ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Уй-жой қонунчилиги /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 17.05.2024 й. 121-сон "Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.06.2024 й. 2175-8-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.06.2024 й.

N 2175-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

17.05.2024 й.

N 121


БУЙРУҒИ



Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича

компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги

низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сонҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва 2023 йил 27 декабрдаги ПФ-216-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилганлиги муносабати билан айрим вазирлик ва идораларнинг аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш соҳасидаги функцияларини оптималлаштириш тўғрисида" фармонлари ҳамда 2023 йил 27 декабрдаги ПҚ-410-сон "Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 30 ноябрдаги 102-сон буйруғи (рўйхат рақами 2175, 2010 йил 30 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 531-модда) билан тасдиқланган Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан кучга киради.



Вазир                                                                      Д.А. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича

компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги

низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар


1. Муқаддима "компенсация" деган сўздан кейин "(бундан буён матнда - компенсация деб юритилади)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 1-бандда:

биринчи хатбошидан "(кейинги ўринларда - компенсация деб юритилади)" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


"б" кичик банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси орқали пенсия ва нафақалар" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси (бундан буён матнда - Пенсия жамғармаси деб юритилади) орқали пенсиялар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда, ушбу Низомнинг 1-банди "е" ва "з" кичик бандларида келтирилган имтиёзли шахслар томонидан компенсация тайинлаш тўғрисида ариза берилганда, аризага компенсация олиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни илова қилиш талаб этилмасдан ушбу шахсларнинг компенсация олиш ҳуқуқи "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан олинган электрон кўринишдаги маълумотлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарори билан тасдиқланган Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида хизматни ўтаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг рўйхати асосида аниқланади.".


5. 11-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали Пенсия жамғармасининг "Пенсия" ахборот тизимига нафақа олувчининг нафақа тўлови тўхтатиб турилгани тўғрисидаги электрон маълумотлар келиб тушганида;";

олтинчи-тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Компенсацияни тўлаш фуқаро ёки унинг васийси томонидан компенсацияни тўлашни тиклаш тўғрисида ариза тақдим этилгандан, шунингдек шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатган кундан бошлаб тикланади.".


6. 11-1-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали Пенсия жамғармасининг "Пенсия" ахборот тизимига нафақа олувчининг нафақа тўлови тўхтатилгани тўғрисидаги электрон маълумотлар келиб тушганида;";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбошиси деб ҳисоблансин.


7. 13-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда кўрсатилган тўловлар бўйича харажатларни молиялаштириш Пенсия жамғармаси ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари орқали амалга оширилади.".


8. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Компенсацияларни тайинлаш ва тўлаш устидан назорат Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда Пенсия жамғармаси томонидан амалга оширилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 25 июнь

























































Время: 0.0904
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск