ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.12.2023 й. ПФ-216-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилганлиги муносабати билан айрим вазирлик ва идораларнинг аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш соҳасидаги функцияларини оптималлаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

27.12.2023 й.

N ПФ-216



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ

МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ТАШКИЛ ЭТИЛГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН АЙРИМ ВАЗИРЛИК ВА

ИДОРАЛАРНИНГ АҲОЛИГА ИЖТИМОИЙ

ХИЗМАТЛАР ВА ЁРДАМ КЎРСАТИШ

СОҲАСИДАГИ   ФУНКЦИЯЛАРИНИ

ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги "Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-82-сон Фармонига мувофиқ ҳамда аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш жараёнида давлат органларининг такрорланувчи вазифа, функция ва ваколатларини бартараф этиш мақсадида:


1. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:

а) Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини тугатиш;

б) Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантиришнинг қуйидаги манбаларини Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасига йўналтириш:

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини яратишга доир маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бажарилмаганлиги учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар.


2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси тугатилаётган жамғарманинг ғазна ҳисобварағидаги қолдиқ маблағларнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасига ўтказилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.


6. Белгилансинки:

мазкур Фармон 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради;

мазкур Фармонга 1-илованинг 1, 3 ва 14-бандлари 2024 йил 1 майдан амалга киритилади.


7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 декабрдаг

ПФ-216-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 14 апрелдаги "Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4715-сон Фармонига 1-илованинг 3-позицияси чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги "Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида"ги ПФ-6195-сон Фармонида:


а) 2, 3-бандлар ва 4-банднинг "а" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 6-банднинг "б" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ходимлари ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга";


в) 12-банднинг "б" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-58-сон Фармонида:


2-банднинг "б" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


илованинг 2-банди "б" кичик бандининг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-175-сон Фармонида:


а) 2-бандда:

бешинчи хатбошидаги "ҳар икки йилда" сўзлари "ҳар йили" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда "Йўл хариталари" ижроси республиканинг йиллик ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари шакллантирилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан бир ой ичида баҳолашдан ўтказилади";


б) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги "2023" рақами "2024" рақами билан алмаштирилсин;


в) 1-иловада:


3.1-банднинг учинчи хатбошисидаги "Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


5 ва 6-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Стратегия амалга оширилган чора-тадбирлар ижроси ва мақсадли кўрсаткичлардан келиб чиқиб ҳар йили баҳоланади ҳамда 2030 йилгача бўлган мақсадларга эришиш учун унга тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилади.

6. Стратегияни амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" ижроси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан мониторинг қилиб борилади ва бошқа йўналишдаги давлат сиёсатидан ва ижтимоий-иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб ижтимоий ҳимоя соҳасини умумий сиёсат билан мувофиқлаштириш мақсадида Стратегияга тегишлича ўзгартиришлар киритилиши мумкин";


г) 3-иловада:

11-позициянинг "Муддати" устунидаги "2023 йил декабрь" сўзлари "2024 йил декабрь" сўзлари билан алмаштирилсин;

22-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

          

"

22.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясида белгиланган вазифаларни 2024-2026 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.

1. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясида белгиланган вазифаларни 2024-2026 йилларда амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни тасдиқлаш тўғрисидаги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.


2023 йил

31 декабрь


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Абруев)


2. Стратегияни 2024 йилгача амалга оширилган ишлар ва натижалар бўйича баҳолашдан ўтказиш.


2024 йил

1 июль


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Қўчқоров)


3. Баҳолаш натижалари ва мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб, Стратегиянинг мақсадлари ва кўрсаткичларини қайта кўриб чиқиш.


2024 йил

1 июль

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Мусаев)


".


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-27-сон Фармонига илованинг 205-позицияси "Муддати" устунидаги "2023" рақами "2024" рақами билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги "Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-82-сон Фармони 10-бандининг "е" кичик банди биринчи хатбошисидаги "январга" сўзи "июлга" сўзи билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2733-сон қарорига 2-илова 4-1-бандининг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган ёки адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда берилган мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқарув ходимларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, унинг ҳудудий бўлинмалари юридик хизмат ходимларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили девонининг бошқарув ходимларига".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 21-банди "в" кичик бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 майдаги "Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5114-сон қарорида:


а) 5-бандда:

учинчи хатбошида "ўзгартиришлар киритиш" сўзлари "ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 1-иловада:

"Паралимпиячиларнинг матонат мактаби 2" блоки чиқариб ташлансин;

изоҳ қисмининг биринчи хатбошисидаги "26" рақами "24" рақами билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги "Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5116-сон қарорида:


7-банддаги "маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири тавсиясига биноан Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банднинг "а" кичик банди биринчи хатбошисидаги "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги "Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-5152-сон қарорининг 7-банди "з" кичик бандидан "Молия вазирлиги томонидан олиб бориладиган" сўзлари чиқариб ташлансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 ноябрдаги "Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолияти ҳамда болаларга ногиронликни белгилаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-22-сон қарорида:


а) 3-банднинг "а" кичик банди иккинчи хатбошисидаги "Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг" ва "(кейинги ўринларда - тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси)" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) иловада:

11-14-позицияларнинг "Масъул ижрочилар" устунидаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (Инаков)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Оллоёров)" сўзлари билан алмаштирилсин;

12-позициянинг "Амалга ошириш механизми" устунидаги "Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-57-сон қарорида:


3-банднинг еттинчи хатбошисидаги "Савдо-саноат палатасининг раиси А. Икрамов" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-банднинг иккинчи хатбошисидан "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 июндаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-274-сон қарорининг 1-бандида:

иккинчи хатбошидан ", шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга" сўзлари чиқариб ташлансин;

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги "Ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-230-сон қарорининг 2-банди тўртинчи хатбошисидаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (А. Инаков)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров)" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги "Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-270-сон қарорида:


а) 3-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Матонат мактаби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил қилинади;

Матонат мактаби раҳбарлиги Агентлик директори буйруғи асосида Агентлик директорининг тегишли ўринбосарига юклатилади";

олтинчи хатбошидаги "1 та автобусни" сўзлари "1 та автобус ва 1 та микроавтобусни" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Белгилаб қўйилсинки:

Матонат мактабининг ёшлар, шу жумладан жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг қўлга киритган ютуқлари, уларнинг ибратли ҳаёт тарзини тарғиб қилиш соҳасидаги фаолиятига Мудофаа вазирлиги;

Матонат мактабининг ёшларни параспорт турларига кенг жалб қилиш соҳасидаги фаолиятига Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги кўмаклашади".


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 5 августдаги "Шахматни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-347-сон қарори 5-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати фаолиятини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-365-сон қарорида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатини (кейинги ўринларда - тиббий-ижтимоий муассасалар) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига бириктириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин";


б) 2-бандда:

биринчи хатбошидаги "Давлат божхона қўмитаси" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбошидаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-бандда "Давлат божхона қўмитасига (А. Мавлонов)" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 4-бандда:

биринчи-учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:

а) 2023-2024 йилларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан биргаликда "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларининг ҳудудида видеокузатув мосламалари ўрнатилишини таъминласин;

б) 2024 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда тасдиқланган режа-график асосида "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларидаги тарбиячиларни ҳар йили камида бир маротаба малака ошириш курсларида ўқитиш тартибини жорий этсин";

"в" ва "г" кичик бандлардан "(Б. Мусаев)" сўзлари чиқариб ташлансин;

"д" кичик бандда:

биринчи хатбошида "Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Икрамов)" сўзлари "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошида "Спортни ривожлантириш вазирлиги" сўзлари "Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"е" кичик банднинг биринчи хатбошисида "Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги (С.Турдиев)" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисига божхона органлари томонидан аниқланиб, давлат даромадига ўтказилган товар-моддий бойликларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асослантирилган сўровларига асосан тиббий-ижтимоий муассасаларга беғараз топшириш ҳуқуқи берилсин";


е) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов) "Саховат" интернат уйларида, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошқулов)" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги "Саховат" интернат уйларида, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 12-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси мазкур қарорда назарда тутилган тадбирлар ижросини мувофиқлаштириш, унинг самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси марказий аппарати тузилмасида божхона органларининг умумий чекланган штат бирликлари доирасида 3 та штат бирлигидан иборат тиббий-ижтимоий муассасалар билан ишлаш бўлимини ташкил этсин";


з) 13-банддаги "Давлат божхона қўмитаси ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П.Оллоёров ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси А.Ю.Мавлонов белгилансин".


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 октябрдаги "Ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-407-сон қарорида:


а) 2-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари тегишли келишикдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банд "г" кичик бандининг биринчи - учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон карлар жамияти билан биргаликда:

2023 йилдан бошлаб ҳар йили сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан "Имо-ишора тили бўйича энг яхши таржимон" танловини ўтказсин ва танлов ғолибларини 1-ўрин учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари, 2-ўрин учун - 65 баравари, 3-ўрин учун - 50 баравари миқдорига тенг бўлган пул мукофотлари билан рағбатлантирсин;

уч ой муддатда имо-ишора тили таржимонларининг иш вақтини меъёрлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқсин. Бунда, лойиҳаларда таржимонларга ҳар 30 дақиқада танаффус бериш, 1 соатдан узоқ давом этадиган тадбирларга камида икки нафар таржимон жалб қилиш ва уларга тўлиқ иш ҳақи тўлашни назарда тутсин".


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-300-сон қарорида:


а) 1б-иловада:

13-позициянинг "Ижро муддати" устунидаги "2023 йил декабрь" сўзлари "2024 йил март" сўзлари билан алмаштирилсин;

23-позициянинг "Ижро муддати" устунидаги "2023" рақами "2024" рақами билан алмаштирилсин;


б) 4-илованинг 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

         

"

4.

Маҳаллаларда аҳоли билан ишлашга қаратилган жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш.


1. Маҳалладан туриб барча давлат идоралари раҳбарларига онлайн тарзда шахсан мурожаат қилиш тизими ва ҳар бир маҳаллада давлат хизматларини кўрсатиш бўйича "электрон хизмат нуқталари"ни ишга тушириш.


2024 йил

май

Ҳисоб-китобларга кўра

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Б. Мусаев, Рақамли технологиялар вазирлиги Ш. Шерматов


2. "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимини яратиш ва қуйидагиларни таъминлаш:

маҳаллада комплекс ёндашув асосида ижтимоий хизматларни ташкил этиш, аҳоли билан ишлаш соҳасига рақамли ва замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш;

ногиронлиги бўлган шахсларга давлат томонидан кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини ошириш, соҳада дастурий ечимларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш.


2024 йил

май

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги С. Абдуллаев

".

          

21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги "Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-319-сон қарорида:


10-банднинг "а" кичик банди биринчи хатбошисидаги "январга" сўзи "мартга" сўзи билан алмаштирилсин;


2-илованинг 12 ва 13-позициялари "Ижро муддати" устунидаги "2023 йил декабрь" сўзлари "2024 йил февраль" сўзлари билан алмаштирилсин.

         

             




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2023 йил 27 декабрдаг

ПФ-216-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган

айрим ҳужжатлари рўйхати


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги "Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПФ-26-сон Фармонига илованинг 46-банди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-5038-сон қарори.

           

                   

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2023 йил 29 декабрь















































































Время: 0.2279
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск