ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Август, 2024 й. / Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари /

Иқтисодиёт ва молия вазирининг 24.07.2024 й. 164-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида автомобиль ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.08.2024 й. 2904-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.08.2024 й.

N 2904-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

24.07.2024 й.

N 164


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида автомобиль

ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати

остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус

божхона пломбалари қўйиш қоидаларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 18 июлдаги 01-02/12-24-сон "Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида автомобиль ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус божхона пломбалари қўйиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2904, 2017 йил 27 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 755-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Иқтисодиёт ва молия вазири                                             Д. Кучкаров






Буйруққа

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида автомобиль

ва темир йўл транспорт воситаларида божхона назорати

остидаги товарлар ташилганда юк бўлимларига махсус

божхона пломбалари қўйиш қоидаларини тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. Қарорнинг номи ва 1-бандидаги "махсус божхона пломбалари қўйиш" деган сўзлар "божхона пломбаларини қўллаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Қоидаларда:


1) номи ва муқаддимадаги "махсус божхона пломбалари қўйиш" деган сўзлар "божхона пломбаларини қўллаш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 1-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жўнатувчи божхона пости - божхона назорати остидаги товарлар ортилган транспорт воситалари юк бўлимларига божхона пломбалари қўйган божхона пости;";

тўртинчи хатбошидан "комплекси ёки" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


3) 2-банддан "махсус" деган сўз чиқариб ташлансин;


4) 2-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2-боб. Транспорт воситаларининг товарлар ортилган юк бўлимларига божхона пломбаларини қўллаш";


5) 3-банддан "махсус" деган сўз чиқариб ташлансин;


6) 4-бандда:

биринчи ва тўртинчи хатбошилардан "махсус" деган сўз чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"транспорт воситасининг юк бўлимига божхона пломбалари қўйилган бўлса;";

саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

тўққизинчи хатбошидан "махсус" деган сўз чиқариб ташлансин;


7) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган, божхона ҳудудидан олиб чиқилаётган ва транзит тартибида ҳаракатланаётган товарлар ортилган транспорт воситаларининг юк бўлимлари жўнатувчи божхона постларида божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилганидан сўнг, божхона пломбалари қўйилади, бундан мазкур Қоидаларнинг 4-бандида келтирилган ҳоллар мустасно.

"Экспорт" божхона режимида божхона юк декларацияси "яшил" ва "сариқ" йўлаклар орқали божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, товарлар Юкларни халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини расмийлаштирилган ҳолда олиб чиқилаётганда, шунингдек юк жўнатувчилар ва (ёки) ташувчиларнинг талабига кўра божхона пломбалари чегара божхона постларида божхона органи томонидан транспорт воситаларининг юк бўлимларига ўрнатилади.";


8) 6-банддан "махсус" деган сўз чиқариб ташлансин;


9) 8-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилардан "махсус" деган сўз чиқариб ташлансин;

учинчи хатбошидаги "Махсус божхона пломбалари" деган сўзлар "Божхона пломбалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


10) 9-банднинг иккинчи хатбошиси, 10-банднинг олтинчи хатбошиси, 11 ва 12-бандлардан "махсус" деган сўз чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 28 август




































Время: 0.1014
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск