ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2023 й. 666-сон "Ўрта махсус таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг давлат намунасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2023 й.

N 666




ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДАГИ

ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ДАВЛАТ НАМУНАСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ўрта махсус таълим тизимидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш ва тизимлаштириш, ўрта махсус таълим муассасаларининг битирувчиларини давлат намунасидаги ҳужжатлар билан таъминлаш, диплом ва унинг иловасидаги ахборот олиш имкониятларини кенгайтириш, уларни илғор хорижий амалиётда фойдаланиладиган намуналар кўринишига келтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

ўрта махсус таълим тўғрисидаги дипломнинг давлат намунаси ва тавсифи 1-иловага мувофиқ;

Ўрта махсус таълим тўғрисидаги дипломга илованинг давлат намунаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

ўрта махсус таълим тўғрисидаги диплом ва дипломга иловани тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар аниқ ҳисоб-китобларга асосан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ушбу мақсадлар учун назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида молиялаштирилади;

ўрта махсус таълим тўғрисидаги диплом ва дипломга илова (дубликат бериш ҳолатлари бундан мустасно) битирувчиларга бепул берилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб ўрта махсус таълим тўғрисидаги диплом, дипломга илова ва сертификат бланкалари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буюртмаси бўйича ҳимояланган махсус қоғозларда шартнома асосида тайёрлаб берилишини таъминласин.


4. 2023/2024 ўқув йилига қадар академик лицейларнинг битирувчиларига берилган қоғоз шаклидаги диплом йўқотилган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта ва ўрта махсус таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон қарорида белгиланган давлат намунасидаги дипломнинг дубликати берилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 15 декабрдаги

666-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўрта махсус таълим тўғрисидаги дипломнинг

давлат намунаси ва тавсифи

Академик лицей дипломи

НАМУНАСИ

         

Ташқи кўриниши












AKADEMIK LITSEY

DIPLOMI






         

       

Дипломнинг ички чап томони:


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

AKADEMIK LITSEY

DIPLOMI


LN 00000000

       


         


(ta`lim muassasasining nomi)

            

Davlat attestatsiya komissiyasining

20___-yil ___-________dagi qaroriga binoan

          


(bitiruvchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

            


         


yo`nalishi

(yo`nalish nomi)


        

bo`yicha tamomladi.

         

       

Direktor: ___________________________

M.O`




             

Ro`yxatga olish raqami:



(tartib raqami)

         


(berilgan joy va sana)

            

           

Дипломнинг ички ўнг томони:


ТНЕ REPUBLIC ОҒ UZBEKISTAN

DIPLOMA

ОҒ ACADEMIC LYCEUM

         

LN 00000000

        


         


(the name of educational institution)

            

By the decision of the State Attestation Commission

____ ________ 20 ____

        


(graduate`s surname, first name, other name)

           

completed



(field of study)

           


         

          

Direktor: ___________________________

P.S.





Registration N



(serial number)

         


(date and place)

           

           

Академик лицей дипломининг

ТАВСИФИ

           

Академик лицей дипломи муқовасининг томонлари 148x210 мм ўлчамда яхлит қопланган тўқ кўк (аъло даражали диплом қизил-мармар) рангли муқова матбаа материалидан тайёрланади.

Диплом муқова материали - тўқ кўк, "аъло даражали" битирувчилар дипломи қизил-мармар рангдан иборат. Муқова материали бумвинил, тўқ кўк ва қизил-мармар рангдан иборат бўлади. Муқовада матн олтин ранг зарли қоғозда, диаметри 45 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ва "AKADEMIK LITSEY DIPLOMI" номи босма нақш усулида ёзилади.

Диплом бланкасининг ички қисми 290x200 мм ўлчамда, махсус миллий нақш туширилган сув белгили қоғозда, матн қисми қора рангда ва тасвирий элементлари эса кўк рангда офсет босма усулида босилади.

Диплом бланкасининг саҳифалари марказида 70 мм диаметрли ўлчамда бўлган ўзига хос кўринишдаги кўк ранг бўёқда туширилган Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби жойлаштирилади. Унинг атрофи узлуксиз майда чизиқлардан ташкил топган гилёш элементидан иборат бўлади. Диплом бланкасининг асосий фон қисми ингичка чизиқли икки тангир сеткадан иборат бўлади.

"Аъло даражали" дипломнинг ички қисми учун "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI AKADEMIK LITSEY DIPLOMI" ва "TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF ACADEMIC LYCEUM" сўзлари пастига қизил бўёқда лотин ёзувидаги ўзбек тилида "A`LO DARAJALI" ва инглиз тилида "WITН НONOUR`S" сўзлари ёзилади.


Диплом бланкасининг ички қисми ҳимоя элементлари қуйидагича:

Қоғоз тавсифи:

қоғоз - 100 фоиз пахта, қалинлиги 120 ± 5г/м2, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нур ва миллий нақш кўринишидаги сув белгиси мавжуд;

қоғоз сиртида тартибсиз киприк шаклидаги узунлиги 2,5 - 3 мм бўлган қизил ва яшил рангли толалар жойлашган ҳамда ультрабинафша нур остида кўринадиган сариқ ва кўк рангли толалар мавжуд;


Босма тавсифи:

икки хил усулдаги чоп этишдан фойдаланиш: асосий қисм учун офсет босма усули, рақамларни чоп этиш учун юқори босма усули;

босма жараёнда кимёвий барқарор матбаа бўёқларидан фойдаланилади;

диплом бланкасининг чап томонида ўзгарувчан рангда OVI бўёғи ишлатилган очиқ китоб тасвири туширилади;

ички варақнинг асосий фони кўк ранг, ингичка чизиқли икки тангир сеткадан иборат, нусха кўчирилмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади;

диплом бланкасининг икки томони марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг диаметри 40 мм бўлган кўринмайдиган тасвири туширилади ва у ультрабинафша нур остида кўринади;

кичик матн, бир неча бор катталаштирилгандагина кўринадиган диплом саҳифасининг матн чизиқларида ва Давлат гербининг атрофида жойлаштирилган, такрорланувчи "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI" микроматнли сўз бирикмаси мавжуд бўлади;

серияси "L" ва рақами саккиз хонали сонда икки тарафда бир хил берилади. Рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нур остида яшил рангда ёруғлик сочади.

       

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 15 декабрдаги

666-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўрта махсус таълим тўғрисидаги дипломга

илованинг давлат намунаси

         

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI

REPUBLIC OF UZBEKISTAN

1. DIPLOM SOHIBI HAQIDA MA`LUMOTLAR /

INFORMATION ABOUT THE DIPLOMA НOLDER

      

1.1. Familiyasi / Surname


1.2. Ismi, otasining ismi / First name, other name


1.3. Tug`ilgan sana / Date of birth


      

LN _____________________

2. MALAKASI HAQIDA MA`LUMOTLAR /

QUALIFICATION


DIPLOMGA ILOVA /

DEPLOMA SUPPLEMENT



(diplomsiz ilova haqiqiy hisoblanmaydi /

without diploma the attachment is invalid)

2.1. Yo`nalish nomi / Field of study




Davlat attestatsiya komissiyasining qarori / Decision of the State Attestation Commission




2.2. Ta`lim muassasasining nomi / The name of educational institution




2.3. Ta`lim (imtihon) til(lar)i / Language (s) of education (examination)



             


familiyasi, ismi, otasining ismi / full name

             

3. Ta`lim dasturini o`zlashtirish natijalari haqida ma`lumotlar / Obtained programme details and grades

           

T/r

Fan (modul)ning nomi / Course title

Soatlarning umumiy

miqdori / Total hours

in the curriculum

         

Baholash (ball, reyting,

baho) / Grade (score,

rating, mark)

         

1.




2.




3.




4.




5.




6.




7.




8.




9.




10.




11.




12.




13.




14.




15.




16.




17.




18.




19.




20.




21.




22.




23.




24.




25.




26.




27.




28.




29.




30.








Davlat attestatsiyalari / The state attestations

         



1.




2.




3.




4.




5.




6.




         

4. QO`SHIMCHA MA`LUMOTLAR / ADDITIONALINFORMATION




IMZO VA MUHR / SIGNATURE AND SEAL



Direktor / Director



Direktor o`rinbosari / Deputy Director



Ro`yxat raqami / Registration number ___________________________________________



Berilgan vaqti / Date of issue __________________________________________________


         

          




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 15 декабрдаги

666-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

        

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейлар битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 22 февралдаги 154-сон қарорида:


а) 3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Умумий ўрта таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари учун бериладиган олтин ва кумуш медалларнинг тавсифи 2-иловага, академик лицейларнинг иқтидорли битирувчилари учун бериладиган олтин ва кумуш медалларнинг тавсифи 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Марказий банк ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буюртмаларига мувофиқ ҳар йили умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларига бериладиган олтин ва кумуш медаллар белгиланган тартибда тайёрланишини таъминласин";


б) 5-банддаги "Молия вазирлиги 2019 йилдан бошлаб" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили" сўзлари билан алмаштирилсин.


в) 1-иловада:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Битирувчилар олтин ва кумуш медаллар билан белгиланган тартибда давлат аккредитациясидан ўтган давлат ва нодавлат умумтаълим муассасалари, академик лицейлар (кейинги ўринларда таълим муассасаси деб аталади) томонидан иловага мувофиқ схема бўйича тақдирланади.

Битирувчиларга бўйсунувидан қатъи назар, умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома бериладиган таълим муассасаларида олтин ва кумуш медаллар бериш жараёни - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, шунингдек, бўйсунувидан қатъи назар, битирувчиларига ўрта махсус таълим тўғрисида диплом бериладиган таълим муассасаларида олтин ва кумуш медаллар бериш жараёни - Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади";


9 - 16-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Педагогик кенгашнинг битирувчиларни олтин ёки кумуш медаллар билан тақдирлаш тўғрисидаги қарори нусхаси ҳар йили 17 июнга қадар таълим муассасаси жойлашган ҳудуд бўйича тегишли туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимига тақдим этилади.

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳар йили 20 июнга қадар тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига олтин ва кумуш медаль билан тақдирланган битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари олтин ва кумуш медаль билан тақдирланган битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштиради ҳамда ҳар йили 25 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этади.

Битирувчиларига ўрта махсус таълим тўғрисида диплом бериладиган бошқа вазирликлар ва идоралар тизимидаги таълим муассасалари олтин ва кумуш медаль билан тақдирланган битирувчилар тўғрисидаги маълумотларни ҳар йили 25 июнга қадар белгиланган тартибда идоравий мансублиги бўйича тегишли вазирликлар ва идораларга тақдим этади.

10. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, тизимида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар ҳар йили 30 июнга қадар ўзининг расмий веб-сайтида олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган битирувчилар ҳақидаги маълумотларни жойлаштиради.

11. Таълим муассасалари ушбу Низомнинг 3 ва 4-бандларида белгиланган талаблар асосида тегишли ўқув йилининг 15 ноябрига қадар олтин ва кумуш медалларга буюртмани туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига тақдим этади.

12. Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари тегишли ўқув йилининг 25 ноябрига қадар буюртмаларни умумлаштириб, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига тақдим этади.

13. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари олтин ва кумуш медалларга буюртмани умумлаштириб, тегишли ўқув йилининг 1 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдим этади.

Битирувчиларига ўрта махсус таълим тўғрисида диплом бериладиган бошқа вазирликлар ва идоралар тизимидаги таълим муассасалари белгиланган тартибда олтин ва кумуш медалларга буюртмани ҳар ўқув йилининг 1 декабрига қадар белгиланган тартибда идоравий мансублиги бўйича тегишли вазирликлар ва идораларга юборади. Вазирлик ва идоралар буюртмаларни умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этади.

14. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги буюртмаларни умумлаштириб, тегишли ўқув йилининг 15 декабрига қадар Марказий банк ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат унитар корхонасига буюртма беради.

15. Марказий банк ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг буюртмаси асосида олтин ва кумуш медалларни тегишли ўқув йилининг 1 майига қадар тайёрлайди.

16. Олтин ва кумуш медаллар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг "Таъминот ва логистика хизмати" давлат унитар корхонаси томонидан тегишли ўқув йилининг 1 июнига қадар топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига етказилади.

Олтин ва кумуш медаллар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан тегишли ўқув йилининг 5 июнига қадар топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари орқали тегишли ўқув йилининг 8 июнига қадар топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида таълим муассасаларига етказилади.

Тизимида битирувчиларига ўрта махсус таълим тўғрисида диплом бериладиган таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар олтин ва кумуш медалларни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан қабул қилиб, топшириш-қабул қилиш далолатномалари асосида тегишли ўқув йилининг 5 июнига қадар таълим муассасаларига етказади";


18 - 20-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Олтин ва кумуш медаллар турли сабабларга кўра ортиб қолган тақдирда тегишли ўқув йилининг 15 июнига қадар топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида таълим муассасаси директори томонидан туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўринбосарига, туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўринбосари томонидан тегишли ўқув йилининг 18 июнига қадар топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларининг масъул ходимига топширилади.

19. Ортиб қолган олтин ва кумуш медаллар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан тегишли ўқув йилининг 30 июнига қадар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига қайтарилади.

Ўрта махсус таълим тўғрисида диплом бериладиган таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирликлар ва идоралар тизимидаги таълим муассасаларида ортиб қолган олтин ва кумуш медалларни 30 июнга қадар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этади.

20. Ортиб қолган олтин ва кумуш медаллар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида захира сифатида сақланади";


иловада:

"Ижрочилар" устунидаги "халқ таълими", "Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими" ҳамда "Халқ таълими" сўзлари тегишлича "мактабгача ва мактаб таълими", "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими" ҳамда "Мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунидаги "Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими" ҳамда "Халқ таълими" сўзлари тегишлича "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими" ҳамда "Мактабгача ва мактаб таълими" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 2-илованинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Медалларнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг логотипи тасвирланган. Медалнинг орқа томони чап пастки қисмидан бошлаб, айлана бўйлаб бош ҳарфлар билан "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI MAKTABGACHA VA MAKTAB TA`LIMI VAZIRLIGI" деган ёзув жойлашган. Ҳарфларнинг ўлчами 2 миллиметр";


д) қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин:



"Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 22 февралдаги

154-сон қарорига

3-ИЛОВА



Академик лицейларнинг иқтидорли битирувчилари

учун бериладиган олтин ва кумуш медалларнинг

ТАВСИФИ


Битирувчиларга бериладиган олтин ва кумуш медалларнинг диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, металл қотишмасидан тайёрланган, доира бўртма шаклда. Олтин медаль олтинсимон рангли, кумуш медаль кумушсимон рангли бўлади.

Олтин ва кумуш медалларнинг ўрта қисмида доиранинг марказида, кўтарилаётган қуёш нурлари фонида бўртма китоб тасвирланган, унинг умумий баландлиги 11 миллиметр, эни 21 миллиметр, пастки чап томондан ўнг томонга қараб устки қисмига қадар ниҳол тасвирланган. Юқоридаги белгилар диаметри 30 миллиметр бўлган доира шаклидаги бўртма гардиш билан ўралган. Медалнинг чап пастки қисмидан бошлаб, айлана бўйлаб бош ҳарфлар билан "O`QISHDAGI MUVAFFAQIYATLARI VA NAMUNALI XULQI UCHUN" деган ёзув жойлашган. Ҳарфларнинг ўлчами 2 миллиметр.

Медалларнинг орқа томонида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг логотипи тасвирланган. Медалнинг орқа томони чап пастки қисмидан бошлаб, айлана бўйлаб бош ҳарфлар билан "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TA`LIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI" деган ёзув жойлашган. Ҳарфларнинг ўлчами 2 миллиметр.

Тасвирлар ва ёзувлар қабариқ.

Медаллар илгакчалар ва ҳалқача ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклидаги қадағичга уланган. Қадағичнинг бўйи - 17 миллиметр, эни - 26 миллиметр. Қадағичда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган.

Қадағичнинг орқа томонига медалларни кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардияси тизимидаги ҳарбий академик лицейларнинг битирувчиларига бериладиган медалларнинг орқа томонида тегишли вазирлик ва идораларнинг логотиплари тасвирланади ҳамда орқа томони чап пастки қисмидан бошлаб, айлана бўйлаб бош ҳарфлар билан тегишли вазирлик ва идоранинг номи туширилган ёзув жойлаштирилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарори билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомда:


а) V бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"V. Профессионал таълим муассасаларида меҳнатни

нормалаштиришни ташкил этиш";


б) 15-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари" сўзлари "Профессионал таълим муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Профессионал таълим муассасаларининг ўқитувчилари учун намунавий йиллик иш режаси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг йиллик иш режаси 40 соатлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади ҳамда ўқув юкламасининг назарий ва амалий компонентлари, ишлаб чиқариш таълимини, тарбиявий ишларни амалга ошириш учун материаллар қисмини тайёрлаш бўйича тақсимлаб чиқилади. Ишлаб чиқариш таълими усталарининг иш вақти нормативлари Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан келишган ҳолда, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади";


в) 16-банднинг биринчи хатбошисидаги "ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси" сўзлари "профессионал таълим муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Шахсий йиллик иш режаларини ишлаб чиқишда профессионал таълим муассасаси раҳбарияти ўқитувчининг ўқув юкламаси соатлари ҳажмини умумий белгиланган нормативларга нисбатан камайтириши ёки кўпайтириши мумкин. Бунда ўқув юкламасининг белгиланган нормативларига тузатиш киритиш ҳажми Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий режадагига нисбатан камайтириш ёки кўпайтириш томонга 30 фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас";


д) 18-банддаги "ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида" сўзлари "профессионал таълим муассасаларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Профессионал таълим муассасасининг ҳар бир ўқитувчиси ва ишлаб чиқариш таълими устаси йиллик иш режаси бажарилиши тўғрисида педагогик кенгашда ёки профессионал таълим муассасасининг бошқа коллегиал органи мажлисида ҳар йили камида бир марта ҳисобот беради".

       

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 18 декабрь


















































































Время: 0.0082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск