ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2023 й. 700-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2023 й.

N 700



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА

ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ ШАХСИЙ ТАРКИБИ

ҲАМДА  УЛАРНИНГ  ОИЛА  АЪЗОЛАРИНИ

ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармонига мувофиқ божхона соҳасида бошқарув тизимига оид Ҳукумат қарорларини уйғунлаштириш ва тизимлаштириш, ўз аҳамиятини йўқотган нормаларни бекор қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни:

а) тан жароҳати олганда (етказилганда) ёки ҳалок бўлганда (вафот этганда) бир марталик нафақа тайинлашни, бериладиган бир марталик нафақа миқдорини белгилашни, олинган тан жароҳати бўйича далолатнома расмийлаштиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек, ҳалок бўлган (вафот этган) ходимлари оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

б) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида мол-мулкка етказилган зарарни қоплашни, мол-мулкка етказилган зарарни айбдордан ундириш тартибини белгилашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органи ходими ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

в) тан жароҳати олиш натижасида ногирон бўлиб қолган ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ходимларнинг фарзандларга ўқишга кириш учун тавсиянома беришни, божхона органлари ходимларининг фарзандларига ўқишга кириш учун тавсиянома беришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

г) ходимни хизмат ўташ вақтида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топишни, тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлган (вафот этган) деб тан олинган ходимларга ҳужжатлар йиғмажилдларини юритишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларини хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

д) ижара пул компенсациясини тайинлаш, тўлаш ва тўхтатишни, ижара пул компенсация миқдорини белгилашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 13 мартдаги ПФ-34-сон Фармонига мувофиқ Давлат бюджетидан Божхона қўмитасига ажратилган маблағлар ва бюджетдан ташқари манбалари ҳисобидан ҳалок бўлган ходимлар оила аъзолари учун, уларнинг мурожаатларига асосан қуйидагилар таъминланади:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги санаторий-курорт муассасалари ва болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида йилига бир марта бепул соғломлаштириш;

шифокорларнинг рецептларига асосан 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситаларини (йилига бир марта), тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламаларини олиб бериш ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатларини қоплаш;

оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлганларга шифокорларнинг рецептларига мувофиқ, йилига бир марта дори воситаларининг 50 фоизигача бўлган суммасини компенсация қилиш.

Мазкур бандда белгиланган имтиёз ва кафолатлар 1991 йил 1 январдан 2023 йил 1 майгача Божхона қўмитасининг жанговар (ҳарбий) ҳаракатларда, ноқонуний қуролли тузилмаларни аниқлаш ва йўқ қилишда, фавқулодда ҳолат (вазият) оқибатларини бартараф этишда, давлат чегараларини ҳимоя қилишда, террорчиликка қарши операцияларда, жиноятчиликка қарши курашишда ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ходимларининг оила аъзоларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда судьяларга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 31 октябрдаги 312-сон қарорига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 декабрдаги

700-сон қарорига

6-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Судьяларга, суд

органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси

Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон

Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий

жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ

хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига

имтиёзли  шартларда  уй-жой  сотиб  олишга  узоқ муддатли

ипотека  кредитлари  бериш  тартиби  тўғрисидаги  низомни

ҳамда  судьяларга,  суд  органлари ходимларига, Ўзбекистон

Республикаси   Ҳисоб   палатаси,   прокуратура  органлари,

Ўзбекистон  Республикаси  Бош  прокуратураси ҳузуридаги

Иқтисодий   жиноятларга  қарши  курашиш   департаменти,

давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари

ходимларига  уй-жойларни  ижарага  олганлик  (ижарада

турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"

2012  йил  31  октябрдаги  312-сон  қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарор номидаги "департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик" сўзлари "департаменти ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 1-банднинг учинчи хатбошисидаги "департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати" сўзлари "департаменти ва давлат солиқ хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 1-иловада:


а) 1-банди қуйидаги мазмундаги учинчи - бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган давлат божхона хизмати органлари ходимларининг оила аъзоларидан бири (янги никоҳга кирмаган турмуш ўртоғи ёки қарамоғида бўлган ота-онаси) белгиланган тартибда турар жойга муҳтож деб тан олинганда, улар мазкур Низом талабларига мувофиқ узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда турар жой билан биринчи навбатда таъминланади.

Бунда ушбу кафолат Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 13 мартдаги ПФ-34-сон Фармонига мувофиқ 1991 йил 1 январдан 2023 йил 1 майгача давлат божхона хизмати органларининг жанговар (ҳарбий) ҳаракатларда, ноқонуний қуролли тузилмаларни аниқлаш ва йўқ қилишда, фавқулодда ҳолат (вазият) оқибатларини бартараф этишда, давлат чегараларини ҳимоя қилишда, террорчиликка қарши операцияларда, жиноятчиликка қарши курашишда ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ходимларининг оила аъзоларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Ходимларнинг Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлганлиги ҳолати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади";


б) 7-1-бандидаги "прокуратура" сўзидан кейин "ва давлат божхона хизмати" сўзлари билан тўлдирилсин.


4. 2-иловада:


а) илованинг номидаги "департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати" сўзлари "департаменти ва давлат солиқ хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сон, "Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 июлдаги ПФ-5116-сон, "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон, "Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон фармонларига, шунингдек, "Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 13 ноябрдаги ПҚ-2065-сон, "Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3240-сон қарорларига мувофиқ судьяларга, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд, қуйи судлар аппаратлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти ва унинг ҳудудий бўлимлари (кейинги ўринларда - суд органлари) ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда - прокуратура органлари ходимлари) ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши судьяларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяларига (кейинги ўринларда - судьялар), суд органлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига нисбатан татбиқ этилади";


в) 2-бандда:

биринчи хатбошидаги "ходимларига, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати" сўзлари "ходимларига ва давлат солиқ хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Оила аъзолари уч киши ва ундан ортиқ бўлган тақдирда (судьянинг, суд органлари ходимининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларининг ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг ўзини ҳисобламаган ҳолда) ушбу пул компенсацияси миқдорлари 50 фоизга оширилади. Бунда судьяни тайинлаш (сайлаш), суд органлари ходимини, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларини ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларини тайинлаш жойига келган оила аъзолари: хотини (эри), уларнинг болалари ва ота-оналари, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ ижарага олувчининг оила аъзолари деб эътироф этилган бошқа шахслар ҳисобга олинади";


г) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Судьяга, суд органлари ходимларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимларига, давлат солиқ хизмати органлари ходимларига пул компенсацияси судья тайинланган (сайланган) жойга келгандан, суд органлари ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура органлари ходимлари ва давлат солиқ хизмати органлари ходимлари тайинланган жойга келгандан кейин уй-жой ижарага олинган (ижарада турган) кундан бошлаб белгиланган тартибда расмийлаштирилган уй-жойни ижарага олиш (ижарада туриш) шартномаси асосида тўланади. Судьяга тайинланган (сайланган) жойида, суд органлари ходимига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, прокуратура ходимларига ва давлат солиқ хизмати органлари ходимларига тайинланган жойида хизмат уй-жой майдони берилган тақдирда ёки у уй-жой сотиб олганда, унинг ваколатлари тўхтатилганда ва тугаганда, пул компенсацияси тўлаш тўхтатилади";


д) 4-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


е) 5-банддаги "ходимларига, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати" сўзлари "ходимларига ва давлат солиқ хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 6-бандда:

биринчи хатбошидаги "ходимлари, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати" сўзлари "ходимлари ва давлат солиқ хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "прокуратура, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати" сўзлари "прокуратура ва давлат солиқ хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суд органлари ходимига ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходимига, прокуратура органлари ходимларига ва давлат солиқ хизмати органлари ходимига бола икки ёшга тўлгунгача уни парвариш қилиш учун таътил берилган тақдирда, пул компенсацияси таътилнинг бутун даврига, бироқ суд органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ходими, прокуратура органлари ходимларига ва давлат солиқ хизмати органлари ходими ушбу уй-жойда яшаши шарти билан берилади";


и) 9-банддаги "ходимларининг, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати" сўзлари "ходимларининг ва давлат солиқ хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;


к) 10-банддаги "ходимлари, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати" сўзлари "ходимлари ва давлат солиқ хизмати" сўзлари билан алмаштирилсин;


л) 11-банддаги "палатаси, прокуратура органлари ва божхона хизмати органлари" сўзлари "палатаси ва прокуратура органлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

           

           




Вазирлар Маҳкамасининг

2023 йил 29 декабрдаги

700-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кучайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 24 ноябрдаги 488-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳайъати аъзолари таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2002 йил 15 ноябрдаги 397-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳайъати аъзолари таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2003 йил 20 сентябрдаги 406-сон қарори.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 28 сентябрдаги 450-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳайъати таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2009 йил 19 февралдаги 46-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат божхона хизмати органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 11 апрелдаги 107-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органи ходимининг ёки унинг яқин қариндошларининг мол-мулкига хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 29 апрелдаги 364-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ходимларига, шунингдек, ҳалок бўлган ходимлари оилаларига бир марталик нафақа тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 4 июндаги 459-сон қарори.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 50-банди.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сонли Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 613 ва 637-бандлари.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимларининг фарзандларига давлат олий таълим муассасалари ҳамда олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2022 йил 20 июлдаги 391-сон қарори.

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 декабрь













































































Время: 0.0118
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск