ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Март, 2025 й. / Қимматли қоғозлар қонунчилиги /Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 19.02.2025 й. 15-сон "Қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.02.2025 й. 3610-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.02.2025 й.
N 3610
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ
АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
19.02.2025 й.
N 15
БУЙРУҒИ
Қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг
фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ҳамда "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Истиқболли лойиҳалар
миллий агентлиги директори Д.Р. Ли
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази томонидан 1999 йил 21 декабрда тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 860, 1999 йил 28 декабрь).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2004 йил 3 июндаги 2004-10-сон "Қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 860-1, 2004 йил 14 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 24-сон, 281-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2008 йил 24 сентябрдаги 2008-19-сон "Қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 860-2, 2008 йил 13 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 42-сон, 427-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2013 йил 11 декабрдаги 2013-14-сон "Қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 860-3, 2013 йил 19 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 51-сон, 680-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2019 йил 15 мартдаги 2019-19-сон "Қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низомнинг 1.3-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 860-4, 2019 йил 9 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2019 й., 10/19/860-4/2908-сон).
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2019 йил 14 октябрдаги 2019-59-сон "Қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низомнинг 2.1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 860-5, 2019 йил 31 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2019 й., 10/19/860-5/3982-сон).
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 1 март