ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Август, 2024 й. / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 22.07.2024 й. 2024/3-сон "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.08.2024 й. 3360-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.08.2024 й.

N 3360-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯ МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

22.07.2024 й.

N 2024/3


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий

хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги

тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сонҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари ҳамда 2023 йил 27 декабрдаги ПҚ-410-сон "Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг 2022 йил 31 мартдаги 52-ИЧ-сон "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 3360, 2022 йил 1 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 10/22/3360/0260-сон) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги ижтимоий

ҳимоя миллий агентлиги директори                                    М.П. Оллоёров






Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий

хизматларни ривожлантириш агентлиги тизимидаги

тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Буйруқнинг номи ва 1-банддаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" деган сўзлар "Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


1) номидаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" деган сўзлар "Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) тизимидаги Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари, "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказларида, Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларда (бундан буён матнда тиббий-ижтимоий муассаса деб юритилади) пуллик хизмат кўрсатиш тартибини белгилайди.";


3) 1-банднинг иккинчи хатбошисидан "мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


4) 4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги айрим тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини тартибга солувчи низомларни тасдиқлаш ҳақида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизматларнинг прейскурант нархлари Агентлик томонидан тасдиқланади ҳамда уларга Агентлик томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.";


6) 7-банддаги "тиббий-ижтимоий муассаса раҳбари" деган сўзлар "Агентлик" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 11-бандда:

иккинчи хатбоши "стационар шароитда" деган сўзлардан кейин "ёхуд мобил шаклда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбоши "стационар шароитда" деган сўзлардан кейин "ёхуд мобил шаклда" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


8) 13-банддаги "Саховат" ва "Мурувват" интернат уйларида" деган сўзлар "Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 15-банддаги "олиниши мумкин" деган сўзлар "олинади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 1-иловада:


илова белгиси ва номидаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш" деган сўзлар "Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1-боб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"1-боб. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват"

ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари, Кексалар,

ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун

санаторийларда кўрсатиладиган пуллик тиббий-ижтимоий хизматлар


1. Мутахассис кўриги;

2. Ётоқ ўрин билан таъминлаш;

3. Озиқ-овқат, шу жумладан рационал ва парҳез таомлар билан таъминлаш;

4. Клиник таҳлиллар;

5. Биохимик таҳлиллар;

6. Функционал ташхислаш;

7. Физиотерапевтик муолажалар;

8. Уқалаш;

9. Даволаш бадантарбияси;

10. Дори юбориш (мушак орасига, қон томир ичига, бўғим ичига);

11. Дори воситалари;

12. Тиббий буюмлар;

13. Хоналарни тозалаш (йиғиштириш);

14. Кийим-кечакларини ювиш;

15. Гигиена тадбирларини амалга оширишда кўмаклашиш;

16. Сайрга, маданий ва маърифий ҳамда спорт тадбирларига боришда ҳамроҳлик қилиш ёки олиб боориш;

17. Қариндош ва дўстлар билан ёзишмаларда ҳамда алоқа ўрнатишда кўмаклашиш;

18. Биринчи тиббий ёрдам;

19. Ётоқ яраларни, ташқи жароҳатларни қайта ишлаш ва боғлаш;

20. Тозалаш клизмасини бажариш;

21. Паллиатив ёрдам кўрсатиш;

22. Уй шароитида тиббий парвариш қилиш асосларини ўргатиш;

23. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш якка тартибдаги дастурида белгиланган соғломлаштириш тадбирларини амалга ошириш;

24. Концертлар, томошалар, тарихий қадамжоларга ҳамда зиёратгоҳларга экскурсиялар уюштириш;

25. Давра суҳбатлари, учрашувлар, тренинглар ўтказиш;

26. Байрамлар ва алоҳида муҳим саналарда ҳар хил маданий тадбирлар ташкил қилиш;

27. Шифокор кўрсатмасига мувофиқ тегишли спорт анжомларидан, воркауцпорт майдончаларида мавжуд инвентарлардан фойдаланишга кўмаклашиш;

28. Даволовчи бадан тарбия машқларини бажаришда кўмаклашиш;

29. Қизиқишни инобатга олган ҳолда турли хил тўгараклар ташкил этиш.";


11) 2-илованинг илова белгисидаги "Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш" деган сўзлар "Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 27 август

















































Время: 0.1024
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск