ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.2024 й. 353-сон "Кураш маҳорат мактаблари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.06.2024 й.

N 353




КУРАШ МАҲОРАТ МАКТАБЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 4 ноябрдаги ПҚ-4881-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 4 ноябрдаги ПҚ-4881-сон қарорида вилоятлар марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳрида босқичма-босқич кураш маҳорат мактабларини (кейинги ўринларда - кураш маҳорат мактаблари) ташкил этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Кураш маҳорат мактабларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлар жадвали 1-иловага мувофиқ;

Кураш маҳорат мактабларининг ўқувчи-спортчиларини зарур анжомлар, спорт экипировкаси ва формали кийим-бош билан таъминлаш нормативлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

кураш маҳорат мактаблари ихтисослаштирилган давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширади;

кураш маҳорат мактабларида ўзига тегишли спорт иншоотлари имкониятларидан келиб чиқиб, қўшимча равишда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган яккакураш спорт турлари ҳам ривожлантирилиши мумкин;

кураш маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларининг умумий контингенти жами 140 нафарни ташкил этиб, улар 5-11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади;

кураш маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларининг умумтаълим дастурлари бўйича таълим олиши кураш маҳорат мактабига яқин жойда жойлашган умумтаълим мактабларида ташкил этилади;

кураш маҳорат мактаблари директори, директор ўринбосарлари, тренер-ўқитувчилари, йўриқчи-услубчилари, тарбиячилари меҳнатига ҳақ тўлаш, шунингдек, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарини, тарбиячилар меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади;

кураш маҳорат мактаблари директори, директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари, тренер-ўқитувчилари, йўриқчи-услубчилари, тиббиёт ходимларининг меҳнати Вазирлар Маҳкамасининг "Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорига мувофиқ рағбатлантирилади (устама ҳақ тўланади);

кураш маҳорат мактаблари тиббиёт ходимлари меҳнатига Вазирлар Маҳкамасининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ ҳақ тўланади;

кураш маҳорат мактабларига ўқувчи-спортчилар умумий контингентдан келиб чиққан ҳолда бўш ўринлар Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан йил давомида иқтидорли ўқувчи-спортчилар, шу жумладан, тегишли спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиб ва совриндорлари билан тўлдирилади;

кураш маҳорат мактабларида ўқув-машғулот жараёнининг давомийлиги ва даврийлиги спорт мусобақалари тақвими ҳамда ўқувчи-спортчиларнинг ҳар бир гуруҳи учун якка тартибда спорт тайёргарлиги даврлари ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан белгиланади.


4. Кураш маҳорат мактабларига белгиланган тартибда тасдиқланадиган спорт мактаби спорт тадбирларининг тақвим режаси ҳамда ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар доирасида ўқувчи-спортчилар ва тренерларни Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари билан келишган ҳолда, халқаро мусобақаларда ва хорижда ўтказиладиган ўқув-машғулот йиғинларида қатнашиш учун юбориш ҳуқуқи берилсин.


5. Қуйидагилар кураш маҳорат мактабларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Давлат бюджети маблағлари;

фаолият ихтисослиги бўйича шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан ва уларнинг уставидаги вазифаларга мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинадиган даромадлар;

кураш маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларини текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови;

асосий машғулотлар ўтказилмайдиган вақтда бўш турган мол-мулкни ижарага беришдан тушадиган маблағлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги 2024/2025 ўқув йили бошлангунига қадар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда кураш маҳорат мактабларида умумий ўрта таълим жараёнининг узвийлигини ҳамда спорт маҳоратини узлуксиз оширишни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда малака талабларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кураш маҳорат мактаблари ўқувчи-спортчиларини мактабга яқин жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида умумий ўрта таълим дастури бўйича ўқитишни ташкил этиш юзасидан зарур чораларни кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги:

Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Хоразм вилояти кураш маҳорат мактабига Хоразм вилояти Янгибозор туманининг "Дўстлик" МФЙдаги 11-уй манзилида жойлашган бинони оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш ҳамда уни ушбу бинога жойлаштириш чораларини кўрсин;

кураш маҳорат мактабларининг уставлари тасдиқланишини, шунингдек, уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

кураш маҳорат мактабларини малакали тренерлар билан босқичма-босқич тўлдириш юзасидан зарур чоралар кўрсин;

кураш маҳорат мактабларида ўқувчи-спортчиларни тайёрлаш сифати юзасидан доимий назоратни амалга оширсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 25 июндаги

353-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кураш маҳорат мактабларининг бошқарув, техник,

хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг

НАМУНАВИЙ ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ

Т/р

Лавозимлар номи


Штат бирлиги сони


1.

Директор


1

2.

Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари


1

3.

Директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари


1

4.

Хўжалик мудири


1

5.

Иш юритувчи - кадрлар бўйича инспектор


1

6.

Спорт психологи


1

7.

Бош ҳисобчи


1

8.

Спорт захирасини тайёрлаш ва мониторингини юритувчи бўлим катта йўриқчи-услубчиси


1

9.

Спорт шифокори (травматолог)


1

10.

Омбор мудири*


1

11.

Тиббиёт ҳамшираси


1

12.

Бош ошпаз*


1

13.

Ошпаз*


1

14.

Ошхона ишчиси*


1

15.

Идиш ювувчи*


1

16.

Хўжалик бекаси


0,5

17.

Кийим ва чойшабларни таъмирлаш бўйича тикувчи


0,5

           

Изоҳ.


1. Кураш маҳорат мактабларида тиббий ходимлар штат бирликлари доирасида спорт фармакологи, спорт диетологи ва уқаловчи лавозимлари киритилиши мумкин.


2. Кураш маҳорат мактабларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш нормалари ушбу намунавий штатлар жадвалининг иловасига мувофиқ амалга оширилади.


3. Кураш маҳорат мактабларида тарбиячи штат бирликлари доирасида катта тарбиячи лавозими киритилади.


*) Ушбу лавозимлар аутсорсинг хизматига ўтганда киритилмайди.






Намунавий штатлар жадвалига

ИЛОВА



Кураш маҳорат мактабларининг бошқарув, техник,

хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари

учун алоҳида лавозимларни киритиш

НОРМАЛАРИ


1. Мазкур Нормалар кураш маҳорат мактабларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун алоҳида лавозимларни киритиш тартибини белгилайди.


2. Кураш маҳорат мактабининг 2500 кв метр ва ундан ортиқ қоплама тўшалган (асфальт, бетон, брусчатка) майдонини супуриш учун - 1,0 бирлик ҳовли супурувчи лавозими киритилади. Қоплама тўшалган майдоннинг кейинги ҳар 2 500 кв метр учун 1,0 бирликдан ҳовли супурувчи лавозими киритилади.


3. Кураш маҳорат мактабининг мевали боғ, гулзор ва кўкаламзорлаштирилган 0,5 га дан 2,0 га гача майдони учун - 1,0 бирлик, кейинги ҳар 2,0 га майдон учун - 1,0 бирлик боғбон лавозими киритилади. Ижарага берган майдони бундан мустасно.


4. Кураш маҳорат мактабини кеча-кундуз қўриқлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда 3,0 бирлик қоровул лавозими киритилади.


5. Бино ва иншоотлар, шунингдек, жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи:

электромонтёр лавозими 700 тагача ёритиш нуқталари (ўчириб-ёқиш мосламаси, розетка ва коробка) (таълим муассасасига тегишли кўча ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учун - 0,5 бирлик, ҳар 700 та ёритиш нуқталари учун - 1,0 бирлик;

чилангар лавозими - сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2 800 кв метр майдон учун - 1,0 бирлик (бироқ таълим муассасасида 2,0 бирликдан ортиқ бўлмаган ҳолда);

дурадгор лавозими - кураш маҳорат мактаби биносининг фойдаланиладиган 5 000 кв метр ва ундан ортиқ майдони учун - 1,0 бирлик киритилади.

Кураш маҳорат мактаби биноларининг эксплуатация ишлари ихтисослаштирилган ташкилот томонидан шартнома асосида амалга оширилганда, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи ва хизмат кўрсатувчи ишчилар лавозимлари киритилмайди.


6. Биноларнинг ички қисми, шу жумладан, хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар, мажлислар зали, спорт зали ва ўқув-аудитория (ётоқхонанинг ўқувчилар ётадиган хоналари бундан мустасно) майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 800 кв метр тозалаш майдони учун - 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади.


7. Уй-жой-коммунал хўжалик тизимига ўтказилмаган кураш маҳорат мактабида иситиш мавсумида (5 ой) ўт ёқувчи лавозими:

локал иситиш тизимида кўмир, торф, мазут ва бошқалар билан иситиладиган ҳар бир қозонхонага ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 2,0 бирликдан, табиий газ ёқилғиси билан ишлайдиган ҳар бир қозонхоналарда (қозонхона ҳажмидан қатъи назар) ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирликдан (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирлиги йил давомида сақланади);

алоҳида кичик қозонлар билан иситиладиган ҳар бир алоҳида манзилда жойлашган бинолар мажмуасига ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун қозонлар сони 6 тагача бўлса - 1,0 бирликдан, 6 та ва ундан ортиқ бўлса - 2,0 бирликдан (бунда ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти учун - 1,0 бирлиги йил давомида сақланади);

иситиш печлари орқали иситиладиган муассасаларда ҳар 10 та печ учун - 1,0 бирликдан ва кейинги ҳар 5 - 9 та печ учун қўшимча 0,5 бирликдан (лекин муассаса учун 0,5 бирликдан кам бўлмаган ҳолда) киритилади.


8. Кураш маҳорат мактабида тарбиячи лавозими дам олиш ва байрам кунларида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда, кураш маҳорат мактабининг ўқувчилар турар жойида яшовчи ҳар 25 нафар ўқувчига 1,0 бирлик ҳисобидан киритилади.


9. Тунги навбатчилик учун тарбиячи ёрдамчиси лавозими бола сони 140 нафаргача бўлган ётоқхона биноси учун 2 штат бирлик киритилади.


10. Кураш маҳорат мактабига тегишли соз ҳолатдаги ҳар бир автотранспорт воситаси учун 1,0 бирлик ҳайдовчи лавозими киритилади.


11. Спорт иншоотлари, ёпиқ ва очиқ сув ҳавзаси ҳамда сув ҳавзалари мавжуд бўлган кураш маҳорат мактабида 1,0 бирликдан дезинфектор лавозимлари киритилади.


12. Ушбу Нормалар асосида тузиладиган штатлар жадвалини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилишда, унга кураш маҳорат мактабининг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар (ўқувчилар контингенти, бинолар сони, майдонлар ҳажми, филиаллар (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги маълумотлар) муассаса раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ҳолда илова қилинади.


13. Штатлар жадвалига бошқарув, техник, хизмат кўрстувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар киритилишининг тўғрилиги ҳамда асосланганлиги юзасидан жавобгарлик ушбу таълим муассасаси раҳбари ва бош ҳисобчиси зиммасига юкланади.


14. Кураш маҳорат мактаби штатлар жадвалини тузишда, уларнинг фаолиятини ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, мазкур нормаларда кўзда тутилмаган лавозимларни ҳудудий молия органлари билан келишган ҳолда киритишга рухсат берилади.


15. Штатлар жадвалини тузишда кураш маҳорат мактабининг йилнинг 1 январь ҳолатидаги рўйхатида мавжуд бўлган ўқувчилар сони ҳисобга олинади ва у ўқувчилар сони ўзгаришига кўра йилнинг 1 сентябрдаги ҳолати бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 25 июндаги

353-сон қарорига

2-ИЛОВА



Кураш маҳорат мактабларининг ўқувчи-спортчиларини

зарур анжомлар, спорт экипировкаси ва формали

кийим-бош билан таъминлаш

НОРМАТИВЛАРИ

Т/р

Анжомлар номи

Ўлчов

бирлиги


Бир нафар

ўқувчи-спортчи

учун норматив


Фойдаланиш

муддати


I. Яшаш учун анжомлар

1.

Тўшак


дона

1

5 йил

2.

Пахтали одеял


дона

1

3 йил

3.

Жунли одеял


дона

1

3 йил

4.

Ёстиқ


дона

1

3 йил

5.

Ёпинғич


дона

1

5 йил

6.

Сочиқ


дона

2

1 йил

7.

Ёстиқ жилди


дона

2

1 йил

8.

Чойшаб


дона

2

1 йил

9.

Кўрпа жилди


дона

2

1 йил

10.

Кийим шкафи


дона

1

5 йил

11.

Жавонча


дона

1

5 йил

12.

Каравот


дона

1

5 йил

13.

Стол


дона

1

5 йил

14.

Стул


дона

1

5 йил

15.

Каравотолди гиламчаси


дона

1

3 йил

16.

Графин ва стакан


дона

1

3 йил

II. Спорт экипировкаси ва формали кийим-бош

17.

Кураш яктаги (Кимоно)


дона

2

1 йил

18.

Белбоғ


дона

2

1 йил

19.

Спорт майкаси


дона

2

1 йил

20.

Спорт шортлари


дона

2

1 йил

21.

Машқ қилиш учун спорт костюми


жамланма

1

2 йил

22.

Вазнни камайтириш костюми


жамланма

1

2 йил

23.

Спорт пойабзали


жуфт

1

1 йил

24.

Шиппак


жуфт

1

1 йил

25.

Спорт сумкаси


дона

1

3 йил

26.

Тиззабанд


жуфт

1

1 йил

         





Вазирлар Маҳкамасининг

2024 йил 25 июндаги

353-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Сурхондарё вилоятида спортнинг миллий кураш турини янада ривожлантириш тўғрисида" 2015 йил 3 мартдаги 41-сон қарорида:


а) 1-банддан "Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Халқ таълими вазирлиги" сўзлари "Спорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 277-сон қарори билан тасдиқланган Самарқанд шаҳрида "Samarkand Marathon" халқаро хайрия марафонига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг таркиби қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Самарқанд шаҳрида "Samarkand Marathon" халқаро

хайрия марафонига тайёргарлик кўриш ва уни юқори

савияда ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг

ТАРКИБИ

       

1. А. Икрамов

-

спорт вазири, Ташкилий қўмита раиси


2. О. Назарбеков

-

маданият вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


3. Э. Турдимов

-

Самарқанд вилояти ҳокими, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


4. Г. Умерова

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари


5. А. Худаяров

-

соғлиқни сақлаш вазири в.б.


6. П. Бобожонов

-

ички ишлар вазири


7. А. Қўлдошев

-

фавқулодда вазиятлар вазири


8. Р. Джураев

-

Миллий гвардия қўмондони


9. И. Норқулов

-

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари


10. У. Шадиев

-

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси


11. А. Джурабаев

-

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси


12. Б. Зарипов

-

Бухоро вилояти ҳокими


13. Э. Салиев

-

Жиззах вилояти ҳокими


14. З. Мирзаев

-

Тошкент вилояти ҳокими


15. А. Пўлатов

-

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси бош директори


         

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 26 июнь



















































Время: 0.0212
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск