ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Фуқаролик ҳолати далолатномалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2023 й. 550-сон "Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.2023 й.

N 550



НИКОҲ, ОИЛА ВА ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ

ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ ҚАЙД ЭТИШ

СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТИЗИМЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда республикамизда норма ижодкорлиги фаолияти сифатини яхшилаш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг институционал-ҳуқуқий базасини янгилаш, эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган нормаларни бекор қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, қонунчиликдаги тизимли ўзгаришлар билан боғлиқ жадал ривожланиш тартибга солиш юкини камайтириш, тарқоқ ҳолда тартибга солинаётган ижтимоий муносабатларни тизимлаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишни тақозо этмоқда.

Миллий қонунчилик базасини ортиқча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан холи этиш, унинг тизимлилигини таъминлаш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида юридик таъсир кучига эга бўлмаган ҳужжатларни бекор қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармони билан тасдиқланган 2022-2025 йилларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонунчилик тармоқлари бўйича тизимлаштириш дастурининг 32-бандида никоҳ ва оила, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ходимларининг сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари 3-иловага мувофиқ;

Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ;

Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қуйилсинки:

янги гербли гувоҳномалар берганлик учун (ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар ҳамда етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбия муассасаларига жойлаштиришда берилган туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномалар бундан мустасно) герб йиғими базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида ундирилади;

фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг архив маълумотларини рақамлаштириш натижасида турли йиллар давомида бир хил серия ва рақамли туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштириб берилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, ушбу гувоҳномаларни қайта расмийлаштирганлик учун герб йиғими ундирилмайди;

герб йиғимидан тушадиган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

15 фоизи - туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;

85 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади ҳамда гербли гувоҳномалар ва фуқаролик ҳолати ёзувлари бланкларини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга, адлия органлари ва муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш, шунингдек, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг қўшимча штат бирликларини сақлаб туриш тадбирларига сарфланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ариза берувчиларнинг хоҳишларига кўра Ягона интерактив давлат хизматлари порталида туғилганлик ҳақидаги маълумотнома асосида болага туғилганлик ҳақида гувоҳнома олиш бўйича сўровлар юбориш имкониятини яратсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Д. Ташкулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 20 октябрдаги

550-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ

          

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспортлари ва 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг гувоҳномалари бланкалари тайёрлашни моддий-техник таъминлаш ва ташкил этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 16 майдаги 87-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 30 декабрдаги 346-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Гербли гувоҳномалар берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида" 2012 йил 25 апрелдаги 119-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Гербли гувоҳномалар шаклларини ва уларни берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида" 2012 йил 25 апрелдаги 119-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида" 2013 йил 17 декабрдаги 332-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 23 декабрдаги 413-сон қарорига илованинг 3-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 107-бандига қўшимча киритиш ҳақида"ги 2018 йил 6 апрелдаги 270-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 июлдаги 498-сон қарори.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори) 2018 йил 9 августдаги 638-сон қарорига илованинг 10 ва 13-бандлари.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Гербли гувоҳномалар шаклларини такомиллаштириш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг аҳолига кўрсатаётган хизматлари сифатини яхшилаш тўғрисида" 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сон қарори.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш ва нотариал органлар соҳасида ҳамда расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 15 февралдаги 134-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ва қарорга 1-илова.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 30 сентябрдаги 827-сон қарори.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)" 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 113 ва 270-бандлари.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тизимида самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 26 августдаги 514-сон қарорининг 2-банди бешинчи хатбоши ҳамда қарорга илованинг 6, 7, 8, 10 ва 11-бандлари.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2020 йил 10 ноябрдаги 704-сон қарори.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 6 апрелдаги 189-сон қарорига 2-илованинг 4, 8 ва 10-бандлари.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 20 ва 44-бандлари.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 25 февралдаги 89-сон қарори.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 390, 569 ва 937-бандлари.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Географик кўрсаткичларни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 13 июлдаги 385-сон қарорига 2-илованинг 7, 8, 25 ва 44-бандлари.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш тартибларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сон қарорига 2-илованинг 2 - 6-бандлари.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сон қарорига илованинг 14-банди.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 27 октябрдаги 623-сон қарорига илованинг 2, 3, 5 ва 7-бандлари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 23 октябрь











































































Время: 0.0077
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск