ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Апрель, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2024 й. 210-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат чегара ўтказиш пунктларида давлат назоратидан ўтказиш тартиботлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.04.2024 й.

N 210



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

ЧЕГАРА ЎТКАЗИШ ПУНКТЛАРИДА ДАВЛАТ

НАЗОРАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБОТЛАРИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, чегара ўтказиш пунктларида ундирилиши белгиланган йиғимларни божхона ҳудудида тўлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

божхона ҳамроҳлигидаги кузатув учун божхона йиғимларини транспорт воситаси божхона ҳамроҳлигига олингандан сўнг ҳам тўлаш имкониятини белгилаш;

чегара ўтказиш пунктларида ундирилиши белгиланган чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни божхона ҳудудида тўлаш имкониятини яратиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 17 апрелдаги

210-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 800-сон қарори билан тасдиқланган Божхона назорати остида автомобиль йўлларида ташилаётган товарларнинг божхона ҳамроҳлигидаги кузатувини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомнинг 24-банди биринчи хатбошисидаги "қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олдиндан" сўзлари "олдиндан ёки божхона ҳудудида" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 214-сон қарори 7-бандининг биринчи хатбошисидаги "2024 йил 1 январга" сўзлари "2025 йил 1 сентябрга" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 декабрдаги 737-сон қарори билан тасдиқланган Товар ва транспорт воситалари билан транзит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомда:


а) 18-бандда:

биринчи хатбоши "транзит декларацияси расмийлаштирилгунга қадар" сўзларидан кейин "ёки божхона ҳудудида" сўзлари билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошисидан "транзит декларация расмийлаштирилгандан сўнг" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) илованинг "1-босқич" позицияси "Бажариш муддатлари" устунидаги "Транзит декларацияси расмийлаштирилгунга қадар" сўзларидан кейин "ёки божхона ҳудудида" сўзлари билан тўлдирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари ҳаракатини янада тартибли ташкил этиш ҳамда назорат тартиботларини соддалаштириш тўғрисида" 2023 йил 3 октябрдаги 522-сон қарорининг 1-бандидаги "чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим ҳамда божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш учун божхона йиғими бундан мустасно" сўзлари чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 18 апрель







































Время: 0.1582
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск