ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Август, 2024 й. / Ижтимоий таъминот /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 22.07.2024 й. 22024/2-сон "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда қўшимча ва ёрдамчи функцияларни аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.08.2024 й. 3367-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.08.2024 й.

N 3367-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

22.07.2024 й.

N 22024/2


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий

хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги

тиббий-ижтимоий муассасаларда қўшимча ва ёрдамчи

функцияларни аутсорсинг шартларида ташкил этиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ва 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сонҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари ҳамда 2023 йил 27 декабрдаги ПҚ-410-сон "Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг 2022 йил 7 майдаги 76-ИЧ-сон "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда қўшимча ва ёрдамчи функцияларни аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 3367, 2022 йил 10 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2022 й., 10/22/3367/0403-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                            М.П. Оллоёров






Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий

хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги

тиббий-ижтимоий муассасаларда қўшимча ва ёрдамчи

функцияларни аутсорсинг шартларида ташкил этиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқнинг номи ва 1-банддаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" деган сўзлар "Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


1) номидаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" деган сўзлар "Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) тизимидаги Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказларида, Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларда ҳамда Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказида (бундан буён матнда тиббий-ижтимоий муассаса деб юритилади) мазкур Низомга 1-иловада назарда тутилган қўшимча ва ёрдамчи функцияларни (бундан буён матнда хизматлар деб юритилади) аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартибини белгилайди.";


3) 1-7-иловаларнинг илова белгисидаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш" деган сўзлар "Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 1-илованинг номидаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш" деган сўзлар "Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 21 август












































Время: 0.1024
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск