ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2024 й. 17-сон "Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига рақамли хизматлардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.2024 й.

N 17




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА РАҚАМЛИ ХИЗМАТЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР

ЯРАТИШГА ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Мамлакатимизда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига рақамли хизматлардан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш бўйича бўлиб ўтадиган синовларда қатнашиш учун талабгорларга электрон ариза топшириш имконияти яратилди ва давлат намунасидаги сертификатларни электрон шаклда бериш йўлга қўйилди.

Шу билан бирга, умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест синовларида иштирок этишга ариза бериш ва берилган сертификатларнинг электрон шаклини юклаб олиш борасида рақамли хизматларни кўрсатиш имкониятларини янада кенгайтириш, шу жумладан, ушбу хизматларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни йўлга қўйиш зарурати юзага келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, миллий тест синовларида иштирок этишда давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест синовларида иштирок этиш бўйича мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали электрон шаклда қабул қилиш тартибини жорий этиш;

талабгордан давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхасини талаб қилишни бекор қилиш;

умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатни QR-код қўйган ҳолда, ЯИДХП орқали тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида талабгорга юбориш ҳақидаги қоидани белгилаш.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари К.Ҳ. Каримов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 10 январдаги

17-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида" 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарорида:


а) 2-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-1-банд чиқариб ташлансин;


в) 3-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 1-иловада:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва давлат намунасидаги сертификатни (кейинги ўринларда - сертификат) бериш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) томонидан тўлов асосида амалга оширилади, сертификат электрон шаклда берилади.

Сертификат бериш учун талабгордан ариза берилган кундаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш бўйича А+, А, B+, B, C+, C, даражали сертификатлар берилади.

Тест натижалари халқаро методика - Раш модели асосида ҳисобланади. Унга кўра:

70 баллдан юқори балл олган талабгорга А+ даража;

65-69,9 балл олган талабгорга А даража;

60-64,9 балл олган талабгорга B+ даража;

55-59,9 балл олган талабгорга B даража;

50-54,9 балл олган талабгорга C+ даража;

46-49,9 балл олган талабгорга C даражали сертификат берилади.

Сертификат 3 йил муддатга берилади. Бунда:

А+, А даражали сертификат олган абитуриентларга олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади;

B+, B, C+, C, даражали сертификат олган абитуриентларга мос равишда сертификатдаги умумий баллга нисбатан фоиз асосида олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл берилади.

Миллий сертификатга эга бўлган абитуриентга тегишли мажбурий фанлар бўйича белгиланган энг юқори балл берилади";


3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чет тилини билиш даражасини баҳолаш ва малака сертификатини бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 февралдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ амалга оширилади";


4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


5, 8, 10, 23 ва 26-бандлардаги, 11-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги, 12-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 27-банднинг биринчи хатбошисидаги "Давлат тест маркази" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


6 ва 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Талабгор сертификат олиш мақсадида тест синовида қатнашиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали электрон шаклда ариза бериб рўйхатдан ўтади.

7. Талабгор мустақил равишда ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани ЯИДХП орқали электрон равишда тўлдиради. Талабгордан сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Талабгорга сўровнома расмийлаштирилганидан сўнг ваколатли орган томонидан ЯИДХП орқали тест синовидан ўтиш қоидалари тўғрисидаги эслатма берилади.

Талабгорнинг сўровномасида унинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Сўровномада талабгор электрон манзилининг кўрсатилгани унинг сўровнома бўйича қабул қилинган қарор, тест синови натижалари юзасидан апелляция хулосаси ҳақида ахборот тизими орқали хабарнома олишга розилигини англатади.

Талабгордан сўровномадаги ҳужжатлардан бошқа қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

Талабгор ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигига талабгорнинг ўзи шахсан жавобгар ҳисобланади.

Тест синовини ўтказиш санаси у ўтказиладиган кундан камида етти кун олдин ЯИДХП орқали эълон қилинади.

Талабгор тест синови ўтказиладиган сана ва жой тўғрисидаги маълумотга ЯИДХП орқали эга бўлади.

Фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқаролари Адлия вазирлиги томонидан вақтинча рўйхатга олинади ҳамда улар ЖШШИР рақами шакллантирилади.

Бунда 16 ёшга тўлмаган шахслар ID - карта ёки хорижга чиқиш паспорти орқали рўйхатга олинади";


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Тест синовини ўтказиш жойи ва санаси Агентлик томонидан белгиланади";


16-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 28-банддаги "Давлат тест марказининг" сўзлари "Агентликнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


17-20-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Тест синовлари натижалари улар якунланган кундан бошлаб йигирма бир иш кунидан кечикмай, Агентликнинг расмий веб-сайтида ҳамда ЯИДХП орқали эълон қилинади.

17-1. Тест синовлари натижалари бўйича тестология меъёрларининг бузилиш ҳолати аниқланса, Агентлик томонидан тест синови натижалари бекор қилинади.

Қуйидаги ҳолатларда тестология меъёрлари бузилган деб ҳисобланади:

тест материаллари хавфсизлиги ва махфийлигини таъминлаш қоидалари бузилса;

талабгорлар томонидан тест материалларини олдиндан қўлга киритиш ҳолати аниқланса;

тест синови натижалари таҳлилига кўра тақсимот нормал тақсимотдан кескин фарқ қилса.

Бунда мазкур банднинг бешинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолат фақат айрим ҳудудларда аниқланган тақдирда, ушбу ҳудудлардаги тест синовлари натижалари бекор қилинади.

Тест синови натижалари мазкур бандга мувофиқ бекор қилинган ҳолатларда, талабгорларнинг хоҳишига кўра амалга оширилган тўлов миқдори қайтарилади ёки қайта тест синовлари ташкил этилади.

18. Давлат хизмати кўрсатилиши учун рўйхатдан ЯИДХП орқали ўтилганлиги сабабли талабгордан белгиланган тўлов миқдорининг 90 фоизи ундирилади.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур давлат хизматини кўрсатишда белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун тўлов амалга оширилганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.

Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

11,75 фоизи - "Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи тўлов амалга оширилганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);

қолган маблағлар - Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади.

Талабгор тўловни ЯИДХП орқали шакллантирилган инвойс рақами орқали амалга оширади.

19. Агар ариза берувчи турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмайдиган бўлса, Агентликка тест синовлари ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин ЯИДХП орқали электрон шаклда мурожаат этиши лозим.

Узрли сабабга кўра (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда) тест синовларида қатнаша олмаган талабгор тест синови ўтказилган санадан беш иш кундан кечикмай, ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни ЯИДХП орқали Агентликка электрон шаклда тақдим этиши лозим.

Бунда талабгорга Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига келиб тушган тўлов миқдори Агентлик томонидан, бошқа ҳисобварақларга тақсимланган тўлов тўлиқ миқдорда ЯИДХП орқали қайтарилади.

Талабгор тўловни қайтариш бўйича Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани ЯИДХП орқали электрон тарзда тўлдиради.

20. Талабгор тест синовига кечиккан ёки сабабсиз келмаган ҳолларда, талабгор томонидан амалга оширилган тўлов қайтарилмайди";


22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Тест синовидан ўта олмаган талабгор тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ЯИДХП орқали Агентликка апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.

Талабгор апелляция шикояти бериш учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани ЯИДХП орқали электрон тарзда тўлдиради";


27-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Амал қилиш муддати тугашига 10 кун қолган сертификат эгаларига ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали хабарнома ҳамда Агентликнинг тегишли ахборот тизими орқали талабгор рўйхатдан ўтишда киритган телефон рақамига бепул "SMS-хабарнома" юборилади";


қуйидаги мазмундаги 1-3-иловалар билан тўлдирилсин:


"Умумтаълим фанларини билиш

даражасини аниқлаш ва сертификат

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Умумтаълим фанларини билиш даражасини

аниқлаш ва сертификат бериш бўйича давлат

хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

__________________

(санаси)


________________

(рақами)




1. Ф.И.О.:



2. Паспорт (туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, идентификацияловчи ID-картаси) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, агар мавжуд бўлса):



3. Доимий яшаш манзили (вилоят, шаҳар/туман, кўча, уй):



4. Телефон рақами:



5. Электрон почта манзили (e-mail):



6. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чегирма қўлланилиш ҳуқуқига эгалиги ("Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар):


Ҳа/Йўқ

7. Имтиҳонни топшириш ҳудуди:



8. Имтиҳонни топшириш фани:



9. Имтиҳонни топшириш тили:



Умумтаълим фанларини билиш

даражасини аниқлаш ва сертификат

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Тўловни қайтариш бўйича

СЎРОВНОМА


__________________

(санаси)


____________

(рақами)



1. Ф.И.О.:



2. Паспорт (туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, идентификацияловчи ID-картаси) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, агар мавжуд бўлса):



3. Доимий яшаш манзили (вилоят, шаҳар/туман, кўча, уй):



4. Телефон рақами:



5. Электрон почта манзили (e-mail):



6. Имтиҳон санаси:



7. Имтиҳонни топшириш фани:



8. Узрли сабабга кўра (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда) тест синовларида қатнаша олмаган талабгорнинг ушбу ҳолатни асословчи ҳужжатлари:



Умумтаълим фанларини билиш

даражасини аниқлаш ва сертификат

бериш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА



Имтиҳон натижалари юзасидан

апелляция шикоятини бериш учун

СЎРОВНОМА


__________________

(санаси)


_____________

(рақами)





1. Ф.И.О.:




2. Паспорт (туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, идентификацияловчи ID-картаси) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, агар мавжуд бўлса):




3. Доимий яшаш манзили (вилоят, шаҳар/туман, кўча, уй):




4. Телефон рақами:




5. Электрон почта манзили (e-mail):




6. Имтиҳон санаси:




7. Имтиҳонни топшириш фани:




8. Шикоятнинг қисқача мазмуни:



";

д) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"O`zbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TA`LIM, FAN

VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI

BILIM VA MALAKALARNI BAHOLASH AGENTLIGI

            

UMUMTA`LIM FANINI BILISH DARAJASI TO`G`RISIDA

SERTIFIKAT

Sertifikat raqami:



        

Talabgorning shaxsiy kodi:



Familiyasi:


Ismi:


Otasining ismi:


        






Umumta`lim fani:




Umumiy to`plagan bali:










Umumiy ballga nisbatan foiz ko`rsatkichi:










Sertifikat darajasi


Bo`limlar

bo`yicha test

sinovi natijalari:

Berilgan sanasi:


Amal qilish muddati:

Direktor





Imzo


F.I.O.

    


Умумтаълим фанлари бўйича билиш даржасини баҳолаш тўғрисидаги сертификат А4 форматдаги оқ қоғозга офсет усулида босилади. Бунда бешта рангдан фойдаланилади: қора ранг - матн учун, яшил, кўк, қизил ранглар - расмларни тасвирлаш учун, оч жигарранг - фон учун. Варақнинг юқори қисмида 25 мм диаметрда Давлат гербининг тасвири жойлаштирилган.

Варақнинг қолган қисмига давлат тилида лотин ёзувида "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY TA`LIM, FAN VA INNOVATSIYALAR VAZIRLIGI HUZURIDAGI BILIM VA MALAKALARNI BAHOLASH AGENTLIGI. UMUMTA`LIM FANINI BILISH DARAJASINI BAHOLASH TO`G`RISIDA SERTIFIKAT" сўзлари босилади. Сертификат олти рақамли тартиб рақамига эгадир".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" 2022 йил 16 февралдаги 73-сон қарорида:


а) 1-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-бандининг биринчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг" сўзлари "Агентликнинг" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 4, 6 ва 9-бандлардаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази" сўзлари "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 10-банддаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 1-иловада:


2-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази" сўзлари "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-бандининг еттинчи хатбошисидаги "йиғим тўланганлиги" сўзлари "тўлов амалга оширилганлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-бандда:

биринчи хатбошидаги "Йиғимлар" сўзи "Тўлов" сўзи билан амлаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Давлат тест маркази фаолиятини" сўзлари "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигини" сўзлари билан алмаштирилсин;


18 ва 19-бандлардаги "Давлат тест маркази" сўзлари "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


Регламентга 1-иловада "Давлат тест маркази" сўзлари "Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 12 январь









































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск