ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2024 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қишлоқ хўжалиги /

Қишлоқ хўжалиги вазирининг 24.06.2024 й. 16-сон "Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.07.2024 й. 2585-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.07.2024 й.

N 2585-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

24.06.2024 й.

N 16


БУЙРУҒИ



Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш

ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Наслчилик тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 сентябрдаги 449-сон "Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 28 апрелдаги 101-сон буйруғи (рўйхат рақами 2585, 2014 йил 16 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 20-сон, 241-модда) билан тасдиқланган Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                              И. Абдурахмонов






Буйруққа

ИЛОВА



Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш

ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолаш тартибини белгилайди.".


2. 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"наслчилик хўжалиги - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 5 сентябрдаги 449-сон қарори билан тасдиқланган Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига мувофиқ наслчилик хўжалиги мақомига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар;".


3. 39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"39. Баҳолаш ва текшириш натижаларига мувофиқ подани яхшиловчи деб топилган наслдор эркак ҳайвонлар ҳақидаги маълумотлар Давлат наслдор ҳайвонлар китобларига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига тақдим этилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 25 июль






























Время: 0.1006
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск