ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Контрактация. Давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини харид қилиш. Харид нархлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.12.2023 й. ПФ-205-сон "Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.12.2023 й.

N ПФ-205



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ЭРКИН

БОЗОР   МУНОСАБАТЛАРИНИ   ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантириш, пахта-тўқимачилик кластерлари (кейинги ўринларда - кластер) ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ўртасидаги муносабатларни бозор тамойиллари асосида такомиллаштириш, тармоқда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2024 йил ҳосилидан бошлаб:

пахта хомашёсини етиштирувчи хўжаликлар (кейинги ўринларда - етиштирувчилар) ва кластерлар ўртасида пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари тупроқ ҳосилдорлиги нормативлари доирасида Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг "пахта хомашёси секцияси"да (кейинги ўринларда - биржа) ҳар бир ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси ёки тегишли вилоят) бўйича алоҳида ўтказиладиган савдолар натижаларига кўра тузилади;

фьючерс шартномасига мувофиқ етказиб берилиши лозим бўлган ҳажмдан ортиқча етиштирилган, шунингдек, кластер билан фьючерс шартномаси тузмаган ҳолда, ўз маблағлари, шу жумладан жалб қилинган маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобига етиштирилган пахта хомашёси етиштирувчилар томонидан биржа орқали тадбиркорлик субъектларига сотилади ёки (ва) қайта ишланади. Бунда:

фьючерс шартномаси бўйича ортиқча етиштирилган пахта хомашёси фьючерс шартномаси тузилган кластерга тўғридан-тўғри сотилиши мумкин;

пахта хомашёсини қайта ишлашдан олинган пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотлар (чигит, линт ва ўлик пахта) тўлиқ ҳажмда биржа орқали сотилади.

Белгилансинки, мазкур бандда назарда тутилган тартиб етиштирувчилар томонидан сотиладиган уруғлик пахта хомашёси учун татбиқ этилмайди.


2. Фермер хўжалиги ўз мажбуриятлари бўйича, шу жумладан ер ижараси, фьючерс ва кредит шартномаларида назарда тутилган мажбуриятлари бўйича ўз мол-мулки билан жавоб бериши белгилансин.

Бунда, фермер хўжалигининг бошлиғига фермер хўжалигининг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда фермер хўжалигининг мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли мол-мулк билан қонунчиликка мувофиқ субсидиар жавобгарлик юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда пахта хомашёсини биржа савдолари орқали сотиш тартибини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси билан биргаликда бир ой муддатда барча етиштирувчилар учун биржада иштирок этиш тартиби юзасидан ўқув семинар ташкил этиш ҳамда уларни рўйхатдан ўтказиш бўйича амалий чораларни кўрсин.


4. Пахта ҳосилини сотиб олиш ва сотиш бўйича янги тизимнинг шаффофлигини, тўлақонли ва адолатли ишлаб кетишини ҳамда пахта хомашёсини етиштирувчилар манфаатдорлигини таъминлаш бўйича республика штаби 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Қуйидагилар Республика штабининг (Ж. Қўчқоров) асосий вазифалари этиб белгилансин:

пахта хомашёсини етиштириш, сақлаш, реализация қилиш ва пахта хомашёси етиштирилишини молиялаштириш устидан назорат механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

пахта хомашёси, пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотлар (чигит, линт ва ўлик пахта)ни биржа савдоларига чиқариш ишларини ташкил этиш;

пахта хомашёси, пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотлар (чигит, линт ва ўлик пахта)ни биржа савдоларига чиқариш ҳамда тўловларнинг амалга оширилиши устидан кунлик назорат ўрнатиш;

пахта хомашёси, пахта толаси ва иккиламчи маҳсулотлар (чигит, линт ва ўлик пахта)ни сотиб олиш ва сотиш бўйича янги тизимнинг шаффофлигини, тўлақонли ва адолатли ишлаб кетишини ҳамда пахта хомашёсини етиштирувчилар манфаатдорлигини таъминлаш.


5. 2024 йил ҳосилидан бошлаб пахта хомашёсини етиштириш, пахта йиғим-терими ва харидини Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда - Жамғарма) кредит ресурслари ҳисобидан молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:

а) фьючерс шартномаси тузган етиштирувчи ва уруғчилик субъектларига ҳар йили 1 октябрдан бошлаб, пахта хомашёси етиштириш учун - пахта хомашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоизда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) 14 ойга, шу жумладан 12 ойлик имтиёзли давр билан кредит ажратилади;

б) кластерларга:

пахта хомашёси хариди бўйича якуний ҳисоб-китоб учун пахта хомашёси қийматининг 80 фоизигача йиллик 10 фоизда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) 10 ойга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр ва охирги 4 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан;

ижара ҳуқуқи мавжуд бўлган ер участкасида пахта хомашёси етиштириш учун - пахта хомашёси қийматининг 60 фоизигача йиллик 10 фоизда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) 24 ойга, шу жумладан 18 ойлик имтиёзли давр ва охирги 6 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан;

ижара ҳуқуқи мавжуд бўлган ер участкасида етиштириладиган пахта хомашёсининг йиғим-терими учун - пахта хомашёси қийматининг 20 фоизигача йиллик 10 фоизда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) 12 ойга, шу жумладан 3 ойлик имтиёзли давр ва охирги 9 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан кредит ажратилади;

в) фьючерс шартномасига асосан етиштирувчилардан қабул қилинган пахта хомашёси учун тўловларнинг 80 фоизи пахта хомашёси қабул қилиб олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмасдан, қолган қисми молия йилининг 31 декабрь кунига қадар амалга оширилади;

г) ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан агротехник тадбирлар доирасида товарлар (ишлар, хизматлар), шу жумладан моддий ресурслар етказиб берувчилар ва хизмат кўрсатувчилар етиштирувчилар томонидан ихтиёрий танланади (бундан уруғлик чигит мустасно);

д) етиштирувчилар, кластерлар ва уруғчилик субъектлари кредит буюртмаларини Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Агроплатформа" ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этади.


6. Кластерларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиши учун қуйидаги талаблар ва янгиланган тартиб жорий этилсин:

а) талабгор:

тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (ип калаваси, трикотаж мато, газлама, тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, бўяш) қувватларининг камида иккита босқичини йўлга қўйган бўлиши;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган, тугатилиш босқичида бўлмаган, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилмаган ва "ёмон" кредит тарихига эга бўлмаган ҳамда мурожаат санасида кредит (лизинг, банк кафолати, аккредитив) ва солиқлардан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган бўлиши шарт;

б) кластерлар фаолияти қишлоқ хўжалиги вазири билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимларининг қарорлари билан ташкил этилади;

в) кластер фаолиятини ташкил этиш истагида бўлган талабгорлар очиқ ва шаффоф онлайн танлов асосида танлаб олинади;

г) Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси тугатилади;

д) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят ҳокимликлари билан талабгор ўртасида кластер фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида уч томонлама битим тузилади;

е) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кластерлар реестрини юритади ва ушбу реестрни ўзининг расмий веб-сайтида доимий равишда эълон қилиб боради;

ж) 2024 йил ҳосили учун фьючерс шартномалари тузишда мазкур банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган қоидалар, истисно тариқасида, амалда фаолият юритаётган кластерларга татбиқ этилмайди.


7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

бир ҳафта муддатда кластерлар реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини тасдиқласин;

"Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда бир ой муддатда энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бўйича кластерларнинг автоматлаштирилган рейтингини юритиш дастурини яратсин.


8. Белгилансинки:

кластерлар ва бошқа тўқимачилик корхоналари томонидан пахта хомашёси тўлиқ электрон тарози орқали қабул қилинади ҳамда ишлаб чиқарилган пахта толасини автоматлашган мажбурий ҳисобга олиш тизими жорий қилинади;

пахта хомашёси уни йиғиш, ташиш, қуритиш, сақлаш ва бирламчи қайта ишлашга қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган ҳамда электрон тарози ва техник жиҳатдан малакалилиги маъқулланган синов лабораторияси билан жиҳозланган омборларда сақланиши шарт;

қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари, пахта, техник чигит ва қайта ишлашдан олинган маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш органларида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ҳамда метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан бир йилда бир марта Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан давлат назорати амалга оширилади.


9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2024 йил 1 майга қадар 2024 йил пахта ҳосилидан бошлаб электрон тарози орқали қабул қилинган пахта хомашёси ва ишлаб чиқарилган пахта толасини автоматлашган мажбурий ҳисобга олиш тизимини жорий қилсин ва уни "Агроплатформа" ахборот тизимига интеграция қилсин.

Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра, кластерлар ва бошқа тўқимачилик корхоналари томонидан харид қилинган пахта хомашёси ўзларининг белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилиги маъқулланган лабораториясида ёки шу талабларга жавоб берадиган бошқа лабораторияларда таҳлил қилиниб қабул қилинади.


10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда "Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси билан биргаликда 2024 йил 1 январдан бошлаб:

кластерларда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилиш;

кластерларга нуфузли халқаро аудиторлик ташкилотларини жалб қилган ҳолда улар фаолияти самарадорлиги ва молиявий кўрсаткичларини мустақил ташқи аудитдан ўтказиш чораларини кўрсин.


11. Фермер хўжаликларининг кластерлар олдидаги мавжуд қарздорликларини ундириш бўйича Ҳисоб палатаси бошчилигида Давлат молиявий назорати инспекцияси, Бош прокуратура, тижорат банклари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бухгалтерия марказлари) вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилсин.

Ишчи гуруҳ (М. Абдуллаев):

кластерлардан қарздор бўлган фермер хўжаликлари ва кластерлар ўртасида тузиладиган солиштириш далолатномалари ҳамда суд қарорлари асосида ундирилган маблағлар кластерларнинг Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси олдидаги қарздорлигини қоплашга йўналтирилишини таъминласин;

фермер хўжаликларига сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун аввал ажратилган кредитлар таъминоти сифатида қабул қилинган кластерларнинг кафиллигини фермер хўжаликларининг ликвидли мол-мулк гарови билан алмаштиришга кўмаклашсин.


12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "Агробанк" АТБ билан биргаликда бир ҳафта муддатда пахта хомашёсини етиштиришни молиялаштириш учун фермер хўжаликларига кредит ажратиш тизими жорий этилаётганлиги муносабати билан пахта хомашёсини етиштиришни молиялаштиришга "Агробанк" АТБ билан бир қаторда бошқа давлат улуши устун келадиган тижорат банкларини жалб қилиш юзасидан таклиф киритсин.


13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги оилавий тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш учун "Агробанк" АТБга Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган 745 миллиард сўм ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилган 1,9 триллион сўм, жами 2,6 триллион сўм маблағларни ушбу банкнинг устав капиталини оширишга йўналтирсин.

"Агробанк" АТБнинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилган кредитлардан 2024 йилда қайтган маблағларни сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга йўналтириш;

ички ва ташқи манбалардан жалб қилинадиган маблағлар ҳисобидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, хусусан фермер хўжаликлари ҳамда маҳсулотларни қайта ишлашга ихтисослаштирилган кластерлар томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштиришни жадаллаштириш.


14. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, кластерларга қабул қилиб олинган пахта ҳосили учун электрон ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи суммасини кластерлар томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига (фермер хўжаликлари) пахта ҳосили учун тўланган тўловга мутаносиб миқдорда ҳисобга олишга рухсат этилади.

Бунда, кластерларда қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари) томонидан етиштирилган пахта хомашёсини шартномада белгиланган нархларда сотиб олиш ва ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган якуний ҳисоб-китобнинг 20 фоизини молия йилининг 31 декабрига қадар амалга ошириш мажбурияти сақлаб қолинади.


15. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 январдан бошлаб, пахта хомашёси етиштирувчиларни моддий ресурслар билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, товар-хомашё биржаларида 0,2 ва 0,5 тонналик кичик лотларда минерал ўғитлар, ёқилғи мойлаш материалларининг доимий савдоларга барча ҳудудлар бўйича қўйилишини таъминласин.


16. Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларининг минерал ўғит ва ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари бўйича ўтказиладиган биржа савдоларида иштирок этишига кўмаклашсин.


17. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда масъул идоралар вакиллари билан биргаликда 2024 йил 1 августга қадар пахта хомашёсини тўлиқ ўз маблағлари, шу жумладан тижорат кредитлари ҳисобига етиштирган фермер хўжаликлари ва кластерларни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини яратиш бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ушбу давлатларга бориб ўрганган ҳолда таклиф киритсин.


18. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси билан биргаликда қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари бўйича маълумотларни кенг жамоатчиликка мунтазам равишда етказиш тавсия этилсин.


19. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


21. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов белгилансин.

Фармон ижросини назорат қилиш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 12 декабрдаги

ПФ-205-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Пахта ҳосилини сотиб олиш ва сотиш

бўйича янги тизимнинг шаффофлигини, тўлақонли

ва адолатли ишлаб кетишини ҳамда пахта хомашёсини

етиштирувчилар манфаатдорлигини таъминлаш

бўйича республика штаби

ТАРКИБИ

         

1. Ж. Қўчқоров

-

Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири, Республика штаби раҳбари


2. Ш. Ғаниев

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Республика штаби раҳбарининг ўринбосари


3. Ж. Хатамов

-

Бош прокурорнинг ўринбосари


4. Б. Турабов

-

Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари


5. И. Абдурахмонов

-

қишлоқ хўжалиги вазири


6. Л. Кудратов

-

инвестициялар, саноат ва савдо вазири


7. А. Ташкулов

-

адлия вазири


8. С. Нишанбаев

-

ички ишлар вазири ўринбосари


9. А. Хайдаров

-

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари


10. Б. Охунов

-

қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари


11. Н. Сайдуллаев

-

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


12. Ш. Кудбиев

-

Солиқ қўмитаси раиси


13. А. Қаюмов

-

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари


14. А. Вахабов

-

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи


15. А. Хаитов

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси


16. Д. Ваҳобов

-

Савдо-саноат палатаси раиси


17. И. Хайдаров

-

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси


18. М. Рахматов

-

"Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари" уюшмаси раиси


19. А. Исроилов

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасини бошқариш департаменти директори


20. З. Бадриддинов

-

"ЎзРТХБ" АЖ бошқаруви раиси


21. Лавозими бўйича

-

республика тижорат банклари раҳбарлари


22. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари


23. Лавозими бўйича

-

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокурорлари

          

Изоҳ. Республика штаби аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 12 декабрдаги

ПФ-205-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5285-сон Фармони 3-бандининг иккинчи хатбошисидаги "шартномада" сўзи "фьючерс шартномасида" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6179-сон Фармонида:


а) номидаги ва 1-банддаги "Молия вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 5-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи - ўнинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) 6-бандда:

"а" кичик бандда:

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишинча саккизинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

"б" кичик бандда:

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўққизинчи - ўнинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


д) Фармонга 1 ва 2-иловалар номидаги "Молия вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) Фармонга 2-иловада:

"Аграр соҳани молиялаштириш бўлими 3" блоки қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аграр соҳани молиялаштириш бошқармаси 8";

"Мева-сабзавот маҳсулотларини молиялаштириш шўъбаси 2" блоки чиқариб ташлансин;

изоҳ қисмидаги "29" рақами "32" рақами билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 ноябрдаги "Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонида:


а) 1 ва 2-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 3-бандда:

"а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) пахта-тўқимачилик кластери фаолияти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари билан ташкил этилади";

"в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) пахта-тўқимачилик кластерини ташкил қилиш бўйича қарорга асосан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят ҳокимлиги ва пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини йўлга қўйиш бўйича талабгор ўртасида уч томонлама битим ўттиз йил муддатга тузилади. Бунда талабгор чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ёки чет эл юридик шахси бўлган тақдирда уч томонлама битим йигирма беш йилгача бўлган муддатга тузилади";

"д" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги "тўрт" сўзи "уч" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 4-банднинг учинчи хатбошисидаги "тўрт" сўзи "уч" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги "Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-53-сон Фармони 3-бандининг "б" кичик банди "70 фоизи" сўзларидан кейин "(2023 йил 1 ноябрдан 2024 йил 31 декабргача бўлган даврда ундириладиган йиғимнинг 40 фоизи)" сўзлари билан тўлдирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги "Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-14-сон Фармонига 1-илованинг "4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" бўлимида "Қишлоқ хўжалиги вазирлиги" позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

     

"


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


2231

1884

347

".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 январдаги "Пахта хом ашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-23-сон қарорида:


а) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "тўрт" сўзи "уч" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 2-банднинг "г" кичик банди чиқариб ташлансин;


в) 11-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 13-банддаги "тўрт" сўзи "уч" сўзи билан алмаштирилсин;


д) илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги "Енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4453-сон қарори 2-банди "в" кичик бандининг биринчи хатбошиси "10 фоизи" сўзларидан кейин "(2023 йил 1 ноябрдан 2024 йил 31 декабргача бўлган даврда 40 фоизи)" сўзлари билан тўлдирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги "Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4633-сон қарорида:


3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


4-бандда "кредит маблағларидан" сўзларидан кейин "фермер хўжаликлари," сўзлари билан тўлдирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги "Пахта хомашёсини етиштириш ва унинг йиғим-терим харажатларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 апрелдаги "2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-113-сон қарорига 4-илованинг 32-позицияси "Ижро муддати" устунидаги "2023 йил давомида" сўзлари "2024 йил II чорак" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-300-сон қарорида:


а) 9-банднинг "б" кичик бандидаги "1 январга қадар" сўзлари "1 февралга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2а-илованинг 18-позицияси "2030 йилгача мақсадли кўрсаткич" устунидаги "40 миллиард доллар" сўзлари "30 миллиард доллар" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2б-иловада:

21-позициянинг "Ижро муддати" устунидаги "2023 йил декабрь" сўзлари "2024 йил март" сўзлари билан алмаштирилсин;

24-позициянинг "Ижро муддати" устунидаги "2023 йил декабрь" сўзлари "2024 йил март" сўзлари билан алмаштирилсин;

29-позициянинг "Ижро муддати" устунидаги "2023 йил декабрь" сўзлари "2024 йил апрель" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш тўғрисида"ги 130-сон қарорида:


1-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги "Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 733-сон қарорида:


а) 1-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоятлар ҳокимликлари билан талабгор ўртасида пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида уч томонлама битим (кейинги ўринларда - битим) тузиш тартиби";

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарали ташкил этишда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари";

ўнинчи хатбошидаги "тўрт" сўзи "уч" сўзи билан алмаштирилсин;


б) иловада:


5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Пахта-тўқимачилик кластери фаолияти Қишлоқ хўжалиги вазири билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг қарорлари билан ташкил этилади";


8-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


11-банддаги "Вазирликка" сўзи "тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-бандда:

биринчи хатбошидаги "Вазирлик" сўзи "Тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи - тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бунда талабгорнинг:

тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (ип калаваси, трикотаж мато, газлама, тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш, бўяш) қувватларининг камида иккита босқичини йўлга қўйганлиги;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётганлиги, тугатилиш босқичида эмаслиги, тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилмаганлиги ва "ёмон" кредит тарихига эга эмаслиги ҳамда мурожаат санасида кредит (лизинг, банк кафолати, аккредитив) ва солиқлардан муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслиги ўрганилади";

иккинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошидаги "Вазирлик" сўзи "тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари беш иш кунида талабгор томонидан мазкур Низомда белгиланган талабларга мувофиқ ва камчиликларсиз тақдим қилинган аризани ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларни Вазирликка келишиш, кўриб чиқиш ва кластер ташкил этиш ёки ташкил этмаслик тўғрисида аниқ хулоса олиш учун тақдим этади";


14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Вазирлик тақдим этилган ҳужжатларни беш иш куни ичида мазкур Низомда назарда тутилган асосларга мувофиқ ўрганиб чиқади ҳамда кластер ташкил этиш ёки ташкил этмаслик тўғрисида тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига хабар юборади";


15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Вазирлик томонидан тақдим этилган кластер ташкил этиш тўғрисидаги ёзма хабарномага асосан бир иш кунида қарор қабул қилади";


16 - 20-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги тегишли қарор қабул қилингандан сўнг:

уч иш кунида тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари талабгорларни, уларнинг аризалари қаноатлантирилганлиги тўғрисида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали белгиланган тартибда хабардор қилади;

беш иш кунида Вазирлик, тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда талабгор ўртасида пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида ўттиз йил муддатга (талабгор чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ёки чет эл юридик шахси бўлган тақдирда йигирма беш йилгача бўлган муддатга) уч томонлама битим (кейинги ўринларда - битим) тузилади. Бунда фаолият юритаётган пахта-тўқимачилик кластери битимнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин битимни янгилашда бошқа тенг шароитларда устунлик ҳуқуқига эга бўлади";


31-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


6-бобнинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6-боб. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари";


34-бандда:

биринчи ва тўртинчи хатбошидаги ", Уюшма" сўзи чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


35-банднинг биринчи ва саккизинчи хатбошиларидаги ", Уюшма" сўзи чиқариб ташлансин;


38 ва 39-бандлардаги "Уюшма" сўзи чиқариб ташлансин;


40-бандда:

"Уюшма" сўзи чиқариб ташлансин;

"Республика комиссиясига" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


41-бандда:

тўртинчи хатбошидаги ", Уюшмага" сўзи чиқариб ташлансин;

тўққизинчи хатбошидаги ", Уюшма" сўзи чиқариб ташлансин;


42-бандда:

биринчи хатбошидаги "Уюшма ҳамда" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


43 ва 44-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


45 ва 46-бандлардаги "Уюшмага ёхуд" сўзлари чиқариб ташлансин;


47-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Пахта-тўқимачилик кластери билан тузилган битим бекор қилинган тақдирда, тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Вазирликка кластер фаолиятини тугатиш юзасидан бир ой муддатда хабар юборади";


48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"48. Вазирлик икки ҳафта муддатда пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини тугатиш тўғрисида ёзма равишда тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига хабар беради.

Тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари мазкур хабарномага асосланган ҳолда пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади";


49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"49. Тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг, уч иш кунида бу ҳақда фаолияти тугатилган пахта-тўқимачилик кластерини хабардор қилади";


Пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини ташкил этиш схемаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини ташкил этиш

СХЕМАСИ

         

       

Босқичлар

     


    

Масъуллар

   


    

Амалга ошириш механизми

    


   

Ижро муддати

      








1-босқич


Талабгор

(жисмоний ёки юридик шахс)


     

Талабгор (жисмоний ёки юридик шахс) ҳудудда янги пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза билан тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

         


Ихтиёрий

равишда








2-босқич


Давлат хизматлари маркази


     

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали талабгор томонидан пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини ташкил этиш бўйича тақдим қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига юборади.

          


Реал вақт

режимида














3-босқич


Қорақалпоғистон

Республикаси Вазирлар

Кенгаши ва вилоятлар

ҳокимликлари


   

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш бўйича юборилган аризаларни қабул қилади ва уларга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини кўриб чиқади ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишиш учун киритади.

        


Беш иш кунида








4-босқич


Вазирлик


         

Тақдим этилган ҳужжатларни мазкур Низомда назарда тутилган асосларга мувофиқ ўрганиб чиқади ҳамда кластер ташкил этиш ёки ташкил этмаслик тўғрисида тегишлилигига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига хабар юборади.

        


Беш иш кунида








5-босқич


       

Қорақалпоғистон

Республикаси Вазирлар

Кенгаши ва вилоятлар

ҳокимликлари

     


Вазирлик томонидан тақдим этилган кластер ташкил этиш тўғрисидаги ёзма хабарномага асосан қарор қабул қилади.


Бир иш кунида

".


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 августдаги "Пахта хом ашёсини етиштирувчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш ҳамда ҳисобга олиш муддатларини мувофиқлаштириш тўғрисида"ги 379-сон қарорининг 2-бандида:

"в" кичик банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"пахта-тўқимачилик кластерлари ишлаб чиқариш қувватлари жойлашган ҳудуддан қатъи назар бошқа хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан уларга алоқадор корхоналарга пахта хомашёсини шартномаларда белгиланган муддатларда тўловларни амалга ошириш шарти билан етказиб берилади".

          

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 14 декабрь



















































































Время: 0.1349
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск