ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ижтимоий хизмат кўрсатиш. Хайрия фаолияти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2023 й. 705-сон "Аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2023 й.

N 705



АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ОЛИШ

ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА ДАВЛАТ

ИЖТИМОИЙ ЁРДАМИ ВА ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ

ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек, давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-319-сон қарорига мувофиқ 28 та туман (шаҳар)да, эксперимент тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар кўрсатадиган ижтимоий хизматлар ҳамда ёрдамларнинг янги тизими йўлга қўйилди.

Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 14 октябрдаги 539-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни жадаллаштириш, уларга ижтимоий хизмат ва ёрдамларни қулай ва осон шаклларда кўрсатиш кўламини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

давлат ижтимоий ёрдами ва хизматлари кўрсатишни "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар томонидан амалга ошириш;

туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари томонидан иш ўринларини ташкил этишга доир давлат буюртмасини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига тақдим этишдан олдин ушбу буюртмаларни "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари билан мажбурий тартибда келишиш;

"Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари директорларининг қарорига асосан муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни Агентлик ҳузуридаги уй-жой фондига эга бўлган муассасаларга олти ой муддатгача вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш;

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, даволаш муассасасининг хулосасига кўра ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш ва қайд этишни ижтимоий ходимлар томонидан амалга ошириш.


2. Ички ишлар вазирлиги Агентлик билан биргаликда икки ҳафта муддатда "Манзил" автоматлаштирилган ахборот тизимини "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимига интеграция қилинишини таъминласин.


3. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Агентлик Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларига жойлаштириш учун тегишли ахборот тизимлари интеграция қилинишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 декабрдаги

705-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Келгуси йил учун захирага қўйиладиган иш ўринларининг умумий сони тўғрисида ташкилотлардан олинган маълумотлар асосида туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар тоифалари учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисидаги таклифлар шакллантирилади ва уни туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари билан мажбурий тартибда келишган ҳолда ҳар йили 1 сентябрдан кечикмай туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган ташкилотлар бўйича тегишли қарор қабул қилиш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларига киритилади";


б) 24-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказлари туман (шаҳар) ишчи комиссиялари ҳамда туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларига:";


в) Низомга 1-илованинг "3-босқич" позицияси "Тадбирлар" устунининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича таклифларни шакллантиради ва уни туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари билан мажбурий тартибда келишади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:


а) 4-банднинг "д" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат мактабгача таълим ташкилотларига навбатга қўйилмаган ҳолда, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан ёки бевосита қонуний вакиллари орқали тегишли ташкилотга мурожаат этган ҳолда жойлаштирилади";


б) қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Тазйиқ ва зўравонлиқцан жабр кўрган шахслар ҳамда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига киритилган кам таъминланган оилаларнинг болалари "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан ҳам мактабгача ва мактаб таълими бўлимларига талабнома киритиш орқали имтиёзли навбатга кўйилади";


в) 18-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган шахсларнинг болалари;

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига киритилган кам таъминланган оилаларнинг болалари;";

бешинчи-ўн тўртинчи хатбошилар тегишлича еттинчи-ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 309-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низомда:


а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакили ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, шунингдек, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда ижтимоий ходимлари реабилитация марказига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга";


б) қуйидаги мазмундаги 15-1-банд билан тўлдирилсин:

"15-1. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни реабилитация қилиш марказларида алоҳида вақтинчалик бошпаналар (шелтерлар)га жойлаштириш "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари директорлари қарорлари асосида амалга оширилади";


в) 79-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"реабилитация марказига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакили ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, шунингдек, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ходимларининг монеликсиз киришини ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш;".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар тўғрисидаги маълумотлар "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ушбу Низомга 7-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома тўлдирилиб, "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали МваФРБга юборилади.

Бунда МваФРБ вақтинча рўйхатдан ўтказиш бўйича келиб тушган қарор юзасидан бир иш куни ичида ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ фуқарони вақтинча турар жойга рўйхатга қўйиш тўғрисидаги QR-код билан ҳимояланган қайд варағини "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларига тақдим этади".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1049-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар тўғрисидаги маълумотлар "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома тўлдирилиб, "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали МваФРБга юборилади.

Бунда МваФРБ вақтинча рўйхатдан ўтказиш бўйича келиб тушган қарор юзасидан бир иш куни ичида ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ фуқарони вақтинча турар жойга рўйхатга қўйиш тўғрисидаги QR-код билан ҳимояланган қайд варағини "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларига тақдим этади".


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 мартдаги 143-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар, тергов ҳибсхоналари ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахслар, шунингдек, махсус қабулхоналарда маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган шахсларни озиқ-овқат билан таъминлаш меъёрларининг 3-меъёр изоҳ қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу меъёр билан реабилитация марказларида сақланаётган, шу жумладан, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари директорлари қарорларига асосан жойлаштирилган муайян яшаш жойига эга бўлмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар, апелляция шикоятларининг кўриб чиқилишини ва суд ҳукмининг қонуний кучга киришини кутаётган шахслар таъминланади".


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сон қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 26-бандидаги "инклюзив таълим синфлари ва" сўзлари "инклюзив таълим синфлари ёки" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 июндаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат умумий ўрта таълим муассасаларига қабул қилиш ҳамда ўқувчиларни бир умумий ўрта таълим муассасасидан бошқасига ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. "Инсон" ижтимоий хизматлар марказининг талабномасига асосан Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази ва унинг ҳудудий бўлимларига жойлаштирилган аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари энг яқин ҳудуддаги умумий ўрта таълим муассасаларига жойлаштирилади".


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 61-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, даволаш муассасасининг хулосасига кўра ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаларини расмийлаштириш ижтимоий ходимлар томонидан бир йилда бир маротаба амалга оширилади. Ўрганиш натижаси бўйича маълумотлар "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали юритилади. Бунда "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимидаги қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатлари тўғрисидаги электрон маълумотлар қараб турган шахсга пенсия тайинлашда иш стажига киритиш учун асос ҳисобланади";


б) 187-бандда:

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи-йигирманчи хатбошилар тегишлича еттинчи-ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низомнинг 4-банди "в" - "д" кичик бандларида назарда тутилган нафақалар давлат хизматлари марказлари, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидаги (кейинги ўринларда - Марказ) ижтимоий ходимлар гуруҳлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали мурожаат қилиш натижасида ваколатли орган ахборот тизими томонидан инсон омилисиз автоматик тарзда тайинланади";


б) 8-банддаги "давлат хизматлари марказига" сўзларидан кейин "ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига" сўзлари билан тўлдирилсин;


в) 21-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақалар давлат хизматлари марказлари, Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги томонидан ваколатли органнинг "Пенсия" ахборот тизимига юборилган электрон маълумотлар асосида тайинланади";


г) 41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"41. Ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик ва ёшга доир нафақасини олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахс (бола) ёки унинг қонуний вакили (кейинги ўринларда - мурожаат қилувчи) нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан сўнг давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказларига ўзи келиб, Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади";


д) 42-банддаги "давлат хизматлари маркази" сўзларидан кейин "ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари" сўзлари билан тўлдирилсин;


е) 46-банддаги "давлат хизматлари маркази" сўзларидан кейин "ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари" сўзлари билан тўлдирилсин;


ж) 48-банддаги "давлат хизматлари марказига" сўзлари "давлат хизматлари марказига ёки Марказга" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 49-банддаги "Давлат хизматлари маркази" сўзларидан кейин "ёки Марказ" сўзлари билан тўлдирилсин;


и) 55-банддаги "Давлат хизматлари маркази" сўзларидан кейин "ёки Марказ" сўзлари билан тўлдирилсин;


к) 57-банддаги "давлат хизматлари марказига" сўзларидан кейин "Марказга" сўзи билан тўлдирилсин;


л) 77-банднинг иккинчи хатбошисидаги "давлат хизматлари марказига" сўзларидан кейин "Марказга" сўзи билан тўлдирилсин;


м) 7-иловада:

"1-босқич" позицияси "Механизм" устунининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Нафақа тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига келиб мурожаат қилади";

"2-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "Давлат хизматлари маркази" сўзларидан кейин "ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари" сўзлари билан тўлдирилсин;

"4-босқич" позицияси "Механизм" устунининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Нафақа тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани хакидаги маълумотларни Давлат хизматлари маркази ёки Марказга юборади";

"5-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "Давлат хизматлари маркази" сўзларидан кейин "ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари" сўзлари билан тўлдирилсин;


н) Низомга 8-иловада:

"l-босқич" позицияси "Механизм" устунининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Нафақа тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига келиб мурожаат қилади";

"2-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "Давлат хизматлари маркази" сўзларидан кейин "ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари" сўзлари билан тўлдирилсин;

"4-босқич" позицияси "Механизм" устунининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Нафақа тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматлари маркази ёки Марказга юборади";

"5-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "Давлат хизматлари маркази" сўзларидан кейин "ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари" сўзлари билан тўлдирилсин;


о) 9-иловада:

"l-босқич" позицияси "Механизм" устунининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Нафақа тайинлаш юзасидан Давлат хизматлари маркази ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳларига келиб мурожаат қилади";

"2-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "Давлат хизматлари маркази" сўзларидан кейин "ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари" сўзлари билан тўлдирилсин;

"4-боскич" позицияси "Механизм" устунининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Нафақа тайинлангани ёки тайинлаш рад этилгани ҳақидаги маълумотларни Давлат хизматлари маркази ёки Марказга юборади";

"5-босқич" позицияси "Субъектлар" устунидаги "Давлат хизматлари маркази" сўзларидан кейин "ёки Марказларнинг ижтимоий ходимлар гуруҳлари" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 декабрь




































Время: 0.2226
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск