ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги / Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.02.2024 й. 79-сон "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.02.2024 й.

N 79




"СУВ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ХИЗМАТИ"

ДАВЛАТ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасалари фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сон қарорига мувофиқ:

сув хўжалиги ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлари негизида "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасалари (кейинги ўринларда - сув етказиб бериш хизматлари) ташкил этилганлиги;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизи сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштириш, уларга тегишли объектларни сақлаш ва техник ҳолатини яхшилаш харажатларига йўналтирилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

сув етказиб бериш хизматларининг мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;

сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини ташкил этиш, унинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;

сув етказиб бериш хизматлари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;

сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда:

сув етказиб бериш хизматларининг намунавий тузилмасини ҳамда ходимлари ва хизмат автотранспорт воситаларининг (турлари бўйича) чекланган сонини тасдиқласин;

сув етказиб бериш хизматларининг иш юкламасидан келиб чиққан ҳолда, унинг тузилмасига ҳамда ходимлари ва хизмат автотранспорт воситаларининг чекланган сонига ўзгартиришлар киритиб борсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

туман (шаҳар)лар ҳокимликлари билан биргаликда 2024 йилги тасдиқланган маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатларини сув солиғининг прогноз қилинган суммасини 40 фоизга тенг миқдорда ошириш юзасидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига;

сув солиғи тушуми паст бўлган туман (шаҳар)ларда сув етказиб бериш хизматлари ходимлари иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш учун етишмайдиган маблағларни ирригация бўлимларини сақлаш харажатлари учун маҳаллий бюджетларда ажратилган маблағларни туман (шаҳар)лар бюджетлари ўртасида қайта тақсимлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига таклиф киритсин.

Бунда ушбу маблағларни сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини сақлаш харажатларига йўналтириш белгилаб қўйилсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Кадастр агентлиги:

а) уч кун муддатда қуйи бўғиндаги суғориш тармоқлари ва улардаги иншоотларни хатловдан ўтказиш, тегишлилиги бўйича балансга бериш ва ҳимоя зоналарини инобатга олган ҳолда, кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришни ташкил қилиш бўйича 2 ва 3-иловаларга мувофиқ намунавий таркибда ҳудудий ва туман ишчи гуруҳларини ташкил этсин;

б) Сув хўжалиги вазирлигининг маълумотлар базасини кенгайтириш мақсадида хатловдан ўтказилган қуйи бўғиндаги суғориш тармоқлари ва улардаги иншоотлар эгалари кесимида классификация ва идентификация қилинишини таъминласин;

в) хатлов натижасига кўра эгасизлиги аниқланган:

битта сув истеъмолчисига хизмат кўрсатувчи ички суғориш тармоғи, ундаги бош ва ички сув олиш ҳамда бошқа иншоотларни, улардан доимий ва мақсадли фойдаланиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш учун тегишли сув истеъмолчисига тўловларсиз берилишини;

икки ва ундан ортиқ сув истеъмолчиларига хизмат кўрсатувчи ички суғориш тармоғи, ундаги бош ва ички сув олиш ҳамда бошқа иншоотларни, улардан доимий ва мақсадли фойдаланиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш учун тегишли хизмат кўрсатувчи ташкилотларга тўловларсиз берилишини таъминласин;

г) хатлов натижасига кўра суғориш тармоқларидаги кўприклар хизмат кўрсатишига қараб тегишли ташкилотларга, хусусан умумфойдаланувдаги йўлларни боғловчи кўприкларни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасига, ички йўлларни боғловчи кўприкларни туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларига ҳамда каналларни назорат қилишга хизмат қиладиган кўприкларни сув етказиб бериш хизматларига бериш тўғрисида 2024 йил 1 июлга қадар Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

Ҳудудий ишчи гуруҳларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.


6. Белгилансинки:

сув етказиб бериш хизматлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари ва Сув хўжалигининг махсус хизматлари негизида тегишли туман (шаҳар)ларда, шунингдек, бошқа туман (шаҳар)ларда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги буйруғи билан ташкил этилади;

иқтисодий самарадорлик жиҳатидан сув етказиб бериш хизматларини ташкил этиш зарурати мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)лардаги истеъмолчиларга сув етказиб бериш ва истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотлар солиқ органларига Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли тизим ташкилотлари ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида сув хўжалиги объектларини бошқариш учун берилган хусусий шерик томонидан тақдим этиб борилади;

сув етказиб бериш хизматлари ташкил этилмаган туман (шаҳар)ларда сув солиғи тушумининг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағига туман (шаҳар) иқтисодиёт ва молия бўлимлари томонидан тўлиқ ўтказиб берилади ва ушбу маблағлар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирилади.

Бунда ушбу мақсадли маблағларга нисбатан вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушадиган тушумлар учун белгиланган тақсимот меъёрлари қўлланилмайди;

сув етказиб бериш хизматлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари ҳамда Сув хўжалиги махсус хизматларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

сув ресурсларини тақсимлаш ва етказиб бериш, сув етказиб бериш хизматларининг моддий-техник ресурсларидан фойдаланишга маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг аралашувига йўл қўйилмайди.


7. Сув етказиб бериш хизматларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган депозит ғазна ҳисобварағида шаклланган 150 млрд сўм миқдоридаги маблағ ҳисобидан 4-иловага мувофиқ махсус техникаларни энг яхши таклифларни танлаш натижаларига кўра Сув хўжалиги вазирлиги томонидан маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилардан ёки уларнинг расмий дилерлари ва дистрибюторларидан харид қилишга рухсат берилсин.

Бунда энг яхши таклифларни электрон шаклда танлаш мажбурий ҳисобланмайди ҳамда харид комиссияси фаолиятини тартибга солиш, танлаш иштирокчилари томонидан таклифларни бериш, танлаш иштирокчиларнинг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш, ғолиб ва захирадаги ғолибни аниқлаш, танлаш натижаларини расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 9 февралдаги

79-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қуйи бўғиндаги суғориш тармоқлари

ва улардаги иншоотларни хатловдан ўтказиш,

тегишлилиги бўйича балансга бериш ва кадастр

ҳужжатларини   расмийлаштиришни   ташкил

қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларининг

намунавий ТАРКИБИ


Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиcининг ва вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, ишчи гуруҳ раҳбари


Лавозимига кўра

-

Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазири ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиқлари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


Лавозимига кўра

-

Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи


Лавозимига кўра

-

Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳудудий бошқармаси бошлиғи


Лавозимига кўра

-

ҳудудий адлия бошқармаси бошлиғи


Лавозимига кўра

-

ирригация тизими бошқармаси бошлиғи

       

Изоҳ. Заруратга кўра ишчи гуруҳ раҳбари томонидан ишчи гуруҳ таркибига бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳам киритилиши мумкин.

         

        




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 9 февралдаги

79-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қуйи бўғиндаги суғориш тармоқлари

ва улардаги иншоотларни хатловдан ўтказиш,

тегишлилиги бўйича балансга бериш ва кадастр

ҳужжатларини расмийлаштиришни ташкил қилиш

бўйича туман (шаҳар) ишчи гуруҳларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

         

Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ҳокими, ишчи гуруҳ раҳбари


Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари


Лавозимига кўра

-

Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали раҳбари


Лавозимига кўра

-

Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳудудий бошқармасининг масъул ходими


Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғи


Лавозимига кўра

-

туман (шаҳар) сув етказиб бериш хизмати раҳбари

         

Изоҳ. Заруратга кўра ишчи гуруҳ раҳбари томонидан ишчи гуруҳ таркибига бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳам киритилиши мумкин.

         

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 9 февралдаги

79-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Сув етказиб бериш хизмати"

давлат муассасалари томонидан харид

қилинадиган махсус техникалар

РЎЙХАТИ

          

Т/р

Давлат муассасалари номи

      

Экскаваторлар сони*,

дона

      

Республика бўйича жами:


102

        

Қорақалпоғистон Республикаси

   

1.

"Элликқалъа тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

2.

"Беруний тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



3.

"Тўрткўл тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

4.

"Амударё тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



5.

"Хўжайли тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



6.

"Қонликўл тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



7.

"Шуманай тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



8.

"Қўнғирот тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

9.

"Мўйноқ тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

10.

"Нукус тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

11.

"Тахиатош тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

12.

"Чимбой тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



13.

"Бўзатов тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

14.

"Кегейли тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



15.

"Қораўзак тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



16.

"Тахтакўпир тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



Жами:


7

        

Андижон вилояти

        

1.

"Андижон тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

2.

"Асака тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



3.

"Булоқбоши тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



4.

"Балиқчи тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

5.

"Бўстон тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

6.

"Хўжаобод тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



7.

"Жалақудуқ тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

8.

"Шахрихон тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



9.

"Марҳамат тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



10.

"Улуғнор тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

11.

"Қўрғонтепа тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

12.

"Пахтаобод тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

13.

"Олтинкўл тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



14.

"Избоскан тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



Жами:


7

       

Бухоро вилояти

       

1.

"Бухоро тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

2.

"Вобкент тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

3.

"Жондор тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

4.

"Когон тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

5.

"Олот тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

6.

"Қоракўл тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

7.

"Қоровулбозор тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

8.

"Пешку тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

9.

"Ромитан тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

10.

"Шофиркон тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

11.

"Ғиждувон тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

Жами:


11

     

Жиззах вилояти

        

1.

"Дўстлик тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

2.

"Арнасой тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

3.

"Бахмал тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

4.

"Ғаллаорол тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

5.

"Ш.Рашидов тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

6.

"Зомин тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

7.

"Зарбдор тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

8.

"Зафаробод тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

9.

"Пахтакор тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

10.

"Фориш тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



11.

"Мирзачўл тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

Жами:


10

       

Қашқадарё вилояти

       

1.

"Касби тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

2.

"Нишон тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



3.

"Деҳқонобод тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



4.

"Китоб тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

5.

"Косон тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

6.

"Муборак тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

7.

"Шаҳрисабз тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

8.

"Қарши тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



9.

"Ғузор тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

10.

"Чироқчи тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

11.

"Кўкдала тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

12.

"Қамаши тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



13.

"Яккабоғ тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

14.

"Миришкор тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

Жами:


10

       

Навоий вилояти

        

1.

"Кармана тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

2.

"Навбаҳор тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

3.

"Конимех тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

4.

"Қизилтепа тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

5.

"Хатирчи тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

Жами:


5

       

Наманган вилояти

         

1.

"Мингбулоқ тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

2.

"Косонсой тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

3.

"Наманган тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

4.

"Норин тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

5.

"Поп тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

6.

"Тўрақўрғон тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



7.

"Уйчи тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



8.

"Учқўрғон тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

9.

"Чортоқ тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



10.

"Чуст тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



11.

"Янгиқўрғон тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



Жами:


6

      

Самарқанд вилояти

       

1.

"Нарпай тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



2.

"Иштихон тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

3.

"Оқдарё тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

4.

"Пастдарғом тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

5.

"Ургут тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



6.

"Тойлоқ тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

7.

"Самарқанд тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

8.

"Каттақўрғон тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

9.

"Булунғур тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

10.

"Жомбой тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

11.

"Пайариқ тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

12.

"Пахтачи тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

Жами:


10

        

Сурхондарё вилояти

          

1.

"Ангор тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

2.

"Музработ тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

3.

"Жарқўрғон тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



4.

"Қизириқ тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



5.

"Шеробод тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

6.

"Олтинсой тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

7.

"Денов тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

8.

"Шўрчи тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

9.

"Термиз тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

10.

"Сариосиё тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

11.

"Қумқўрғон тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

12.

"Узун тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



13.

"Бойсун тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



14.

"Бандихон тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

Жами:


10

      

Сирдарё вилояти

        

1.

"Сардоба тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

2.

"Оқолтин тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

3.

"Боёвут тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

4.

"Гулистон тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

5.

"Мирзаобод тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

6.

"Сайхунобод тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



7.

"Сирдарё тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

8.

"Ховос тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

Жами:


7

     

Тошкент вилояти

       

1.

"Қуйичирчиқ тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



2.

"Чиноз тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

3.

"Юқоричирчиқ тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



4.

"Пискент тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



5.

"Бўстонлиқ тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



6.

"Ўртачирчиқ тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



7.

"Оҳангарон тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



8.

"Янгийўл тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



9.

"Бекобод тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

10.

"Қибрай тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



11.

"Оққўрғон тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

12.

"Паркент тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

13.

"Бўка тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

14.

"Тошкент тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



15.

"Зангиота тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

Жами:


6

         

Фарғона вилояти

         

1.

"Қувасой шаҳар сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



2.

"Қува тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



3.

"Тошлоқ тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



4.

"Олтиариқ тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



5.

"Фарғона тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



6.

"Боғдод тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

7.

"Бувайда тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

8.

"Ёзёвон тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



9.

"Қўштепа тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

10.

"Данғара тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

11.

"Учкўприк тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

12.

"Риштон тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



13.

"Фурқат тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



14.

"Ўзбекистон тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



15.

"Бешариқ тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

16.

"Сўх тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



Жами:


6

      

Хоразм вилояти

       

1.

"Гурлан тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



2.

"Боғот тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



3.

"Қўшкўпир тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

4.

"Урганч тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

5.

"Ҳазорасп тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

6.

"Хонқа тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



7.

"Хива тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси



8.

"Шовот тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

9.

"Янгиариқ тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

10.

"Тупроққалъа тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

11.

"Янгибозор тумани сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси


1

Жами:


7

       

*) Экскаваторнинг техник кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади.


**) Талабга кўра кейинги йилларда харид қилинадиган махсус техникалар рўйхати қўшимча равишда молиялаштириш манбаи кўрсатилган ҳолда шакллантирилади.

       

         




Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 9 февралдаги

79-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарорида:


а) 2-банддаги "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


2-банд қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасалари - сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари таркибида юридик шахс мақомига эга бўлган ҳолда фаолият юритадиган ҳамда сув хўжалиги ташкилотлари ва сув истеъмолчилари ўртасида тузилган шартнома асосида сув етказиб бериш ва бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш учун ташкил этилган хизмат";


4-банддаги "Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси" сўзлари "Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


16-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларининг туманлар (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари" сўзлари "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банддаги "сув истеъмолчилари уюшмалари" сўзлари "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


24-бандда:

учинчи хатбошидаги "туманлар (Қувасой шаҳри) ирригация бўлимлари" сўзлари "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан - сув истеъмолчиларига, шунингдек, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига - туман аҳамиятига эга бўлган сув объектларидан манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича белгиланади";

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


25-банддаги, 29-банднинг "б" кичик бандидаги, 32-банддаги, 41-банддаги, 45-банднинг иккинчи хатбошидаги, 48-банднинг еттинчи хатбошидаги, 54-банднинг иккинчи хатбошидаги "Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги" сўзлари "Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


29-банднинг "а" кичик банди учинчи хатбошидаги "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


30-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳририда баён этилсин:

"халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан - ҳар йили 1 октябргача бўлган муддатда - куз-қиш даври учун ҳамда 1 апрелгача - вегетация даври учун белгиланади";

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


31-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари буйруқлари ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорлари билан тасдиқланади";

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


39-банднинг биринчи хатбошидаги, 48-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Сув истеъмолчилари уюшмалари" сўзлари "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


39-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳририда баён этилсин:

"Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаларининг, шунингдек, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сувдан фойдаланиш режалари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан умумлаштирилади";


40-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "туманлар ирригация бўлимлари" сўзлари "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"43. Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари, шунингдек, бошқа сув хўжалиги органлари ҳамда ўзга юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги сувга доир муносабатлар шартнома асосида тартибга солинади";


45-банднинг биринчи хатбошидаги "Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан (табиий сув объектларидан сув олишда), Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси" сўзлари "Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан (табиий сув объектларидан сув олишда), Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 3 апрелдаги 174-сон қарорида:


а) 3-банднинг "а" кичик банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳирда баён этилсин:

"а) Рақамли технологиялар вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда";


б) 1-иловада:


7-банддаги "сув фойдаланувчилар уюшмаси" сўзлари "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


8-банд чиқариб ташлансин;


9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси уч кун муддатда тумандаги барча сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари буюртманомаларини умумлаштиради, таҳлил қилади ҳамда ушбу Низомга 1б-иловага мувофиқ ёзма буюртманомани туманлараро аҳамиятдаги сув хўжалиги объектларидан сув олиш учун тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ёки ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига юборади";


12 ва 13-бандлардаги "туман (шаҳар) ирригация бўлимлари" сўзлари "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-бандининг биринчи хатбошидаги, 16-банддаги, 17-банднинг биринчи хатбошидаги ва 21-банднинг иккинчи хатбошидаги "сув истеъмолчилари уюшмаси" сўзлари "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-банднинг иккинчи хатбошидаги "уни хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот - туман (шаҳар) ирригация бўлимига" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банддаги "Туман (шаҳар) ирригация бўлими сув истеъмолчилари уюшмаларининг" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


22-банддаги "туман (шаҳар) ирригация бўлими" сўзлари "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Низомга 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"________ "Сув етказиб бериш

хизмати" ДМга



________________________ сув истеъмолчисининг

20___ йил ________ ойининг "___" санасидан "___"

санасигача сув олиш бўйича

БУЮРТМАНОМАСИ


Сув манбаи номи

      

Сув олиш жойининг манзили

     

Сувдан фойдаланиш мақсади (суғориш, шўр ювиш, нам сув бериш, балиқчилик, бошқалар)

     

Буюртманома берилган давр учун суғориладиган

     

Суғориш (кузги-қишки) мавсумида (млн куб м)

   

Навбатдаги кунлик учун талаб

экин тури

     

майдони, гектар

     

сув олиш лимити

  

амалда олинган сув

  

%

  

млн куб. м

   

куб. м/с

  



   











   











   











    











      









Жами:



    









         

_________ сув истеъмолчиси раҳбари (ёки ваколатли шахс) имзо Ф.И.О.";


г) Низомга 1а-илова чиқариб ташлансин.


д) Низомга 1б-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"________ ирригация тизимлари

ҳавза бошқармасига



______________ "Сув етказиб бериш хизмати"

ДМнинг 20___ йил __________ ойининг ______

ўн кунлигида сув олиш бўйича

БУЮРТМАНОМАСИ


Сув манбаи номи

    

Сув олиш жойининг манзили

    

Сувдан фойдаланиш мақсади (суғориш, шўр ювиш, нам сув бериш, балиқчилик, бошқалар)

       

Буюртманома берилган давр учун суғориладиган

     

Суғориш (кузги-қишки) мавсумида (млн куб м)

   

Навбатдаги кунлик учун талаб

    

экин тури

   

майдони, гектар

      

сув олиш лимити

  

амалда олинган сув

  

%

   

млн.

куб. м

    

куб.

м/с

     



   











    











    











      











      









Жами:



      










_________ "Сув етказиб бериш хизмати" ДМ раҳбари имзо Ф.И.О.";


е) Низомга 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида

сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини

ҳамда мониторингини юритиш

СХЕМАСИ

         

      

Босқичлар

      


     

Субъектлар

     


     

Тадбирлар

   


    

Бажариш муддатлари

      











1-босқич


Сув истеъмолчиси

(томорқа ер эгаларидан

ташқари)


          

Сув олиш учун хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот - "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасасига ёзма буюртманома беради.

        


Сув олишдан 10 кун олдин











2-босқич


"Сув етказиб бериш хизмати"

давлат муассасаси


     

Ўз хизмат кўрсатиш ҳудудидаги сув истеъмолчиларининг, шунингдек, айрим бошқа сув истеъмолчиларининг ёзма буюртманомаларини умумлаш-тиради, таҳлил қилади ҳамда ёзма буюртманомани тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ёки ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига тақдим этади.

        


Уч кун муддатда











3-босқич


       

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги,

ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси

       


Сув олиш учун буюртманома-ларни умумлаштиради, таҳлил қилади ва ёзма буюртманомани Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этади.


Бир кун муддатда











4-босқич


Сув хўжалиги вазирлиги


         

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига, шунингдек, тегишли хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар (сув омборлари бошқармалари, магистрал канал (тизим) бошқармалари, алоҳида аҳамиятга эга сув хўжалиги ташкилотлари)га ажратилган сув олиш лимити ҳамда сув манбаининг сувлилик даражасидан келиб чиқиб, сув олиш юзасидан хабарнома орқали рухсат беради ёки рад этади.

       


Бир кун муддатда











5-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги,

ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси


      

"Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси ҳамда уларга хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилотлар (ирригация тизими бошқармалари, насос станциялари ва энергетика бошқармалари, сув омборлари бошқармалари)га ажратилган сув олиш лимити ҳамда сув манбаининг сувлилик даражасидан келиб чиқиб, сув олиш юзасидан хабарнома орқали рухсат беради ёки рад этади.

     


Бир кун муддатда











6-босқич


"Сув етказиб бериш хизмати"

давлат муассасаси


     

Сув истеъмолчиларига ажратилган сув олиш лимити ҳамда сув манбаининг сувлилик даражасидан келиб чиқиб, сув истеъмолига тайёрлигини эътиборга олган ҳолда, сув истеъмоли режасига асосан ажратилган сув олиш лимити доирасида рухсат беради ёки рад этади.

     


Бир кун муддатда











7-босқич


Сув истеъмолчиси


          

Ҳар куни соат 17:00 гача олинган сув миқдори ва нима мақсадда ишлатгани тўғрисидаги кунлик маълумотни ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ тайёрлайди ҳамда ёзма ёки электрон алоқа воситаси орқали хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот ("Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасаси)га юборади.

        


Ҳар кун соат 17:00 гача











8-босқич


"Сув етказиб бериш хизмати"

давлат муассасаси


     

Сув истеъмолчилари томонидан берилган кунлик маълумотлар асосида ҳар куни соат 18:00 гача олинган сувдан фойдаланиш бўйича кунлик маълумотни ушбу Низомга 4а-иловага мувофиқ тайёрлайди ва дастурий таъминотга киритади.

         


Ҳар куни соат 18:00 гача











9-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги,

ирригация тизимлари ҳавза

бошқармалари


       

"Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасасининг сувдан фойдаланиш бўйича кунлик маълумотларни дастурий таъминотга ўз вақтида ва тўғри киритилишини назорат қилиб боради.

       


Ҳар куни











10-босқич


      

Сув хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги,

ирригация тизимлари ҳавза

бошқармалари, хизмат

кўрсатадиган фойдаланувчи

ташкилотлар

       


Дастурий таъминотнинг доимий ва узлуксиз ишлашини таъминлайди.


Доимий











11-босқич


Хизмат кўрсатадиган

фойдаланувчи ташкилот,

сувдан фойдаланувчи ва сув

истеъмолчиси


      

1. Олинган сув миқдори юзасидан хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот билан сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиси ўртасида юритилган кундалик сувнинг ҳисоби тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилади.


2. Хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот билан сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиси ўртасида икки томонлама далолатномани расмийлаштиради.


3. Хизмат кўрсатадиган фойдаланувчи ташкилот билан сувдан фойдаланувчи ўртасида расмийлаштирилган далолатномани тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ёки ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига тақдим этади.

      


Ҳар ой якуни билан кейинги

ойнинг 5-санасигача











12-босқич


"Сув етказиб бериш хизмати"

давлат муассасаси


      

Солиқ базасини аниқлаш учун:

қишлоқ хўжалиги, шу жумладан, балиқчилик бўйича сувни истеъмол қилувчи юридик шахслар томонидан ишлатилиши кутилаётган сув ресурслари ҳажми тўғрисидаги маълумотларни расмийлаштирилган далолатномалар асосида сув истеъмолчиларига;

деҳқон хўжаликлари томонидан ишлатилиши кутилаётган сув ресурслари ҳажми тўғрисидаги маълумотларни тегишли солиқ органига тақдим қилади.

Вегетация ва куз-қиш даври якуни билан - белгиланган тартибда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ёки ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига электрон шаклда ҳисобот тақдим этади.

        


     

Ҳар йили жорий солиқ

даврининг 10 декабрдан

кечиктирмай




Ҳисобот даври учун кейинги

йилнинг 20 январидан

кечиктирмасдан


Вегетация даври якуни билан

15 октябргача ва куз-қиш даври

якуни билан 15 апрелгача











13-босқич


      

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги,

ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси

       


Вегетация даври ва куз-қиш даври якунлари билан белгиланган тартибда Сув хўжалиги вазирлигига электрон шаклда ҳисобот тақдим этади.


Ҳар йили 1 ноябргача

1 майгача




";

       

ж) Низомга 4а-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"__________________ "Сув етказиб бериш хизмати"

давлат муассасаси томонидан 20___ йил "___" - ______

куни олинган сувдан фойдаланиш ҳақида

МАЪЛУМОТ

      

Т/р

Сув манбаи номи

(дарё, сой, канал, суғориш тармоғи, сув омбори, коллектор, суғориш қудуғи ва бошқалар)

     

Сув олиш жойнинг манзили

   

Кунлик

ажратилган сув олиш лимити,

куб. м/с

   

Амалда олинган сув, куб. м

        

Кунлик суғорилган жами майдон, гектар

       

Шу жумладан, суғориш

ишлари бўйича:

        

Сувдан фойдаланиш коэффициенти

    

кузги бошоқли

дон экинларини

суғориш, гектар

       

ғўза суғориш, гектар

       




1.













2.













3.













4.













5.













...













Жами:

      













_________ "Сув етказиб бериш хизмати" ДМ раҳбари имзо Ф.И.О.".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятига доир айрим қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисида" 2021 йил 17 сентябдаги 573-сон қарорида:


а) 1-иловада:


10-банднинг тўққизинчи хатбошиси, 3-бобнинг 8-§, 4-бобнинг 8-§ ва 51-банд чиқариб ташлансин;


16-банднинг йигирма тўртинчи хатбошидаги ҳамда 24-банднинг еттинчи хатбошидаги "туманлар ирригация бўлимлари" сўзлари "Сув етказиб бериш хизмати" давлат муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг

бошқа сув хўжалиги бюджет ташкилотлари

РЎЙХАТИ

          

Т/р

Ташкилотнинг номи

Ташкилот

сони


Бошқарув

ходимларининг

чекланган сони

     

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг бўлинмалари

       

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати


1

21

"Каттагар - Бўзатов" ирригация тизими бошқармаси


1

5

"Қуанишжарма" ирригация тизими бошқармаси


1

16

"Пахтаарна - Найман" ирригация тизими бошқармаси


1

10

"Суенли" ирригация тизими бошқармаси


1

13

Оролбўйи дельта бошқармаси


1

4

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси


1

9

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси


1

8

Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги мелиоратив экспедиция


1

8

Жами:


9

94

2.

Норин - Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари

        

Норин - Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати


1

21

"Андижонсой" ирригация тизими бошқармаси


1

5

"Қорадарё - Майлисой" ирригация тизими бошқармаси


1

4

"Улуғнор - Мазгилсой" ирригация тизими бошқармаси


1

8

"Шаҳрихонсой" ирригация тизими бошқармаси


1

10

Норин - Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси


1

9

Норин - Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция


1

8

Жами:

          

7

65

3.

Аму - Бухоро ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари

           

Аму - Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати


1

21

"Аму - Қоракўл" ирригация тизими бошқармаси


1

8

"Тошработ - Жилвон" ирригация тизими бошқармаси


1

6

"Хархур - Дуоба" ирригация тизими бошқармаси


1

7

"Шохруд - Дўстлик" ирригация тизими бошқармаси


1

7

Аму - Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси


1

7

Аму - Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция


1

13

Жами:


7

69

4.

Сирдарё - Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари

         

Сирдарё - Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати


1

18

"Зомин" ирригация тизими бошқармаси


1

7

"Туятортар - Қли" ирригация тизими бошқармаси


1

4

"Учтом" ирригация тизими бошқармаси


1

5

Сирдарё - Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси


1

7

Сирдарё - Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция


1

7

Жами:


6

48

5.

Аму - Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари


Аму - Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати


1

21

"Қарши магистрал канали" ирригация тизими бошқармаси


1

28

"Оқсув" ирригация тизими бошқармаси


1

8

"Эскианҳор" ирригация тизими бошқармаси


1

8

"Яккабоғ - Ғузор" ирригация тизими бошқармаси


1

7

Аму - Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси


1

10

Аму - Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция


1

8

Жами:


7

90

6.

Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари


Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати


1

18

"Кармана - Конимех" ирригация тизими бошқармаси


1

5

"Тошработ - Ўртачўл" ирригация тизими бошқармаси


1

5

Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси


1

7

Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция


1

6

Жами:

     

5

41

7.

Норин - Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари

     

Норин - Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати


1

21

"Зардарё" ирригация тизими бошқармаси


1

7

"Подшоота - Чодак" ирригация тизими бошқармаси


1

7

Катта Наманган магистрал канали бошқармаси


1

7

Шимолий Фарғона магистрал канали бошқармаси


1

13

Норин - Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси


1

10

Норин - Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция


1

8

Жами:


7

73

8.

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари

        

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати


1

21

"Оқ - Қорадарё" ирригация тизими бошқармаси


1

8

"Дарғом" ирригация тизими бошқармаси


1

11

"Миёнкал - Тос" ирригация тизими бошқармаси


1

13

"Мирза - Пай" ирригация тизими бошқармаси


1

9

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси


1

9

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция


1

6

Жами:


7

77

9.

Аму - Сурхон ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари

       

Аму - Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати


1

21

"Аму - Занг" ирригация тизими бошқармаси


1

11

"Сурхон - Шеробод" ирригация тизими бошқармаси


1

19

"Тўполанг - Қоратоғ" ирригация тизими бошқармаси


1

11

Аму - Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси


1

9

Аму - Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция


1

7

Жами:

       

6

78

10.

Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари

       

Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати


1

18

"Боёвут" ирригация тизими бошқармаси


1

14

"Шўрўзак - Сирдарё" ирригация тизими бошқармаси


1

11

Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси


1

9

Қуйи Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция


1

8

Жами:


5

60

11.

Чирчиқ - Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари

         

Чирчиқ - Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати


1

21

Тошкент магистрал канал бошқармаси


1

6

"Оҳангарон - Далварзин" ирригация тизими бошқармаси


1

12

"Бўзсув" ирригация тизими бошқармаси


1

10

"Паркент - Қорасув" ирригация тизими бошқармаси


1

13

Чирчиқ - Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси


1

7

Чирчиқ - Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция


1

8

Жами:


7

77

12.

Сирдарё - Сўх ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари

         

Сирдарё - Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати


1

21

"Исфайрам - Шоҳимардон" ирригация тизими бошқармаси


1

9

"Норин - Фарғона" ирригация тизими бошқармаси


1

9

"Сўх - Оқтепа" ирригация тизими бошқармаси


1

14

Сирдарё - Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси


1

8

Сирдарё - Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция


1

8

Жами:


6

69

13.

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза

бошқармаси ва унинг бўлинмалари

       

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси марказий аппарати


1

21

"Полвон - Ғазоват" ирригация тизими бошқармаси


1

16

"Шовот - Қуловат" ирригация тизими бошқармаси


1

10

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси


1

7

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедиция


1

7

Жами:

         

5

61

Ҳаммаси:

         

84

902

";

      

в) 6а-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг

бошқа сув хўжалиги бюджет ташкилотлари

РЎЙХАТИ


Т/р

Т/р

Ташкилотнинг номи

Бошқарув

ходимларининг

чекланган сони

      

1.

1.

Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси


20

2.

2.

Аму - Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси


16

4.

2.1.

Аму - Бухоро машина канали Олот туман бошқармаси


9

5.

2.2.

Аму - Бухоро машина канали Қизилтепа туман бошқармаси


7

7.

3.

Фарғона водийси каналларидан фойдаланиш бошқармаси


20

6.

3.1.

Катта Фарғона магистрал канали бошқармаси


8

7.

4.

Жанубий Мирзачўл магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси


8

8.

5.

Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси


10

9.

6.

Қирғоқларни ҳимоялаш дамбалари ва ўзанларни тартибга солиш иншоотлари бошқармаси


5

10.

7.

Амударё Чапқирғоқ ҳимоя дамбалар бошқармаси


5

11.

8.

Жиззах бош насос станцияси бошқармаси


9

12.

9.

Жиззах вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси


5

13.

10.

Қашқадарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси


13

14.

11.

Навоий вилояти сув омборлари ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бошқармаси


5

15.

12.

Наманган вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси


9

16.

13.

Самарқанд вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси


5

17.

14.

Сурхондарё вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси


4

18.

15.

Тошкент вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси


5

19.

16.

Фарғона вилояти сув омборларидан фойдаланиш бошқармаси


6

20.

17.

Туямўйин гидроузелидан фойдаланиш бошқармаси


10

21.

18.

Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази


20

22.

19.

Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати


25

23.

20.

Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази


32

24.

21.

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари


182



Жами:


438

".

         

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2022 йил 19 апрелдаги 196-сон қарорининг 1-4 ва 11-бандлари ҳамда 1-илова чиқариб ташлансин.

          

        

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 февраль















































































Время: 0.0626
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск