ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Чорвачилик. Қоракўлчилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.01.2024 й. 52-сон "Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.01.2024 й.

N 52




ЧОРВАЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИГА

ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРДАН ИМПОРТ

ҚИЛИНГАН НАСЛДОР ҚОРАМОЛ, ҚЎЙ ВА

ЭЧКИЛАР УЧУН СУБСИДИЯ АЖРАТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ички истеъмол бозорини гўшт, сут ва бошқа чорвачилик маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, чорвачилик озиқа базасини кенгайтириш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича илмий асосланган усуллар ва интенсив технологияларни кенг жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 24 августдаги ПҚ-285-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 млн сўмдан, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўмдан субсидия ажратиш тартиби;

субсидия олувчилар рўйхатини шакллантириш, субсидия олувчиларга қўйиладиган талаблар, субсидия ажратиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Солиқ қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда чорвачилик хўжаликларининг аризаларини кўриб чиқиш ва уларга ажратилган субсидия маблағлари тўғрисида ўзаро реал вақт режимида электрон ахборот алмашишни йўлга қўйсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 26 январдаги

52-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди олтинчи хатбошисидаги "Ўзбекчорванасл" агентлиги" сўзлари "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 декабрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш" ахборот тизими орқали бериладиган субсидия турлари ва уларни ажратишга масъул бўлган давлат органлари рўйхати қуйидаги мазмундаги 22-позиция билан тўлдирилсин:

          

"

22.

Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси


".

            

               

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 29 январь













































































Время: 0.0298
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск