ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Вазирликлар, қўмиталар фаолиятини ва таркибини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2024 й. 334-сон "Маҳаллалар фаолиятини тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.2024 й.

N 334




МАҲАЛЛАЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА

СОЛИШГА ДОИР НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2023 йил 21 декабрдаги ПҚ-402-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, маҳалла институтининг жамиятдаги ролини ошириш, "маҳалла еттилиги" аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар бўйича маҳалла фуқаролар йиғини олдида ҳисобот бериш тизимини самарали йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Маҳалла еттилиги" аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар бўйича маҳалла фуқаролар йиғини олдида ҳисобот бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасига:

а) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда:

мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида жамоатчилик орасида тушунтириш ишларини амалга ошириш;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

"маҳалла еттилиги" аъзолари томонидан амалга оширилган ишлар бўйича ўзларига бириктирилган маъмурий ҳудуддаги тегишли маҳалла фуқаролар йиғини олдида ҳисобот бериш амалиётини йўлга қўйишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳар томонлама кўмаклашиб бориш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни ҳар томонлама рағбатлантириш чораларини кўриш тавсия этилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳалла еттилиги", ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 13 июндаги

334-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди "халқ депутатлари Кенгаши" сўзларидан кейин ", фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги "маҳалла еттилиги" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 январдаги 16-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди иккинчи хатбошиси "инвестиция таклифларини" сўзларидан кейин "(бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги "маҳалла еттилиги"нинг таклифларини олиниши таъминланади)" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 14 июнь






































Время: 0.0165
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск