ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Август, 2024 й. / Ижтимоий таъминот /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 10.07.2024 й. 2024/1-сон "Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларига расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.08.2024 й. 2785-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.08.2024 й.

N 2785-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

10.07.2024 й.

N 2024/1


БУЙРУҒИ



"Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат

фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат"

ва "Мурувват" интернат уйларига расмийлаштириш

қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ва 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сонҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари ҳамда 2023 йил 27 декабрдаги ПҚ-410-сон "Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 27 апрелдаги 50-сон "Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларига расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2785, 2016 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 19-сон, 217-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                      М. Оллоёров






Буйруққа

ИЛОВА



"Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат

фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат"

ва "Мурувват" интернат уйларига расмийлаштириш

қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Буйруқнинг номи ва 1-банддаги "Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" деган сўзлар "Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги "Мурувват" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Қоидаларда:


а) номидаги "Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" деган сўзлар "Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги "Мурувват" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 4 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ҳамда 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни (бундан буён матнда васийликка олинувчилар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги "Мурувват" интернат уйларига (бундан буён матнда тиббий-ижтимоий муассаса деб юритилади) расмийлаштириш қоидаларини белгилайди.";


в) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги "соғлиқни сақлаш вазирининг" деган сўзлар "Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 2-банддаги "Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси" деган сўзлар "Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Васийликка олинувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сон қарори билан тасдиқланган "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом ҳамда "Мурувват" ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлари тўғрисидаги низомда назарда тутилган тегишли тиббий-ижтимоий муассасага расмийлаштириш учун талаб этиладиган ҳужжатларни туман (шаҳар) "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларига топширади.

Бунда, соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг иловасида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ тақдим этилади.";


е) 5-бандда:

биринчи хатбошидаги "тиббиёт бирлашмалари" деган сўзлар "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари" деган сўзлар "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари директорлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


ж) 6-банддаги "тиббиёт бирлашмаларидан" деган сўзлар "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


з) 9, 10 ва 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Махсус комиссия қарори у қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун ичида тегишлича ҳудудий бошқармаларга васийликка олинувчиларнинг ҳужжатлари билан бирга юборилади.

10. Ҳудудий бошқарма бошлиғи томонидан Махсус комиссия қарори келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида унинг асосида васийликка олинувчини "Мурувват" интернат уйига юбориш тўғрисида буйруқ қабул қилинади ва васийликка олинувчининг ҳужжатлари билан бирга тиббий-ижтимоий муассасага юборилади.

11. Махсус комиссия қарорида васийликка олинувчини тегишли тиббий-ижтимоий муассасага юборишда (қабул қилишда) рад этилган бўлса, ҳудудий бошқарма қарор келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида бу ҳақда васийликка олинувчини унинг ҳужжатларини илова қилган ҳолда хат орқали хабардор қилади.";


и) 12-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


к) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Васийликка олинувчи (унинг қонуний вакили) ҳудудий бошқарма бошлиғининг тиббий-ижтимоий муассасага юбориш тўғрисидаги буйруғини олгандан сўнг, тегишли тиббий-ижтимоий муассасага мурожаат қилади.";


л) 18-банднинг иккинчи хатбошисидан ", васийликка олинган Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатидан кўчирилаётганда эса, пансионатнинг ўзига ҳам" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


м) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Ҳудудий бошқарма(лар) бошлиғи томонидан Махсус комиссия қарори келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида васийликка олинувчини тиббий-ижтимоий муассасадан чиқариш ёки қабул қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилинади ва ушбу буйруқ тиббий-ижтимоий муассасага юборилади.";


н) иловада:


илова белгисидаги "Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, "Саховат" ва "Мурувват" деган сўзлар "Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги "Мурувват" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


номидаги "тиббий-ижтимоий муассасаларга" деган сўзлар "Мурувват" интернат уйларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:

"6. ОИТСга қарши кураш марказининг хулосаси.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 19 август




















































Время: 0.1080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск