ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 03.01.2024 й. 42/21-сон "Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 31.01.2024 й. 1545-6-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.01.2024 й.

N 1545-6




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

03.01.2024 й.

N 42/21


ҚАРОРИ



Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими

орқали электрон тўловларни амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ва "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 17 январдаги 1/3-сон қарори (рўйхат рақами 1545, 2006 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 6-7-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                      М.Б. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими

орқали электрон тўловларни амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:


1-кичик банддаги "тижорат банкларининг Бош офисларига (кейинги ўринларда - банклар) ва Марказий банкка" деган сўзлар "Банклараро тўлов тизими иштирокчиларига - тижорат банкларининг Бош офисларига, "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖга, "Миллий клиринг маркази" АЖга (кейинги ўринларда - иштирокчилар) ҳамда Марказий банкка" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4) вакиллик ҳисобварағи (кейинги ўринларда - вакиллик ҳисобварақ) - бу иштирокчилар ва Марказий банкка МБ ҲКМда очилган ва улар ўртасида электрон тўловлар ўтказишга мўлжалланган ҳисобварақдир;";


6 ва 7-кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6) ташаббускор (инициатор) - бу ЭТҲни шакллантириш ва бенефициарга жўнатиш йўли билан электрон тўловни бошловчи иштирокчи ёки Марказий банк;

7) бенефициар - бу банклараро тўлов тизими орқали ташаббускордан жўнатилган ЭТҲни қабул қилувчи иштирокчи ёки Марказий банк;".


2. 2-банднинг "а" кичик бандидаги "Ўзбекистон Республикаси банклари" деган сўзлар "ташаббускорлар ва бенефициарлар" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 3-бандда:


"г" кичик банддан "банк" деган сўз чиқариб ташлансин;


"д" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"д) иштирокчиларнинг МБ ҲКМдаги вакиллик ҳисобварақлари ҳамда иштирокчиларда уларга тегишли ҳисобварақлардаги айланмалар ва қолдиқлар мос келганда электрон тўловларни амалга ошириш;";


"з" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"з) ташаббускорнинг электрон рақамли имзоси билан ЭТҲ тасдиқлангандан бошлаб электрон тўловнинг чақириб олинмаслиги ва маблағлар бенефициарнинг вакиллик ҳисобварағига ўтказилгандан бошлаб электрон тўловнинг якунийлиги;".


4. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Иштирокчилар АБМ билан тузиладиган шартнома асосида МБ ҲКМ орқали электрон тўловларни амалга оширадилар.".


5. 6-банддаги "Банклараро тўлов тизими иштирокчилари бўлган банклар - тўлов хизматларини етказиб берувчиларнинг" деган сўзлар "Иштирокчиларнинг" деган сўз билан алмаштирилсин.


6. 8-бандда:

биринчи хатбошидаги "Банклараро тўлов тизими иштирокчиларининг" ва "банкларнинг" деган сўзлар тегишли равишда "Иштирокчиларнинг" ва "иштирокчиларга" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "банклар" деган сўз "иштирокчилар" деган сўз билан алмаштирилсин.


7. 9-бандда "банк" деган сўз "ташаббускорнинг" деган сўз билан алмаштирилсин.


8. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Маблағларни ҳисобварақларга ўтказиш, ҳисобдан чиқариш ҳамда МБ ҲКМга қайта ишлаш учун узатиладиган ЭТҲнинг шакллантирилиши тўғрилиги учун жавобгарлик ташаббускорга, МБ ҲКМдан қабул қилинадиган ЭТҲ учун жавобгарлик эса бенефициарга юклатилади.".


9. 2-бўлимнинг номидаги "Банклар ва уларнинг филиалларини" деган сўзлар "Иштирокчиларни" деган сўз билан алмаштирилсин.


10. 12-бандда:

биринчи хатбошидаги "уланишнинг учта варианти" деган сўзлар "уланишнинг қуйидаги усуллари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3-кичик банддаги "уланиши." деган сўз "уланиши;" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги 4-кичик банд билан тўлдирилсин:

"4) "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖ ва "Миллий клиринг маркази" АЖнинг уланиши.".


11. 14-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

""Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖ ва "Миллий клиринг маркази" АЖ банклараро тўлов тизимига уланиш учун ушбу банднинг 2 ва 3-кичик бандларида кўрсатилган талабларга жавоб бериши керак.".


12. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Филиалга эга бўлмаган банк, "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖ ва "Миллий клиринг маркази" АЖнинг банклараро тўлов тизимига уланиш тартиби қуйидагича:

1) Марказий банкнинг банкларга лицензия беришга масъул департаменти (кейинги ўринларда - МБ ЛБД) МБ ТТДга иштирокчининг тўлиқ номи ва манзили кўрсатилган ҳолда хабар беради;

2) МБ ТТДнинг ёзма хабарномасига мувофиқ, АБМ иштирокчи учун хос рақам ва унга тегишли реквизитларни захиралайди ҳамда бир вақтнинг ўзида иштирокчи ва МБ ТТДга бу ҳақда хабар беради;

3) Иштирокчи хос рақам олгандан кейин ўрнатилган тартибда аккредитация қилинган Марказий банкнинг Рўйхатга олиш марказига электрон рақамли имзо калитини олиш учун, АБМга МБ ҲКМнинг серверига кириш рухсатини олиш мақсадида аутентификация маълумотларини аниқлаш учун мурожаат қилади;

4) АБМ ходимлари ёрдамида бир қанча ЭТҲларнинг қабул қилиш, назорат қилиш, узатиш, технологик алмашувини ўтказиш йўли билан иштирокчи тайёрлигининг синов текшируви ўтказилади.

Синов қуйидаги тартибда ўтказилади:

а) иштирокчининг маълумотлари синов мажмуасидаги тегишли маълумотнома (справочник)га киритилади;

б) дастлаб иштирокчининг ходимлари билан ахборотлар алмашувини ўтказиш бўйича тушунтириш (инструктаж) ўтказилади;

в) синов мажмуасидаги иштирокчининг вакиллик ҳисобварағига иштирокчининг ишлаши учун устав фонди сифатида олдиндан келишилган сумма киритилади;

г) иштирокчи вакиллик ҳисобварағидаги қолдиқни тасдиқлаш учун ахборотни ва ЭТҲларини шакллантиради ҳамда АБМга синов тариқасида жўнатади, АБМ шакллантирилган маълумотларни тўғрилигини текширади;

д) АБМ иштирокчи учун вакиллик ҳисобварағини тасдиқлаш, иш тугаши ва ЭТҲларнинг қайта ишланганлиги бўйича ахборотни шакллантиради, иштирокчи эса улар билан ишлай олишини тасдиқлаши керак;

э) Синов иштирокчи тайёрлигини текширишда ижобий натижалар олингунча давом эттирилади.

Синов тугаганидан кейин АБМ иштирокчи билан биргаликда иштирокчи ҳолатининг банклараро тўлов тизимида ишлашга тайёр эканлиги тўғрисида далолатнома тузади;

5) МБ ЛБДнинг иштирокчи тўғрисидаги хабари, иштирокчининг банклараро тўлов тизимида ишлашга тайёрлиги тўғрисидаги Марказий банк Хавфсизлик ва ахборотларни муҳофаза қилиш департаментининг хабарномалари ҳамда синовнинг ижобий натижаси тўғрисидаги АБМнинг далолатномасига, шунингдек солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилган солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси асосида, МБ ТТД барча иштирокчиларга иштирокчининг очилганлиги, унга БДМАБда хос рақам берилгани ва банклараро тўлов тизимига уланганлиги тўғрисида расмий хабарнома юборади. Ўз навбатида, мазкур расмий хабарнома асосида Марказий банкнинг электрон маълумотномаларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.".


13. 16-бандда:

иккинчи хатбошидаги "АБМнинг БДМАБ бўлимига" деган сўзлар "АБМга" деган сўз билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "банкларга" деган сўз "иштирокчиларга" деган сўз билан алмаштирилсин.


14. 17-бандда:


1-кичик банддаги "банкларнинг" деган сўз "иштирокчиларнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;


2 ва 3-кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) Электрон тўловлар фақатгина иштирокчиларнинг вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар қолдиғи доирасида амалга оширилади, бундан шартномада кўзда тутилган ҳоллар ҳамда Марказий банкнинг клиринг асосида ишловчи тўлов тизимларидан олинган иштирокчилар ўртасидаги якуний ҳисоб-китобга оид маълумотлар асосида электрон тўловларни амалга ошириш мустасно. Бунда, иштирокчиларнинг вакиллик ҳисобварақларида электрон тўловларни амалга ошириш учун етарли маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ушбу маблағлар овердрафт сифатида акс эттирилади;

3) Иштирокчи банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловлар ўтказишга ўзининг МБ ҲКМдаги вакиллик ҳисобварағи ва ушбу вакиллик ҳисобварағидаги маблағ ҳисоби юритиладиган ички ҳисобварағидаги айланма ва қолдиқ суммаларининг мувофиқлигини таҳлил қилгандан кейингина киришади.".


15. 18-бандда:


1) 2-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2) ҳар бир ЭТҲ, ташаббускор томонидан жўнатиш учун тайёрланган ҳужжатни ва бенефициар томонидан электрон усул билан олинган ҳужжатни идентификация қилиш учун мўлжалланган тегишли код (Тўлов ҳужжати коди) билан белгиланиши керак. Тўлов ҳужжати кодлари (кейинги ўринларда - ТҲК) 8-иловада келтирилган;";


2) 4-кичик бандда:

еттинчи ва саккизинчи хатбошилардаги "тўловчи банкнинг" деган сўзлар "тўловчи банк (ташаббускор)нинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилардаги "олувчи банкнинг" деган сўзлар "олувчи банк (ташаббускор)нинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн олтинчи хатбошидаги "банк" деган сўз "иштирокчи" деган сўз билан алмаштирилсин.


16. 18-1-банддаги "банкларнинг" деган сўз "иштирокчиларнинг" деган сўз билан алмаштирилсин.


17. 19 ва 20-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. МБ ҲКМ томонидан иштирокчининг вакиллик ҳисобварағи дебетига ёки кредитига маблағ хато ўтказилганда, МБ ҲКМ амалиёт куни давомида иштирокчига хато ўтказилган тўловлар тўғрисида хабарнома жўнатиши керак. Иштирокчи МБ ҲКМдан хабарномани олганда, дарҳол шу амалиёт кунининг ўзида вакиллик ҳисобвараққа хато ўтказилган маблағларни қайтаришни амалга ошириши керак.

20. Ташаббускорнинг айби билан электрон тўлов нотўғри амалга оширилган тақдирда, у бенефициарга хато ўтказилган тўлов тўғрисидаги маълумотни кўрсатган ҳолда хато ўтказилган маблағни қайтариш тўғрисида хабарнома жўнатади. Бу ҳолда, хато ўтказилган маблағни қайтарилмаслигидан қатъий назар ташаббускор маблағни хатолик аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан олувчининг ҳисобварағига ўтказиши шарт.".


18. 21-24-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

21. Соат 8-00 дан 18-00 гача бўлган даврда иштирокчилар вакиллик ҳисобварағининг олдинги кун ниҳоясидаги ҳолати тўғрисида маълумот узатадилар. Олинган маълумотлар АБМда иштирокчиларнинг вакиллик ҳисобварақлари қолдиғи ва айланмаларининг иштирокчилардаги тегишли ҳисобварақлари билан мувофиқлиги назоратидан ўтади ҳамда бу ҳақда иштирокчига электрон квитанция узатилади. Ушбу маълумотлар ўзаро мувофиқ бўлганда иштирокчи ишлашга тушади, маълумотлар мувофиқ бўлмаса иштирокчи улар сабабини аниқлайди ва бартараф этади.

Агар иштирокчи форс-мажор ҳолатлари бўйича бир ёки бир неча кун ишламаган бўлса, у АБМ билан ишни бошлашдан олдин ўтган қайта ишланмаган кунларда тўпланиб қолган барча ЭТҲларни қабул қилиши ва қайта ишлаши, жорий куннинг бошига вакиллик ҳисобварағининг ҳолатини аниқлаши ва фақат шундан кейингина ишни бошлаши шарт.

22. Соат 8-00 дан 18-00 гача - банклараро ҳисоб-китоблар бўйича ЭТҲларни узатиш, қабул қилиш, назорат қилиш вақти ҳисобланади. Ушбу вақт оралиғида ЭТҲлар қуйидаги тартибда қайта ишланади:

1) Иштирокчилар соат 8-00 дан 17-00 гача МБ ҲКМга ҳар қандай ЭТҲларни узатишлари мумкин;

2) Соат 17-00 дан 17-30 гача бўлган даврда МБ ҲКМга тижорат банклари ўртасидаги пул бозори операцияларига оид ЭТҲлар узатилиши мумкин;

3) Соат 17-00 дан 18-00 гача бўлган даврда МБ ҲКМга Марказий банк ва тижорат банклари ўртасидаги пул-кредит операцияларига оид ЭТҲлар узатилиши мумкин;

4) Жўнатишга мўлжалланган ЭТҲ назоратдан ўтади, иштирокчининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади, шифрланади ва банк телекоммуникация тармоғи бўйича МБ ҲКМга бундан кейинги қайта ишлашлар учун узатилади.

Бунда, ЭТҲларни узатиш, қабул қилиш, назорат қилишни таъминловчи ходимларнинг иш вақти меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ белгиланади.

24. Соат 18-00 дан АБМ иштирокчиларга куннинг якунланиши ва яроқсиз (брак) деб топилган ЭТҲлар тўғрисида (ташаббускор ва бенефициар бўйича) хабарнома жўнатади.

Шундан кейин МБ ҲКМда "Куннинг якунланиши" босқичи амалга оширилади. МБ ҲКМда қуйидагилар "Куннинг якунланиши" босқичини бажарилишининг шартлари ҳисобланади:

а) иштирокчилардан ЭТҲни қабул қилиш вақтининг тугаши;

б) МБ ҲКМга узатилган барча ЭТҲ қайта ишланган ва иштирокчиларнинг тегишли вакиллик ҳисобварақларида акс эттирилган бўлиши керак.

Иштирокчиларда "Куннинг якунланиши" босқичининг вақти иштирокчининг ички тўлов тизими қоидаларига мувофиқ мустақил равишда белгиланади.

"Куннинг якунланиши" босқичи чиқиш шаклларини чиқариш, маълумотларни архивациялаш ва тизимни навбатдаги куннинг бошланишига тайёрлаш билан биргаликда боради.".


19. 26-банддаги "банкларда" деган сўз "иштирокчиларда" деган сўз билан алмаштирилсин.


20. 6-бўлимнинг номидаги "Банкларнинг" деган сўз "Иштирокчиларнинг" деган сўз билан алмаштирилсин.


21. 36-банддаги "Банклардан" деган сўз "Иштирокчилардан" деган сўз билан алмаштирилсин.


22. 38-банднинг "б" кичик бандидаги ва 39-банддаги "банкнинг" деган сўз "иштирокчининг" деган сўз билан алмаштирилсин.


23. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. ЭТҲда биронта хато аниқланса, шунингдек электрон тўловларни амалга ошириш учун иштирокчининг вакиллик ҳисобварағида маблағлар етарли бўлмаса, мазкур ЭТҲ қайта ишлашдан чиқарилади ва бу ҳақда иштирокчига хато коди кўрсатилган ҳолда ахборот тақдим этилади.".


24. 1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими

орқали электрон тўловларни амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА



Электрон тўлов ҳужжатларининг ўтиш схемаси









МБ Ҳисоб-китоб-касса марказлари





































































"Миллий клиринг маркази" АЖ

МБ Тўлов маркази


"Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" АЖ




































МБ Ҳисоб-китоблар маркази





































































А банк

Тўлов маркази

Филиалга эга бўлмаган банк


Б банк

Тўлов маркази




























А банк

филиаллари










Б банк

филиаллари



















".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 5 февраль












































Время: 0.0377
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск