ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.07.2023 й. ПФ-117-сон "Мудофаа саноати соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.07.2023 й.

N ПФ-117



МУДОФАА САНОАТИ СОҲАСИДА ДАВЛАТ

БОШҚАРУВИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Кейинги йилларда мамлакатимизда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда миллий мудофаа саноати комплексини босқичма-босқич яратиш, импорт ўрнини босувчи ва рақобатбардош ҳарбий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш бўйича бир қатор муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш орқали Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни замонавий қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси негизида Мудофаа вазирлиги ҳузурида Мудофаа саноати агентлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида "O`ztextreyd" давлат унитар корхонаси ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-16-сон Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:

Мудофаа саноати давлат қўмитаси негизида Мудофаа вазирлиги ҳузурида Мудофаа саноати агентлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида "O`ztextreyd" давлат унитар корхонаси ташкил этилганлиги;

Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлигининг ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "O`ztextreyd" давлат унитар корхонасининг ваколатлари доираси белгиланганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 28 июлдаги

ПФ-117-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги "Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-122-сон Фармонига 2-илованинг 43 ва 44-позицияларида:

"Амалга ошириш механизми" устунидаги "Мудофаа саноати давлат қўмитасига" сўзлари "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "O`ztextreyd" давлат унитар корхонасига" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъул ижрочилар" устунидаги "Мудофаа саноати давлат қўмитаси (О. Исмоилов)" сўзлари "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "O`ztextreyd" давлат унитар корхонаси (X. Юсупов)" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги "Сейсмология, сейсмик чидамли қурилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлиги соҳасида илмий тадқиқотлар олиб боришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3190-сон қаpopида:


а) 7-банддаги "Мудофаа саноати давлат қўмитаси (О. Исмоилов)" сўзлари "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "O`ztextreyd" ДУК (X. Юсупов)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси (M. Мирзаев) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (А. Мавлонов) билан биргаликда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, Сейсмология институти, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти ҳамда Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази учун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "O`ztextreyd" ДУК томонидан ушбу қарорнинг 3, 4, 5-иловаларида кўрсатилган рўйхатларга мувофиқ олиб кириладиган илмий асбоб-ускуналардан ва ҳисоблаш техникаси воситаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги "Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4276-сон қарорининг 9-банди "б" кичик бандидаги "Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва Молия вазирлиги" сўзлари "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "O`ztextreyd" ДУК ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги "Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4797-сон қарорининг 11-бандидаги "Мудофаа саноати давлат қўмитаси" сўзлари "Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-5185-сон қарорининг 14-банди биринчи хатбошисидаги "Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "O`ztextreyd" давлат унитар корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги "2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-307-сон қарорига 8-илованинг 29-позициясида:

"Амалга ошириш механизми" устунидаги "Мудофаа саноати давлат қўмитасига" сўзлари "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "O`ztextreyd" давлат унитар корхонасига" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъул ижрочилар" устунидаги "Мудофаа саноати давлат қўмитаси (О. Исмоилов)" сўзлари "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "O`ztextreyd" давлат унитар корхонаси (X. Юсупов)" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-357-сон қарорига 3б-илованинг 8-позицияси "Масъул ижрочилар" устунидаги "Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси" сўзлари "Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги "O`ztextreyd" давлат унитар корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 28 июль







































Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск