ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Давлат бюджети /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.07.2024 й. ПФ-100-сон "Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назоратни кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
10.07.2024 й.
N ПФ-100
БЮДЖЕТ МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
УСТИДАН МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРИШ
БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
"Ўзбекистон - 2030" стратегияси мақсадларига эришишда Давлат бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш учун давлат молиявий назоратини янада кучайтириш, бюджет маблағларини тақсимловчи вазирлик ва идораларда ички аудит тизимини такомиллаштириш, шунингдек, жамоатчилик иштироки ва назоратини кенгайтириш мақсадида:
1. Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатасининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
а) Ҳисоб палатаси томонидан:
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети ижросини ташқи аудитдан ўтказиш ва натижаси бўйича тегишли хулосаларни тайёрлаш;
2025 йилдан бошлаб устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган йирик ташкилотлар фаолиятини аудитдан ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш;
ижобий халқаро тажрибадан келиб чиқиб, стратегик ва ахборот технологиялари аудити турларини жорий этиш;
б) Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Ҳисоб палатасига ташқи аудит ўтказиш ва баҳолаш учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 мартига қадар юбориш тартибини белгилаш.
2. Белгилансинки:
а) 2024 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларига эришиш дастурларининг ижроси ҳар йили Ҳисоб палатаси томонидан баҳолашдан ўтказилади ҳамда натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ҳисобот киритилади.
Бунда, биринчи навбатда, қуйидаги асосий йўналишлар бўйича стратегик ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва натижадорлиги, самарадорлиги ҳамда миллий мақсад ва вазифаларга эришишдаги юзага келиши мумкин бўлган хавфлар баҳолаб борилади:
"Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастурлари ижроси;
Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси ижроси;
Давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегияси ижроси;
б) Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг ташқи аудити натижалари, шунингдек, келгуси йил учун бюджет лойиҳасини баҳолаш бўйича Ҳисоб палатасининг хулосалари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг мажлисларида Ҳисоб палатасининг масъул вакиллари иштирокида муҳокама қилинади;
в) 2025 йилдан бошлаб:
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобидан ҳудудларга тақсимланган маблағлар бўйича маълумотларни тегишли халқ депутатлари Кенгашларига тақдим этади. Бунда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ҳудудларга Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларидан ажратилаётган маблағлар бўйича сўрови ва назорати йўлга қўйилади;
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар бюджет дастурларини (мақсадли индикаторларни) ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган молиявий ва бошқа хавфлар рўйхатини, уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ҳамда натижалари бўйича чораклик ахборотни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиб боради;
г) ҳар чоракда Ҳисоб палатаси томонидан ўтказилган назорат тадбирлари якунлари бўйича тақдим этилган ахборотлар Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида муҳокама қилиб борилади.
3. Ички назорат тизимлари фаолиятини йўлга қўйиш ва уларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
а) 2025 йил 1 январдан бошлаб молиявий ва бошқа хавфларнинг олдини олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган йирик ташкилотларда уларнинг биринчи раҳбарлари бошчилигида коллегиал асосда "Хавфларни бошқариш" қўмиталари тузилсин. Бунда, ушбу ташкилотларнинг ички аудит хизматлари қўмиталарнинг ишчи органи ҳам ҳисобланади.
Қуйидагилар "Хавфларни бошқариш" қўмиталарининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ички аудит хизматлари томонидан тизим фаолияти ва мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришиш билан боғлиқ молиявий, операцион ҳамда ички назоратга оид аниқланган хавфларнинг рўйхати шакллантирилиши ва янгилаб борилишини таъминлаш;
давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда аниқланган хавфларни бартараф этиш;
хавфларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича ички аудит хизматлари фаолиятини самарали ташкил этиш;
ҳар чорак якуни бўйича хавфларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш ҳамда олдини олиш, оқибатларини бартараф этиш юзасидан ички аудит хизматлари томонидан амалга оширилган ишларни атрофлича муҳокама қилиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги хавфларнинг юзага келишига имкон берувчи зиддиятларни бартараф этиш, тегишли нормаларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
хавфларнинг олдини олишни назарда тутадиган истиқболли йўналишларни белгилаш;
б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмасида ҳудудий солиқ органлари ходимлари сонини мақбуллаштириш ҳисобидан камида 1-2 нафар ходимдан иборат ички аудит хизматлари ташкил этилсин.
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳисоб палатаси назорат тадбирини амалга ошириш жараёнида назорат объектининг ички аудит хизмати томонидан ўтказилган ички аудит тадбирлари сифатига ҳам баҳо бериб боради;
Ҳисоб палатаси ўзининг назорат тадбирлари сифатини баҳолаш тизимини йўлга қўяди;
Ҳисоб палатасига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тизимини жорий этишга, шунингдек, унинг самарали фаолият кўрсатишига доир чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш ваколати берилади;
ички аудит хизматлари вазирлик ва идоралар тизимидаги бюджет ҳисобидан молиялаштирилмайдиган нобюджет муассаса ҳамда ташкилотларда молиявий-хўжалик фаолияти бўйича ўтказилган назорат ишларига оид ҳужжатларни мониторинг қилиб боради;
бюджет тизими бюджетларида такрорий ва асоссиз молиявий назорат тадбирлари ўтказилишининг олдини олиш мақсадида давлат молиявий назорати органлари ҳамда ички аудит хизматларининг йиллик иш режаларига киритиладиган молиявий назорат ва ички аудит тадбирлари мажбурий тартибда Ҳисоб палатаси билан келишилади;
молиявий назорат ва ички аудит тадбирлари назорат ишларининг йиллик дастурлари (режалари) ва Ҳисоб палатаси томонидан тақдим этилган риск-таҳлиллар асосида ўтказилади. Бунда риск-таҳлиллар асосида бир ой муддатда назорат ишларини ўтказиш тўғрисида тегишли чоралар ишлаб чиқилмаганда ёки ўрганиш натижалари "Масофавий аудит" ахборот тизими орқали Ҳисоб палатасига тақдим этилмаган ёхуд ўрганиш сабабсиз рад этилган ҳолларда, Ҳисоб палатасининг таклифига биноан давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари масъул шахсларига нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилади;
давлат молиявий назорати органлари ҳамда ички аудит хизматлари ташкил этилган вазирлик ва идораларга, истисно тариқасида, Марказий банк ва тижорат банкларидан бюджет ташкилотлари ҳамда бюджет маблағларини олувчиларнинг бюджет ва давлат қарзи маблағларининг ҳаракатига доир маълумотларни марказлашган тартибда сўраб олиш ваколати берилади.
5. Давлат молиявий назорати фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
а) Ҳисоб палатаси ходимларининг белгиланган умумий штат бирликлари доирасида:
Масофавий назоратни амалга ошириш ва хавфларни баҳолаш ахборот-таҳлил шўъбаси негизида "Big Data" технологиялари асосида катта ҳажмдаги маълумотларнинг хавф (риск) таҳлилини амалга оширувчи Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматларининг идоралараро масофавий назорат маркази (кейинги ўринларда - Масофавий назорат маркази) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин;
Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқ-тартибот органлари харажатларини аудит қилиш шўъбаси, Халқаро стандартлар асосида давлат аудитини ташкил этиш шўъбаси ҳамда Тадқиқот, эксперт-таҳлил ва ўқув маркази (кейинги ўринларда - Тадқиқот маркази) ташкил этилсин.
Қуйидагилар:
мудофаа тизими, шу жумладан мудофаа саноати харажатлари, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлаш, божхона хизмати ва ички тартибни сақлаш билан боғлиқ харажатларни аудитдан ўтказиш Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқ-тартибот органлари харажатларини аудит қилиш шўъбасининг;
илғор хорижий тажриба ҳамда методологиялар асосида давлат ташқи аудитини ташкил этиш, шу жумладан устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган йирик ташкилотлар фаолиятини аудитдан ўтказиш амалиётини жорий этиш Халқаро стандартлар асосида давлат аудитини ташкил этиш шўъбасининг;
назорат ва таҳлилий тадбирларда аниқланган муаммолар ва камчиликларнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш, уларнинг олдини олиш юзасидан таҳлилий ахборотлар ва қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, шунингдек, кадрлар салоҳиятини ошириш Тадқиқот марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин;
б) Ҳисоб палатаси раисига давлат молиявий назорати, давлат молиясини бошқариш, халқаро аудит ҳамда тегишли бошқа соҳаларда етук маҳаллий ва хорижий мутахассисларни, шунингдек, ташкилотларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳисоб палатасининг ушбу фаолияти Ҳисоб палатасига ажратиладиган бюджет маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилсин;
в) Ҳисоб палатасининг шўъба мудирлари, бош инспекторлари, етакчи инспекторлари ва инспекторлари лавозимларига ишга қабул қилишда бухгалтер ҳамда (ёки) аудиторлик ёхуд ҳуқуқ бўйича миллий ва (ёки) халқаро малака сертификатларига эга бўлган шахсларга устуворлик берилсин.
Ҳисоб палатаси ходимларнинг малакасини узлуксиз ошириш учун ҳар йили камида бир маротаба ўқув курсларини ташкил этишни, бунда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ёки хорижда малака оширишни йўлга қўйсин.
6. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Ҳайъати таркиби 1-иловага мувофиқ;
Давлат бюджетининг ижроси устидан молиявий назоратни янада кучайтириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига маълумотлар базасидан ва ахборот тизимларидан реал вақт режимида фойдаланиш рухсат этиладиган, шу жумладан Ҳисоб палатасининг электрон сўровига мувофиқ маълумотлар тақдим этадиган вазирликлар, идоралар, тижорат банклари ва ташкилотларнинг рўйхати 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан "Масофавий аудит" ахборот тизими орқали тақдим этилган хавф (риск) таҳлилларини бошқариш схемаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳисоб палатасининг Ҳайъатида палата ишини самарали ташкил этиш, унинг ташқи аудит ва молиявий назорат фаолиятини норматив-услубий таъминлаш ҳамда такомиллаштириш каби масалалар муҳокама қилинади;
вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари мазкур Фармонга 2-иловага мувофиқ чора-тадбирлар дастуридаги вазифаларнинг тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши учун шахсан масъул ҳамда жавобгар ҳисобланади.
7. Жорий назоратни кучайтириш ва молиявий интизом бузилишининг олдини олиш бўйича превентив чораларни жорий этиш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий тузилмаларига:
давлат харидлари соҳасида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланганда, тўловларни вақтинча тўхтатиш (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган кечиктириб бўлмайдиган харажатлар бундан мустасно), шартномани рўйхатдан ўтказмасдан қайтариш, уни бекор қилиш ва қонун бузилиши ҳолатлари мавжудлиги тўғрисида давлат буюртмачисига ҳамда давлат молиявий назорати органлари ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабарнома юбориш;
молиявий операцияларнинг барча жараёнларида шубҳали ҳолатлар бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментини уч иш кунида хабардор қилиш;
рўйхатдан ўтказилган шартномалар бўйича муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликлар ҳисобини юритиш ҳамда ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар Ҳисоб палатаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига тегишли маълумот тақдим этиб бориш вазифалари юклансин.
8. Ҳисоб палатаси:
вазирлик, идора, банк ва ташкилотлар билан биргаликда уларнинг маълумотлар базаларини ўзаро солиштириш ёки таҳлил қилиш асосида бюджет маблағлари назорати ҳамда бюджетга қўшимча захираларни аниқлаш юзасидан хавф (риск) таҳлили механизмларини кенгайтирсин;
аудит натижалари юзасидан назорат объектларига ёки тегишли ташкилотларга ички назорат ҳамда молиявий операцияларни амалга ошириш бўйича иш шакли ва усулларини такомиллаштириш бўйича таклифлар юбориш чораларини кўриб борсин;
молиявий интизом бузилишининг олдини олиш мақсадида аудит тадбирларида вазирлик ва идораларнинг ички назорат тизимини баҳолаш ва уни такомиллаштириш юзасидан кўрсатмаларни бериб борсин;
хорижий давлатларнинг олий назорат органлари билан биргаликда таҳлилий фаолият юритиш, халқаро аудиторлик ташкилотлари ишида ёки халқаро ташкилотларда ўтказиладиган аудит тадбирларида иштирок этиш бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
10. Ҳисоб палатаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ҳисоб палатаси раиси А.М.Бобоев ҳамда Бош вазир ўринбосари Ж.А.Қўчқоров белгилансин.
Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А.Гулямов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2024 йил 10 июлдаги
ПФ-100-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Ҳайъати
ТАРКИБИ
1. А.М. Бобоев |
- |
Ҳисоб палатаси раиси, Ҳайъат раиси |
2. М.Р. Абдуллаев |
- |
Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари |
3. Лавозими бўйича |
- |
Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари |
4. Лавозими бўйича |
- |
Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари |
5. Лавозими бўйича |
- |
Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ташқи аудит методологияси шўъбаси мудири |
6. Лавозими бўйича |
- |
Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқ-тартибот органлари харажатларини аудит қилиш шўъбаси мудири |
7. Лавозими бўйича |
- |
Давлат қарзи маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда асослилигини баҳолаш, лойиҳаларга ажратилган маблағларнинг сарфланиши ва уларнинг натижадорлигини аудит қилиш шўъбаси мудири |
8. С.А. Мирзаев |
- |
Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўъбаси мудири |
9. А.С. Солиев |
- |
Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматларининг идоралараро масофавий назорат маркази раҳбари |
10. С.И. Хасанов |
- |
Ҳуқуқий таъминот ва халқаро алоқалар шўъбаси мудири |
11. Ж.Ж. Қурбонов |
- |
Ташкилий-назорат ва ахборот-таҳлил шўъбаси мудири, Ҳайъат котиби |
Изоҳ. Ҳайъат аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
Президентининг
2024 йил 10 июлдаги
ПФ-100-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Давлат бюджетининг ижроси устидан молиявий
назоратни янада кучайтириш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Президентининг
2024 йил 10 июлдаги
ПФ-100-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига
маълумотлар базасидан ва ахборот тизимларидан
реал вақт режимида фойдаланиш рухсат этиладиган
ҳамда Ҳисоб палатасининг электрон сўровига мувофиқ
маълумотлар тақдим этадиган вазирликлар, идоралар,
тижорат банклари ва ташкилотларнинг
РЎЙХАТИ
I. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига маълумотлар базасидан ва ахборот тизимларидан реал вақт режимида фойдаланиш рухсат этиладиганлар:
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
3. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
4. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
5. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
6. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
8. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
9. Спорт вазирлиги
10. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг ҳузуридаги қўмита, агентлик ва инспекциялар
11. Сув хўжалиги вазирлиги
12. Рақамли технологиялар вазирлиги
13. Адлия вазирлиги
14. Транспорт вазирлиги
15. Маданият вазирлиги
16. Мудофаа вазирлиги
17. Энергетика вазирлиги
18. Соғлиқни сақлаш вазирлиги
19. Ташқи ишлар вазирлиги
20. Ички ишлар вазирлиги
21. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
22. Солиқ қўмитаси
23. Божхона қўмитаси
24. Ғазначилик хизмати қўмитаси
25. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
26. Дин ишлари бўйича қўмита
27. Статистика агентлиги
28. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
29. Давлат активларини бошқариш агентлиги
30. Кадастр агентлиги
31. Ёшлар ишлари агентлиги
32. Миллий антидопинг агентлиги
33. Маданий мерос агентлиги
34. Персоналлаштириш агентлиги
35. Интеллектуал мулк агентлиги
36. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
37. Мажбурий ижро бюроси
38. Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази
II. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг электрон сўровига мувофиқ маълумотлар базаси билан ўзаро ахборот алмашувини йўлга қўядиганлар:
39. Марказий банк (оффлайн шаклда маълумот тақдим этилади)
40. Барча тижорат банклари (оффлайн шаклда маълумот тақдим этилади)
41. "Навоий КМК" АЖ
42. "Олмалиқ КМК" АЖ
43. "Ўзбекнефтгаз" АЖ
44. "Ўзтрансгаз" АЖ
45. "Ҳудудгазтаъминот" АЖ
46. "UzGasTrade" АЖ
47. "Муборакнефтгазмонтаж" АЖ
48. "Бухоро НҚИЗ" МЧЖ
49. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ
50. "Рақамли трансформация маркази" МЧЖ
51. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ
52. "Иссиқлик электр станциялари" АЖ
53. "Ангрен ИЭС" АЖ
54. "Янги Ангрен ИЭС" АЖ
55. "Навоийуран" ДК
56. "Навоий КМК"жамғармаси" ДМ
57. "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ
58. "Ўзбекистон республика валюта биржаси" АЖ
59. "Республика кўп тармоқли агросаноат биржаси" АЖ
60. "Тошкент" республика фонд биржаси" АЖ
61. "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" АЖ
62. "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" ДУК
63. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ
64. "Uzbekistan airways" АЖ
65. "Uzbekistan airports" АЖ
66. "Ўзавтосаноат" АЖ
67. "Ўзкимёсаноат" АЖ
68. "Навоийазот" АЖ
69. "Фарғонаазот" АЖ
70. "Ўздонмаҳсулот" АК
71. "Ўзбектелеком" АК
72. "Ўзметкомбинат" АЖ
73. "Ўзбекгидроэнерго" АЖ
74. "Ўзагросервис" АЖ
75. "Ўзагролизинг" АЖ
76. "Ўзагросуғурта" АЖ
77. "Ўзбекинвест" ЭИСК" АЖ
78. "Ўзсувтаъминот" АЖ
79. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ
80. "Андижон биокимё заводи" АЖ
81. "Биокимё" АЖ
82. Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига кирадиган давлат мақсадли жамғармалари
83. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
84. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари
Изоҳлар:
Мазкур рўйхатдаги вазирлик, идора ва ташкилотларда янги маълумотлар базаси ёки дастурий таъминот ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилганда, Ҳисоб палатаси сўровига кўра янги маълумотлар базаси ва дастурий таъминотлар Ҳисоб палатасига тақдим этилади ҳамда интеграция қилинади;
Вазирлик, идора ва ташкилотларнинг реал вақт режимида маълумотлар базасидан фойдаланишга рухсат дастурий комплекс функцияларига ва маълумотлар базаси таркибига аралашиш ҳуқуқисиз берилади;
Ҳисоб палатасининг сўровига кўра ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ваколатлар ва вазифалар доирасида вазирлик, идора ва ташкилотлар билан маълумотлар алмашиш амалга оширилади;
2024 йил якунига қадар маълумотлар базаларини Масофавий назорат марказининг маълумотлар базаси билан тўлиқ интеграция қилиш ҳамда тақдим этилаётган маълумотларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш бўйича шахсий масъулият мазкур рўйхатдаги вазирлик, идора ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари зиммасига юкланади;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳисоб палатасига давлат харидларининг электрон тизими операторларининг маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш имконияти яратилишини таъминлайди.
Мазкур рўйхатга Ҳисоб палатасининг таклифига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Президентининг
2024 йил 10 июлдаги
ПФ-100-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан
"Масофавий аудит" ахборот тизими орқали тақдим
этилган хавф (риск) таҳлилларни бошқариш
СХЕМАСИ
Босқичлар
|
Субъектлар
|
Тадбирлар
|
Муддатлар
|
|||
1-босқич |
Ҳисоб палатаси |
Аниқланган риск-таҳлилларни "Масофавий аудит" ахборот тизими орқали тегишлича вазирлик ва идораларга юбориш
|
Уч кун муддатда |
|||
2-босқич |
Вазирлик ва идоралар |
"Масофавий аудит" ахборот тизими орқали юборилган риск-таҳлилларни қабул қилиб олиш ва ўрганиш юзасидан ижрога қаратиш
|
Уч кун муддатда |
|||
3-босқич |
Вазирлик ва идоралар |
Риск-таҳлилларни ўрганиш натижалари юзасидан "Масофавий аудит" ахборот тизимига ва ўрганиш якунлари тўғрисида маълумотларни "Давлат аудити" дастурий комплексига юклаш ва Ҳисоб палатасига юбориш
|
Ўн кун муддатда |
|||
4-босқич |
Ҳисоб палатаси |
Вазирлик ва идоралар томонидан юборилган риск-таҳлиллар бўйича ўрганиш натижаларини кўриб чиқиш (қабул қилиш ёки қайта ишлашга юбориш)
|
Бир ҳафта муддатда |
|||
5-босқич |
Вазирлик ва идораларнинг "Хавфларни бошқариш" қўмиталари |
Риск-таҳлиллар юзасидан ички аудит хизматлари томонидан амалга оширилган ишларни қўмиталар йиғилишларида муҳокама қилиш ва Ҳисоб палатасига ахборот бериш
|
Ҳар чоракда |
Президентининг
2024 йил 10 июлдаги
ПФ-100-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги "Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6300-сон Фармонида:
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган назорат шакллари ва турларига қўшимча қуйидагилар амалиётга жорий этилади:
а) бухгалтерия (бюджет) ҳисоби юритилишини, молиявий ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини, молиявий ресурслардан мақсадли ва қонуний фойдаланилганлигини ҳамда даромадларнинг тўлиқлигини, шунингдек, молиявий операцияларнинг қонунийлигини баҳолашни назарда тутувчи молиявий аудит;
консолидациялашган ва жалб қилинган бюджет маблағларидан фойдаланишда, давлат харидларини амалга оширишда, шунингдек, даромадларнинг тўлиқлигини таъминлаш ва бизнес жараёнларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилинганлигини ва уларнинг давлат дастурларига мувофиқлигини текшириш ва баҳолашни назарда тутувчи мувофиқлик аудити;
назорат объектида харажатлар, субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини, ажратилган маблағлардан фойдаланишнинг тежамкорлигини, белгиланган мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилишини, консолидациялашган бюджет ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги ва натижадорлигини, шунингдек, давлат ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигини баҳолаш ва таҳлил қилишни назарда тутувчи самарадорлик аудити;
б) 2025-2026 йилларда:
мамлакатимизнинг барқарор ривожланиш борасидаги миллий мақсад ва стратегик вазифаларини амалга оширишга доир дастурлар ва лойиҳаларнинг натижадорлигини баҳолаш, тизимли хавф-хатарларни аниқлаш, уларнинг таъсирини камайтиришга қаратилган стратегик аудит;
вазирлик ва идоралар фаолиятини рақамлаштириш ва ахборот технологияларидан фойдаланишни, шу жумладан, рақамлаштириш сиёсати, жараёнлари ва бошқаруви, ахборот тизими ва унинг хавфсизлиги, маълумотлар ишончлилиги, ахборот тизимининг ташкилотлар фаолияти эҳтиёжларига жавоб бериши ва рақамлаштириш харажатларининг самарадорлигини баҳолашга қаратилган ахборот технологиялари аудити";
б) 4-банднинг "б" кичик бандидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 5-банднинг биринчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 9-банддаги "Ҳисоб палатаси Ҳайъати (кейинги ўринларда - Ҳайъат)" сўзлари "Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштирувчи кенгаш)" сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 10-банддаги "Ҳайъат" сўзи "Мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин;
ж) 11-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ҳайъатга" сўзи "Мувофиқлаштирувчи кенгашга" сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 12-банднинг учинчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
и) 15-бандда:
биринчи хатбошидаги "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" сўзлари "Рақамли технологиялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
к) 18-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2021 йил 27 августдаги
ПФ-6300-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит
хизматлари фаолиятини такомиллаштириш
бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш
ТАРКИБИ
1. А.М. Бобоев |
- |
Ҳисоб палатаси раиси, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси |
2. Ж.А. Қўчқоров |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари -иқтисодиёт ва молия вазири, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси ўринбосари |
3. О.А. Хакимов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари |
4. А.Б. Самадов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари |
5. А.Д. Ташкулов |
- |
адлия вазири |
6. А.Э. Бурханов |
- |
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори |
7. С.И. Самадов |
- |
Бош прокурор ўринбосари |
8. Лавозими бўйича |
- |
Бош прокурор ўринбосари - Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи |
9. М.М. Тулаходжаева |
- |
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси раиси |
10. Н.Ф. Каримов |
- |
Ўзбекистон аудиторлар палатаси раиси |
11. М.Р. Абдуллаев |
- |
Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари |
12. Лавозими бўйича |
- |
Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари |
13. Лавозими бўйича |
- |
Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби |
Изоҳ. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади".
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январдаги "Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-8-сон Фармони 2-иловасининг 21-позицияси чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 мартдаги "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги ПҚ-2142-сон қарорида:
а) 1-илованинг 18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"18. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг раиси ва унинг ўринбосарлари";
б) 3-илованинг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати" бўлими қуйидаги мазмундаги 1-1-банд билан тўлдирилсин:
"1-1. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг бошқарув, техник ва ёрдамчи ходимлари - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишувдан сўнг".
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-128-сон қарорида:
а) 1-бандда:
биринчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (кейинги ўринларда - Департамент)" сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Департамент" сўзи билан алмаштирилсин;
б) 3-бандда:
биринчи хатбошидаги "Молия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" сўзлари "Департамент Рақамли технологиялар вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги "Молия вазирлигининг" сўзлари "Департаментнинг" сўзи билан алмаштирилсин;
в) 10-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "(Б. Турабов)" сўзлари "(А. Бобоев)" сўзлари билан, "Молия вазирлигининг (Т. Ишметов)" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг (Ж. Қўчқоров)" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 11-банднинг биринчи хатбошисидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 12-банддаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Департамент" сўзи билан алмаштирилсин;
е) 13-бандда:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин:
тўртинчи - олтинчи хатбошилар тегишинча учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ж) 16-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ҳисоб палатаси ва Департамент томонидан тадбиркорлик субъектларида бюджет тизими бюджетларининг маблағлари, давлат қарзи маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан ўтказиладиган молиявий назорат тадбирларига нисбатан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишга оид тартиб-таомиллар татбиқ этилмайди. Бунда молиявий назорат тадбирларини ўтказишга масъул ходимлар тадбиркорлик субъекти томонидан тақдим этилган Текширувларни рўйхатга олиш китобини қонунчиликда белгиланган тартибда тўлдириши шарт (давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно)".
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг дастурий комплексини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 362-сон қарорига 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида пудрат ташкилотларини белгилаш бўйича электрон давлат харидларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 35-банди ўн учинчи хатбошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 августдаги 416-сон қарори билан тасдиқланган Вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизмати тўғрисида намунавий низомда:
а) 6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ички аудит тадбирлари вазирлик ва идора раҳбари томонидан тасдиқланган ички аудит йиллик режаси ва Ҳисоб палатаси тақдим этган риск-таҳлилларига асосан мажбурий тартибда ўтказилади. Бунда ички аудит йиллик режасига киритиладиган ички аудит тадбирлари мажбурий тартибда Ҳисоб палатаси билан келишилади";
б) 15-бандда:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"истисно тариқасида, Марказий банк ва тижорат банкларидан бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджет ва давлат қарзи маблағларининг ҳаракатига доир маълумотларини марказлашган тартибда сўраб олиш";
учинчи - ўн олтинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи - ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) 16-бандда:
ўн тўртинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари "Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
ўн бешинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги ҳузуридаги" сўзлари "Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг" сўзлари билан алмаштирилсин;
йигирма учинчи хатбошидаги "Молия вазирлигига" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 18-банддаги "Молия вазирлигига" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 12 июль