаш методикасига мувофиқ NIS.UZ-ахборот тизимида реал вақт режимида инсон омилисиз амалга оширилади.

9. Индикаторларни ҳисоблашда расмий статистик ва таҳлилий маълумотлардан фойдаланилади.

10. Рейтинг баҳолаш натижалари "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси йиғилишларида танқидий муҳокама қилиб борилади.

11. Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражаси аниқланган индикаторларнинг миқдорига қараб, 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланади ҳамда "қизил", "сариқ" ва "яшил" тоифаларга ажратилади.

12. Индикаторларни рейтинг баҳолаш натижаларига мувофиқ ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражаси рейтинг балли бўйича:

71 баллдан 100 баллгача баҳоланган ташкилот - "яшил";

55 баллдан 71 баллгача баҳоланган ташкилот - "сариқ";

55 баллдан паст баҳоланган ташкилот - "қизил" деб топилади.



3-боб. Рейтинг баҳолаш натижалари бўйича

ташкилотлар ходимларини рағбатлантириш ва

уларнинг шахсий масъулиятини кучайтириш

          

13. Рейтинг баҳолаш натижалари бўйича тегишли ташкилотда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражасига кўра Рақамли технологиялар вазирлигининг таклифига асосан "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси баёни билан:

ҳисобот йилида "яшил" деб топилган ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг рақамлаштириш бўйича ўринбосарлари кейинги ҳисобот даври учун рейтинг баҳолаш натижалари эълон қилингунига қадар ҳар ойда лавозим маошларининг 30 фоизи миқдорида рағбатлантирилади;

ҳисобот йилида икки марта "қизил" деб топилган ташкилотлар раҳбарлари ва уларнинг рақамлаштириш бўйича ўринбосарларига қонунчиликда белгиланган тартибда жарима қўлланилади ёки жарима қўллаш ҳақида таклиф киритилади.

14. Рейтинг баҳолаш натижалари бўйича ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлиги даражаси "яшил" деб топилган ташкилотларнинг ижобий тажрибасини бошқа ташкилотлар ўртасида оммалаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилади.



4-боб. Якунловчи қоидалар

        

15. Рақамли технологиялар вазирлиги заруратга кўра, рейтинг кўрсаткичлари рўйхати ҳамда уларни ҳисоблаш усулларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколатига эга.

16. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Республика ижро этувчи ҳокимият органлари,

хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи

ҳокимият органларида рақамли трансформация ҳамда

ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг

баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Республика ижро этувчи ҳокимият органлари,

хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи

ҳокимият органларида рақамли трансформация

ҳолатини рейтинг баҳолаш

СХЕМАСИ

            

     

Босқичлар

    


     

Масъул органлар

       


    

Тадбирлар

    


    

Муддатлар

     








1-босқич


Давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Рақамли технологиялар вазирлиги


     

"Очиқлик ва электрон иштирок индекси" бўйича ахборот технологияларига масъул таркибий бўлинмалар расмий статистик ва таҳлилий маълумотларни тўплайди, NIS.UZ-ахборот тизимига киритиш, киритилган маълумотларни таҳлил қилади ва баҳолайди.

        


Ҳар ярим йиллик якунидан кейинги 45 кун давомида, январь-февраль, июль-август








2-босқич


      

Давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Рақамли технологиялар вазирлиги

         


"Электрон хизматлар индекси" бўйича NIS.UZ-ахборот тизимига киритилган маълумотларни таҳлил қилади ва баҳолайди.


Ҳар ярим йилликда январь-июнь,

июль-декабрь








3-босқич


Давлат органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Рақамли технологиялар вазирлиги


         

"Фаолиятни рақамлаштирганлик индекси" бўйича NIS.UZ-ахборот тизимига киритилган маълумотларни таҳлил қилади, ахборот тизимларини амалиётга татбиқ қилиш ҳужжатларида билдирилган вазифалар жорий қилинганлик даражасини текширади.

         


Ҳар ярим йилликда 45 кун давомида, май-июнь, ноябрь-декабрь








4-босқич


        

"Киберхавфсизлик маркази" ДУК, Рақамли технологиялар вазирлиги

       


"Ахборот ва киберхавфсизлик индекси" бўйича талаб этилган тадбирларни бажаради.


Ҳар ярим йилликда








5-босқич


Рақамли технологиялар вазирлиги


Рейтинг натижаларини ва бошқа таҳлилий материалларни Вазирлар Маҳкамасига киритади.


        

Ҳисобот даври якунидан кейинги ойнинг

30-санасига қадар

         

         

       

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари,

хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи

ҳокимият органларида рақамли трансформация ҳамда

ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳолатини рейтинг

баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Ҳудудларда рақамли иқтисодиёт даражасини

рейтинг баҳолашни амалга ошириш

СХЕМАСИ

          

     

Босқичлар

     


       

Масъуллар

    


     

Тадбирлар

     


     

Муддатлар

      








1-босқич


Рақамли технологиялар вазирлиги


Ҳудудларда рақамли иқтисодиёт даражаси бўйича статистик ва таҳлилий маълумотларни NIS.UZ-ахборот тизимига киритади.


  

Ҳисобот даври якуни бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар

      








2-босқич


Рақамли технологиялар вазирлиги


      

NIS.UZ-ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида рейтинг баҳолашни амалга оширади ва ҳудудларни рейтинг баҳолаш якунлари асосида рейтингни шакллантиради.

       


Ҳисобот даври якуни бўйича кейинги ойнинг 25-санасига қадар








3-босқич


Рақамли технологиялар вазирлиги


Рейтинг натижалари ва бошқа таҳлилий материалларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш


        

Ҳисобот даври якуни бўйича кейинги ойнинг 30-санасига қадар

         

".

         

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 579-сон қарори билан тасдиқланган Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларининг лойиҳавий ечимларини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Тегишли ҳужжатларга мувофиқ қурилиш-монтаж ишларини шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизаси билан бир вақтнинг ўзида бажарилиши назарда тутилган объектлар ёки техник воситаларни ўрнатиш учун телекоммуникация оператор ва провайдерларининг телекоммуникация объектлари бўйича экспертиза хулосаси экспертизадан ўтказиш шартномасида кўрсатилган жадвалга мувофиқ босқичма-босқич белгиланган тартибда ва ҳажмда ахборот тизими орқали берилади";


34-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"I тоифа объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳамда телекоммуникация оператор ва провайдерларининг телекоммуникация объектларида техник воситаларни ўрнатиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизага топширилган санадан бошлаб ўн беш кун муддатда;

II, III ва IV тоифалардаги объектлар шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси ўттиз кун муддатда кўриб чиқилади".

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 12 июнь





































































Время: 0.1735
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск