Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2023 й. ПФ-199-сон "Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони
Функция недоступна
Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
23.11.2023 й.
N ПФ-199
РЕСПУБЛИКАДА ЯШИЛЛИК ДАРАЖАСИНИ
ЯНАДА ОШИРИШ, "ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ
ЛОЙИҲАСИНИ ИЗЧИЛ АМАЛГА ОШИРИШ ОРҚАЛИ
ЭКОЛОГИК БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, трансчегаравий гармсел шамоллари ва чанг-қум бўронларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирларининг олдини олиш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўтган давр мобайнида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 588 гектар "яшил боғлар", 662 гектар "яшил жамоат парклари", Бухоро, Нукус, Хива ва Урганч шаҳарлари атрофида жами 40 км масофада "яшил белбоғ"лар барпо этилди.
Шу билан бирга, умуммиллий лойиҳани самарали давом эттириш бугунги кунда кечиктириб бўлмас чораларни кўришни талаб этмоқда.
Ўзбекистонда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини янада оммалаштириш, экология соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ва илғор технологияларни кенг жорий этиш ҳамда "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Белгилансинки, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда қуйидаги қўшимча механизмлар амалга оширилади:
а) Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи "яшил боғлар" ва "яшил жамоат парклари"ни ташкил қилиш учун "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган "Менинг боғим" лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади. Бунда:
аҳоли ташаббуси билан "яшил боғлар" ва "яшил жамоат парклари"ни ташкил қилиш бўйича майдон манзили ва расмлари кўрсатилган ҳолда қиймати 250 млн сўмдан ошмаган ташаббус билдирилади;
"Менинг боғим" лойиҳаларини шакллантириш ва уларга овоз бериш жараёни ҳар йили январь-февраль ойларида ўтказилади;
б) Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг манзилли кўкаламзорлаштириш инвестиция дастури орқали 1-иловада келтирилган схемага мувофиққуйидагиларни амалга оширишга йўналтирилади:
ҳар бир ҳудудда дендрарийлар, дендрология ва ботаника боғларини ташкил қилиш;
шаҳар ва туманларни "яшил белбоғ"лар билан ўраб олиш;
5 гектардан кам бўлмаган йирик боғларни барпо этиш;
трансчегаравий гармсел шамоллари ва чанг-қум бўронлари таъсирини камайтириш учун "яшил қалқон" ташкил қилиш;
а) автомобиль, темир йўл, дарё ва каналлар ёқалари, давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ер участкаларининг фойдаланилмаётган қисмида (ўрмон фонди ерлари бундан мустасно) "яшил боғлар" ушбу ерларнинг эгалари, фойдаланувчилари ҳамда ташаббускор жисмоний ва юридик шахслар ўртасида 10 йилгача қуйидаги шартларда тўғридан-тўғри тузиладиган икки томонлама шартнома асосида барпо этилади:
йўл бўйида дарахт кўчатларини камида 5 қатордан экиш;
парвариш қилган дарахтларининг йилига 30 фоизидан ошмаган қисмидан саноат ва қурилиш мақсадида фойдаланишга имкон бериш;
б) ер участкалари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига "яшил боғ" барпо этиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари икки ҳафта муддатда ушбу бандда назарда тутилган шартномалар тузилишини ва белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини таъминласин.
3. Адлия вазирлиги бир ҳафта муддатда яшил ҳудуд ва унда экилган дарахт ва буталарни парваришлаш ҳамда улардан фойдаланиш учун "Яшил боғ" барпо этиш тўғрисида намунавий шартнома лойиҳаси ишлаб чиқилиб, вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига етказилишини таъминласин.
4. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда - Экология вазирлиги) Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда ҳар йили "Энг яшил маҳалла" танловини ўтказиш ва танлов натижалари бўйича ғолиб бўлган 14 та маҳаллага Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
маҳалланинг тегишли жамғармасига дарахтлар экиш ва суғориш, "яшил жамоат парки"ни яратишга жами 500 миллион сўмдан ўтказиб бериш;
ўзини ўзи бошқариш органларига хизматда фойдаланиш учун 1 тадан электромобиль харид қилиш ва топшириш чоралари кўриб борилишини таъминласин.
5. Экология вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2024 йилда ўрмон фондининг 1,5 минг гектар ер майдонларида касаначилик асосида кўчат етиштириш ишларини йўлга қўйиш орқали камида 10 минг нафар аҳолининг бандлигини таъминласин. Бунда:
ўрмон фонди мавжуд ерларининг жорий ҳолати (тоифаси)дан келиб чиққан ҳолда ҳар бир касаначилик асосида кўчат етиштирувчига камида 5 гектаргача ерлар шартнома асосида бириктирилади;
касаначилик асосида кўчат етиштириш 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади;
касаначилик асосида кўчат етиштиришни йўлга қўйиш учун талаб этиладиган дастлабки мақсадли маблағлар Экология жамғармаси ҳисобидан ажратилади.
6. Экология вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг:
жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртманомалари асосида дарахт ва бута кўчатларини экишни ташкиллаштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида электрон тўлов тизимларидан фойдаланувчилар ва бошқа истеъмолчилар томонидан ихтиёрий хайрия ўтказмалари бўйича хизмат кўрсатувчи "Яшил тўлов" платформасини жорий қилиш;
Экология вазирлиги ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда "Яшил тўлов" платформаси орқали республикада дарахт ва бута кўчатларини экишга аҳолини кенг жалб қилиш бўйича Яшил хайрия жамғармасини ташкил этиш;
Яшил хайрия жамғармасининг бошқаруви кенгаши раиси вазифасини экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири томонидан жамоатчилик асосида бажариш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Экология вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда 4-иловага мувофиқ 2024-2026 йилларда иҳота дарахтзорларини барпо этиш чораларини кўрсин.
Бунда, "Яшиллойиҳа" лойиҳалаш институти томонидан кўчатлар экилиши кўзда тутилган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари хатловдан ўтказилиб, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳа-қидирув ишлари амалга оширилади.
8. Бухоро, Нукус, Хива ва Урганч шаҳарлари атрофида "яшил белбоғ"лар барпо этиш бўйича 2020-2021 йилларда бошланган ишларни узвий давом эттириш мақсадида қуйидагилар:
2024-2026 йилларда Тошкент шаҳри атрофида "яшил белбоғ"лар барпо этиш дастури ва прогноз кўрсаткичлари 5- ва 5а-иловаларга мувофиқ;
2024-2030 йилларда республика шаҳарлари ҳамда уларнинг атрофларида "яшил белбоғ"лар барпо этиш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
9. Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура, Экология вазирлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимлигининг "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида эксперимент тариқасида Тошкент шаҳри ҳудудидаги дарахтларни рақамлаштириш орқали уларнинг паспортини яратиш (кейинги ўринларда - дарахтларни паспортлаштириш) тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
биринчи босқич (2024 йил 1 мартга қадар) - аэрокосмик тасвирлар ва дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда мавжуд дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилади (якка тартибдаги уй-жойлар ҳудудидаги дарахтлар бундан мустасно);
иккинчи босқич (2024 йил 1 ноябрга қадар) - хатлов натижасига кўра аниқланган дарахтларнинг тури, ёши, бўйи, ҳолати ва жойлашув координатасини акс эттирувчи маълумотлар базаси шакллантирилади;
учинчи босқич (2024 йил 31 декабрга қадар) - маълумотлар базаси асосида "Яшил макон" электрон платформасида ҳар бир дарахтга паспорт шакллантирилади ва ID рақам берилади.
11. Тошкент шаҳри ҳудудидаги дарахтларни паспортлаштириш ишларини мувофиқлаштирувчи идоралараро республика ишчи гуруҳи 7-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Республика ишчи гуруҳи (Абдухакимов):
дарахтларни паспортлаштириш ишларини самарали ташкил этиш, вазирлик ва идораларнинг бу борадаги ишини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш чораларини кўрсин;
ҳар ойда дарахтларни паспортлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин;
2025 йил 1 февралга қадар эксперимент якунларидан келиб чиқиб, республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам дарахтлар паспортини жорий қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
12. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2024-2028 йилларда Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш, инновациялар ва яшил технологияларни кенг жорий этиш бўйича миллий дастур (кейинги ўринларда - Миллий дастур) 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
"яшил қопламалар" - ҳимоя ўрмонзорларини барпо этишни изчил давом эттириш ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш ва уларни тизимли ривожлантириш;
илмий ва инновацион фаолият учун замонавий инфратузилмани яратиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлаш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва бошқа турдаги ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантириш;
донор мамлакатлар, халқаро ташкилотлар, молия институтлари, жамғармалар ва компаниялар маблағларини кенг жалб қилиш бўйича халқаро алоқаларни янада кучайтириш.
13. Белгилаб қўйилсинки:
Миллий дастурда белгиланган тадбирларни молиялаштириш 2024 йил ва кейинги йиллар учун тасдиқланадиган Давлат бюджетида кўзда тутилади;
Миллий дастурга киритилган тадбирлар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ва мониторинг қилиш барча давлат органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг устувор вазифаси этиб белгиланади.
14. Экология вазирлиги 2024 йилдан бошлаб ўзининг тизимидаги ташкилотларда ёмғир сувларини тўплаш учун мембрана (резервуар)лари ташкил этиш ҳамда замонавий сув ресурсларини тежаш услублари орқали дарахт ва буталарни суғориш тизими яратилишини таъминласин.
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари 2024 йил якунигача ушбу тизимни тасарруфидаги ташкилот ва муассасаларда жорий этиш чораларини кўрсин.
15. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024 йил 1 мартдан бошлаб:
янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар, агар уларга туташ ҳудудлардаги ерларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштириш майдонларига ажратилмаган ва уларда кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмаган тақдирда, давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинмайди;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига кирувчи саноат корхоналари лойиҳа ҳужжатлари бўйича бериладиган давлат экологик экспертизаси хулосаларида ўз ва туташ ҳудудларида "яшил белбоғ"лар барпо этиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини амалга ошириш мажбурий бўлган талаб этиб белгиланади;
кўчатлар экиш ва уларни парваришлаш ҳамда суғориш тадбирларини молиялаштириш масалалари вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларининг йиллик харажатлар сметасида ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб саноат корхоналари, махсус иқтисодий зоналар ҳудудларида жойлашган саноат корхоналарининг йиллик бизнес режаларида кўзда тутилади.
16. Экология вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг умумий штатлари доирасида ўрмон уруғчилигини ривожлантириш, ўрмон ўсимликлари уруғлари таҳлилини илмий-тадқиқот ишлари билан мувофиқлаштириш, замонавий технологиялар асосида кўчат етиштириш ва кўчатчилик селекцияси тизимини такомиллаштириш масалаларини тизимлаштириш мақсадида:
а) Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳузуридаги (кейинги ўринларда - Университет) Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти тузилмасида Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди масалалари лабораторияси;
б) Университет ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тизимида:
"in-vitro" лабораторияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
"Ўрмон уруғчилиги маркази" давлат муассасаси ва унинг ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари) бўлинмалари;
в) "Яшил ҳудуд" давлат унитар корхонаси тузилмасида алоҳида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Дарахт касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш хизмати ташкил этилсин.
Экология вазирлиги тизимида янги ташкил этилаётган тузилмалар фаолиятини йўлга қўйиш жадвали 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
17. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Экология вазирлиги ва Ўрмон хўжалиги агентлигининг талабномасига мувофиқ ўрмон хўжаликлари томонидан ўрмон барпо этиш, унинг қайта тикланишини таъминлаш, муҳофаза қилиш ва ўрмон ёнғинларига қарши курашиш тадбирлари учун зарур асбоб-ускуналар ва махсус техникаларни сотиб олиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича ҳисоб-китобларга асосан 2024-2026 йилларда республика бюджетидан талаб этиладиган зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 11-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 12-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
20. Экология вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
21. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари белгилансин.
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2023 йил 23 ноябрдаги
ПФ-199-сон Фармонига
1-ИЛОВА
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида
дарахтзорлар барпо этиш ва кўкаламзорлаштириш
тадбирларини амалга ошириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар
Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳри
ҳокимликларида ташкил
этилган ишчи гуруҳлари
Ҳудудларда шамол ва гармселнинг салбий таъсири, сув объектларининг жойлашиши, қум ва чанг кўтарилиш эҳтимоли юқори бўлган майдонлар, шамолнинг кучи ва йўналиши, ёғингарчилик, шамол эрозияси, қум ва чанг бўронлари кўтарилишининг асосий сабаблари ҳамда бошқа маълумотларни ўрганиб чиқади.
Ҳар йили
10 мартга қадар
Ўрганиш ишлари якунига кўра шакллантирилган маълумотлар асосида манзилли дастурларни ишлаб чиқади, бунда:
ҳар бир лойиҳа паспорти (асосий кўрсаткичлари) ва аннотациялари;
ҳар бир туман (шаҳар) ва тегишли ҳудуд бўйича яшил ҳудудларни барпо этиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини бажариш босқичлари акс эттирилган хариталари (схемалар) илова қилинишини таъминлайди.
Ҳар йили
1 майга қадар
Яшил ҳудудларни барпо этиш ва кўкаламзорлаштириш бўйича шакллантирилган манзилли дастурнинг:
туман (шаҳар) Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида кўриб чиқилиши ва тасдиқланишини;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тегишли қарор билан тасдиқланишини таъминлайди.
Ҳар йили
15 майга қадар
2-босқич
Қорақалпоғистон
Республикаси Вазирлар
Кенгаши Раиси, вилоятлар ва
Тошкент шаҳри ҳокимлари
Яшил ҳудудларни барпо этиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини амалга ошириш учун танланган ер майдонларини ажратиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тасдиқланган баённома ва ер майдонларини ажратиш тўғрисидаги қарорлар;
яшил ҳудудларни барпо этиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга ошириладиган жойнинг хариталари (схемалари) илова қилинади.
Ҳар йили
1 июнга қадар
3-босқич
Экология вазирлиги
1. Тақдим этилган манзилли дастурларнинг тўлиқ ўрганиб чиқилишини ҳамда экологик экспертизадан ўтказилишини таъминлайди.
2. Манзилли дастурларни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, бунда, рад этилган манзилли дастурларни қайта ишлаб чиқиш учун ҳудудларга юборади.
3. Маъқулланган манзилли дастурларни умумлаштириб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.
Ҳар йили
15 июнга қадар
4-босқич
Вазирлар Маҳкамаси
Келгуси йилда республикада яшил ҳудудларни барпо этиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини амалга ошириш бўйича манзилли дастурни тасдиқлайди.
Ҳар йили
1 июлга қадар
5-босқич
Экология вазирлиги
1. Тасдиқланган манзилли дастурларда белгиланган тадбирлар доирасида лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун техник топшириқ ишлаб чиқади.
2. Экология вазирлиги тизимидаги "Яшил лойиҳа" лойиҳалаш институти билан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича шартнома тузади.
3. Муайян лойиҳа-смета ҳужжатининг мазмуни ва таркиби ҳамда ишлаб чиқилаётган бўлимлар рўйхати, лойиҳаланаётган объект хусусиятига қараб, аниқлаштирилиши ва қисқартирилишини ва ушбу талабларнинг лойиҳа топшириғида белгиланишини таъминлайди.
Ҳар йили
1 сентябрга қадар
6-босқич
Экология вазирлиги
1. "Бинолардан фойдаланиш ва қурилиш-таъмирлаш ишлари дирекцияси" давлат муассасаси томонидан тақдим этилган техник топшириқлар асосида лойиҳа-қидирув ишларини амалга оширади ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади.
2. Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг тегишли тизим ташкилотларидан экспертизадан ўтказади.
3. Лойиҳа-смета ҳужжатларини 3 нусхада тайёрлайди ва бажарилган ишларни қабул қилиб олиш далолатномаси асосида буюртмачига топширади.
4. Пудратчи ташкилотлар томонидан бажарилган ишларда лойиҳа-смета ҳужжатлари кўрсаткичларига амал қилиниши юзасидан муаллифлик назоратини амалга оширади.
Шартномада
белгиланган
муддатда
Заруратга кўра
7-босқич
Экология вазирлиги
Лойиҳа-смета ҳужжатларини қабул қилиб олгандан сўнг:
Яшил ҳудудларни барпо этиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини амалга ошириш бўйича тендер савдоларини ўтказади;
Қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланган Пудратчи ташкилот билан шартнома тузади, бунда:
шартнома уч йилдан кам бўлмаган муддатга тузилади;
пудратчи ташкилот томонидан экилган кўчатларни парваришлаш ва сақлаш тадбирларининг амалга оширилиши шартнома шартларида белгилаб қўйилади.
Бир ой
муддатда
8-босқич
Туман (шаҳар) ҳокимлари
томонидан ташкил этилган
Комиссия
(ҳокимият, бош пудрат ташкилоти, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда лойиҳа ташкилоти, ердан фойдаланувчилар вакиллари)
Яшил ҳудудларни барпо этиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини амалга ошириш бўйича шартнома муддати тугаганидан сўнг, қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
тугалланган объектларда буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар иштирокида лойиҳа-смета ҳужжатларида белгиланган тадбирларнинг тўлиқ амалга оширилганлигини ўрганиб чиқади;
объектни қабул қилиш ёки қабул қилишни рад этиш тўғрисида далолатнома расмийлаштиради, бунда, қабул қилиниши рад этилган объектнинг пудратчи ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан тиклашга қайтаради.
қабул қилинган яшил ҳудудларни барпо этиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилган ҳудудларни ердан доимий фойдаланувчилар, ер эгалари, ижарачиларга (фойдаланувчи ёки хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқалар) мулкдорларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида топширади.
Заруратга кўра,
тугалланган
объектларда
Изоҳ: "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доираси тадбирларини амалга оширувчи субъектлар:
буюртмачи - Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги;
1. "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "яшил белбоғ", "яшил боғ", "яшил жамоат парклари", "яшил қалқон", "яшил қопламалар" - ҳимоя ўрмонзорларини ҳамда иҳота дарахтзорларини барпо этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, амалий ишларни ташкил этиш ва доимий эгасига топширилгунга қадар уч йил давомида сақлаш.
2. Ўрмон хўжалиги тадбирлари учун ҳудудларнинг иқлим шароитига мос дарахт ва бута уруғларини тайёрлаш, уруғларни белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилишини таъминлаш, уруғчилик генбанкини ташкил этиш.
3. Ўрмончилик ва ўрмон кўчатчилигини ривожлантириш, шу жумладан, интенсив усулда ҳамда ёпиқ илдиз тизими билан кўчат етиштириш тизимини яратиш ва уни ривожлантириш.
4. Ўрмон хўжаликларида питомникларни ташкил этиш ҳамда ўрмон фонди ерларида кўчатчилик соҳасида касаначиликни ривожлантириш.
5. Лойиҳалаштириш, ер участкаларини тайёрлаш, кам сув талаб этадиган дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини амалга ошириш.
6. Дарахт ва буталарнинг касаллик ҳамда зараркунандаларига қарши курашиш тадбирларини амалга ошириш.
7. Суғориш тизимларини жорий қилиш ва сув таъминотини ташкил этиш тадбирлари учун йўналтирилади.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2023 йил 23 ноябрдаги
ПФ-199-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Касаначилик асосида кўчат етиштириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Ўрмон хўжалиги
1. Давлат ўрмон хўжалиги мавжуд ерларнинг жорий ҳолатига боғлиқҳолда ўз имкониятига қараб кўпи билан 5,0 гектаргача бўлган майдонни танлайди.
2. Танланган майдонларни уруғ, қаламча ёки ниҳолларни экиш учун тайёрлайди, жумладан ерни ҳар хил чиқиндилардан тозалаш, ҳайдаш, текислаш, шудгорлаш, суғориш ариқларини қазиш , экиш учун жўяк олиш тадбирларини амалга оширади.
3. Танланган ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитига мос дарахт-буталар турларини танлайди, уларнинг рўйхатини шакллантиради.
4. Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитига мос дарахт-буталарнинг уруғлари, қаламчалари ёки ниҳолларини экади.
Йил
давомида
1. Ўрмон хўжалиги томонидан танланган ер майдонида кўпи билан 5,0 гектаргача бўлган ва дарахт-буталар турлари уруғлари, қаламчалари ёки ниҳоллари экилган кўчатзорни (ер майдонини) кўчат етиштирувчи касаначилик (кейинги ўринларда - касаначи) билан шуғулланмоқчи бўлган жисмоний шахсга меҳнат шартномаси орқали бириктиради.
2. Кўчатларни етиштириш ва уларни парваришлаш бўйича соҳа олимлари ва мутахассислари биргаликда тавсиялар бериб боради ҳамда яқиндан услубий кўмак кўрсатади.
3. Шартномада қуйидагилар:
ўрмон хўжалиги томонидан - касаначига ажратилган ер майдонига уруғ, қаламча ёки ниҳол экиши, уни парваришлаш учун суғориш тизимини жорий этиши, талаб этиладиган ўғит билан таъминлаши, касаначини белгиланган тартибда ойлик маоши билан таъминлаши, кўчатлар талаб даражасида бўлганда қабул қилиб олиши, етиштирилган кўчатлар умумий ҳажмининг 20 фоизини рағбатлантириш сифатида касаначи ихтиёрига қолдириши;
касаначи томонидан - бириктирилган кўчатзор ва унга экилган уруғ, қаламча ҳамда ниҳолларни моддий жавобгар шахс сифатида маълум муддатга қабул қилиб олиши, уларни парваришлаш, тагини юмшатиш, ўғит бериш, суғориш, бегона ўтлардан тозалаш, культивация қилиш, текислаш, ариқ олиш, суғориш тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ишларини бажариши, уруғ, қаламча ҳамда ниҳолларни касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш, кўчатхонани муҳофаза қилиш ва қўриқлаш тадбирларини амалга ошириши, кўчатларни талаб даражасидаги (кўчат баландлиги, шохланиши, соғломлиги, кўчат танасининг тўғри ривожланганлиги ва қалинлиги) кўрсаткичда ўрмон хўжалигига топшириши каби талаблар (шартлар) акс эттирилади.
Шунингдек, ўрмон хўжалиги ва касаначи ўртасида шартнома асосида қўшимча келишувлар расмийлаштирилиши мумкин.
Келишув
асосида
2-босқич
Касаначи
1. Ўрмон хўжалиги томонидан бириктирилган кўчатзордан самарали фойдаланишни ташкил этади, ер майдони ва унга экилган уруғ, қаламча ҳамда ниҳолларни маълум муддатга моддий жавобгар шахс сифатида қабул қилиб олади.
2. Бириктирилган кўчатзордаги уруғ, қаламча ҳамда ниҳолларни парваришлаш, тагини юмшатиш, ўғит бериш, суғориш, бегона ўтлардан тозалаш, культивация қилиш, текислаш, ариққазиш, суғориш тармоқларини қуриш ва таъмирлаш ишларини бажариш, касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш, кўчатхонани муҳофаза қилиш ва қўриқлаш тадбирларини амалга оширади.
3. Бириктирилган кўчатзорда экилган уруғ, қаламча ва ниҳолларни талаб даражасида, жумладан дарахт-буталар турларига боғлиқҳолда кўчатларнинг баландлиги, шохланиши, соғломлиги, кўчатлар танасининг тўғри ривожланганлиги ва қалинлиги каби кўрсаткичларга алоҳида эътибор қилган ҳолда етиштиришни таъминлайди.
4. Талаб даражасида етиштирилган кўчатларни белгиланган тартибда (кўчатларга механик шикаст етказмаган ҳолда) ўрмон хўжалигига етказиб беради.
Доимий,
шартномага
мувофиқ
3-босқич
Экология вазирлиги
1. Касаначилик асосида кўчатчиликни ривожлантириш, тупроқ-иқлим шароитларига мос дарахт ва буталарнинг уруғ, ниҳол, қаламчаларини тайёрлаш ва етиштириш, шунингдек, бошқа кўчатчилик билан боғлиқ тадбирларни дастлабки босқичда молиялаштиришга кўмаклашади.
2. Касаначилик асосида кўчатчиликни ривожлантириш учун маҳаллий ҳокимлик ва вазирликлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга қаратилган ташкилий ишларни амалга оширади.
3. Экилган кўчатларни "Яшил макон" электрон платформага киритилишини таъминлайди.
Лозим
топилганда
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2023 йил 23 ноябрдаги
ПФ-199-сон Фармонига
4-ИЛОВА
2024-2026 йилларда иҳота дарахтзорларини барпо этиш
КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р
Ҳудудлар номи
2024-2026 йиллар, жами
шундан:
2024 йил
2025 йил
2026 йил
йўл узунлиги (км)
манзарали дарахт
ва бута кўчатлари сони (дона)
шу жумладан терак кўчати (дона)
йўл узунлиги (км)
манзарали дарахт
ва бута кўчатлари сони (дона)
шу жумладан терак кўчати (дона)
йўл узунлиги (км)
манзарали дарахт ва бута кўчатлари сони (дона)
шу жумладан терак кўчати (дона)
йўл узунлиги (км)
манзарали дарахт
ва бута кўчатлари сони (дона)
шу жумладан терак кўчати (дона)
Республика бўйича, жами:
9 268
23 144 376
14 880630
2 060
4 653 100
2 446 560
2 884
7 466 800
6 065 400
4 324
11 024 476
6 368 670
шундан:
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
800
2 029 229
1 276 120
178
367 800
175 680
249
672 980
536 800
373
988 449
563 640
2.
Андижон вилояти
446
1 063 703
679 900
99
190 600
93 600
139
352 660
286 000
208
520 443
300 300
3.
Бухоро вилояти
720
1 734 977
1 056 460
160
321 400
145 440
224
575 740
444 400
336
837 837
466 620
4.
Жиззах вилояти
576
1 352 453
878 640
128
239 500
120 960
179
448 250
369 600
269
664 703
388 080
5.
Қашқадарё вилояти
763
1 845 895
1 108 760
170
345 000
152 640
237
612 700
466 400
356
888 195
489 720
6.
Навоий вилояти
533
1 376 276
836 800
118
255 200
115 200
166
456 720
352 000
249
664 356
369 600
7.
Наманган вилояти
533
1 298 249
774 040
118
243 800
106 560
166
430 980
325 600
249
623 469
341 880
8.
Самарқанд вилояти
626
1 495 843
983 240
139
262 600
135 360
195
495 660
413 600
292
737 583
434 280
9.
Сирдарё вилояти
260
974 194
535 720
58
384 000
192 960
81
245 080
167 200
121
345 114
175 560
10.
Сурхондарё вилояти
907
1 926 600
1 263 400
202
146 800
54 720
282
717 200
589 600
423
1 062 600
619 080
11.
Тошкент вилояти
2 002
5 231 583
3 813 950
445
1 366 700
923 040
623
1 524 160
1 410 200
934
2 340 723
1 480 710
12.
Фарғона вилояти
482
1 168 747
742 660
107
210 300
102 240
150
387 530
312 400
225
570 917
328 020
13.
Хоразм вилояти
620
1 646 627
930 940
138
319 400
128 160
193
547 140
391 600
289
780 087
411 180
Изоҳ. Манзарали дарахт ва бута кўчатлари Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан етказиб берилади.
Манзарали дарахт ва бута кўчатлари Автомобиль йўллари қўмитасининг корхоналари томонидан экилади.
Суғориш тизимлари маҳаллий ҳокимликлар томонидан жорий этилади. Экилган дарахт ва бута кўчатлари муҳофазаси, шу жумладан чорвадан муҳофаза қилиш маҳаллий ҳокимликлар томонидан амалга оширилади.
Ушбу кўрсаткичларга Транспорт вазирлиги томонидан маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ҳудуднинг жойлашувидан келиб чиқиб, қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2023 йил 23 ноябрдаги
ПФ-199-сон Фармонига
5-ИЛОВА
2024-2026 йилларда Тошкент шаҳри
атрофида "яшил белбоғ"лар барпо этиш
ДАСТУРИ
Т/р
Тадбирлар
Амалга ошириш механизми
Молиялаштириш
манбаи
Ижро
муддати
Масъул ижрочилар
I. ТОШКЕНТ ШАҲРИ АТРОФИДА "ЯШИЛ БЕЛБОҒ"ЛАР
БАРПО ЭТИШ БЎЙИЧА ЛОЙИҲА ҲУЖЖАТЛАРИНИ
ТАЙЁРЛАШ ТАДБИРЛАРИ
1.
Биринчи босқич:
илмий ва пухта ишланган хулосалар асосида шамол тезлигини пасайтирадиган ва тупроқ зарраларининг кўчишини олдини олишга қаратилган ва улар бирикишини амалга оширадиган Тошкент шаҳри атрофида "яшил белбоғ"лар барпо этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш.
1. "Яшил лойиҳа" лойиҳалаш институти давлат муассасаси ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизими мутахассислари томонидан "яшил белбоғ" барпо этиш бўйича ер майдонларини аниқлаш.
2. Аниқланган ер майдонларида "яшил белбоғ" барпо этиш бўйича хулосалар асосида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
3. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитга мос дарахт ва буталар турларини танлаш, дарахт ва буталарни сонини аниқлаш ва экиш схемаларини белгилаш.
4. Лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ экиладиган дарахт, бута кўчатларини келгусида парваришлаш ва суғориш учун суғориш тизимларини яратиш тизимини назарда тутиш.
5. Экиладиган дарахтларни келгусида парвариш қилиш ва агротехник тадбирлари ва уларни амалга оширишни белгилаш.
Маҳаллий бюджет маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Бир ой
муддатда
Экология вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари
2.
Иккинчи босқич:
Тошкент шаҳри атрофида "яшил белбоғ"лар барпо этиш учун тайёрланган лойиҳа ҳужжатларини экологик экспертизадан ўтказиш.
1. "Тошкент шаҳри атрофида "яшил белбоғ"лар барпо этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини экологик экспертизадан ўтказиш.
2. Тошкент шаҳри атрофида "яшил белбоғ"лар барпо этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини экологик экспертизанинг ижобий хулосалари билан Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимиятларига келишиш учун тақдим этиш.
Маҳаллий бюджет маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Икки ой
муддатда
Тошкент шаҳарҳокимлиги,Экология вазирлиги
3.
Учинчи босқич:
Тошкент шаҳри атрофида "яшил белбоғ"лар барпо этиш учун тегишлилиги бўйича ҳудудий ҳокимиятларнинг ер ажратиш тўғрисида қарорларини қабул қилиш.
Тошкент шаҳри атрофида "яшил белбоғ"лар барпо этиш лойиҳасини шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ Тошкент шаҳри бош режаси лойиҳаси доирасида ва у билан тўлиқ уйғунлаштирган ҳолда танланган ер майдонларини ажратиш учун ҳокимларнинг қарорларини қабул қилиш.
Маблағ талаб
этилмайди
Уч ой
муддатда
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
II. ТОШКЕНТ ШАҲРИ АТРОФИДА "ЯШИЛ БЕЛБОҒ"
БАРПО ЭТИШ ТАДБИРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ
4.
Тошкент шаҳри атрофида "яшил белбоғ"лар барпо этиш тадбирларини амалга ошириш.
1. Тошкент шаҳри атрофида "яшил белбоғ"лар барпо этиш тадбирларини амалга ошириш учун ер майдонларини тайёрлаш.
Чирчиқ шаҳрида 34,6 гектар майдонда яшил белбоғ"лар ташкил этиш.
Маҳаллий бюджет маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
2024-2026
йиллар
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,Экология вазирлиги
5.
Тошкент шаҳри атрофида "яшил белбоғ"лар барпо этиш тадбирлари доирасида экилган дарахтларни хатловдан ўтказиш.
1. Рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда экилган дарахтларни хатловдан ўтказиш (дарахт турлари, ҳолати, ўсаётган ҳудуд манзили (координацияси) каби маълумотларни тўплаш).
2. Маълумотларни "Яшил макон" электрон платформасига киритиш.
Маҳаллий бюджет маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
2024-2026
йиллар
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари,Экология вазирлиги
6.
Тошкент шаҳри атрофида "яшил белбоғ"лар барпо этиш тадбирлари доирасида экилган дарахт ва буталарни ва мавжуд дарахтларни парваришлаш тадбирларини амалга ошириш.
1. Экилган дарахт ва буталарни органик ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш.
2. Барпо этилган дарахтзорларда жорий текшириш, энтомологик ва фитопатологик кузатувларини амалга ошириш.
3. Кузатув натижалари бўйича маҳаллий ҳокимлик томонидан экилган кўчатларни парваришлаш, қўриқлаш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш.
4. Касалланган ва зарарланган дарахтлар мавжуд ҳудудларни белгилаш, белгиланган ҳудудларда зарарланган дарахтларга механик, биологик ва кимёвий кураш чораларини кўриш, биологик кураш тадбирларини қўллашга алоҳида эътибор қаратиш.
5. Экилган кўчатларни кўкарувчанлигини таъминлаш ва муҳофаза қилиш бўйича доимий мониторинг юритиш.
Маҳаллий бюджет маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
2024-2026
йиллар
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология вазирлиги, Фанлар академияси
III. ТОШКЕНТ ШАҲРИ АТРОФИДА "ЯШИЛ БЕЛБОҒ"
БАРПО ЭТИШДА ЗАМОНАВИЙ СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР
АСОСИДА СУҒОРИШ ТИЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ
7.
Тошкент шаҳри атрофида "яшил белбоғ"лар барпо этиш учун зарур кўчатлар билан таъминлаш мақсадида Ўрмон хўжалиги агентлигига жами 60 гектар ер майдонлари ажратиш.
1. Кўчатхоналар ташкил этишга ер майдонларини танлаш.
2. Танланган ер майдонларини Ўрмон хўжалиги агентлигига 10 йил муддатга бириктириш учун тегишлилиги бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекциясининг тегишли қарорини қабул қилиш.
Маҳаллий бюджет
маблағлари
Уч ой
муддатда
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси
8.
Тошкент шаҳри атрофида "яшил белбоғ"лар барпо этишда суғориш тизимларини жорий этиш, уларни парвариш қилишни амалга ошириш.
1. "Яшил белбоғ"лар барпо этилган майдонларда суғориш тизимларини ўрнатиш ва таъмирлаш.
2. Дарахтларни сақлаш ва зарур агротехника тадбирларини амалга ошириш.
Маҳаллий бюджет
маблағлари
2024-2026
йиллар
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари,Экология вазирлиги,Сув хўжалиги вазирлиги
9.
Дарахтларни томчилаб суғориш тизимини такомиллаштириш ва ушбу йўналишдаги илғор технологияларни жорий этиш.
1. Тасдиқланган лойиҳа асосида ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш мақсадида мавжуд қудуқлардан дарахтларни суғоришда фойдаланиш ёки янги қудуқларни барпо этиш чораларини кўриш.
2. Дарахтларни суғориш жараёнида замонавий сув тежовчи технологиялар ёрдамида томчилаб суғориш усулини йўлга қўйиш.
Маҳаллий бюджет маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
"Яшил белбоғ"лар барпо этишни ташкил этиш мақсадида иқлим шароитига мос, сувсизликка чидамли кўчатларни етиштириш бўйича инновацион кўчатхоналарни ташкил этиш.
1. Янги манзарали дарахт ва бута кўчатларини маҳаллийлаштириш, селекцион илмий тадқиқот ишларини олиб бориш.
2. Селекция ишларига хорижий ва маҳаллий мутахассисларни, мустақил изланувчиларни жалб этиш ва илмий ишланмаларни амалга оширишга шароит яратиш.
3. Олиб борилган изланишлар ва ўрганилган хорижий тажриба асосида услубий қўлланма яратиш.
4. Тупроқ-иқлим шароитларига мос, сувсизликка чидамли дарахт навларини кўпайтириш мақсадида кўчатхоналарни ташкил этиш.
Маҳаллий бюджет маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грант ва халқаро молия институтлари маблағлари
Тошкент шаҳри атрофида яратилган "яшил белбоғ"лардаўсимликлар касаллик ва зараркунандаларидан ҳимоя қилишни орнитофауна услубидан фойдаланиш.
1. Дарахт ва буталарни касаллик ва зараркунандаларига қарши табиий орнитофауна орқали курашишда орнитофауна яшаш муҳитини муҳофаза қилиш орқали улар сони кўпайишига кўмаклашиш чораларини кўриш.
2. Зарарли ҳашоратларга қарши табиий орнитофауна орқали курашиш чораларини кўриш.
Маҳаллий бюджет маблағлари
Доимий
равишда
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, Экология вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
12.
Дарахт ва буталар экилишида айрим ҳудудларда биологик хилма-хилликни сақлаш, қайта тикланишни таъминлаш ҳамда улар яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида озуқабоп дарахт ва буталар турларини экиш.
1. Экиладиган дарахт ва буталар турларини танлашда ёввойи ҳайвонот дунёси учун озуқабоп бўлган турларни (дўлана, жийда, аччиқ бодом ва бошқалар) ҳам танлаш.
2. Айрим ҳудудларда ёввойи ҳайвонот дунёси учун озуқабоп дарахт ва бута турларини экиш.
Маҳаллий бюджет маблағлари
Тадбир
давомида
Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, Экология вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
13.
Табиий ва техноген омиллар ёки касаллик ва зараркунандалар таъсирида зарарланган дарахт ва буталар бошқа дарахт ва буталарни зарарланишини ёки фуқаролар соғлиғи ва улар мол-мулкига таъсир қилишини олдини олиш мақсадида уларни хатловдан ўтказиш ва тегишли чораларни кўриш.
1. Табиий омиллар ёки касаллик ва зараркунандалар таъсирида зарарланган дарахт ва буталарни доимий равишда фитосанитар назоратидан (мониторинг, дала назорати) ўтказиб улар ҳақида маълумотлар ва манзиллари ҳудудлар кесимида зарарланган майдонлар харитасини бўйича йиллик хаританомалар тузиш.
Маҳаллий бюджет маблағлари
Ҳар йили
апрель-
август
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, Экология вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
2. Хатлов натижалари ҳамда зарарланган майдонлар бўйича йиллик хаританомаларга кўра зарарланган дарахт ва буталарни соғломлаштириш чораларини кўриш.
Дарахтлар
вегетация
даврида
3. Ўсувчанлик имконияти ва яшовчанлигини сақлаб қолиш имконияти паст даражадаги дарахтлар рўйхати ва улар ҳақида маълумотларни тўплаб уларни кесиш чораларини кўриш учун тегишли ҳудуд ҳокимиятларини қарорларини қабул қилишга киритиш.
Август-
октябрь
4. Ўсувчанлик имкони бўлмаган дарахтларни кесиш ва улар ўрнига дарахт кўчатларини экиш чораларини кўриш.
Декабрь-
февраль
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2023 йил 23 ноябрдаги
ПФ-199-сон Фармонига
5а-ИЛОВА
2024-2026 йилларда Тошкент шаҳри атрофида
"яшил белбоғ"лар барпо этиш дастурининг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
(гектар)
Т/р
Туман (шаҳар) номи
2024-2026 йилларда
барпо этиладиган"яшил
белбоғ"лармайдони
шу жумладан:
2024 йилда
2025 йилда
2026 йилда
1.
Қибрай тумани
35
10
10
15
2.
Бўстонлиқ тумани
69
20
22
27
3.
Паркент тумани
66
20
22
24
4.
Оҳангарон тумани
63
20
22
21
5.
Юқоричирчиқ тумани
53
15
18
20
6.
Ўртачирчиқ тумани
43
12
14
17
7.
Зангиота тумани
42
12
15
15
8.
Тошкент тумани
37
10
12
15
9.
Чирчиқ шаҳри
35
10
13
12
Жами
441
129
148
164
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2023 йил 23 ноябрдаги
ПФ-199-сон Фармонига
6-ИЛОВА
2024-2030 йилларда республика шаҳарлари
ҳамда уларнинг атрофларида "яшил белбоғ"лар
барпо этиш бўйича чора-тадбирлар
ДАСТУРИ
Т/р
Тадбирлар
Амалга ошириш механизми
Молиялаштириш
манбаи
Ижро
муддати
Масъул ижрочилар
I. РЕСПУБЛИКА ШАҲАРЛАРИ ҲАМДА УЛАРНИНГ
АТРОФЛАРИДА "ЯШИЛ БЕЛБОҒ"ЛАР БАРПО ЭТИШ
БЎЙИЧА ЛОЙИҲА ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ
1.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги шаҳарлар ҳамда уларнинг атрофларида "яшил белбоғ"лар барпо этиш мақсадида ишчи гуруҳларини ташкил этиш.
1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимликларида маҳаллий ҳокимлик, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, экология ва бошқа тегишли соҳа мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳини тузиш.
2. "Яшил белбоғ" ташкил этиш мўлжалланган ҳудудларда жойига чиққан ҳолда ер майдонларини танлаш.
Маҳаллий бюджет маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Икки ой
муддатда
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология вазирлиги
2.
Республика шаҳарлари ҳамда уларнинг атрофларида "яшил белбоғ"лар барпо этиш бўйича босқичма-босқич лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш.
1. "Яшил лойиҳа" лойиҳалаш институти давлат муассасаси томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизими мутахассислари билан биргаликда "яшил белбоғ"лар барпо этиш режалаштирилган ер майдонларини ўрганиш.
2. Аниқланган ер майдонларида "яшил белбоғ"лар барпо этиш бўйича илмий хулосалар асосида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
3. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитга мос дарахт ва буталар турларини танлаш, дарахт ва буталарни сонини аниқлаш ва экиш схемаларини белгилаш.
4. Лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ экиладиган дарахт, бута кўчатларини келгусида парваришлаш ва суғориш учун суғориш тизимларини яратиш тизимини назарда тутиш.
5. Экиладиган дарахтларни келгусида парвариш қилиш ва агротехник тадбирлари ва уларни амалга оширишни белгилаш.
Маҳаллий бюджет маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Босқичма-
босқич
2024-2028
йил
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Экология вазирлиги
3.
Республика шаҳарлари ҳамда уларнинг атрофларида "яшил белбоғ"лар барпо этиш лойиҳа ҳужжатларини экологик экспертизадан ўтказиш ва ҳокимиятларнинг "яшил белбоғ"лар барпо этиш учун ер ажратиш бўйича тегишли қар
орларини қабул қилиш.
1. Республика шаҳарлари ва улар атрофида "яшил белбоғ"лар барпо этиш лойиҳа ҳужжатларини Экология вазирлигининг экологик экспертизасидан ўтказиш.
2. Республика шаҳарлари ва улар атрофида "яшил белбоғ"лар барпо этиш лойиҳасини ҳудудлар бош режаси лойиҳаси доирасида ва у билан тўлиқ уйғунлаштирган ҳолда танланган ер майдонларини ажратиш учун ҳокимиятларнинг қарорларини қабул қилиш.
Маҳаллий бюджет маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Босқичма-
босқич
2024 -2028
йиллар
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология вазирлиги
II. РЕСПУБЛИКА ШАҲАРЛАРИ ҲАМДА
УЛАРНИНГ АТРОФЛАРИДА "ЯШИЛ БЕЛБОҒ"ЛАР
БАРПО ЭТИШ ТАДБИРЛАРИ
4.
Республика шаҳарлари ҳамда уларнинг атрофларида босқичма-босқич "яшил белбоғ"лар барпо этиш.
1. Республика шаҳарлари ва улар атрофида "яшил белбоғ"лар барпо этиш лойиҳа ҳужжатлари асосида ҳокимиятларнинг ер майдонларини ажратиш учун қабул қилинган қарорлари натижасида "яшил белбоғ" барпо этиш.
Маҳаллий бюджет маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Босқичма-
босқич
2024-2030 йиллар
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
5.
Республика шаҳарлари ҳамда уларнинг атрофларида босқичма-босқич "яшил белбоғ" барпо этиш тадбирлари доирасида экилган дарахт ва буталарни ва мавжуд дарахтларни парваришлаш тадбирларини амалга ошириш.
1. Экилган дарахтлар ҳамда буталарни органик ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш.
2. Барпо этилган дарахтзорларда жорий текшириш, энтомологик ва фитопатологик кузатувларини амалга ошириш.
3. Кузатув натижалари бўйича маҳаллий ҳокимлик томонидан экилган кўчатларни парваришлаш, қўриқлаш ва агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш.
4. Касалланган ва зарарланган дарахтлар мавжуд ҳудудларни белгилаш, белгиланган ҳудудларда зарарланган дарахтларга механик, биологик ва кимёвий кураш чораларини кўриш, бунда, биринчи навбатда биологик кураш тадбирларини қўллашга алоҳида эътибор қаратиш.
5. Экилган кўчатларни кўкарувчанлигини таъминлаш ва муҳофаза қилиш бўйича доимий мониторинг юритиш.
Маҳаллий бюджет маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Доимий
равишда
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология вазирлиги
III. ЛОЙИҲА ҲУЖЖАТЛАРИ АСОСИДА ДАРАХТЛАР
ВА БУТАЛАРНИ ЗАМОНАВИЙ СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
АСОСИДА СУҒОРИШ ТАДБИРЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ
6.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида яшил майдонларни кенгайтириш, дарахт ва буталарни суғориш тизимларини жорий этиш, уларни парвариш қилиш ишларини амалга ошириш.
1. "Яшил белбоғ" майдонларини кенгайтириш, қўшимча суғориш тизимларини барпо этиш ва мавжудларини таъмирлаш.
2. Дарахтларни сақлаш ва зарур агротехника тадбирларини амалга ошириш.
Маҳаллий бюджет
маблағлари
Заруратга
кўра
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги, Экология вазирлиги
7.
Дарахтларни томчилаб суғориш тизимини такомиллаштириш ва ушбу йўналишдаги илғор технологияларни жорий этиш.
1. Ҳудудларда тасдиқланган лойиҳа асосида ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш мақсадида мавжуд қудуқлардан дарахтларни суғоришда фойдаланиш ёки янги қудуқларни барпо этиш чораларини кўриш.
2. Дарахтларни суғориш жараёнида замонавий сув тежовчи технологиялар ёрдамида томчилаб суғориш усулини йўлга қўйиш.
Маҳаллий бюджет маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Заруратга
кўра
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги
8.
"Яшил белбоғ"лар барпо этишни тизимли ташкил этиш мақсадида иқлим шароитларига мос, сувсизликка чидамли, кўп меҳнат талаб этмайдиган дарахт навларини экиш бўйича инновацион кўчатхоналарни ташкил этиш.
1. Янги манзарали дарахт ва бута кўчатларини маҳаллийлаштириш, селекцион илмий тадқиқот ишларини олиб бориш.
2. Селекция ишларига хорижий ва маҳаллий мутахассисларни, мустақил изланувчиларни жалб этиш ва илмий ишланмаларни амалга оширишга шароит яратиш.
3. Олиб борилган изланишлар ва ўрганилган хорижий тажриба асосида услубий қўлланма яратиш.
4. Тупроқ-иқлим шароитларига мос, сувсизликка чидамли дарахт навларини кўпайтириш мақсадида кўчатхоналарни ташкил этиш.
Маҳаллий бюджет маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грант ва халқаро молия институтлари маблағлари
Барпо этилган "яшил белбоғ"ларда дарахт ва буталарни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилишни орнитофауна услубиятидан фойдаланиш тизимини яратиш.
1. Дарахт ва буталарни касаллик ва зараркунандаларга қарши табиий орнитофауна орқали курашишда орнитофауна яшаш муҳитини муҳофаза қилиш орқали улар сони кўпайишига кўмаклашиш чораларини кўриш.
2. Зарарли ҳашаротларга қарши табиий орнитофауна орқали курашиш чораларини кўриш.
Маҳаллий бюджет
маблағлари
Доимий
равишда
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Экология вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
10.
Дарахт ва буталар экилишида айрим ҳудудларда биологик хилма-хилликни сақлаш, қайта тикланиши таъминлаш ҳамда улар яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида озуқабоп дарахт ва буталар турларидан ҳам экиш чораларини кўришга алоҳида эътибор қаратиш.
1. Ҳудудларда биологик хилма-хилликни сақлаш мақсадида экиладиган дарахт ва буталар турларини танлашда ёввойи ҳайвонот дунёси учун озуқабоп бўлган турларни (дўлана, жийда, аччиқ бодом ва бошқалар) ҳам танлаш.
2. Айрим ҳудудларда ёввойи ҳайвонот дунёси учун озуқабоп дарахт ва бута турларини экиш.
Маҳаллий бюджет
маблағлари
Тадбир
давомида
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Экология вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
11.
Табиий ва техноген омиллар ёки касаллик ва зараркунандалар таъсирида зарарланган дарахт ва буталар бошқа дарахт ва буталарни зарарланишини ёки фуқаролар соғлиғи ва улар мол-мулкига таъсир қилишини олдини олиш мақсадида уларни хатловдан ўтказиш ва тегишли чораларни кўриш.
1. Ҳудудларда табиий омиллар ёки касаллик ва зараркунандалар таъсирида зарарланган дарахт ва буталарни доимий равишда фитосанитар назоратидан (мониторинг, дала назорати) ўтказиб улар ҳақида маълумотлар ва манзиллари ҳудудлар кесимида зарарланган майдонлар харитасини бўйича йиллик хаританомалар тузиш.
Маҳаллий бюджет
маблағлари
Ҳар йили
апрель-
август
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Экология вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
2. Хатлов натижалари ҳамда зарарланган майдонлар бўйича йиллик хаританомаларга кўра зарарланган дарахт ва буталарни соғломлаштириш чораларини кўриш.
Дарахтлар
вегетация
даврида
3. Ўсувчанлик имконияти ва яшовчанлигини сақлаб қолиш имконияти паст даражадаги дарахтлар рўйхати ва улар ҳақида маълумотларни тўплаб уларни кесиш чораларини кўриш учун тегишли ҳудуд ҳокимиятларини қарорларини қабул қилишга киритиш.
Август-
октябрь
4. Ўсувчанлик имкони бўлмаган дарахтларни кесиш ва улар ўрнига дарахт кўчатларини экиш чораларини кўриш.
ноябрь-май
V. "ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИНИ ИЗЧИЛ
АМАЛГА ОШИРИШ ОРҚАЛИ ЭКОЛОГИК БАРҚАРОРЛИКНИ
ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
12.
Республиканинг барча ҳудудларида тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда экилган кўчатларнинг кўкарувчанлик кўрсаткичлари ҳамда кўчатларнинг стандартларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги давлат ўрмон фонди ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиш.
1. Давлат ўрмон фонди чегараларини аниқлаб чиқиш.
2. Давлат ўрмон фондининг тоифаларини хатловдан ўтказиш.
3. Ўрмон ер майдонларининг бўлим, бўлак, сарҳадларини белгилаб чиқиш.
4. Белгиланган тартибда ер ҳисоботларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш.
Республика бюджети
маблағлари
2024-2028
йиллар
Экология вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий -лойиҳалаш институти, Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари
14.
"Ўрмон уруғчилиги маркази" давлат муассасаси учун маъмурий бино, лаборатория бинолари ва бошқа иншоотларини қуриш ва жиҳозлаш.
1 "Ўрмон уруғчилиги маркази" давлат муассасасига талаб этиладиган маъмурий бино, лаборатория ва бошқа иншоотларини лойиҳасини тайёрлаш.
2. "Ўрмон уруғчилиги маркази" давлат муассасасини лабораториясини жиҳозлаш учун талаб этиладиган ўлчов, назорат-асбоб ускуналари рўйхати, миқдори ва уларнинг техник талабларини шакллантириш.
3. Талаб этиладиган бино ва иншоотлар ҳамда ўлчов, назорат-асбоб ускуналари рўйхати, миқдори ва уларнинг техник талабларини Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури лойиҳасига киритиш ва харидни амалга ошириш.
Республика бюджети маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида
2024-2026
йиллар
Экология вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
15.
Республикада дарахт касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш тадбирларини амалга ошириш тизимини шакллантириш учун Дарахт касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш хизматининг моддий техник базасини такомиллаштириш чораларини кўриш.
1. "Яшил ҳудуд" давлат унитар корхонаси тузилмасидаги Дарахт касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш хизматининг моддий техника базасини такомиллаштириш, 2024-2026 йилларга мўлжалланган манзилли дастурини тайёрлаш ва тасдиқлаш.
2. Дарахт касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш тадбирларини амалга ошириш учун зарур асбоб-ускуналар ва мобил лабораториялар хариди учун Республика давлат бюджетидан 10 млрд сўм ва Экология вазирлигининг Экология жамғармасидан 10 млрд сўм маблағлар ажратиш.
Республика давлат
бюджети ва Экология жамғармаси маблағлари
2024-2026
йиллар
Экология вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
16.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида фуқаролар ва тадбиркорларнинг манзилли буюртмаларига асосан - уларнинг маблағлари доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ва уларни парваришлаш тадбирларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Экология вазирлиги томонидан "Яшил тўлов" электрон хайрия тўлов турини ташкил этиш.
1. Экология вазирлиги ҳузурида жамоатчилик назорати остида бошқариладиган, аъзолик ва юридик шахс ташкил этилмаган ҳолда "Яшил тўлов" электрон хайрия тўлов турини жорий этиш.
2. "Яшил тўлов" электрон хайрия тўлов тури маблағлари шаклланадиган махсус ҳисоб рақамини очиш.
3. "Яшил тўлов" тўлов тури тўғрисида Низомни тасдиқлаш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.
Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институтининг бюджетдан ташқари маблағлари
"Яшил макон" электрон платформасининг очиқ ва шаффоф юритилишини таъминлаш.
"Яшил макон" электрон платформасида аҳоли томонидан дарахт ва бута кўчатларини экиш, улар экилаётган жойларнинг аниқ манзили ва суратлари, локацияси, суғориш тизимини яратиш ва парвариш қилиш жараёнларини мониторинг қилиш имконини яратиш.
Экология жамғармаси
2024 йил
март
Экология вазирлиги
18.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси тадбирлари доирасида кўкаламзорлаштириш ва дарахтзорлар барпо этиш тадбирларини узоқ муддатли прогнозлаштириш ва режалаштириш мақсадида ҳудудларнинг гидрогеологик потенциалини баҳолаш бўйича илмий-тадқиқотлар ўтказиш орқали Республика ер ости сувлари ҳолати харитасини яратиш.
1. Сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш мақсадида республика ҳудудининг ер ости сувларининг ҳолати бўйича илмий-таҳлилий ўрганишларни амалга ошириш.
2. Ер ости сувларининг ҳолатини илмий-таҳлилий ўрганишлар натижалари бўйича ҳудудларнинг гидрогеологик потенциалини баҳолаш.
3. Ўрганишлар натижасида Республика ер ости сувларининг ҳолати харитасини яратиш ва Вазирлар Маҳкамаси, Экология вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этиш.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджет маблағлари,
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари
2024 йил
декабрь
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, вазирлик ва идоралар
19.
Республика ер ости сувлари ҳолати харитаси ҳамда ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароити ҳақидаги илмий хулосалар асосида ҳар йили туман, шаҳар, вилоят кесимида қандай дарахт ва бута турларини экиш бўйича 5 йиллик дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш.
1. Республика ер ости сувлари ҳолати харитаси маълумотлари ҳамда ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароити ҳақидаги илмий хулосаларини таҳлил қилиш.
2. Таҳлиллар натижаларига кўра ҳар йили туман, шаҳар, вилоят кесимида қандай дарахт ва бута турларини қайси ҳудудларда экиш бўйича 5 йиллик дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджет маблағлари
2025 йил
декабрь
Экология вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар
20.
Яшил боғ ва яшил жамоат паркларини ташкил қилиш учун "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган "Менинг боғим" лойиҳаларини молиялаштириш тартибини жорий этиш.
Яшил боғ ва яшил жамоат паркларини ташкил қилиш учун "Очиқ бюджет" ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган "Менинг боғим" лойиҳаларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги намунавий низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Маблағ талаб
этилмайди
2024 йил
январь
Экология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги
21.
Кўчатчилик соҳасига хусусий тадбиркорликни кенг жалб қилиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида "Кўчатчилик уюшмаси"ни ташкил этиш масаласини ўрганиш.
1. Юридик шахс мақомига эга "Кўчатчилик уюшмаси"ни ташкил этиш масаласини жамоатчилик ва соҳа мутахассислари билан муҳокама қилиш.
2. "Кўчатчилик уюшмаси"ни ташкил этиш бўйича ҳукуматга таклиф киритиш.
Маблағ талаб
этилмайди
2024 йил
декабрь
Экология вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
22.
Замонавий, инновацион ва рақамли технологияларни қўллаган ҳолда ўрмон хўжаликларида манзарали кўчат етиштиришга ихтисослашган кўчатхоналарини қуриш.
1. Тажриба тариқасида ҳар бир ҳудудда 1 гектаргача замонавий, инновацион ва рақамли технологияларни қўллаган ҳолда қуйидаги ўрмон хўжаликларида манзарали кўчат етиштиришга ихтисослашган кўчатхоналарни қуриш.
Бунда, иссиқхоналар қурилиб битказилгандан кейин жами етти йилга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти (уч йил имтиёзли давр) билан жисмоний ёки юридик шахсларга аукцион орқали бериш.
2. Битта ўрмон хўжалиги ҳудудини тўлиқ рақамли технологиялар асосида назорат қилиш тизимига ўтказиш.
Экология жамғармаси
2024-2026
йиллар
Экология вазирлиги
23.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида эксперимент тариқасида Тошкент шаҳри ҳудудидаги дарахтларни рақамлаштириш орқали уларнинг паспортини яратиш.
1. Қуйидагиларни босқичма-босқич амалга ошириш:
биринчи босқич (2024 йил 1 мартга қадар) - аэрокосмик тасвирлар ва дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда мавжуд дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилади (якка тартибдаги уй-жойлар ҳудудидаги дарахтлар бундан мустасно);
иккинчи босқич (2024 йил 1 ноябрга қадар) - хатлов натижасига кўра аниқланган дарахтларнинг тури, ёши, бўйи, ҳолати ва жойлашув координатасини акс эттирувчи маълумотлар базаси шакллантирилади;
учинчи босқич (2024 йил 31 декабрга қадар) - маълумотлар базаси асосида "Яшил макон" электрон платформасида ҳар бир дарахтга паспорт шакллантирилади ва ID рақам берилади.
Экология жамғармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджети, грантлар, ҳомийлик хайриялари
3. Ушбу тадбирларни амалга оширишга талаб этиладиган 100 комплект ускуналарни харид қилишга зарур маблағларни ажратиш.
Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
24.
Фарзанд туғилганида унинг номига тамғаланган ҳолда дарахт кўчатларини экишга мўлжалланган "Янги авлод боғлари"ҳудудларини ташкил этиш.
Бунда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олишда дарахтни экиш учун буюртма бериш бўйича давлат хизматини жорий қилиш ҳамда ушбу боғларни ташкил қилиш ва кафолатли сақлаш механизмларини жорий қилиш.
1. Ҳудудларда "Яшил боғ" ва "Яшил жамоат парклари"га ажратилиши назарда тутилган жойларни "Янги авлод боғлари" учун ажратиш чораларини кўриш.
Маблағ талаб
этилмайди
2024 йил
март
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
2. Давлат хизматини жорий қилиш ва бунга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.
Маблағ талаб
этилмайди
2024 йил
апрель
Экология вазирлиги, Адлия вазирлиги
3. Дарахт кўчатларини танлаш, экиш жараёнини мониторинг қилиш ва ушбу хизматдан фойдаланиш бўйича платформани яратиш учун "Ай-Ти"мутахассислари орасида "хакатон" эълон қилиш.
4. Давлат хизмати ва платформани тўлақонли йўлга қўйиш.
Экология жамғармаси маблағлари
2024 йил
июнь
Экология вазирлиги
25.
Бирлашган миллатлар ташкилотининг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенцияси иштирокчиларининг 28-конференциясида Ўзбекистон Республикасининг самарали иштирокини таъминлаш. Бунда, кўкаламзорлаштириш ва чўлланишга қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш.
1. Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конвенцияга ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органи (Экология вазирлиги) томонидан Конвенция котибияти билан ҳамкорлик қилишга тегишли мутахассис ва экспортларни жалб қилиш.
2. Иқлим ўзгариши тўғрисидаги ҳадли конвенция иштирокчиларининг 28-конференцияси доирасида Марказий Осиё давлатларининг иқлим ташаббусларини биргаликда илгари суриш.
Экология жамғармаси маблағлари ва бошқа тегишли маблағлар
2023 йил
ноябрь-
декабрь
Экология вазирлиги
(Абдухакимов)
26.
Дарахт ва буталарни экиш тадбирларини анъана ҳамда миллий урф-одат ва қадрият даражасига чиқаришга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш.
1. Умумхалқ байрамлари, халқаро, республика ва ҳудудлар даражасида ўтказиладиган конференциялар, қабуллар, форумлар ва бошқа тадбирларда кўчат экиш анъанасини тизимли йўлга қўйиш.
2. Аҳоли ўртасида турли саналар (тўй, фарзанд туғилиши, юбилей, хотирлаш маросимлари ва бошқалар) муносабати билан кўчат экишни миллий урф-одат ва қадрият даражасига чиқаришга қаратилган тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш.
3. Рақамли технологиялар ёрдамида кўчат экишни тарғиб қилувчи ролик, дастур, мобил илова ва анонслар яратилиши ва ёритилишини таъминлаш.
Ташаббускорларнинг
ўз маблағлари
Доимий
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Экология вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмитаси
27.
Мазкур Фармоннинг аҳамиятини ва уни амалга ошириш жараёнини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш.
1. Фармонда белгиланган тадбирларнинг ижроси, эришилган натижалар ҳамда таҳлилий маълумотларни телевидения, радио ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг оммага етказиш.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
Белгиланган
муддатларда
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Экология вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2023 йил 23 ноябрдаги
ПФ-199-сон Фармонига
7-ИЛОВА
Тошкент шаҳри ҳудудидаги дарахтларни
паспортлаштириш ишларини мувофиқлаштирувчи
идоралараро республика ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
1. А.А. Абдухакимов
-
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Республикаишчи гуруҳи раҳбари
қурилиш уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари
5. Лавозимига кўра
-
олий таълим, фан ва инновациялар вазири
6. О.А. Пекось
-
рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари
7. Ш.Р. Хамроев
-
сув хўжалиги вазири
8. А.Ш. Иноятов
-
соғлиқни сақлаш вазири
9. Ҳ.У. Умарова
-
мактабгача ва мактаб таълими вазири
10. А.З. Саъдуллаев
-
ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари
11. Н.Ж. Бакиров
-
Ўрмон хўжалиги агентлиги директори
12. Ф.Ж. Пўлатов
-
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори
13. Б.Т. Ибрагимов
-
Фанлар академияси вице-президенти
14. Б.А. Пулатов
-
Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти директори
15. Лавозимига кўра
-
"Яшиллойиҳа" лойиҳалаш институти директори
16. С.А. Арабов
-
Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори, Республика ишчи гуруҳи котиби
Изоҳ.Республика ишчи гуруҳи таркибига, заруратга кўра, бошқа вазирлик ва идоралар вакиллари киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2023 йил 23 ноябрдаги
ПФ-199-сон Фармонига
8-ИЛОВА
2024-2028 йилларда Оролбўйи минтақасини
барқарор ривожлантириш, инновациялар ва яшил
технологияларни кенг жорий этиш бўйича
МИЛЛИЙ ДАСТУР
Т/р
Чора-тадбир номи
Амалга ошириш механизми
Муддати
Молиялаштириш
манбалари
Масъул ижрочилар
I.ҲУДУДЛАРДА "ЯШИЛ ҚОПЛАМАЛАР" ВА ҲИМОЯ
ЎРМОНЛАРИНИ БАРПО ЭТИШНИ ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТТИРИШ
ҲАМДА МУҲОФАЗА ЭТИЛАДИГАН ТАБИИЙ ҲУДУДЛАРНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УЛАРНИ ТИЗИМЛИ РИВОЖЛАНТИРИШ
1.
Оролбўйи ҳудуди ва Орол денгизининг қуриган тубида замонавий технологиялар (уруғларни гранулалаш) асосида чўл ўсимликлари уруғлари кичик авиация ёрдамида экилишини кенгайтириш.
1. Уруғларни териш, сақлаш ва экиш агрегатларини модернизация қилиш орқали саксовул ва бошқа чўл ўсимликлари уруғларини экишга мослаштириш.
2. Саксовул ва бошқа чўл ўсимликлари экиладиган ҳудудларни аниқлаб, экишни ташкил этиш.
2024-2026
йиллар
Республика бюджети, маҳаллий бюджет маблағлари, Экология жамғармаси
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатларини экиш, уларни парвариш қилиш ҳамда зараркунандалардан ҳимоя қилиш тизимини яратиш бўйича Хоразм тажрибаси концепциясини жорий қилиш.
1. Урганч ва Хива шаҳарларини чўл ҳудудидан келадиган қум ва тузнинг таъсиридан сақлаш мақсадида "яшил қалқон" ташкил этиш.
2. 2024-2026 йилларда вилоят ҳудудида "яшил боғлар"ҳамда "яшил жамоат парклари"ни барпо этиш.
3. Умумий фойдаланишдаги йўл бўйларида иҳотазорлар ташкил этиш.
2024-2025
йиллар
Республика бюджети, маҳаллий бюджет маблағлари
(2,5 млрд сўм)
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Экология вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги
Оролбўйи ҳудудидаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни замонавий моддий-техник воситалар, йўлтанламас автотранспортлар билан таъминлаш.
1. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг моддий-техника базасини замонавий талаблар асосида ривожлантириш.
2024-2028
йиллар
Экология жамғармаси маблағлари
(12 млрд сўм)
Экология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
5.
Орол денгизининг қуриган туби ва Оролбўйи ҳудудларида "яшил қопламалар"-ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш.
1. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ўрмон барпо этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
2. Иқлим ва тупроқ шароитига мос ўрмон ҳосил қилувчи дарахт ва буталарнинг ниҳолхона ҳамда кўчатхоналарини ташкил этиш.
3. Экиш бўйича агротехника, зараркунандаларга қарши кураш, қўриқлаш ва муҳофаза қилиш ишларини ўз вақтида бажариш.
4. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Хоразм вилоятларининг чўл ҳудудларида 2024-2026 йилларда жами 600 минг гектар майдонда "яшил қопламалар" - ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ва доимий назорат қилиш.
2024-2026
йиллар
Ҳар йили республика бюджети, маҳаллий бюджет маблағларидан
(20 млрд сўм)
Экология вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Хоразм ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари
6.
Барпо этилган "яшил қопламалар" орасида озуқавий бирлиги юқори, ноанъанавий, шўр ва сувсизликка чидамли бир йилик ва кўп йиллик ўсимликлар плантацияларини яратиш.
1. Ноанъанавий, шўр ва сувсизликка чидамли бир йиллик ва кўп йиллик истиқболли ўсимлик турларини танлаш.
2. Танланган ўсимликларнинг уруғлари ва кўчатлари асосида уларнинг плантацияларини яратиш.
2024-2026
йиллар
Давлат бюджети
маблағлари
Экология вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, Фанлар академияси, ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар
7.
"Оролдаги боғим" ("My garden in the Aral Sea") лойиҳасини кенгайтириш.
1. Оролнинг қуриган тубидан кўчат экиш учун майдон тайёрлаш.
2. Шўр ва қурғоқчиликка мослашган ўсимлик (мевали ва манзарали кўчатлар, шунингдек, бута, чала буталар) кўчат ва уруғларини тайёрлаш.
3. Оролнинг қуриган тубида шўр ва қурғоқчиликка мослашган ўсимликлар кўчат ва уруғларини экиш.
4. Лойиҳа доирасида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш.
1. Тегишли вазирлик ва маҳаллий ҳокимликлар, илмий-тадқиқот институтларининг олим ва мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш.
2024-2026
йиллар
Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Экология вазирлиги, Фанлар академияси, тегишли вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
2. Ишчи гуруҳи томонидан "яшил қопламалар" барпо этиш учун экилган чўл ўсимликлари уруғ ва кўчатларининг кўкарувчанлигини аниқлаш, илмий хулосалар тайёрлаш.
Ҳар йили
июн ва
октябрь
ойлари
3. Ўрганиш натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига мунтазам равишда ахборот тақдим этиб бориш.
Ҳар йили
ноябрь
ойи
II. ИЛМИЙ ВА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ УЧУН ЗАМОНАВИЙ
ИНФРАТУЗИЛМАНИ ЯРАТИШ, ИЛМ-ФАН ВА ИШЛАБ
ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ
9.
Орол денгизининг ғарбий қисмидаги ҳудудларнинг гидрогеологик салоҳиятини баҳолаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш орқали Қорақалпоғистон Республикасидаги ерости сувлари ҳолати тўғрисида янги харита ишлаб чиқиш.
1. Орол денгизининг ғарбий қисмида гидрогеологик изланишлар олиб боришнинг лойиҳа-сметаларини ишлаб чиқиш.
2024 йил
декабрь
Минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури маблағлари
(4 млрд сўм)
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
2. Тасдиқланган лойиҳа-сметаларига мувофиқ гидрогеологик изланишлар олиб бориш.
3. Ерости сувлари харитасини янгилаш учун зарур бўлган гидрогеологик тадқиқотлар ўтказиш, тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш.
4. Хариталарни электрон шаклда ишлаб чиқиш ва чоп этиш.
5. Тайёрланган материалларни мақсадли фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлигига тақдим этиш.
2025 йил
давомида
10.
Оролбўйи халқаро инновация маркази қошида ташкил этилган ўсимликлар уруғлари генбанки билан таъминланган лаборатория, бизнес-акселератор ўқув маркази ва технопарк фаолиятини қўллаб-қувватлаш.
1. Ўсимликлар уруғлари генбанки билан таъминланган лаборатория, бизнес-акселератор ўқув маркази ва технопаркни асбоб-ускуналар ва мебеллар билан таъминлаш.
2024 йил
апрель
Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар
(4 млрд сўм)
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология вазирлиги, Фанлар академияси
2. Ўсимликлар уруғлари генбанки билан таъминланган лаборатория, бизнес-акселератор ўқув маркази ва технопаркнинг самарали фаолиятини йўлга қўйишни таъминлаш, ривожланган хорижий давлатларнинг ўсимликлар генбанки тизимини ўрганиш мақсадида хорижий экспертларни жалб қилиш.
2024 йил
декабрь
3. Истиқболли чўл ҳамда доривор ўсимликларни "in vitro" шароитида кўпайтириш ва уларнинг генбанкини яратиш.
2025 йил
декабрь
11.
Мўйноқ туманида экологик инновациялар ва технологиялар паркини ташкил этиш, Оролбўйи ҳудудида илмий ва инновацион фаолият учун замонавий инфратузилмани яратиш ва малакали ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.
1. Тегишли йўналишлар бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида ишчи гуруҳлар тузиш.
2024 йил
сентябрь
Маблағ талаб
қилинмайди
Экология вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
2. Ишчи гуруҳлар томонидан таклифларни ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.
2024 йил
октябрь
3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда вазирликлар ва идоралар билан келишиш.
Экологик таълим ва инновациялар кластери тизимини яратиш.
1. Барча таълим турларида экологик таълим-тарбияни мустақил ўқув курси сифатида тегишли йўналишдаги кадрлар тайёрлаш ўқув режасининг мажбурий фанлар блокига киритиш.
2024/2025
ўқув
йилидан
бошлаб
доимий
Маблағ талаб
қилмайди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
2. Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим турларини ўзида мужассамлаштирган экологик таълим ва инновациялар кластери тизимини жорий қилиш мақсадида ишчи гуруҳ тузиш.
Орол денгизининг қуриган тубидаги ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувни тежаш ҳамда тузни камайтириш муаммоларининг илмий ечимини таъминлашга мавжуд илмий-инновацион салоҳиятни жалб этиш.
1. Амалий ва инновацион лойиҳалар миллий танловини эълон қилиш.
2. Миллий танлов ғолибларни аниқлаш.
3. Миллий танлов ғолибларининг амалий ва инновацион лойиҳаларини молиялаштириш.
2024-2025
йиллар
2024-2025 йиллар
Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, лойиҳалар ижрочилари
14.
Орол денгизи минтақаси иқлимига мос келадиган қуёш энергияси билан ишлайдиган ҳавони тозалаш қурилмасини яратиш.
1. Орол денгизи минтақаси ҳавосида энг кўп учрайдиган ва инсон саломатлиги ёки атроф-муҳит учун зарарли бўлган элементларни аниқлаш ва уларнинг хусусиятларини ўрганиш.
2024 йил
июль
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли жамғармаси
(1,5 млрд. сўм)
Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти
2. Мавжуд ҳавони тозалаш технологияларини кўриб чиқиш ва улар орасидан минтақа иқлимига энг мосини танлаш.
2024 йил
декабрь
3. Оролбўйи минтақасининг иқлим шароитлари ва ўзига хос эҳтиёжларига жавоб берадиган қуёш энергияси билан ишлайдиган ҳавони тозалаш қурилмаси намунасини тайёрлаш.
2025 йил
июль
4. Ҳавони тозалаш қурилмасини ўрнатиш, ишлатиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича қўлланма ва ўқув материалларини ишлаб чиқиш.
2025 йил
ноябрь
15.
Оролбўйи ҳудуди ва Орол денгизининг қуриган тубидаги сув ҳавзаларининг гидробиологик таркибини аниқлаш ҳамда истиқболли сув ўтларидан фойдаланиш имкониятларини ўрганиш.
Оролбўйи ҳудуди ва Орол денгизининг қуриган тубидаги сув ҳавзалари гидробионтларининг ҳозирги экологик ҳолатини комплекс мониторинг қилиш.
2024-2026
йиллар
Давлат бюджети
маблағлари
Фанлар академияси, Ўзбекистон Миллий университети, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
16.
Кроталярия (Crotalaria juncea), Киноа (Chenopodium quinoa) ва бошқа шўрланишга, қурғоқчиликка чидамли ўсимликларни Оролнинг қуриган тубида интродукция қилиш асосида юқори калорияли озуқа етиштиришнинг арзон, ресурс-тежамкор усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.
1. Оролнинг қуриган тубида ўсимликларни тажриба-синов участкасида етиштириш ҳамда уларнинг кимёвий таркиби, озуқавий ва фармакологик хусусиятларини ўрганиш.
2024-2025
йиллар
Инновацион ривожланиш агентлигининг давлат илмий-техник дастурлари маблағлари
(4 млрд сўм)
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
2. Ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда уларни саноат усулида етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш.
2024-2025
йиллар
3. Ўсимлик хомашёсидан тола (целлюлоза), дори воситалари, юқори калорияли озуқа бирикмалари ишлаб чиқаришни амалиётда йўлга қўйиш.
2025-2026
йиллар
17.
Оролнинг қуриган тубида мавжуд ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турларини қуруқликда ҳамда дронлар ёрдамида хатловдан ўтказиш ишларини ташкил этиш.
1. Мавжуд ёввойи ҳайвон ва ўсимлик турларини илмий манбалар асосида камерал ўрганиш.
2. Ёввойи ҳайвонот ва ўсимлик турларини қуруқликда ҳамда дронлар ёрдамида хатловдан ўтказиш мақсадида илмий экспедициялар ташкил этиш.
3. Ўрганиш натижаларига кўра аниқланган ёввойи ҳайвон ва ўсимликлар турлари ҳамда уларнинг миқдори ҳақидаги маълумотларни Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастри электрон маълумотлар базасига киритиш.
2024-2025
йиллар
Халқаро молия институтлари ва халқаро донор ташкилотлар маблағлари
Экология вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Фанлар академияси, Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти
18.
Қорақалпоғистон Республикасидаги инновацион, илмий ҳамда стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Бўлажак олим" танлови доирасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.
1. "Бўлажак олим" танлови доирасида Қорақалпоғистон Республикасидаги иқтидорли ёшлар ўртасида танлов эълон қилиш.
2. Танлов якунлари бўйича инновацион, илмий ҳамда стартап лойиҳаларга эга иқтидорли ёшлар ва танлов ғолибларини аниқлаш.
1. Тупроқ таҳлиллари асосида тупроқнинг кимёвий, физик-кимёвий хоссаларини ва минерологик таркибларини, заҳарли элементлар билан ифлосланиш, шўрланиш даражасини баҳолаш.
2. Тупроқнинг кимёвий, физик-кимёвий хоссаларини ва минерологик таркиблари, заҳарли элементлар билан ифлосланиш даражасини акс эттирувчи 3D форматдаги тупроқ экологик хариталарини ишлаб чиқиш.
3. Экин майдонларида тупроқнинг агрокимёвий таҳлиллари асосида агрокимёвий хариталарни, илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
2024-2026
йиллар
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида
(6 млрд. сўм)
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
20.
Орол денгизининг қуриган тубида комплекс мониторинг олиб бориш мақсадида "Акпетки" ва "0 - км"ҳудудларда 2 та илмий-тадқиқот станциясини ташкил этиш.
1. Илмий-тадқиқот станциялари учун модуль типидаги уйларни қуриш, зарур махсус метереологик ва лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер жиҳозлари, транспорт воситалари ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари асосида сув, электр, иссиқлик энергияси таъминоти инфратузилмасини яратиш орқали илмий изланишлар ва тадқиқот ишларини йўлга қўйиш.
2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим ҳамда илмий ташкилотлар ходимларини илмий изланишлар ва тадқиқот ишларини амалга оширишга кенг жалб қилиш.
2024-2026
йиллар
Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида
(5 млрд сўм)
Экология вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Гидрометеорология хизмати агентлиги Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
21.
Оролбўйи ҳудудларида ўсимликларнинг тўлиқ озиқланишини таъминлаш учун ишлаб чиқилган ноу-хау - янги авлод биоўғитлар асосида яратилган янги экологик хавфсиз, ресурстежамкор, иқтисодий жиҳатдан самарали биоагротехнологияни қўллаш чораларини кўриш.
1. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида биоагротехнология қўлланадиган ҳудудларни аниқлаш.
2. Белгиланган ҳудудларда биоагротехнологияни қўллаш сметасини ишлаб чиқиш.
3. Биоагротехнологияни қўллаш бўйича дала машғулотлари ва семинарлар ташкил этиш.
Олий Мажлис Сенати Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
22.
Мавжуд экологик вазият ҳамда тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олган ҳолда Оролбўйи ҳудудидаги табиий яйлов ва пичанзорларнинг ягона таснифини ишлаб чиқиш.
1. Оролбўйи ҳудудидаги табиий яйлов ва пичанзорларнинг кадастр маълумотларини шакллантириш.
2. Чўлланиш фонида табиий яйлов ва пичанзорлар ҳолати ҳамда улардаги салбий ўзгаришлар асосида маълумотлар тайёрлаш.
3. Оролбўйи ҳудудидаги табиий яйлов ва пичанзорларнинг таснифи, кадастр маълумотлари ҳолатининг мониторинги натижалари бўйича электрон маълумотлар базасини яратиш ва ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Экология вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
23.
Аҳоли яшаш пунктларини кўкаламзорлаштириш учун мевали ва манзарали дарахт кўчатлари билан таъминлаш мақсадида кўчатхоналар тармоғини кенгайтириш, наъматак, чаканда, қизилмия каби доривор ҳамда теракнинг маҳаллий навлари, гужум, катальпа ўсимликлари плантацияларини ташкил этиш.
1. Мевали ва манзарали дарахт кўчатларини, доривор ўсимликларни экиш учун яроқли ер майдонларини танлаш ва ажратиш.
2. Зарур мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, доривор ўсимликлар уруғларини жамғариш ва кўчатларини етиштиришни ташкил этиш.
3. Доривор ўсимликлар плантацияларини яратиш.
4. Кўкаламзорлаштириш учун мевали ва манзарали дарахт кўчатларини етиштириш.
2024-2026
йиллар
Халқаро молия институтлари,ижрочиларнинг бюджетдан ажратилган маблағлари доирасида
(3 млрд сўм)
Экология вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
24.
Оролбўйи ва Орол денгизининг қуриган тубида содир бўлаётган табиий ҳодисалар ҳамда жараёнларни доимий тизимли инвентаризация қилиш, мониторингини юритиш, шунингдек, моделлаштириш учун сунъий интеллект ва блокчейн технологиялари асосида мониторинг марказ ташкил этиш.
1. Сунъий йўлдош тасвирларининг кўп йиллик маълумотлар базасини шакллантириш.
2. Геоахборот тизими маълумотларини дала экспедициялари орқали олишнинг доимий инвентаризация ва мониторингини ташкил этиш.
Сувни тежайдиган суғориш тизимидан фойдаланган ҳолда мевали дарахтларнинг серҳосил ва тежамкор кўргазмали интенсив боғи ҳамда плантациясини яратиш.
1. Лойиҳа таклифини ва тўлиқҳужжатини ишлаб чиқиш.
2. Молиялаштиришни тасдиқлаш ва лойиҳани ишга тушириш.
3. Сувни тежайдиган суғориш тизимидан фойдаланган ҳолда мевали дарахтларнинг серҳосил ва тежамкор кўргазмали интенсив боғи ҳамда плантациясинии яратиш.
4. Фермерлар ва маҳаллий аҳолига боғдорчилик соҳасида тренинг ҳамда семинарлар ташкил етиш орқали замонавий боғдорчилик кўникмаларини ўргатиш, уларнинг салоҳиятини ошириш.
2024-2026
йиллар
Маҳаллий бюджет
маблағлари
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Оролбўйи халқаро инновация маркази
27.
Оролбўйи ҳудудида асалари оиласини боқишнинг янги инновацион технологиясини яратиш, саксовуллар орасида маҳаллий янтоқ турларини кўпайтириш асосида асаларичилик учун озуқа базасини яхшилаш бўйича тадқиқотлар олиб бориш.
1. Оролнинг қуриган тубида маҳаллий иқлим шароитларига мослашган асалари оилаларини боқишнинг янги инновацион технологияларини ишлаб чиқиш.
2. Маҳаллий янтоқ турларининг уруғчилик базасини шакллантириш.
3. Янтоқ уруғларининг унувчанлигини оширишда маҳаллий биопрепаратлар таъсирини ўрганиш.
4. Маҳаллий янтоқ турларини "in vitro" усулида кўпайтириш механизмларини яратиш.
6. Янтоқ турларини кўпайтириш асосида ҳудудда асаларичиликни ривожлантириш.
2024-2026
йиллар
Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар
(5 млрд сўм)
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
28.
Амударё дарёси ҳавзаси ва дельтаси сувли ботқоқ ерлари биохилмахиллиги ва экотизимининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш.
1. Амударё дарёси ҳавзаси ва дельтасининг ҳозирги экологик ҳолатларини ўрганиш.
Амударё дарёси ҳавзаси ва дельтаси ҳудудлари биохилмахиллиги ва экотизимининг иқлим ўзгаришига мослашувчанлиги бўйича тадқиқотлар ўтказиш ва уларнинг ҳозирги ҳолатини баҳолаш.
2025-2026
йиллар
Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар
(2 млрд сўм)
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология вазирлиги
29.
Ўзбекистонда табиий ва экологик туризм салоҳиятини ошириш учун тарихий рекрацион объектларнинг экологик ҳолатини баҳолаш.
1. Тарихий рекрацион объектларнинг ҳозирги экологик ҳолатини аниқлаш бўйича илмий изланишлар олиб бориш.
2. Тарихий рекрацион объектларда экологик туризмни ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
2024-2025
йиллар
Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
(2 млрд сўм)
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши
30.
Маҳаллий хомашёлар ва саноат чиқиндилари асосида ўсимликлар илдиз қисмида намликни сақлаш, ўсишини жадаллаштириш ва сув ресурсларини тежовчи мелиорантлар олиш технологиясини яратиш.
1. Маҳаллий хомашёлар ва саноат чиқиндиларидан мелиорантлар олиш технологиясини яратиш ва жараённинг оптимал параметрларини аниқлаш.
2024 йил
декабрь
Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар
(2 млрд сўм)
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология вазирлиги, Фанлар академияси
2. Яратилган технология асосида маҳаллий хомашёлар ва саноат чиқиндиларидан фитомелиорантларнинг тажриба партиясини олиш ва дала шароитида синовлар ўтказиш.
2025 йил
декабрь
31.
"Судочье-Акпетки" давлат буюртма қўриқхонаси флорасида учрайдиган камёб ва эндем турларнинг электрон платформасини яратиш.
1. "Судочье-Акпетки" давлат буюртма қўриқхонаси флорасида учрайдиган камёб ва эндем турларнинг тўлиқ рўйхатини шакллантириш, фотоальбомини яратиш.
2. ГАТ асосида турларнинг тарқалишини акс эттирувчи хариталарини тузиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобининг келгусидаги нашри учун камёб ва эндем турлар бўйича таклифлар тайёрлаш.
4. Қўриқхона флорасида учрайдиган камёб ва эндем турларнинг электрон платформасини яратиш.
2024-2025
йиллар
Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар
(2 млрд сўм)
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология вазирлиги
32.
"Экологик инновациялар ва яшил технологиялар" тижоратлаш-тиришга тайёр инновацион ишланмалар ва лойиҳалар танловини ташкил этиш.
1. Танловга аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш, тегишли тадбирларни ташкил этиш.
2. Танлов доирасида экологик хавфсиз технологиялар ва "яшил иқтисодиёт" лойиҳалари билан боғлиқ тақдимотлар, семинар-тренинглар ва давра суҳбатлари ўтказиш.
3. Амалиётга жорий этилган инновацион лойиҳалар тажрибасини кенг ёритиш ҳамда ғолибларни муносиб тақдирлаш.
2024-2026
йиллар
Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
(5 млрд сўм)
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология вазирлиги, Ўзбекистон экологик партияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши
33.
Оролбуйи ҳудуди учун Глобал яшил ўсиш институтининг Greenpreneurs - "Яшил" тадбиркорлик дастури доирасида тажриба алмашиш ўқув дастурини амалга ошириш.
1. Виртуал курслар, менторлик дастури, тадбирлар ва тармоқ имкониятларини ўз ичига олган инкубация ва тезлаштирувчи дастурларни ишлаб чиқиш.
3. Эрта босқичдаги ўрта ва кичик бизнес вакилларини, шу жумладан аёллар орасида "яшил" тадбиркорликни ва экологик ҳолатни яхшилаш асослари бўйича маърузалар ва маҳорат дарслари ашкил этиш.
2024-2025
йиллар
Маблағ талаб этилмайди
Экология вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар
34.
Оролбуйи ҳудудида иқлим ўзгариши жараёнларининг иқтисодиётга, атроф-муҳитга таъсирини таҳлил қилувчи ва "яшил" ечимлар бўйича тавсиялар берувчи моделлар тўпламини яратиш.
1. Қишлоқ хўжалигининг иқлим ўзгаришига чидамлилигини баҳолаш мақсадида Climate-Resilient Green Growth Assessment (CRGG) ва Green Recovery Investment Analysis (GRIA) моделлар тўпламини ишлаб чиқиш.
2. Моделлар тўпламини Оролбуйи ҳудудидаги қишлоқ хўжалигида ва ОТМ ҳамда ИТИларда татбиқ этиш.
3. Глобал иқлим ўзгариши ва Орол денгизи қуришининг қишлоқ хўжалигига таъсири, сезгирлигини ва мослашувчанлигини баҳолаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш.
2024-2025
йиллар
Маблағ талаб этилмайди
Экология вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар
III. ҲУДУДДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ
ЕТИШТИРИШ, ҚАЙТА ИШЛАШ ВА БОШҚА ТУРДАГИ ИШЛАБ
ЧИҚАРИШ ТАРМОҚЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
35.
2024-2028 йилларга мўлжалланган Оролбўйи ҳудудларида чорва учун озуқабоп экинларни етиштириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича намунавий технологик хариталарни ишлаб чиқиш.
1. Тегишли илмий-тадқиқот институтларининг олимлари билан ҳамкорликда Оролбўйи ҳудудларида чорва учун озуқа экинларини етиштириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ агротехнологик жараёнларни аниқлаш.
2. Илмий-тадқиқот институтларининг олимлари билан биргаликда намунавий технологик хариталарнинг лойиҳасини ишлаб чиқиш.
3. Намунавий технологик хариталарнинг лойиҳаларини муҳокама қилиш, тегишли ўзгартириш ва тўлдиришлар киритиш ва тасдиқлаш.
4. Технологик хариталарни чоп этиш ва тегишли вазирлик ҳамда идораларга тақдим қилиш.
2024-2026
йиллар
Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар
(4 млрд сўм)
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
36.
"Судочье-Акпетки" давлат буюртма қўриқхонасининг ноёб биохилмахиллигини сақлаш ва балиқчилик фаолиятини ривожлантириш мақсадида Судочье кўлида сув сатҳининг барқарор даражасини таъминлаш.
1. Амударё дарёсининг сув билан таъминланиш даражасидан келиб чиқиб, коллектор-дренаж тизими орқали кўлга барқарор сув оқимини таъминлаш.
Оролнинг қуриган тубида маҳаллий тупроқ-иқлим шароитларига мос қашқарбеда, оқ жўхори, хашаки лавлаги, жавдар каби чорва учун озуқабоп экинлар навларини синовдан ўтказиш.
1. Ушбу ҳудудга мос чорва учун озуқабоп экин турлари, навлари намуналарини тўғри танлаш, энг яхши кўрсаткичларга эга бирламчи уруғчилик ишларини йўлга қўйиш.
2. Оролнинг қуриган тубида чорва учун озуқа сифатида қашқарбеда, оқ жўхори, хашаки лавлаги, жавдар каби экинларни синовдан ўтказиш бўйича лойиҳани амалга ошириш.
2024-2026
йиллар
Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар
(4 млрд сўм)
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология вазирлиги
38.
Оролнинг қолдиқ сув ҳавзалари, Амударё дельтаси ва Орол минтақасига сув етиб келиши мониторингини амалга оширишни йўлга қўйиш.
Собиқ Лазарев оролидаги чиғаноқ конини қазиб олиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига экологик тоза қурилиш материаллари ҳамда паррандачилик ва балиқчилик учун органик озуқа қўшимчалари ишлаб чиқариш.
1. Чиғаноқ кони захирасини аниқлаш учун геология-қидирув ишлари ўтказиш ва тасдиқлаш.
2024-2025
йиллар
Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, инвестиция маблағлари
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Экология вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
2. Техникавий-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида очиқ кимошди савдолари орқали инвесторни аниқлаш.
2025 йил
давомида
3. Ташаббускорларга тегишли рухсатнома бериш.
2025-2026
йиллар
40.
Орол денгизи қуриган тубида шамол ва қуёш электр станцияларини қуриш.
Оролбўйи ҳудудида умумий қуввати 1 минг 800 мегаватт бўлган жами 3 та шамол станциясини ишга тушириш.
2024-2027
йиллар
Халқаро молия институтлари ва халқаро энергетик компанияларнинг тўғридан-тўғри инвестиция маблағлари
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги
IV. АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ ТИКЛАШ,ЭКОЛОГИК
ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИНИ
ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ
41.
Фуқароларга профилактик ёрдам кўрсатиш, даволаш, соғлиғини тиклаш мақсадида шифобахш термал ерости сувлари, балчиқ манбаларидан фойдаланишни йўлга қўйиш ва санаториялар ташкил қилиш.
2. Гидрогеологик тадқиқот хулосаларига асосан сув манбалари жойлашган ҳудудларнинг ҳолати ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда шифо масканлари (санаториялар)ни қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқиш.
2024-2025
йиллар
Минерал хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури маблағлари
(4 млрд сўм)
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
3. Тасдиқланган лойиҳаларга асосан қурилиш ишларини амалга ошириш.
2024-2026
йиллар
42.
Оролбўйи минтақасининг турли ҳудудларида туристларга қулайликлар яратиш учун мақсадли экотуризм маршрутлар харитасини ишлаб чиқиш ва ҳудуднинг турли нуқталарида эколагерлар ва экомаршрутлар ташкил этиш ҳамда зарур инфратузилмани яратиш.
1. "Қуйи Амударё" давлат биосфера резервати, "Сайгачий" мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси, "Судочье-Акпетки" давлат буюртма қўриқхонаси ва "Жанубий Устюрт" миллий табиат боғида туристларни қабул қилиш марказларини ташкил этиш.
3. Ушбу ҳудудларга туристларни кенг жалб қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Оролбўйида ва қуриган денгиз тубида янги туристик маршрутларни ишлаб чиқиш.
Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Экология вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
V. ДОНОР МАМЛАКАТЛАР, ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТЛАР,
МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИ, ЖАМҒАРМАЛАР ВА КОМПАНИЯЛАР
МАБЛАҒЛАРИНИ КЕНГ ЖАЛБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО
АЛОҚАЛАРНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ
43.
"Орол денгизи ҳавзаси ландшафтининг таназзул ерларида барқарор ҳаётни таъминлашни қўллаб-қувватлайдиган асос сифатида кўллар, сув-ботқоқ ерлар ва қирғоқбўйи ҳудудларни сақлаш, ернинг деградациясига қарши курашиш ва нейтрал ҳолатга келтириш ҳамда бошқариш" лойиҳасини амалга ошириш.
3. Ҳисоботни ахборот тариқасида Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Ҳар йили
44.
"Ўзбекистон озиқ-овқат тизими, ердан фойдаланиш ва қайта тиклаш таъсирини ўрганиш дастури" лойиҳасини амалга ошириш.
1. Лойиҳа таклифини ва тўлиқҳужжатини ишлаб чиқиш.
2024 йил
ноябрь
Глобал экологик жамғарма,ФАО маблағлари
(5,99 млн АҚШ доллари)
Экология вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
2. Лойиҳа таклифини ва ҳужжатини Глобал экологик жамғарма томонидан молиялаштириш дастурига киритиш чораларини кўриш.
3. Молиялаштиришни тасдиқлаш ва лойиҳани ишга тушириш.
2024 йил
декабрь
45.
Оролбўйи тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда ўсимликлар навларини кўпайтириш ҳамда чўл шароитида ўсувчи кам сув талаб қиладиган ўсимликлар навларини яратиш, сув тежовчи, тупроқдаги туз миқдорини камайтирадиган технологияларни жорий этиш.
1. Хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида хизмат сафарига юбориш учун ишчи гуруҳларни шакллантириш.
2. Эрон, Хитой, Исроил ва бошқа давлатларга хизмат сафарига юбориш юзасидан ташкилий чораларини кўриш.
3. Хизмат сафари якунлари бўйича асосланган таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2024-2026
йиллар
Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Экология вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
46.
"Оролбўйи минтақасидаги ер майдонларининг шўрланишига қарши курашиш, уларнинг унумдорлигини ошириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сув ресурсларидан фойдаланишни мониторинг ва назорат қилишнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш" лойиҳасини амалга ошириш.
1. Япониянинг JICA ташкилоти Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан лойиҳани амалга ошириш учун келишув шартномасини имзолаш.
2. Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан SATREPS Ўзбекистон - Япония ҳамкорлигида қўшма халқаро илмий лойиҳалар танловини эълон қилиш.
3. Танлов ғолибларини аниқлаш ва қўшма халқаро илмий лойиҳаларни молиялаштириш.
4. Манфаатдор вазирлик ва идоралар, етакчи олий таълим ва илмий ташкилотлар, Оролбўйи халқаро инновация маркази ҳамда хусусий сектор вакилларидан ташкил топган консорциум томонидан "Оролбўйи минтақасидаги ер майдонларининг шўрланишига қарши курашиш, уларнинг унумдорлигини ошириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сув ресурсларидан фойдаланишни мониторинг ва назорат қилишнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш" лойиҳасини амалга ошириш.
2024-2026
йиллар
Япониянинг SATREPS дастурининг грант маблағлари, Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар
(5 млн АҚШ доллари)
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги , Экология вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
47.
Бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби тараққиёт жамғармасининг "Қорақалпоғистон Республикасини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш.
1. Лойиҳани Ўзбекистон томонидан амалга ошириш учун тегишли ташкилотларни белгилаб олиш.
2. Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби тараққиёт жамғармаси ва Ўзбекистон томонида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўртасида келишув ҳужжатини ишлаб чиқиш ва имзолаш.
3. Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази билан ҳамкорликда лойиҳани амалга ошириш.
2024-2028
йиллар
Бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби тараққиёт жамғармаси маблағлари
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
48.
АҚШ, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Россия, Туркия, Исроил ва Европа мамлакатларининг илғор илмий тажрибалари асосида замонавий биотехнологик ва бошқа усулларни ўзлаштириш ҳамда ушбу усулларни чўлларни ўзлаштириш амалиётига татбиқ этиш.
1. Ривожланган хорижий давлатларнинг университет ва илмий-тадқиқот институтлари билан меморандумлар тузиш ва ҳар йили 20 нафар соҳа мутахассисини илмий стажировкаларга юбориш.
2. Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш, инновациялар ва яшил технологияларни кенг жорий этиш борасида хорижда докторантурада диссертация тадқиқотлари олиб борилишини ташкиллаштириш мақсадида очиқ танлов асосида мақсадли стипендиялар ажратиш.
2024-2028
йиллар
"Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Экология вазирлиги, Фанлар академияси, "Эл-юрт" умиди жамғармаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар
49.
Кембриж табиатни муҳофаза қилиш ташаббусига (CCI) қўшилган нуфузли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш.
1. CCI`да жойлашган нуфузли халқаро ташкилотилар ва Экология вазирлиги ўртасида илмий ҳамкорлик ўрнатиш, ўқув тренинглар ва дала тадқиқотларини ташкил этиш.
2. Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвонларни, флора ва фаунани муҳофаза қилиш бўйича қўшма лойиҳа ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш.
3. Ўзбекистонда янги ташкил этилган ва этилаётган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисидаги маълумотларни "Protected planet" глобал маълумотлар базасига жойлаштириш.
2024-2026
йиллар
Халқаро грант
маблағлари
Экология вазирлиги
50.
Миллий дастурни амалга ошириш бўйича Траст жамғармаси ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича маслаҳат қўмитасининг алоҳида ишчи гуруҳини тузиш.
1. Глобал яшил ўсиш институтининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси иштирокида Миллий дастурни амалга ошириш бўйича Траст жамғармаси ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш бўйича маслаҳат қўмитасининг алоҳида ишчи гуруҳини тузиш.
2. Маслаҳат қўмитасининг алоҳида ишчи гуруҳи иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2024 йил
ноябрь
Маблағ талаб
этилмайди
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Экология вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар
51.
Миллий дастур доирасида лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва мониторинг қилишга халқаро ташкилотлар, донор давлатлар ва бошқа ташқи кўмак маблағларини жалб қилиш мақсадида Экология вазирининг ўринбосарини БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси бошқарув қўмитаси таркибига киритиш.
Экология вазирлиги вакилини БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси бошқарув қўмитаси таркибига киритиш.
2024 йил
Маблағ талаб
этилмайди
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Экология вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2023 йил 23 ноябрдаги
ПФ-199-сон Фармонига
9-ИЛОВА
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимида янги ташкил
этилаётган тузилмалар фаолиятини йўлга қўйиш
ЖАДВАЛИ
Т/р
Янги ташкил қилинаётган
тузилманинг тўлиқ (расмий) номи
Қоидалар
1.
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти тузилмасида Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди масалалари лабораторияси (кейинги ўринларда - Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди масалалари лабораторияси)
1) Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти тузилмасида Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди масалалари лабораторияси ташкил этилади.
2) Ўсимлик дунёси бўйича лабораториянинг устувор йўналишлари:
ўсимлик дунёси объектларини мунтазам равишда хатловдан ўтказиш, улар генофондини муҳофаза қилиш, сақлаб қолиш ва қайта кўпайтиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
ноёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги ўсимликлар генофондини in vitro усулида, плантациялар барпо этиб кўпайтиришни йўлга қўйиш;
интродукция қилиш мақсадида олиб келинадиган ўсимликларнинг манба (ген) материалларининг табиий эндемик турлари ва популяциясини ўрганиш;
манба материалларининг белгиларини, маркерларини ва мослашиш усулларини, шу жумладан мослашиш механизмларини аниқлаш;
Ўзбекистон флорасининг "Қизил китоб"га киритилган, йўқолиб кетаётган ва маҳаллий эндемик турлари коллекциясини яратиш ва уни кенгайтириш.
Ўрта Осиё флораси электрон гербарий коллекциясини яратиш.
3) Ҳайвонот дунёси бўйича лабораториянинг устувор йўналишлари:
ҳайвонот дунёси объектларини мунтазам равишда хатловдан ўтказиш, уларни генофондини муҳофаза қилиш, сақлаб қолиш ва қайта кўпайтиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон ва Халқаро Қизил китобга киритилган ҳамда ноёб эндемик ҳайвонот дунёси объектларини питомниклар ташкил этиб кўпайтиришни йўлга қўйиш;
акклиматизация қилиш мақсадида олиб келинадиган ҳайвонот дунёси объектларини манба (ген) материалларининг табиий эндемик турлари ва популяциясини ўрганиш;
манба материалларининг белгиларини, маркерларини ва мослашиш усулларини, шу жумладан мослашиш механизмларини аниқлаш;
Ўзбекистон фаунасининг "Қизил китоб"га киритилган, йўқолиб кетаётган ва маҳаллий эндемик турларининг аҳамиятга молик турларини кўпайтириш чораларини кўриш;
Ўрта Осиё фаунасининг электрон рўйхатини яратиш.
2.
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тизимида "Ўрмон уруғчилиги маркази" давлат муассасаси ва унинг ҳудудий (Қорақалпоғистон, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё) тузилмалари (кейинги ўринларда - Ўрмон уруғчилиги маркази)
1) Ўрмон уруғчилигини ривожлантириш, ўрмон ўсимликлари уруғлари таҳлилини илмий-тадқиқот ишлари билан мувофиқлаштириш масалаларини тизимлаштириш мақсадида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тизимида "Ўрмон уруғчилиги маркази" давлат муассасаси ва унинг ҳудудий (Қорақалпоғистон, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё) тузилмалари ташкил этилади.
2) "Ўрмон уруғчилиги маркази" давлат муассасаси ва унинг ҳудудий (Қорақалпоғистон, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё) тузилмаларининг асосий вазифалари:
хорижий тажрибани ўрганган ҳолда уруғларни генетик хусусиятларини сақлашга ва кўпайтиришга қаратилган "Генбанк" фаолияти ташкил этиш;
ўрмон фонди ерларида дарахт ва буталарнинг оналик плантацияларини ташкил этиш;
ўрмон хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасида давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ўрмон хўжалиги экинларининг уруғликларини етиштириш учун фойдаланиладиган майдонларни апробациядан ўтказиш;
ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг нав ва экинбоплик сифатларини аниқлаш;
ўрмон хўжалиги экинлари уруғликларининг генетик (нав) ва уруғ назоратини, лаборатория синовларини, сифати экспертизага доир қоидаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тизимида "in-vitro" лабораториясини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда унинг ҳудудий тузилмалари (кейинги ўринларда - "in-vitro" лабораторияси)
1) Замонавий технологиялар асосида кўчат етиштириш ва кўчатчилик селекцияси тизимини такомиллаштириш мақсадида Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тизимида "in-vitro" лабораториясини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда унинг ҳудудий тузилмалари ташкил этилади.
2) "in-vitro"лабораторияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари:
республикамизда интродукция қилинган, уруғидан ва қаламчасидан қийин кўпаядиган манзарали ва мевали дарахт ва бута ўсимликлар турларини лаборатория шароитида in-vitro усулида кўпайтириш;
доривор, озуқабоп ва техник ўсимликлар турларини лаборатория шароитида in-vitro усулида кўпайтириш;
бир йиллик ва кўпйиллик ўтсимон ўсимликлар турлари, чала бута, бута ҳамда дарахтлар турларини куртагидан, миристемасидан, баргидан, уруғидан ва бошқа вегетатив органларидан сунъий озуқа муҳитида етиштириш;
лаборатория шароитида in-vitro усулида тоза вируслардан ва касалликлардан холи ўсимликлар етиштириш;
"in-vitro"лабораториясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда унинг ҳудудий тузилмалари фаолиятини мувофиқлаштириш.
4.
"Яшил ҳудуд" давлат унитар корхонаси тузилмасида алоҳида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Дарахт касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш хизмати (кейинги ўринларда - Дарахт касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш хизмати)
1) Республикада дарахт ва буталарнинг касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш тадбирларини янада самарали ташкил этиш мақсадида "Яшил ҳудуд" давлат унитар корхонаси тузилмасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Дарахт касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш хизмати ташкил этилади.
2) Дарахт касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш хизматининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади;
ботаник, энтомолог, фитопатолог, арбарист ва дендоролог каби мутахассислардан ташкил этилган Дарахт касаллик ва зараркунандаларига қарши курашиш хизмати фаолиятини йўлга қўйиш;
республикада барпо этилган дарахтзорларни жорий текшириш, энтомологик ва фитопатологик кузатувларни амалга ошириш;
касалланган ёки зарарланган дарахт ва буталардаги зарарли таъсирларни ҳамда уларнинг келиб чиқиш омилларини ўрганиш;
дарахт ва буталарда аниқланган касаллик ва зараркунандаларга қарши механик, биологик ва кимёвий усуллар асосида курашиш;
касаллик ва зараркунандалар таъсирида зарарланиш арафасида бўлган ёки зарарланган, қуриган дарахт ва буталарни сақлаб қолиш, имкон бўлмаганларини бошқа дарахт ва буталарни зарарсизлантирилишидан сақлаш чораларини кўриш;
дарахт, буталар касаллик ва зараркунандаларини тарқалиш ҳолатлари тўғрисида ягона ахборот базасини шакллантириш.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2023 йил 23 ноябрдаги
ПФ-199-сон Фармонига
10-ИЛОВА
Ўрмон хўжалиги агентлиги тизимидаги ўрмон
хўжаликларининг босқичма-босқич2024-2026 йилларда
моддий техника базасини мустаҳкамлаш
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
млн сўмда
Т/р
Техникалар номи
Жами
Шундан;
2024 йил
2025 йил
2026 йил
Сони
Суммаси
Сони
Суммаси
Жами
Сони
Суммаси
Жами
Сони
Суммаси
Жами
Ўрмон барпо этиш ва уни қайта тикланишини таъминлаш
Махсус автомашиналар (НИВА, УАЗ, IZUZU PIKAP ва бошқалар)
13
8 115
5
595
2 975
4
655
2620
4
630
2520
7.
Ўт ўчириш воситалари (мотопомпа, олиб юриладиган ўт ўчиргичлар ва бошқалар)
550
9 275
250
16
3 875
150
17
2550
150
19
2850
8.
Ёнғинни ўчириш дронлари
20
9 885
7
450
3 150
7
495
3465
6
545
3270
9.
Мобил лаборатория
13
7 832
5
550
2 750
4
605
2420
4
666
2 662
10.
Smart forestry ахборот тизимини жорий этиш
1
1 030
1
1 030
1 030
11.
Smart forestry ахборот тизимини сақлаш харажатлари
1
1 350
1
450
450
450
450
450
450
Ҳаммаси
889
211 112
388
7 278
73 739
263
6 948
71 088
238
7 509
66 285
Изоҳ. Техникалар сони ва русуми амалга ошириладиган ишларнинг талабидан ҳамда уларнинг нархидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2023 йил 23 ноябрдаги
ПФ-199-сон Фармонига
11-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-81-сон Фармонда:
"а) республика бюджетидан 2024 йил учун 100 миллиард сўм, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар учун 500 миллиард сўмдан маблағ ажратилади ҳамда маблағлар "Очиқ бюджет" ахборот портали ва Ўзбекистон Республикасининг манзилли кўкаламзорлаштириш инвестиция дастури орқали қуйидагиларга йўналтирилади:";
"б) ҳар йили шакллантириладиган ва тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикасининг манзилли кўкаламзорлаштириш инвестиция дастури амалга оширилади".
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-4850-сон қарорининг 1-банди тўртинчи хатбошисиқуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Белгилансинки, 2024 йил 1 январдан бошлаб давлат ўрмон фонди участкалари фақат "E-auksion" платформаси орқали ижарага берилади".
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-171-сон қарорида:
а) 6-банддаги"январдан" сўзи "июлдан" сўзи билан алмаштирилсин;
б) 19-банднинг биринчи хатбошисидаги"мартдан" сўзи "сентябрдан" сўзи билан алмаштирилсин;
в) 2-илованинг 2 ва 3-позицияларидаги"МЧЖ"қисқартмаси "давлат муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
7-позиция"Ижро қилиш муддати" устунидаги "2023 йил декабрь" сўзлари "2024 йил август" сўзи билан алмаштирилсин;
д) 5-илованинг 40 ва 43-позициялари"Ижро муддати" устунидаги "2023 йил декабрь" сўзлари "2024 йил июнь" сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги "Ўзбекистон - 2030"стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-300-сон қарорига 3-илованинг 14-позицияси"Вазифа" устунидаги "30 фоизга" сўзлари "15 фоизга" сўзлари билан алмаштирилсин".
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2023 йил 23 ноябрдаги
ПФ-199-сон Фармонига
12-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ўз кучини йўқотган деб эътироф
этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги "Республикада ўрмонлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4424-сон қарорининг2-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 январдаги "Ўрмон хўжалиги соҳасида илм-фанни ривожлантириш ва илмий-тадқиқот ишларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4960-сон қарорининг3 ва 4-бандлари.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги "Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-330-сон қарорининг9-банди.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),