ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Архив / Декабрь, 2024 й. / Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари /Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 29.11.2024 й. 196-сон, Солиқ қўмитасининг 28.11.2024 й. 2024-22-сон "Юридик шахсларга солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимлар бўйича берилган имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 25.12.2024 й. 3590-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.12.2024 й.
N 3590
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 29.11.2024 й. N 196 |
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 28.11.2024 й. N 2024-22 |
ҚАРОРИ
Юридик шахсларга солиқлар, божхона
тўловлари ва йиғимлар бўйича берилган
имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги ва "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Юридик шахсларга солиқлар, божхона тўловлари ва йиғимлар бўйича берилган имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор 2025 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Иқисодиёт ва молия вазири
|
Д. Кучкаров |
Солиқ қўмитаси раиси |
Ш. Кудбиев |
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг 2005 йил 24 февралдаги 29, 2005-25, 01-02/8-3-сон "Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 105-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сон "Давлат бошқаруви тизимининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 3448, 2023 йил 25 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон) илованинг 7-банди.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2024 йил 27 декабрь