ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Август, 2024 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Архив фонди /

Адлия вазирининг 24.08.2024 й. 22-мҳ-сон "Архив ҳужжатлари давлат архивларига топширилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхатини тузиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.08.2024 й. 2360-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.08.2024 й.

N 2360-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

24.08.2024 й.

N 22-мҳ


БУЙРУҒИ



Архив ҳужжатлари давлат архивларига

топширилиши лозим бўлган корхоналар,

муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхатини

тузиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат органлари ва ташкилотларининг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги эксперт комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2021 йил 24 августдаги 538-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2020 йил 8 февралдаги 72-сон қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги Бош директорининг 2012 йил 9 апрелдаги 29-сон буйруғи (рўйхат рақами 2360, 2012 йил 11 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 19-сон, 214-модда) билан тасдиқланган Архив ҳужжатлари давлат архивларига топширилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхатини тузиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                         А.Д. Ташкулов






Буйруққа

ИЛОВА



Архив ҳужжатлари давлат архивларига

топширилиши лозим бўлган корхоналар,

муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхатини

тузиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Эксперт-текширув комиссияси (бундан буён матнда ЭТК деб юритилади) /Эксперт-текширув услубий комиссияси (бундан буён матнда ЭТУК деб юритилади) - архив иши ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон миллий архивларида бошқарув (иш юритиш), илмий-техника ва бошқа махсус ҳужжатлар қимматлилиги экспертизасини ташкил этиш ва ҳужжатларни архивларга сақлаш учун топширишга тайёрлаш бўйича услубий ва амалий ишларни ўтказиш ҳамда давлат архивларининг жамлаш манбаи бўлган давлат органлари ва ташкилотларининг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги Марказий эксперт комиссиялари (бундан буён матнда МЭК деб юритилади) ва ЭК фаолиятига раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаштириш учун тузиладиган доимий фаолият юритувчи комиссия;";

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Марказий эксперт-текшириш комиссияси (бундан буён матнда МЭТК деб юритилади) - услубий ва амалий ишларни олиб бориш учун, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини доимий сақловчи вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондлари ва ташкилотларининг МЭКларига раҳбарлик қилиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги (бундан буён матнда "Ўзархив" агентлиги деб юритилади) ҳузурида иш олиб борадиган доимий фаолият кўрсатувчи комиссия;";

олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


2. 20 ва 22-бандлардаги "ЭТУК" деган сўз "МЭТК" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Ташкилотни давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари таркибига киритиш тўғрисидаги маълумотнома 3 нусхада тузилади: биринчи нусха ташкилотнинг давлат архиви томонидан юритиладиган кузатув йиғмажилдга жойлаштирилади, иккинчи нусха архив иши бўйича тегишли ҳудудий бошқарманинг ЭТК ("Ўзархив" агентлигида - МЭТК) иш юритишида фойдаланиш учун олиб қўйилади, учинчи нусха ташкилот раҳбарига ЭТК (МЭТК)нинг ташкилотни давлат архивининг асосий жамлаш манбалари рўйхатига киритиш тўғрисидаги қароридан кўчирма билан биргаликда юборилади.".


4. 30-банддаги "Республикаси марказий давлат" деган сўзлар "миллий" деган сўз билан алмаштирилсин.


5. 32-банддан "бош" деган сўз чиқариб ташлансин.


6. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"33. Давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари рўйхати лойиҳасининг келишилиши тўғрисидаги ЭТК (МЭТК) қарори баённома билан расмийлаштирилиб, комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

Рўйхат охирида, пастки чап бурчагида Архив иши бошқарув органи ЭТКнинг (МЭТК) "келишилган" деган штампи қўйилади, баённоманинг рақами ва санаси кўрсатилади ҳамда архив иши ҳудудий бошқарма раҳбари (Ўзбекистон миллий архивлари учун - "Ўзархив" агентлиги директори) томонидан тасдиқланади.".


7. 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"34. Архив иши бошқарув органи ЭТК (МЭТК)нинг давлат архивларининг асосий жамлаш манбалари рўйхатини келишиш тўғрисидаги қарори рўйхатни тасдиқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади. ".


8. Низомга илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"ТАСДИҚЛАЙМАН

_____________________

орган номи, лавозими

____________________

Ф.И.Ш, имзо

____________________

сана

Давлат архивининг асосий жамлаш манбалари рўйхати

ШАКЛИ*

           

(давлат архивининг номи)

Т/р

Ташкилот

индекси**


Ташкилот

номи


Мулкчилик

шакли

(давлат,

нодавлат)


Ҳужжатларни қабул

қилиш шакли: тўлиқ

- 1, танланма: тури

бўйича - 2.1, гуруҳи

бўйича - 2.2


Қабул

қилинаётган

ҳужжатнинг

тури


Изоҳлар

***


1.


2.


3.


4.


5.


6.


7.


1. Давлат органлари


1.1.








1.2.







2. Иқтисодиёт. Статистика


2.1.








2.2.







3. Саноат


3.1.








3.2.







4. Қишлоқ, ўрмон, сув хўжалиги


4.1.








4.2.







5. Қурилиш. Архитектура


5.1.








5.2.







6. Транспорт


6.1.








6.2.







7. Алоқа. Радиоузатиш. Телевидение


7.1.








7.2.







8. Савдо. Умумий овқатланиш


8.1.








8.2.







9. Таъминот. Тайёрлов. Сотиш


9.1.








9.2.







10. Молиялаштириш. Кредитлаш. Давлат суғуртаси


10.1.








10.2.







11. Уй-жой коммунал хўжалиги, маиший хизмат кўрсатиш


11.1.








11.2.







12. Таълим. Кадрлар тайёрлаш


12.1.








12.2.







13. Фан


13.1.








13.2.







14. Маданият. Санъат. Матбуот. Маданий-оммавий ишлар


14.1.








14.2.







15. Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Ижтимоий таъминот


15.1.








15.2.







16. Адлия. Суд. Прокуратура


16.1.








16.2.







17. Жамоат ташкилотлари


17.1.








17.2.







18. Бошқа соҳалар


18.1.








18.2.









Рўйхатдаги жами ташкилотлар


Шу жумладан мулкчилик тури бўйича: давлат, нодавлат


Шу жумладан қабул қилиш шакллари бўйича: 1, 2.1, 2.2




01.01.20__ й. ҳолатига жами                                           ЭТК котиби имзоси"



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2024 йил 29 август









































Время: 0.1043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск