ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.11.2023 й. 31-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг жиноят ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2023 й.

N 31



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ ЖИНОЯТ

ИШЛАРИ БЎЙИЧА АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан, шунингдек, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини бир хилда қўллаш мақсадида "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 22-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қуйидаги қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1. "Қонунга хилоф равишда қуролга эгалик қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида" 1996 йил 27 февралдаги 3-сонли қарори:


1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Судларнинг эътибори ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш, уларга қонунга хилоф равишда эгалик қилиш, шунингдек, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни бепарволик билан сақлаш тўғрисидаги ишларни кўришда йўл қўйилаётган камчиликларга қаратилсин ва бу жиноятлар жамият хавфсизлигига, фуқароларнинг эркинлиги, ҳаёти ва соғлиғига жиддий таҳдид солиши кўрсатиб ўтилсин";


2-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қурол муомаласи - қуролни ва унинг ўқ-дориларини, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, реализация қилиш, олиш, ҳисобга олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш, улардан фойдаланиш, уларни олиб қўйиш, йўқ қилиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш тушунилмоғи лозим";

иккинчи хатбоши тегишинча учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Бундай ишларни тергов қилиш ва судда кўриш чоғида ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини олиш, тайёрлаш манбаларини аниқлаш лозим. Ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмалари сақланаётган объектларни қўриқлашда мансаб совуққонлигига йўл қўйилганлик ҳоллари ёхуд ўқотар қурол ёки унга ўқ-дорилар тайёрланган асбоб-ускуналардан фойдаланиш устидан тегишли назоратнинг бўлмаганлиги аниқланган тақдирда судлар хусусий ажрим чиқариш йўли билан ўзларининг муносабатларини билдиришлари, зарур ҳолларда эса, жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хабар қилишлари шарт. Ички ишлар органлари, Миллий гвардия ҳудудий бошқармалари фаолиятида аҳоли қўлида қонунга хилоф равишда сақланаётган ўқотар қуролларни олиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш борасида йўл қўйилаётган камчиликлар ҳам судларнинг эътиборидан четда қолмаслиги лозим";


6-банди:

биринчи хатбошисидагиқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини" деган сўзлар "Ўқотар қурол, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидагиқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини" деган сўзлар "Ўқотар қурол, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7-банди:

биринчи хатбошисидагиқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини" деган сўзлар "ўқотар қурол, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидагиқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини" деган сўзлар "Ўқотар қурол, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидагиқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари" деган сўзлар "Ўқотар қурол, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўладиган ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини тайёрлаш деганда, уларни ясаш ёки шикаст етказиш хусусиятларини тиклаш, шунингдек, қандайдир ашё (масалан, ракетница, старт ва қурилиш пистолетлари)ни қайта ишлаш натижасида уларни ўқотар қурол хусусиятига келтириш тушунилиши лозим. Ашёга шикаст етказиш хусусиятларини беришга қаратилган ҳаракатлар айбдорга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, охиригача етказилмаган бўлса, ўқотар қурол, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда тайёрлашга суиқасд қилиш тариқасида квалификация қилинмоғи лозим.

Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини олиш деб уларни сотиб олишни, бошқа нарсаларга алмаштириб олишни, қарзга ёки ҳадяга, қарзи эвазига олишни ва ҳоказоларни ҳисобламоқ керак.

Сақлаш деганда, ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини тегишли рухсатномасиз айбдорнинг эгалигида: ёнида, бинода, хуфия жойларда, транспорт воситаларида ва бошқа ерларда сақлаш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай қасддан қилинган ҳаракатлар тушунилмоғи лозим.

Фуқаровий, хизмат қуролини, мукофот тарзида берилган, коллекциялаш, кўргазмага қўйиш учун мўлжалланган қуролни ва унинг ўқ-дориларини шахс томонидан тегишли рухсатнома бўлган ҳолда, аммо бу рухсатноманинг муддати ўтган, ҳисобга қўйиш қоидалари бузилган вазиятда сақланаётган бўлса, айбдор Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 221-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиши керак.

Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини ўтказиш деганда, уларни ҳар хил усулларда тарқатиш (сотиш, ўзгага бериш, ҳадя этиш, қарзи эвазига бериш, қарзга бериш ва ш.к.)ни тушуниш лозим.

Қайд этилган ашёлар ўтказиш мақсадида қонунга хилоф равишда сақланган, ташилган, олинган бўлса, бундай ҳаракатлар жиноятга суиқасд қилиш тариқасида Жиноят кодексининг 25 ва 248-моддалари билан квалификация қилиниши керак.

Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини олиб юриш деганда, айбдорнинг қайд этилган ашёларнинг эгаси эканлиги ва бу ашёларнинг унинг ёнида бўлиши тушунилиши лозим. Бунда ушбу ашёлар бевосита унинг ёнида ёки масалан, чемоданида, автомашинасида ва ҳоказоларда бўлишининг аҳамияти йўқ";


9-бандидагиқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини" деган сўзлар "Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10-бандидагиқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари" деган сўзлар "Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Айбдорнинг эгалигида бўлган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, шунингдек, пневматик қуролни, тиғли совуқ қуролни (ов пичоқлари, ов ханжарчалари ва ханжарлар, рапиралар, шпагалар ва қиличларни), улоқтириш қуролини (камонлар, арбалетлар ва найзаларни), сигнал берувчи қуролни сақлаш, олиб юриш, ташиш қоидаларини бузиш одам ўлишига ёхуд бошқа оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, Жиноят кодексининг 249-моддаси билан қамраб олинади ва Жиноят кодексининг бошқа моддалари билан қушимча квалификация қилиш талаб этилмайди";


13-банди:

биринчи хатбошисидаги "қурол ва ўқ-дориларни" деган сўзлар "ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "қурол ва ўқ-дориларни" деган сўзлар "ўқотар қурол, ўқ-дорилар, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, портловчи моддалар, портлатиш воситалари ёки портлатиш қурилмаларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. "Иқтисодиёт соҳасидаги жиноий ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар тўғрисида" 1998 йил 17 апрелдаги 11-сонли қарори:


2-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига мувофиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 54-моддасига мувофиқ" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддасига мувофиқ" деган сўзлар билан, "шундай ҳаракатлар учун қўлланилган маъмурий жазо ижроси тугаган кундан эътиборан (маъмурий жазо ижро этилмаган ҳолларда эса - уни ижро этиш муддати тугаган кундан эътиборан), бир йил давомида содир этилган бўлса," деган сўзлар "шундай ҳаракатлар содир этганлик учун маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида такроран содир этилган бўлса," деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10-бандининг биринчи хатбошисидаги "банкнинг тақдим қилувчига пул бериладиган-жамғарма дафтарчаси," деган сўзлар "коносамент," деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида" 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли қарори:


8-бандининг иккинчи хатбошисидаги "қўлланилган маъмурий жазони ижро этиш тугагандан кейин бир йил давомида содир этилса," деган сўзлар "маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида такроран содир этилган бўлса," деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида" 2002 йил 25 октябрдаги 27-сонли қарори:


4-банди:

иккинчи хатбошисидаги "жабрланувчи (фуқаровий даъвогар)га" деган сўзлар "жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёки унинг қонуний вакилига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги "жабрланувчи (фуқаровий даъвогар)" деган сўзлардан кейин "ёки унинг қонуний вакили" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


8-банди учинчи хатбошисидаги "жабрланувчи (фуқаровий даъвогар)нинг" деган сўзлар "жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёки унинг қонуний вакилининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2004 йил 24 сентябрдаги 13-сонли қарори:


18-бандидаги "трансплантант олиш" деган сўзлар "инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида" 2006 йил 3 февралдаги 1-сонли қарори:


7-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Айбни бўйнига олиб келиш" деган сўзлар "Айбни бўйнига олиш тўғрисидаги арз" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


11-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мазкур банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган қоида: ўта хавфли рецидивистларга, уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма аъзоларига нисбатан; тинчлик ва хавфсизликка қарши тамом бўлмаган жиноятларга; жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш билан; ўн саккиз ёшга тўлмаган жабрланувчининг номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан; ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан; вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек, уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёхуд вояга етмаган шахсни порнографик хусусиятга эга ҳаракатларнинг ижрочиси сифатида жалб этиш билан; вояга етмаган шахсни жалб этган ҳолда қўшмачилик қилиш, фоҳишахоналарни ташкил этиш ёки сақлаш билан; ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа турдаги оммавий қирғин қуролини, бундай қурол яратишда фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган материалларни ҳамда ускуналарни, радиоактив материалларни контрабанда қилиш билан боғлиқ бўлган жиноятлар учун жазо тайинлашда қўлланилмайди";


17-2-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "меҳнатга қобилиятсиз (белгиланган тартибда биринчи, иккинчи гуруҳ ногирони деб топилган) шахсларга" деган сўзлар "биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19-бандидаги биринчи хатбошисининг учинчи кичик хатбошисидаги "меҳнатга қобилиятсиз (белгиланган тартибда биринчи, иккинчи гуруҳ ногирони деб топилган) шахсларга;" деган сўзлар "меҳнатга қобилиятсиз шахслар (ўзига нисбатан ногиронлик белгиланган шахслар)га" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


49-банди биринчи хатбошисининг иккинчи кичик хатбошисидаги "(масалан, ЖК 228, 248, 273-моддалари);" деган сўзлар "(масалан, ЖК 126-1, 228, 248, 273-моддалари);" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида" 2007 йил 14 ноябрдаги 16-сонли қарори:


1-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19, 25-моддаларида" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27-моддасида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Суд ҳужжатларини бажаришдан бўйин товлаш ва уларнинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш учун жиноий жавобгарликка доир қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2009 йил 10 апрелдаги 7-сонли қарори:


Пленум қарорининг сарлавҳаси "Суд ҳужжатларини бажаришдан бўйин товлаш ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашганлик учун жиноий жавобгарликка доир қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" деб ўзгартирилсин;


преамбулада "ва уларнинг ижро этилишига тўсқинлик қилиш" деган сўзлар "ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 138-моддасига мувофиқ суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир.

Суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш ёки суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига тўсқинлик қилиш одил судлов обрўсига путур, давлат ва жамоат манфаатларига зарар етказади, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари тикланишига қаратилган фаолиятга салбий таъсир кўрсатади.

Шу муносабат билан Жиноят кодекси (бундан буён - ЖК) суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш ёки суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этилишига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ қатор жиноятлар, қайсики вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш (ЖК 122-моддаси), ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш (ЖК 123-моддаси), меҳнат қилиш ҳуқуқини бузиш (ЖК 148-моддаси биринчи қисми), суд ҳужжатини ижро этмаслик (ЖК 232-моддаси), суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш (ЖК 232-1-моддаси), банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш (ЖК 233-моддаси) учун жиноий жавобгарликни назарда тутади";


2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Жиноят кодекси 232, 232-1-моддаларида диспозициясида назарда тутилган суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари деганда, қонуний кучга кирган - фуқаролик ишлари бўйича судларнинг, иқтисодий ва маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари ва қарорлари;

жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукмлари, ажримлари ва қарорларининг мулкий ундиришга оид қисми, шунингдек, жарима тариқасидаги жазони назарда тутувчи ҳукмлари, ажримлари ва қарорлари;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд қарорларининг мулкий ундиришга оид қисми;

алиментлар тўлаш тўғрисидаги нотариал тарзда тасдиқланган келишувлар;

нотариусларнинг ижро хатлари;

меҳнат низолари комиссияларининг қарорлари;

маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органлар (мансабдор шахслар) чиқарган қарорлар;

ҳакамлик судининг қарорлари;

Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ёки халқаро шартномасида назарда тутилган ҳолларда чет эл судлари ва арбитражларининг қарорлари;

ўзбошимчалик билан турар жойни эгаллаб олган ёки авария ҳолатида деб топилган уйларда яшаётган шахсларни маъмурий тартибда кўчириш тўғрисидаги прокурорларнинг қарорлари;

давлат ижрочиларининг қонунда назарда тутилган ҳоллардаги қарорлари;

қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда бошқа органларнинг ҳужжатлари тушунилади";


3-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Суриштирув, тергов органлари ва судлар эътибори шунга қаратилсинки, ЖК 232-моддаси биринчи қисми диспозициясида назарда тутилган муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаш учун жиноий жавобгарлик номулкий хусусиятга эга бўлган суд ҳужжатини, яъни муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ҳужжатни бажаришдан бўйин товлаганда вужудга келади. Мулкий хусусиятга эга бўлган суд ҳужжатини, яъни пул маблағларини ёки мол-мулкни ундириш тўғрисидаги ҳужжатни бажаришдан бўйин товланганда, шахс жиноий жавобгарликка тортилмайди.

Шу билан бирга, жиноят қонуни истисноларни ҳам назарда тутади, қайсики бунда номулкий хусусиятга эга бўлган суд ҳужжатини бажаришдан бўйин товлаганлик жиноий жавобгарликни эмас, балки бошқа оқибатларни вужудга келтиради. Жумладан, ахлоқ тузатиш ишларидан бўйин товлаган маҳкумнинг жавобгарлиги уни жиноий жавобгарликка тортиш йўли билан эмас, балки ахлоқ тузатиш ишларининг ўталмаган муддатини озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштириш орқали таъминланади (ЖК 46-моддаси тўртинчи қисми)";


4-бандининг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ЖК 232-1-моддаси биринчи қисми диспозициясидаги қуйидаги жиноят таркиблари назарда тутилган:

муайян ҳаракатларни содир этиш ёхуд уларни содир этишдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи суд ёки бошқа органлар ҳужжатларини ижро этилишига тўсқинлик қилишни маъмурий жазо қўлланилгандан кейин давом эттириш;

суд ёки бошқа органлар ҳужжатларини ижро этилиши жараёнида давлат ижрочисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказишни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин давом эттириш.

ЖК 232-1-моддаси диспозицияси мазмунига кўра, суд ҳужжати ва бошқа органлар ҳужжатларининг ижро этилишига тўсқинлик қилганлик учун шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун суд ёки бошқа орган ҳужжатининг хусусияти аҳамият касб этмайди.

Шу боис, суд ҳужжати ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этилишига тўсқинлик қилинганлик учун жиноий жавобгарлик ҳужжатнинг мулкий ёки номулкий хусусиятга эга бўлган-бўлмаганлигидан қатъий назар юзага келади.

Шу билан бирга, ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилганлик учун ҳам, давлат ижрочисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказганлик учун ҳам шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун муқаддам унга нисбатан маъмурий жазо чораси қўлланилган бўлиши талаб этилади";


8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашиш деганда, ижро ҳужжатининг ижро этилишига тўсқинлик қилиш ёки давлат ижрочисига турли шаклда қонунга хилоф равишда қасддан таъсир ўтказиш тушунилиб, суд ҳужжатларини ижро этиш органлари мансабдор шахсларининг фаолиятига қаршилик кўрсатишга, шу жумладан, суд ҳужжати талаби бажарилишини қийинлаштиришга ҳамда уни ўз вақтида ва сўзсиз бажариш мумкин бўлмайдиган ҳолатга келтиришга қаратилган қилмиш тушунилади";


9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Суд ҳужжатларини ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига аралашган шахснинг ҳаракатларида бошқа, оғирроқ жиноят белгиси бўлса (масалан, қасддан баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ҳ.к.), айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 232-1-моддаси ва Жиноят кодексининг мазкур жиноят учун жавобгарлик белгиловчи тегишли моддаси мажмуи билан квалификация қилинади";


10-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Суд ҳужжатини ижро этмаслик (ЖК 232-моддаси) учун жиноий жавобгарлик шахс ўн саккиз ёшга тўлганда юзага келади.";


12-бандининг иккинчи хатбошисидаги "унинг" деган сўзлар "суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


13-бандининг биринчи хатбошисидаги:

"ЖК 232-моддасида" деган сўзлар "ЖК 232, 232-1-моддаларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"ёки унинг" деган сўзлар "ёки суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


14-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Қуйидагилар шахсни ЖК 122-моддасига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиш шартлари ҳисобланади:

моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлаш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки суд буйруғи мавжудлиги;

бундай шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун шахсга нисбатан муқаддам маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарор чиқарилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида такроран содир этганлиги (ЖК 122-моддасида назарда тутилган жиноят узоққа чўзилган жиноят бўлиб, содир этиш бошланган вақтдан тугалланган ҳисобланади);

ушбу маблағ жами икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўланмаганлиги.

ЖК 122-моддасининг 1-қисми билан жиноий жавобгарликка тортилган шахс судланганлик ҳолати тугамасдан туриб, икки ойдан ортиқ муддат мобайнида вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товласа, унинг қилмиши ЖК 122-моддаси 2-қисми билан квалификация қилинади.

Бунда шахсни маъмурий жавобгарликка тортилган-тортилмаганлиги аҳамият касб этмайди";


15-банди қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Судлар ҳукм чиқараётганда судланувчидан суд ҳукми билан аниқланган алимент мажбуриятлари бўйича қарздорлиги билан бир қаторда, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлган алимент мажбуриятлари бўйича қарздорлигини ҳам ҳисобга олиб ундиришни белгилашлари шарт";


19-бандидаги "унинг" деган сўзлар "суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


20-бандидаги "Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича суди, жиноят ишлари бўйича вилоят ва унга тенглаштирилган судлар" деган сўзлар "Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Одам савдосига оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2009 йил 24 ноябрдаги 12-сонли қарори:


қуйидаги мазмундаги 14-1-банд билан тўлдирилсин:

"14-1. Судлар одам савдосига оид жиноят ишларини кўришда Ўзбекистон Республикасининг "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни 29-моддасига мувофиқ, жиноят содир этилишида айбдор деб топилган шахслардан одам савдосидан жабрланганларнинг таъминоти ва уларни реабилитация қилиш билан боғлиқ харажатларни аниқлаб, уларни ундириш чораларини кўриши, шунингдек, дастлабки тергов жараёнида етказилган моддий зарарларни қопланиш чоралари таъминланганлигига эътибор қаратишлари лозим".


10. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида" 2015 йил 26 июндаги 10-сонли қарори:


2-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари";" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сонли қарори билан тасдиқланган "Йўл ҳаракати қоидалари";" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судланганлик ҳолати тугалланиши ва олиб ташланишига оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2015 йил 18 сентябрдаги 13-сонли қарори:


4-бандининг иккинчи хатбошисидаги "ҳукм чиқарган суд томонидан" деган сўзлар "маҳкумнинг яшаш жойидаги суд томонидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли қарори:


8-банди биринчи хатбошисидагиқланган шахсга нисбатан фуқаровий даъвони қаноатлантиришни рад этади." деган сўзлар "оқланган шахсга нисбатан фуқаровий даъвони ЖПК 283 - 285-моддалари қоидаларига мувофиқ ҳал этади." деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида" 2020 йил 21 февралдаги 4-сонли қарори:


2-бандидаги ""Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги" деган сўзлардан кейин ""Ахборотлаштириш тўғрисида"ги," деган сўзлар билан тўлдирилсин;


11-бандидаги "фақат Ўзбекистон Республикасининг "Давлат сирларини сақлаш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат сирларини сақлаш тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


25-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси "Судлар тўғрисида"ги Қонунининг 66-моддасига мувофиқ оммавий ахборот воситалари ўз хабарларида муайян иш юзасидан суд муҳокамаси натижаларини олдиндан ўзича ҳал қилиб қўйишга ёки судга қандай шаклда бўлмасин таъсир кўрсатишга ҳақли эмас.".

Ўзбекистон Республикаси

Олий суди раиси

Б. Исламов

Пленум котиби,

Олий суд судьяси

Н. Хакимова

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)















































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск