ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Февраль, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикасининг 07.02.2024 й. ЎРҚ-905-сон "Давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 17.10.2023 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 20.12.2023 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

07.02.2024 й.

N ЎРҚ-905



ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШ ҲАМДА

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ

ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ

ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 17 октябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2023 йил 20 декабрда маъқулланган


Кейинги йилларда мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатиш тизимини босқичма-босқич ислоҳ қилиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, шунингдек архив иши соҳасида зарур инфратузилмани яратиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга давлат органларининг фаолиятида ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг янги механизмларини жорий этиш, кўрсатилаётган давлат хизматлари рўйхатини кенгайтириш, шунингдек нодавлат архивлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўриш зарурати ҳозир ҳам мавжуд.

Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг қонунларига фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан кўриб чиққанлик ёки давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи, йиғимлар ёки бошқа тўловлар тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжатларининг кўчирма нусхаларини тақдим этиш тўғрисидаги талаб бекор қилинишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Юридик шахсларни Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш тартиб-таомили ҳам соддалаштирилмоқда. "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига оммавий ахборот воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризани рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан кўриб чиқиш муддати 15 кундан 10 кунга камайтирилишини, "Адвокатура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига эса адвокатга гувоҳнома бериш муддати камайтирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Бундан ташқари "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳамда юридик маслаҳатхоналарни қайта рўйхатдан ўтказиш функциялари адлия органларидан Давлат хизматлари марказларига ўтказилишини, шунингдек рўйхатдан ўтказганлик учун тўланадиган давлат божлари миқдорлари камайтирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бунда боғдорчилик-узумчилик ширкатларини, матлубот, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги кооперативларини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳам Давлат хизматлари марказларининг зиммасига юклатилмоқда.

Амалдаги қонунчиликка гербли гувоҳномаларда давлат герби ва QR-код (матрик штрихли код) тасвири мавжуд бўлиши ҳақидаги талаб мустаҳкамлаб қўйилишини, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия тизимида 16 ёшга тўлган фуқароларни ҳисобга олиш тартиби жорий этилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг давлат органи сифатидаги мақомини аниқлаштириш ҳам назарда тутилмоқда.

"Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига нодавлат архивлар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тугатиш тартиби соддалаштирилишини, шунингдек лицензияни ёки қайта расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳаракатлар тадбиркорлик субъектининг хоҳишига кўра, қайта расмийлаштириш учун йиғим тўланмаган ҳолда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қайси рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатга мувофиқ амалга ошириладиган бўлса, ўша ҳужжатни қайта расмийлаштириш тартиби соддалаштирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Мазкур Қонун давлат хизматлари кўрсатиш тизимини тартибга солиш, уларнинг рўйхатини кенгайтириш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, давлат хизматлари кўрсатганлик ва мурожаатларни кўриб чиққанлик учун ундириладиган тўловлар миқдорларини камайтириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг ҳуқуқий мақомини қонун даражасида мустаҳкамлаш, шунингдек нодавлат архивларнинг фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш тартиб-таомилини соддалаштириш учун хизмат қилади.


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги 216-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 ноябрда қабул қилинган ЎРҚ-580-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 11, 788-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 968-модда; 2023 йил, N 4, 267-модда) 16-моддаси биринчи қисмининг ўн бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган "Сиёсий партиялар тўғрисида"ги 337-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 36-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда; 2008 йил, N 12, 637, 640-моддалар; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 9, 588-модда, N 10, 674-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 203-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 969-модда) 8-моддасининг иккинчи қисмига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган "Адвокатура тўғрисида"ги 349-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 2, 48-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда; 2008 йил, N 12, 641-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2018 йил, N 10, 673-модда; 2019 йил, N 1, 3-модда, N 5, 267-модда, N 9, 591-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 2, 76-модда, N 8, 787-модда; 2023 йил, N 8, 631-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 3-1-модданинг саккизинчи қисмидаги "уч" деган сўз "икки" деган сўз билан алмаштирилсин;


2) 16-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни адлия органига тақдим этмаган бўлса" деган сўзлар "давлат божи тўловини амалга оширмаган бўлса" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги 541-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 15 январда қабул қилинган ЎРҚ-78-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 1, 4-модда; 2018 йил, N 4, 224-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 19-моддасининг учинчи қисмидаги "ўн беш кунлик муддатда" деган сўзлар "ўн кунлик муддатда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 157-модда; 2008 йил, N 4, 189-модда; 2009 йил, N 9, 328-модда; 2010 йил, N 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар, N 4, 224-модда; 2019 йил, N 8, 469-модда, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 199-модда, N 10, 593-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 970-модда; 2022 йил, N 3, 216-модда, N 5, 464-модда; 2023 йил, N 4, 265-модда, N 5, 316-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 201-модданинг учинчи қисмидаги "икки нусхада тузилади" деган сўзлар "бир нусхада тузилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 202-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари асосида ҳимояланганлик даражасига эга бўлган, маълум серияси, тартиб рақами бўлган, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг муҳри ва мансабдор шахснинг имзоси қўйилган, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ҳамда QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган гувоҳномалар берилади".


6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги 763-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 115-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 608-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2012 йил, N 4, 106-модда; 2014 йил, N 12, 343-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2019 йил, N 9, 591-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 22-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

биринчи қисмнинг:

тўққизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи, ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

ўн биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

олтинчи қисмнинг:

саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари тегишинча саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида"ги 813-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 210-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 4, 138-модда, N 6, 300-модда; 2018 йил, N 10, 679-модда; 2019 йил, N 2, 47-модда, N 5, 267-модда, N 9, 592-модда; 2020 йил, N 3, 203-модда, N 7, 449-модда, N 10, 597-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 6, 569-модда) 9-1-моддаси тўртинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"агар лицензиат лицензия берганлик учун давлат божини унга лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарнома юборилган (топширилган) пайтдан эътиборан уч ой ичида тўламаган ёки лицензия шартномасини имзоламаган бўлса".


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган "Жамоат фондлари тўғрисида"ги 527-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 141-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 592-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2012 йил, N 4, 106-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2019 йил, N 12, 880-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 14-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

биринчи қисмнинг:

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбошиси саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисмнинг:

тўққизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилари тегишинча тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 2 декабрда қабул қилинган "Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида"ги 702-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 1, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, N 9, 334-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 3, 216-модда) 7-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлар қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Жамғариб бориладиган пенсия тизимида 16 ёшга тўлган фуқароларни ҳисобга қўйиш уларга идентификацияловчи ID-карталарни бериш билан бир вақтда амалга оширилади.

Жамғариб бориладиган пенсия тизимида 2021 йил 1 июнга қадар ҳисобга қўйилмаган фуқароларни ҳисобга қўйиш уларнинг яшаш жойидаги Халқ банки филиали томонидан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади";

тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 16 октябрда қабул қилинган "Ҳакамлик судлари тўғрисида"ги ЎРҚ-64-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 541-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда; 2018 йил, N 1, 5-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда; 2021 йил, 4-сонга илова) 51-моддаси иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги "белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигини, шунингдек" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 октябрда қабул қилинган "Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида"ги ЎРҚ-301-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, N 10, 271-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2019 йил, N 3, 166-модда; 2020 йил, N 1, 1, 3-моддалар; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 3, 216-модда, N 4, 340-модда) 8-моддаси иккинчи қисмининг еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида"ги ЎРҚ-440-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, N 8, 384-модда; 2019 йил, N 11, 791-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 4, 337-модда; 2023 йил, N 1, 2-модда) 22-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

биринчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг фаолиятини таъминлаш учун юридик шахс ҳуқуқларига эга давлат органи бўлган Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг девони (бундан буён матнда Вакил девони деб юритилади) ташкил этилади";

олтинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Вакил девони ўзининг банк ҳисоб-китоб варағига, ўз номи ёзилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга эга бўлади".


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 октябрда қабул қилинган "Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида"ги ЎРҚ-501-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, N 10, 677-модда; 2019 йил, N 12, 880-модда; 2020 йил, N 8, 489-модда, N 10, 595-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 7, 661-модда, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 3, 216-модда, 10-сонга илова) 22-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик шахс Хусусий бандлик агентликларининг реестрига кириш учун Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш тўғрисидаги аризани тақдим этади".


14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлда қабул қилинган "Қурол тўғрисида"ги ЎРҚ-550-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 7, 388-модда; 2020 йил, N 10, 593-модда, N 11, 651-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 3, 216-модда, N 5, 466-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 12-модда биринчи қисмининг:

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 13-модда еттинчи қисмининг:

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 1 ноябрда қабул қилинган "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги ЎРҚ-578-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, N 11, 786-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 4, 340-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 22-модда:

иккинчи қисмининг:

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошиси тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

учинчи қисмининг:

олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

еттинчи - ўн учинчи хатбошилари тегишинча олтинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) 24-модда иккинчи қисмининг:

учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

тўртинчи - ўн биринчи хатбошилари тегишинча учинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


16-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган "Давлат божи тўғрисида"ги ЎРҚ-600-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 1, 1-модда, N 3, 201-модда, N 5, 298-модда, N 10, 593-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 13-модда, 4-сонга илова, N 7, 661-модда, N 8, 800, 803-моддалар, N 10, 968-модда; 2022 йил, N 2, 76-модда, N 3, 214, 216-моддалар, N 4, 340-модда, N 5, 463, 464, 467-моддалар, N 12, 1186-модда; 2023 йил, N 2, 103-модда, N 3, 186-модда, N 4, 265, 269-моддалар, N 6, 444, 445-моддалар, N 7, 538-модда, N 9, 710-модда) иловаси 7-бандининг "а" ва "б" кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"


а) адлия органлари томонидан




халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларини, шунингдек халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини


- БҲМнинг 12,5 баравари



республика, вилоятлараро нодавлат нотижорат ташкилотларини


- БҲМнинг 3 баравари



фаолиятини вилоят ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини


- БҲМнинг 1 баравари



фаолиятини туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотларини


- БҲМнинг 50 фоизи



диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний ўқув юртларини


- БҲМнинг 20 баравари



бошқа диний ташкилотларни


- БҲМнинг 10 баравари



диний ташкилотларни қайта рўйхатдан ўтказганлик учун


- уларни биринчи марта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун белгиланган сумманинг 50 фоизи





б) Давлат хизматлари марказларида




чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда


- БҲМнинг 10 баравари



суғурталовчилар ва суғурта брокерлари, аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, ломбардлар, инвестиция фондларини, "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарни, бозорларни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик жамиятлари (шу жумладан холдинг) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бирлашмалари давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда


- БҲМнинг 4 баравари



юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектлари, юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорлар, юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъектлари ва юридик шахслар бирлашмалари, боғдорчилик-узумчилик ширкатлари, матлубот, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги кооперативлари давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда


- БҲМнинг 1 баравари



адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатлари рўйхатдан ўтказилганда


- БҲМнинг 1 баравари



адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатлари қайта рўйхатдан ўтказилганда


- уларни биринчи марта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун белгиланган сумманинг 20 фоизи




юридик маслаҳатхоналар рўйхатдан ўтказилганда


- БҲМнинг 1 баравари

".

         

17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралда қабул қилинган "Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги ЎРҚ-604-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 2, 106-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 6, 570-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 26-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"юридик шахс уставининг кўчирма нусхаси ва чет эл юридик шахси учун шунингдек юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси";


2) 29-модданинг:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Инвестор томонидан ташкил этилган юридик шахс Махсус иқтисодий зона иштирокчиларининг реестрига кириш учун махсус иқтисодий зона дирекциясига Махсус иқтисодий зона иштирокчиларининг реестрига киритилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдордаги тўловни тўлаганидан кейин ариза билан мурожаат қилади";

тўртинчи қисмидаги "ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларни олган кундан эътиборан" деган сўзлар "мазкур аризани олган кундан эътиборан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 13 мартда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги ЎРҚ-610-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 3, 201-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, N 6, 523-модда; 2022 йил, N 3, 216-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


1) 38-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


2) 39-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


3) 44-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


4) 45-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


19-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 февралда қабул қилинган "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги ЎРҚ-677-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 2, 146-модда; 2022 йил, N 3, 216, 217-моддалар, N 4, 340-модда; 2023 йил, N 1, 2-модда) 22-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

биринчи қисмнинг:

учинчи хатбошисидаги "олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёки илмий даража тўғрисидаги ҳужжатнинг" деган сўзлар "илмий даража тўғрисидаги ҳужжатнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

иккинчи қисмнинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 7, 661-модда; 2022 йил, N 4, 340-модда, N 5, 465-модда; 2023 йил, N 2, 103-модда, N 3, 185-модда, N 7, 533-модда, N 9, 710-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:


1) 30-модда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда, лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш учун ариза талабгорнинг хоҳишига кўра, рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан юборилиши мумкин. Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъектининг қайта рўйхатдан ўтказилиши учун асос бўлган маълумотларни кўрсатган ҳолда, махсус электрон тизим воситасида ваколатли органга хабарнома юборади. Рўйхатдан ўтказувчи орган орқали лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштиришда йиғим ундирилмайди";

еттинчи - ўнинчи қисмлари тегишинча саккизинчи - ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;

ўнинчи қисми "тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда" деган сўзлардан кейин "ёки ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган хабарнома" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

ўн биринчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қайта расмийлаштирилаётганда талабгорнинг лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиққанлик учун тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади, бундан ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно";


2) 3-илова қуйидаги мазмундаги 34-позиция билан тўлдирилсин:

"

34.

Нодавлат архивнинг фаолияти бошланганлиги ёки тугатилганлиги тўғрисидаги хабарнома


Архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолият.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги


";

3) 4-илованинг III бўлими қуйидаги мазмундаги 27-позиция билан тўлдирилсин:

"

27.

Нодавлат архивнинг фаолияти бошланганлиги ёки тугатилганлиги тўғрисидаги хабарнома


75

".

21-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


22-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


23-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 7 февраль

























Время: 0.1803
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск