ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2023 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.10.2023 й. 524-сон "Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.10.2023 й.

N 524



ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ

ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Юртимизда 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши орқали Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асослари яратилиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб берилди.

Шу муносабат билан Ҳукуматнинг айрим қарорларини Ўзбекистон Республикасининг янги Конституциясига мувофиқлаштириш талаб этилмоқда.

Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш, унда мустаҳкамланган устувор принципларни рўёбга чиқариш, давлат органларининг фаолиятини янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда йўлга қўйиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 8 майдаги ПФ-67-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига уларни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 3 октябрдаги

524-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ННТнинг таъсис ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, Ўзбекистоннинг давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни тарғиб қилувчи, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига, аҳолининг соғлиғига, ижтимоий ахлоққа тажовуз қилувчи мақсадга эга бўлганда".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламенти 49-бандининг биринчи хатбошисидаги "83" рақами "98" рақами билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 июлдаги 561-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролар вакилларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи хатбошисидаги "шахсий ва" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги 630-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхатини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги "муомалага лаёқатли, оғир ва ўта оғир жиноятлари учун суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланмаётган" сўзлари "сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ ва суднинг қарори асосида маҳрум этилмаган" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 9-бандда:

"а" кичик банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган, сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилган шахслар тўғрисида;

озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўташ муассасаларидан озод этилган шахслар ва сайловда иштирок этиш ҳуқуқи қайта тикланган шахслар тўғрисида";

"г" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги - судлар томонидан муомалага лаёқатсиз (лаёқатли) деб топилиб, сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилган (сайловда иштирок этиш ҳуқуқи қайта тикланган) фуқаролар тўғрисида".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 498-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низомнинг 15-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аттестация ва тегишли танловдан ўтмаган шахслар ФҲДЁ органи раҳбарлигига қабул қилиниши мумкин эмас".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 23-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси 4-бобининг 2-банди иккинчи хатбошиси ва 6-бобининг ўн тўртинчи хатбошисидаги "шахси ва" сўзлари чиқариб ташлансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролар йиғини тўғрисидаги намунавий низомда:


а) 4-банддаги "шахсий ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 7-банддаги "ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек, миллий ва маънавий" сўзлари "фуқароларнинг манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий ўзига хос хусусиятларидан, шунингдек, миллий" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 11-банддаги "тарихий хусусиятларидан, шунингдек, миллий ва маънавий" сўзлари "тарихий ўзига хос хусусиятларидан, шунингдек, миллий" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 декабрдаги 757-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари ва идоравий жиҳатдан тегишли бўлмаган қоровуллик бўлинмалари тўғрисидаги низомнинг 17-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 июлдаги 399-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда ўз ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт".


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш тизимининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 13 октябрдаги 590-сон қарорига илованинг 6-позицияси "Чора-тадбирлар номи" устунидаги "оналик" сўзи "оналик, оталик" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 4 октябрь



















































Время: 0.1724
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск