ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спортнинг алоҳида турлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.03.2024 й. ПҚ-137-сон "Оғир атлетика спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.2024 й.

N ПҚ-137



ОҒИР АТЛЕТИКА СПОРТ ТУРИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда оғир атлетика спорт турини янада оммалаштириш, ёшлар орасидан спортчиларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш, ушбу спорт тури бўйича замонавий спорт инфратузилмасини яратиш ҳамда миллий терма жамоаларимизнинг нуфузли спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар 2024-2026 йилларда оғир атлетика спорт турини (кейинги ўринларда - оғир атлетика) ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

ёшларнинг оғир атлетикага қизиқишини ошириш, бу борадаги тарғибот ишларини янада кучайтириш, уларнинг ушбу спорт тури билан шуғулланиши учун етарли шарт-шароитларни яратиш;

иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашни янада такомиллаштириш;

оғир атлетика ҳамда парапауэрлифтинг йўналишини ривожлантиришга қаратилган алоҳида дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

илғор хориж тажрибаларини ўзлаштириш ҳамда малакали халқаро мутахассисларни жалб қилган ҳолда тренер ва спортчиларни инновацион технологиялар ва илмий-таҳлилий ёндашув асосида тайёрлаш;

оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича замонавий спорт мажмуаларини барпо этиш, мавжуд спорт мажмуаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаб бориш;

оғир атлетикани ривожлантириш бўйича устувор вазифалар ижросини таъминлаш учун соҳани қўшимча молиялаштириш имкониятларини янада кенгайтириш;

ҳудудий терма жамоаларнинг тайёргарлигини ошириб бориш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги спортнинг яккакураш турларига ихтисослаштирилган спорт мактабларининг оғир атлетика инфратузилмасини янада ривожлантириш асосида уларни халқаро талабларга мослаштириш;

оғир атлетикага ўқитишнинг замонавий методикаларига оид илмий-услубий ва ўқув адабиётлар билан таъминлаш ҳамда тиббий-биологик хизматни ривожлантириш;

оммавий ахборот воситаларида оғир атлетикани соғлом турмуш тарзининг муҳим таркибий қисми ва болаларни баркамол инсон этиб тарбиялашга хизмат қиладиган спорт тури сифатида тарғиб қилиш.


2. Қуйидагилар:

Оғир атлетика спорт турини 2024-2026 йилларда кенгроқ ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ;

2024-2026 йилларда оғир атлетика спорт турини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Дастурни амалга ошириш ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутиладиган маблағлар;

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига Давлат бюджети ва ҳомийлар томонидан ажратилган маблағлар;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари;

Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига унинг уставида белгиланган йўналишлар бўйича юридик ва жисмоний шахслар ҳисобидан келиб тушадиган бадал пуллари;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


3. Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг 2024 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда:

оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионати;

оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича "Uzbekistan Open" Ўзбекистон очиқ чемпионати;

оғир атлетика бўйича Халқаро оғир атлетика федерациясининг тасдиқланган норма ва қоидаларида белгиланган ёш тоифалари бўйича уч босқичли (туман/шаҳар, вилоят ва республика) чемпионатлар ва кубоклар;

оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича давлат спорт-таълим муассасалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақасини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


4. Спорт вазирлиги (А.Икрамов) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев) ва Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси билан биргаликда:

уч ой муддатда мазкур қарорнинг 3-бандида кўрсатилган мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш, уларни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда мусобақа ғолиб ва совриндорларини муносиб рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;

республикада ўтказиладиган халқаро турнирларда маҳаллий оғир атлетикачилар билан биргаликда халқаро спортчи, тренер ва ҳакамлар иштирокини таъминласин;

мазкур қарорнинг 3-бандида кўрсатилган мусобақа ва турнирларни 2024 йил 1 апрелдан бошлаб спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасига киритсин;

мазкур мусобақаларни ўтказиш жараёнини маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа коммуникация манбаларида кенг ёритсин.


5. Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг:

оғир атлетика бўйича барча ёш тоифасидаги спортчилар билан индивидуал ишлаш тизимини яратиш ҳамда уларнинг профессионал тайёргарлигини ташкил этиш учун Спорт вазирлиги ҳузуридаги Оғир атлетика марказини (кейинги ўринларда - Марказ) ташкил этиш;

оғир атлетикани ривожлантириш юзасидан алоҳида дастурларни қабул қилиш ҳамда маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич замонавий инфратузилмага эга бўлган оғир атлетика базаларини барпо этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


6. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

иқтидорли ёш спортчиларни танлаб олиш ва уларни миллий терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрлаш;

спортчиларнинг халқаро мусобақаларга самарали тайёргарлик кўриши учун узлуксиз ўқув машғулот йиғинларини ташкил этиш;

спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларнинг касбий маҳоратини ошириш;

оғир атлетика бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва уларни амалиётга жорий этиш бўйича зарур тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда спортчи ва мутахассисларнинг тайёргарлик жараёнига инновацион технологияларни жорий этиш;

маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида семинар-тренинглар, мастер-класслар, ўқув машғулотлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.


7. Белгилансинки:

Марказ юридик шахс мақомига эга бўлган ихтисослаштирилган давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади;

Марказ Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Талабалар кўчаси, 10-уй манзилида жойлашган Спорт вазирлиги тасарруфидаги бино-иншоотларга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилади;

Марказ фаолияти оғир атлетика бўйича иқтидорли ёш спортчиларни саралаб олиш ва уларни терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрлашга йўналтирилади;

Марказ ўз фаолиятини 2025/2026 ўқув йилидан бошлайди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги "Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 731-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширади;

Марказга парапауэрлифтинг йўналишига спортчиларни қабул қилиш учун умумий қабул квоталари доирасида 10 фоиз квота ажратилади;

Марказ ўқувчиларининг умумий контингенти жами 90 нафарни ташкил этиб, улар 7-11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади;

Марказ ўқувчиларини умумтаълим дастурлари бўйича ўқитиш уларга энг яқин жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларда амалга оширилади;

Марказ ўқувчилари яшаш учун жиҳозлар, суткалик озиқ-овқат нормаси, спорт кийим-боши ва анжомлари, форма билан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 январдаги "Олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги 18-сон қарорига мувофиқ таъминланади;

Марказ ўқувчиларини текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатлари учун ота-оналардан тўлов ундирилмайди ҳамда ўқувчилар тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат билан таъминланади;

Марказ директори, унинг спорт ишлари бўйича ўринбосари, тренерлари, йўриқчи-услубчиларига олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади;

Марказ директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва тарбиячилари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги 275-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;

Марказ тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги 276-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади, шунингдек, уларга нисбатан олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари учун белгиланган моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.


8. Белгилаб қўйилсинки:

Марказни замонавий ва халқаро талабларга мувофиқ ташкил этиш (янги бинолар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш) маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

Марказ фаолиятини сақлаш ҳамда уни халқаро стандартларга мувофиқ замонавий жиҳоз ва инвентарлар билан таъминлаш Спорт вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш.Хидоятов) Марказнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда энг мақбул меъморий ҳамда техник ечимлар қўлланилишини, уларни инновацион технологияларга асосланган, энергия тежамкор ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан қуриш, шинамлик ва экологик хавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминласин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан доимий давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


9. Қуйидагилар Марказни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Давлат бюджети маблағлари;

фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан ва Марказнинг уставидаги вазифаларга мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

асосий машғулотлар ўтказилмайдиган вақтда бўш турган мол-мулкни ижарага беришдан тушган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


10. Спорт вазирлиги (А.Икрамов):

а) Марказнинг уставини тасдиқласин, шунингдек, уни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

б) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси билан биргаликда:

Марказни замонавий педагогик технологияларни эгаллаган малакали педагог кадрлар ҳамда тренерлар билан босқичма-босқич тўлдириш чораларини кўрсин;

Марказда спортчиларни тайёрлаш сифати юзасидан доимий давлат назоратини амалга оширсин;

в) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Марказнинг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари штат жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


11. Спорт вазирлиги (А.Икрамов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов) билан биргаликда:

2024 йил 1 сентябрга қадар олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларидаги оғир атлетика базаларини халқаро талабларга жавоб берадиган спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозлаш ва кейинчалик мунтазам равишда махсус спорт кийимлари (экипировкалар) ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаб бориш;

2024-2026 йилларда босқичма-босқич ҳудудлардаги ихтисослаштирилган спорт мактаблари ва спорт мактаблари оғир атлетика моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мавжуд спорт бино ва иншоотларини машғулотлар учун хавфсиз ва санитария меъёрлари асосида реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва уларни замон талаблари асосида зарур инвентарлар билан жиҳозлаш;

2024/2025 ўқув йилига қадар Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказидаги оғир атлетикага ихтисослаштирилган спорт залининг қурилиш-таъмирлаш ишларини охирига етказиш чораларини кўрсин.


12. Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси:

замонавий илм-фан ютуқлари ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда оғир атлетика бўйича тренерлар, селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассислар касбий маҳоратини доимий ошириб бориш мақсадида маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида тизимли равишда семинар, тренинг ва маҳорат дарслари ўтказилишини йўлга қўйсин;

фаолияти давомида намуна кўрсатган тренер ва мутахассислар малакасини ошириш, замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлишларини таъминлаш, улар учун халқаро миқёсда тажриба алмашиш имкониятини яратиб бериш мақсадида миллий терма жамоаларнинг хорижда ўтказиладиган ўқув-машғулот йиғинлари ва халқаро мусобақалар жараёнига жалб этиш чораларини кўрсин.


13. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Спорт вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг:

Бўстонлиқ тумани электр тармоқлари корхонасига доимий фойдаланишга берилган Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Сойлиқ қишлоғи, Мустақиллик кўчасидаги ер участкасини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш ва Спорт вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш;

ушбу ер майдонида ҳудуднинг ихтисослашуви ва маҳаллий ёшларнинг қизиқишини инобатга олган ҳолда замонавий инфратузилмага эга бўлган оғир атлетика залини ёрдамчи хоналари (25 ўринли ётоқхона ва ошхона) билан бирга барпо этиш ҳамда унда Оғир атлетика спорт клуби фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Оғир атлетика спорт клубини замонавий ва халқаро талабларга мувофиқ ташкил этиш ҳамда зарур жиҳоз ва инвентарлар билан таъминлаш Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


14. Тошкент вилояти ҳокимлиги (З.Мирзаев) "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ билан биргаликда икки ҳафта муддатда Бўстонлиқ тумани электр тармоқлари корхонасига доимий фойдаланишга берилган ер участкасини (Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Сойлиқ қишлоғи, Мустақиллик кўчаси) белгиланган тартибда захирага қайтариш чораларини кўрсин.


15. 2024 йил 1 сентябрдан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига қарашли Республика ихтисослаштирилган комплекс болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Тошкент ва Самарқанд вилояти ҳудудий мактаблари очилсин ва ушбу мактабларда оғир атлетика спорт турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилсин.


16. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига вазирлик тизимидаги ташкилот ва корхоналарни ҳомий сифатида бириктириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) икки ой муддатда оғир атлетика бўйича комплекс мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон оғир атлетика федерациясига тегишли шарт-шароитлар яратиш учун ҳомий ташкилотларни бириктирсин.


17. Спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


18. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб спорт вазири А.И. Икрамов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби О.О. Қосимов белгилансин.


19. Мазкур қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 20 мартдаги

ПҚ-137-сон қарорига

1-ИЛОВА



Оғир атлетика спорт турини 2024-2026 йилларда

кенгроқ ривожлантириш

ДАСТУРИ

       

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизмлари

Амалга

ошириш

муддатлари

     

Молиялаштириш

манбалари

   

Масъул ижрочилар

1.

Ҳудудларда оғир атлетика бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ишларини такомиллаштириш.


1. Иқтидорли ёшларни ҳудудлардаги селекционерларни жалб қилган ҳолда аниқлаш.


2. Таълим муассасаларида ушбу ёшларнинг ўқиш ва шуғулланиш жараёнини доимий назоратга олган ҳолда мониторинг олиб бориш.


3. Олимпия ва жаҳон чемпионлари, машҳур спортчилар ҳамда бошқа халқаро даражадаги мутахассислар томонидан оғир атлетика бўйича ёш спортчилар билан вилоятларда доимий равишда маҳорат дарсларини ташкил қилиб бориш.


4. Ҳудудлардаги селекционерлар томонидан туман (шаҳар) спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси асосида ўтказилаётган мусобақаларда иқтидорли ёшлар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларнинг ҳаракатланиш мониторингини юритишини йўлга қўйиш.


2024-2026

йиллар

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б.Зокиров)


2.

Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган спорт муассасаларининг оғир атлетика бўйича бўлимларини қўллаб-қувватлаш.


1. Олис ва чекка ҳудудларда спорт муассасаларининг оғир атлетика бўйича бўлимларини қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи чора-тадбирларни белгилаш.


2. Олис ва чекка ҳудудларда спорт муассасаларининг оғир атлетика бўйича бўлимлари фаолиятини таҳлил қилиш ва натижадорликни баҳолаш.


2024 йил

сентябрь

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари


Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б.Зокиров)


3.

Оғир атлетика маркази учун спорт базасини барпо этиш.


1. Оғир атлетика марказини Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Талабалар кўчаси, 10-уй манзилида жойлашган Спорт вазирлиги тасарруфидаги бино-иншоотларга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштириш.


2024 йил

сентябрь


Маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари


Спорт вазирлиги (А.Икрамов) Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б.Зокиров) Тошкент вилоят ҳокимлиги (З.Мирзаев) Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б.Зокиров)


2. Ажратилган объектда Оғир атлетика маркази фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш учун зарур бўладиган бино-иншоотларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш.


2024 йил

октябрь


3. Марказда зарур бино ва иншоотларни (замонавий меҳмонхона, тренажёр зали, назарий машғулотлар хоналари, тиббиёт ва реабилитация маркази, ошхона биноларини) қуриш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


2025 йил

август


4.

Тошкент вилояти Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби балансидаги Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чорвоқ шаҳарчаси, "Дўстлик" маҳалласида жойлашган оғир атлетика спорт залини Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси балансига ўтказиш орқали замонавий ўқув-машғулот базасига айлантириш.


1. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чорвоқ шаҳарчаси, "Дўстлик" маҳалласида жойлашган оғир атлетика спорт залини Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси балансига ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш.


2024 йил

сентябрь


-


Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Тошкент вилояти ҳокимлиги (З.Мирзаев), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б.Закиров) Тошкент вилояти ҳокимлиги (З.Мирзаев), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б.Закиров)


2. Мазкур объектни халқаро талабларга мувофиқ қайта қуриш ва реконструкция қилиш, 30 ўринли ётоқхона ва ошхона барпо этиш ҳамда зарур замонавий асбоб-ускуналар ва спорт жиҳозлари билан таъминлаш.


2025 йил

октябрь


Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

3. Мазкур объектда оғир атлетика бўйича замонавий ўқув-машғулот базаси фаолиятини йўлга қўйиш.


2025 йил

декабрь



5.

Спорт-таълим муассасаларида оғир атлетика бўйича ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш ва уни ривожлантиришнинг илмий-методик таъминотини йўлга қўйиш.


1. Ўқув режа ва дастурларини илғор хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқиш.


2024 йил сентябрь


Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б.Зокиров), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ.Шарипов)


2. Халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув режа ва дастурлари, махсус таълим дастурларини ишлаб чиқиш.


3. Ишлаб чиқилган ўқув режалари ва таълим дастурларини жорий қилиш.


2024 йил

октябрь

6.

Оғир атлетика спорт тури бўйича тренер ва мутахассислар салоҳиятини ошириш.


1. Тренер ва ҳакамлар учун ўқув-семинар ташкил этиш ва ўтказиш бўйича режа график ва ўқув дастурини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.


2. Режа график асосида босқичма-босқич салоҳиятли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқув-семинарларни ташкил этиш.


2024 йилдан

бошлаб

ҳар йили


Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б.Зокиров)


3. Ўқув-семинарлар якуни бўйича тегишли тренер ва ҳакамларни аттестациядан ўтказиб, унинг натижасидан келиб чиқиб йил давомида уларга спорт мусобақаларида қатнашиши юзасидан хулоса бериш амалиётини йўлга қўйиш.


2024 йил

декабрь


7.

Ўқув-машғулот жараёнига жаҳоннинг етакчи мутахассисларини тизимли асосда жалб этиш ҳамда кадрларни тажриба алмашиш мақсадида оғир атлетика ривожланган етакчи хорижий давлатларга юбориш.


1. Оғир атлетика ривожланган етакчи хорижий давлатларнинг (Хитой, Россия, Озарбайжон, Туркия, Грузия ва бошқалар) илғор тажрибасини ўрганиш.


2024 йил

июнь-декабрь


Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б.Зокиров), Спорт вазирлиги (А.Икрамов)


2. Мутахассисларни хорижий давлатларга тажриба алмашишга юбориш ҳамда уларнинг юртимизга тажриба алмашиш мақсадида келиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2024 йил

декабрь


8.

Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF), Осиё оғир атлетика федерацияси (ООА) ҳамда етакчи хорижий мамлакатларнинг оғир атлетика бўйича федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш.


Оғир атлетика бўйича жаҳон рейтингларида юқори ўринларни эгаллаган давлатлар, шу жумладан Япония, Корея, Италия, Туркия, Россия ва Хитой давлатларининг илғор тажрибасини ўрганиш ва амалиётга жорий қилиш, уларнинг спорт федерация (ассоциация)лари билан ҳамкорликни кучайтириш.

Бунда, ёшларни спортга жалб этиш, спортчилар билан ишлаш ва халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш.


2024 йилдан

бошлаб

Ижрочилар ва ҳомийлик маблағлари

Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б.Зокиров)


9.

Ўзбекистонда анъанавий тарзда оғир атлетика бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида (олимпия ва халқаро вазн тоифалари бўйича) халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш.


1. Оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича "Uzbekistan Open" халқаро турнирини республика ҳудудларида ўтказиш.


2. Оғир атлетика ва парапауэрлифтинг бўйича Марказий Осиё очиқ чемпионатини ўтказиш.


3. Оғир атлетика бўйича давлат спорт таълим муассасалари ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақасини ўтказиш.


2024 йилдан

бошлаб


Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаси доирасида ажратилган маблағлар


Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б.Зокиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


4. Мазкур мусобақалар ғолиб ва совриндорларини муносиб рағбатлантириш.


Мусобақалар

якунлари

бўйича


10.

Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан Интернет орқали оғир атлетикани кенг тарғиб қилиш.

Қуйидагиларни назарда тутувчи медиа-режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Спорт" телеканалида оғир атлетика бўйича маҳаллий ва халқаро мусобақалар, спортчиларимиз томонидан эришилган ютуқларни мунтазам ёритиб бориш мақсадида "Оғир атлетика" махсус рукнини ташкил қилиш;

ҳудудий телеканаллар ва оммавий ахборот воситаларида оғир атлетикани кенг ёритиш ишларини доимий равишда ташкиллаштириб бориш;

машҳур спортчилар билан давра суҳбатлари, мулоқотлар ва маҳорат дарсларини ўтказиш;

таниқли спортчилар иштирокида ижтимоий реклама роликларини ишлаб чиқиш ва намойиш этиш;

спорт журналистларининг оғир атлетика соҳасидаги ютуқлар таҳлилига бағишланган кўрсатувларини ОАВда доимий ёритиб бориш.


2024-2026

йиллар

Ижрочилар

маблағлари


Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Жўрабоев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (Ш.Қудратхўжа), Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б.Зокиров)

11.

Оғир атлетика спорт клубини ташкил қилиш.


Бўстонлиқ тумани электр тармоқлари корхонасига доимий фойдаланишга берилган Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Сойлиқ қишлоғи, Мустақиллик кўчасидаги ер участкасини давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш ва Спорт вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш.

Ушбу ер майдонида ҳудуднинг ихтисослашуви ва маҳаллий ёшларнинг қизиқишини инобатга олган ҳолда замонавий инфратузилмага эга бўлган оғир атлетика залини ёрдамчи хоналари (25 ўринли ётоқхона ва ошхона) билан бирга барпо этиш ҳамда унда Оғир атлетика спорт клубини замонавий ва халқаро талабларга мувофиқ ташкил этиш ҳамда зарур жиҳоз ва инвентарлар билан таъминлаш.


2025 йил

март

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши маблағлари


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (К.Рафиков), Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б.Зокиров), Тошкент вилояти ҳокимлиги (З.Мирзаев)


12.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига қарашли Республика ихтисослаштирилган комплекс болалар ва ўсмирлар спорт мактабида оғир атлетикани ривожлантириш.


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига қарашли Республика ихтисослаштирилган комплекс болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Тошкент ва Самарқанд вилояти ҳудудий мактабларини очиш ҳамда ушбу мактабларда оғир атлетика спорт турини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш.


2024 йил

сентябрь

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши маблағлари


Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (К.Рафиков), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б.Зокиров)


13.

2025 йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларига оғир атлетика бўйича пухта тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш учун зарур чоралар кўриш.



1. Оғир атлетика турлари бўйича терма жамоага малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш.


2024 йил

давомида


Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаси доирасида ажратилган маблағлар


Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Қосимов), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б.Зокиров)


2. Оғир атлетика бўйича терма жамоа таркибини шакллантириш.


2024 йил

апрель


3. Ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик кўриш учун ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиш.


2024 йил

декабрь


14.

Халқаро оғир атлетика қоидаларига асосан ёш тоифаларида Ўзбекистон чемпионатлари ва кубокларини ўтказиш.


1. Ўзбекистон чемпионатлари ва кубокларини ўтказиш бўйича низомларини тасдиқлаш.


2. Мусобақаларни юқори савияда ўтказиш.


2024 йил

давомида

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаси доирасида ажратилган маблағлар


Спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б.Зокиров)


15.

Миллий терма жамоаларни тиббий ва тиббий-биологик қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш.


1. Оғир атлетика бўйича миллий терма жамоаларнинг тиббий ва тиббий-биологик воситалар билан таъминланганлик ҳолати ва эҳтиёжини ўрганиб чиқиш.


2. Аниқланган эҳтиёжга кўра, оғир атлетика бўйича миллий терма жамоаларни тиббий ва тиббий-биологик воситалар билан таъминлаш.

         

2024 йил

декабрь

Ижрочилар

маблағлари

Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси (Б.Зокиров)


         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2024 йил 20 мартдаги

ПҚ-137-сон қарорига

2-ИЛОВА



2024-2026 йилларда оғир атлетика спорт турини

ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари

         

N

Кўрсаткичлар

Ўлчов

бирлиги


Йиллар кесимида

    

Масъул ижрочилар

   

2024

  

2025

  

2026

  

1.

Ўзбекистонда оғир атлетика билан доимий шуғулланувчилар


сон

4000

4300

4700

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси


2.

Ўзбекистонда парапауэрлифтинг спорт тури билан доимий шуғулланувчилар


сон

400

450

500

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси


3.

Спорт-таълим муассасаларидаги оғир атлетика бўйича тренерлар


сон

250

275

300

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси


4.

Спорт-таълим муассасаларидаги парапауэрлифтинг бўйича тренерлар


сон

50

75

100

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси


5.

Оғир атлетика бўйича бўлиб ўтадиган Республика чемпионатлар, кубоклари ва турнирлар сони


сон

6

7

8

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси


6.

Парапауэрлифтинг бўйича бўлиб ўтадиган Республика чемпионатлар, кубоклари ва турнирлар сони


сон

2

3

4

Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси


   

Оғир атлетика бўйича спорт анжомлари

ва жиҳозларини ҳарид қилиш

       

7.

Мусобақа ва машғулот штангалари (185 кг,190 кг)


дона

32

32

32

Спорт вазирлиги

8.

Мусобақа ва машғулот штангалари (15 кг, 20 кг ва грифлар)


дона

32

32

32

Спорт вазирлиги

9.

Машғулот тахтасупаси (3м х 3м ва 2,5м х 2,5м)


дона

32

32

32

Спорт вазирлиги

10.

Штанга дискларини сақлаш учун ускуна


дона

16

16

16

Спорт вазирлиги

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 20 март










































































Время: 0.0639
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск