ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.11.2023 й. ПҚ-379-сон "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
28.11.2023 й.
N ПҚ-379
"ҲАЗОРАСП" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАСИ
ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ
ЯНАДА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Хоразм вилоятида саноат соҳасини жадал ривожлантириш ва вилоятнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, илғор халқаро тажриба асосида замонавий бозор механизмларини жорий қилиш, шунингдек, ички ва ташқи бозорлар учун рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида:
1. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг:
Хоразм вилоятининг Урганч туманида қуриладиган Ал-Хоразмий шаҳарчасидаги 1-иловада кўрсатилган ер майдонларини ажратиш орқали "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг ҳудудини кенгайтириш;
"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг ҳудудларини 2-иловага мувофиқ мақбуллаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ж. Раҳимов) бир ой муддатда:
"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг мақбуллаштирилаётган ер майдонлари туман захирасига қайтарилишини, кейинчалик қонунчиликда белгиланган мақсадлар учун фойдаланилишини;
Кадастр агентлиги (Ф. Пулатов) билан биргаликда "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси учун Ал-Хоразмий шаҳарчасидан ажратиладиган ер майдонларининг чегараси чизмаларда қайд этилишини, натурада (жойнинг ўзида) белгиланишини;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров) билан биргаликда "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг Ал-Хоразмий шаҳарчасидаги ҳудуди бош режаси ишлаб чиқилишини таъминласин.
Бунда:
Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси бош режани ишлаб чиқишда буюртмачи ташкилот этиб белгилансин;
бош режани ишлаб чиқиш бўйича пудрат ташкилоти белгиланган тартибда танлов (тендер) савдоларига асосан аниқлансин;
бош режани ишлаб чиқиш билан боғлиқ харажатлар Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисми ҳамда ҳудудий тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
3. Хоразм вилояти ҳокимлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ҳамда "Ўзсувтаъминот" АЖ билан биргаликда "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг 2023-2024 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси билан таъминланиши лозим бўлган объектларининг манзилли дастурларини Ал-Хоразмий шаҳарчасидаги ҳудудининг тасдиқланган бош режасига асосан бир ой муддатда шакллантирсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Белгилансинки:
манзилли дастурларга киритилган объектларни қуриш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 декабрдаги "Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4929-сон қарорига;
манзилли дастурларга киритилган объектларни қуриш-таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи вазифасини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги "Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5101-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;
ташкил этиладиган ишлаб чиқариш объектларида устувор равишда муқобил ёки қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Ж.Р. Раҳимов белгилансин.
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2023 йил 28 ноябрдаги
ПҚ-379-сон қарорига
1-ИЛОВА
"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг ҳудудини
кенгайтириш учун ажратиладиган ер майдонлари
Ҳудуд манзили ва чегаралари
|
Контур рақами
|
Ер майдони (гектар)
|
Хоразм вилояти Урганч туманининг Ал-Хоразмий шаҳарчасидаги ер участкалари қуйидаги чегаралари билан: шимолий томондан - Урганч тумани захира ерлари; шарқий томондан - хўжаликлараро коллектор, "Феруз-1" фермер хўжалигига қарашли чорвачилик мажмуаси, кичик цех; жанубий томондан - кушхона биноси; ғарбий томондан - Урганч тумани захира ерлари.
|
543, 544, 548 |
4,0 |
Президентининг
2023 йил 28 ноябрдаги
ПҚ-379-сон қарорига
2-ИЛОВА
"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг
мақбуллаштириладиган ҳудудлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Туман номи
|
Манзили
|
Контур рақами
|
Ер майдони (гектар)
|
1. |
Боғот тумани |
Деҳқонбозор қишлоғи, Деҳқонобод массиви
|
768, 769, 801 |
12,9 |
2. |
Гурлан тумани |
Шоликор қишлоғи, Янгиобод массиви |
164 |
19,7 |
3. |
Урганч тумани |
Чоткўпир қишлоғи, А. Темур массиви; Чаккашоликор қишлоғи, Ж. Мангуберди массиви |
5-10, 186 |
11,0 |
4. |
Хонқа тумани |
Томодургадик қишлоғи, Дургадик маҳалласи |
97, 429 |
15,0 |
5. |
Шовот тумани |
Чўқли қишлоғи, Хоразм массиви |
263, 265 |
10,0 |
6. |
Янгиариқ тумани |
Гулланбоғ қишлоғи, М. Маткаримов массиви |
1438 |
15,0 |
7. |
Хива тумани |
Гандимиён қишлоғи |
80 |
30,0 |
8. |
Урганч тумани |
Бекобод қишлоғи, Ғойбу қишлоғи |
998, 999, 33-37 |
60,0 |
Жами:
|
173,6 |
Президентининг
2023 йил 28 ноябрдаги
ПҚ-379-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим
қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 августдаги "Хоразм вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4810-сон қарорида:
а) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг
қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган
бўш турган ер участкалари ҳисобидан
кенгайтирилаётган ҳудудлари
Т/р |
Туман номи
|
Манзили
|
Контур рақами
|
Ер майдони (гектар)
|
1. |
Қўшкўпир тумани |
Янгилиқ қишлоғи, М. Раҳимов массиви |
(1) |
15,0 |
2. |
Янгибозор тумани |
Бўзқалъа қишлоғи |
30 |
15,0 |
Жами:
|
30,0 |
";
б) 5-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг
кенгайтирилган ҳудудларида транспорт, ишлаб
чиқариш ва муҳандислик-коммуникация
инфратузилмасини ривожлантириш
ДАСТУРИ
Т/р
|
Ҳудуд номи
|
Автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш
|
Сув таъминоти ва канализация тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш
|
Электр энергияси тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш |
Табиий газ тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш
|
Телекоммуникация тармоқларини қуриш
|
|||||
қуввати (км)
|
қиймати (млн сўм)
|
қуввати (км, дона)
|
қиймати (млн сўм)
|
қуввати (км, дона)
|
қиймати (млн сўм)
|
қуввати (км, дона)
|
қиймати (млн сўм)
|
қуввати (км, дона)
|
қиймати (млн сўм)
|
||
1. |
Қўшкўпир тумани |
3 км |
2 700,0 |
4,5 км Д-200 полиэтилен ичимлик сув қувури |
675,0 |
1 км 10 кВ ҳаво линияси 2та ГКТП 630 кВА трансформатор пункти |
630,0 |
2 дона ГТК, 150 метр Д-114 газ қувури |
15,9 |
1,5 км |
70,0 |
2. |
Янгибозор тумани |
2 км |
1 800,0 |
1,0 км Д-200 полиэтилен ичимлик сув қувури |
150,0 |
1,0 км 10 кВ ҳаво линияси 2та ГКТП 630 кВА трансформатор пункти |
630,0 |
2 дона ГТК 800 метр Д-114 газ қувури |
35,0 |
1,0 км |
55,0 |
Жами:
|
4 500,0 |
825,0 |
1 260,0 |
50,9 |
125,0 |
".
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 196-сон қарорига 1-илованинг IV бўлими 10-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2023 йил 29 ноябрь