ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Архив / Май, 2025 й. / Ижтимоий таъминот /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.05.2025 й. ПФ-84-сон "Камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

08.05.2025 й.

N ПФ-84



КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ИЖТИМОИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Камбағал оилаларга давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кўламини кенгайтириш, уларнинг манзиллилиги ва самарадорлигини янада ошириш ҳамда камбағал оилалар аъзоларининг салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган янги имкониятларни яратиш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:


I. Асосий йўналиш ва мақсадлар


1. Қуйидагилар мазкур Фармоннинг асосий йўналиш ва мақсадлари этиб белгилансин:

(а) камбағал оилаларни тоифаларга ажратиш ва давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини уларнинг тоифасига қараб кўрсатиш;

(б) камбағал оилаларга кўрсатиладиган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини такомиллаштириш ҳамда уларнинг бандлигини чекловчи салбий омилларни бартараф этиш;

(в) камбағал оилалар фарзандларининг таълим олиши, дам олиши ва соғломлаштирилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

(г) оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган чора-тадбирлар ижросини тизимли мониторинг қилиб бориш.


II. Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 июндан бошлаб:

(а) қонунчилик ҳужжатларида Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилалар учун белгиланган ижтимоий хизматлар, ёрдамлар ва имтиёзлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга ҳам татбиқ этилади, 2026 йил 1 январдан бошлаб эса фақат Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга кўрсатилади;

(б) давлат хизматларидан фойдаланиш учун божлар, йиғимлар ва бошқа тўловларни тўлашда "сариқ" тоифага киритилган оилаларга 50 фоиз, "қизил" тоифага киритилган оилаларга эса 75 фоиз миқдорида чегирмалар қўлланилади;

(в) камбағал оилалар "қизил" ёки "сариқ" тоифадан "яшил" тоифага ўтганда улар учун қонунчиликда назарда тутилган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги ўн икки ой муддатга сақлаб қолинади.

4. Белгилансинки:

(а) 2025 йил 1 июндан бошлаб "қизил" тоифага киритилган оилаларнинг "аъло" баҳоларга ўқиган талаба қизларига Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан базавий стипендиянинг икки баравари миқдоридаги махсус стипендия тўланади;

(б) 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим муассасасининг узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган болалар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида камбағал оилалар фарзандлари учун алоҳида квота ажратилади ва улар ота-оналар тўловидан озод этилади;

(в) 2026 йил 1 январдан бошлаб камбағал оилаларнинг "аъло" баҳоларга ўқийдиган фарзандларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги оромгоҳларда дам олиши ва соғломлаштирилиши харажатлари Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади;

(г) мазкур банднинг "в" кичик бандида назарда тутилган харажатлар учун зарур маблағлар 2026 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Давлат бюджетидан Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармасига ажратиб борилади.


III. Ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилишини мувофиқлаштириш


5. Белгилаб қўйилсинки:

(а) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилишини мувофиқлаштирувчи давлат органи ҳисобланади;

(б) Камбағал оилалар реестри ва Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган оилаларга давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизмат ва ёрдамларни жорий қилиш, ўзгартириш ва бекор қилишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Агентлик билан мажбурий тартибда келишилади.


IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат қилиш


6. Камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


8. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси - Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров белгилансин.


9. Фармон ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2025 йил 8 майдаги

ПФ-84-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Камбағал оилаларни давлат томонидан

ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

            

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул

ижрочилар

       

1.

Камбағал оилаларни аниқлаш, уларни Камбағал оилалар реестрига киритиш, тоифаларга ажратиш ва уларга нисбатан камбағалликдан чиқаришга қаратилган индивидуал режаларни ишлаб чиқиш тартибини белгилаш.


Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

(а) камбағал оилаларни аниқлаш ва Камбағал оилалар реестрига киритиш тартиби;

(б) камбағал оилаларни тоифаларга ажратиш тартиби;

(в) камбағал оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган индивидуал режаларни ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш тартиби;

(г) ижтимоий ҳимояга муҳтож, шу жумладан, кам таъминланган ва камбағал оилаларга тақдим этиладиган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларининг ягона рўйхати;

(д) камбағал оилаларнинг тоифасига қараб тақдим этиладиган давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари рўйхати.


2025 йил

июнь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (У. Шарифходжаев), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (М. Жўраев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2.

Шахс камбағал деб эътироф этилган оиланинг аъзоси эканлиги ҳақидаги маълумотномани бериш тартибини жорий этиш.


Қонунчилик ҳужжатларига Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали шахснинг камбағал деб эътироф этилган оиланинг аъзоси эканлиги ҳақидаги маълумотномани бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишга доир ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2025 йил

июнь

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (У. Шарифходжаев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Рақамли технологиялар вазирлиги (О. Пекось)


3.

Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга пассив даромад келтирувчи қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш.


1. Камбағал оилалар хонадонига қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш ва улар томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини "Қуёшли хонадон" дастури доирасида харид қилиш юзасидан қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


2025 йил

июль

Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. Камбағал оилалар реестрига киритилган оиланинг кўчмас мулки ҳудудида енгил конструкцияли кўчма дўконлар ўрнатиш ҳамда унинг кўчмас мулки ёки ер майдонининг бир қисмини тадбиркорлик қилиш учун бошқа шахсга ижарага бериш муносабатларини тартибга солишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил

июль

Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар


4.

Давлат томонидан аҳолига тақдим этилаётган барча қўллаб-қувватлаш чоралари самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аҳолига тақдим этилаётган барча давлат қўллаб-қувватлаш чораларининг самарадорлиги ва натижадорлигини таҳлил қилиш ва уларни такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2026 йил

апрель

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (У. Шарифхождаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И.Норқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


5.

Оилаларни камбағалликдан чиқаришда туман (шаҳар) ҳокимларининг масъулиятини ошириш.


Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган индивидуал режаларда белгиланган чора-тадбирлар, шу жумладан, белгиланган ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг ижроси ҳолатини туман (шаҳар) ҳокимларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларининг бири сифатида белгилашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2025 йил

июль

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (А. Мусаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


6.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ташкилотларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини Камбағал оилалар реестрига киритилган "қизил" тоифадаги оилаларга бириктириш.


1. Туман (шаҳар), маҳалла кесимида раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари бириктириладиган Камбағал оилалар реестрига киритилган "қизил" тоифадаги оилалар рўйхатини шакллантириш.


2025 йил

май


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


2. Раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларини 5 тадан "қизил" тоифадаги камбағал оилаларга бириктириш.


2025 йил

июнь


3. 6 ойдан сўнг ушбу раҳбарларга яна 5 тадан камбағал оилаларни бириктириш.


Ҳар 6 ойда


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимларининг сайёр қабулларида оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режалар ижросини муҳокама қилиб бориш.


Режа-

жадвалга

мувофиқ


7.

Камбағал оилалар билан ишлашга мўлжалланган ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни бошқа ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.


1. "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимини "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ҳамда ресурслари билан интеграция қилиш.


2025 йил

август


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (Ж. Абруев), Рақамли технологиялар вазирлиги (О. Умаров), "Киберхавфсизлик маркази" ДУК (О. Мирзаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар


2. "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимининг "Камбағал оилалар реестри" модули лойиҳа-техник ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш.


2025 йил

декабрь


8.

Камбағал оилаларнинг фарзандлари Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги оромгоҳларда дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш.


1. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги оромгоҳларда дам оладиган ва соғломлаштириладиган камбағал оилаларнинг "аъло" баҳога ўқиган фарзандлари рўйхатини Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига тақдим этиш.


Ҳар йили

май ойида

Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги (Х. Умарова), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (У. Шарифходжаев)


2. Камбағал оилаларнинг "аъло" баҳога ўқиган фарзандларининг оромгоҳларда дам олиши ва соғломлаштирилишини ташкил этиш.


Ҳар йили

оромгоҳларда

дам олиш ва

соғлом-

лаштириш

мавсумида


Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси (А. Абдумухторов)


3. Камбағал оилалар фарзандларининг оромгоҳларда дам олиши ва соғломлаштирилиши харажатларини қоплаш учун Давлат бюджети параметрларида Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармасига маблағлар ажратилишини назарда тутиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли ҳисоб-китобларни тақдим этиб бориш.


Ҳар йили


9.

"Фаровон оила" дастури доирасида ҳудудларда ўтказилаётган семинар-тренингларни самарали ташкил этиш.


1. Семинар-тренингларни иштирокчиларнинг яшаш жойларига яқин ҳудуддаги бино ва иншоотларда ўтказишни таъминлаш.

 

2. Семинар-тренингда қатнашган иштирокчиларнинг оилавий ҳолатини баҳолаш орқали кучли ва кучсиз томонларини аниқлаш ва ишлаб чиқилган индивидуал режаларга асосан уларнинг босқичма-босқич ижтимоийлашувини таъминлаш ва жамиятда ўз ўрнига эга бўлишига кўмаклашиб бориш.


"Фаровон

оила" дастури

доирасида


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (С. Абдуллаев, У. Шарифходжаев)


       

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2025 йил 8 майдаги

ПФ-84-сон Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

қўшимча ва ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги "Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6186-сон Фармони 7-бандининг тўртинчи хатбошиси "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими" сўзларидан кейин "ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модули" сўзлари билан тўлдирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 мартдаги "Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари ва "Мурувват" интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида"ги ПФ-6195-сон Фармонида:


(а) қуйидаги мазмундаги 12-1-банд билан тўлдирилсин:

"12-1. Белгилансинки:

тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартиби Агентлик томонидан тасдиқланади;

ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари, "Мурувват" интернат уйлари ва бошқа тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик тиббий-ижтимоий хизматлар шартнома асосида кундузги қатнов, интернат тизими (ҳафтасига 6 кунгача келиш) ҳамда мобил шаклда ташкил этилади;

тиббий-ижтимоий муассасаларда кўрсатилган пуллик хизматлар учун тўланган маблағларнинг 2 фоизи Агентликнинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилади ҳамда Агентлик директорига ушбу маблағларни Агентлик тизимидаги ташкилотлар ўртасида тақсимлаш ҳуқуқи берилади;

пуллик хизматлар учун тўланган маблағларнинг 2 фоизини Агентликка йўналтирувчи тиббий-ижтимоий муассасалар рўйхати Агентлик директори томонидан тасдиқланади";


(б) 1-илованинг 3-позицияси "Чора-тадбирлар номи" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик хизмат кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари, "Мурувват" интернат уйлари ва бошқа тиббий-ижтимоий муассасаларда пуллик тиббий-ижтимоий хизматларни шартнома асосида кундузги қатнов, интернат тизими (ҳафтасига 6 кунгача келиш) ҳамда мобил шаклда ташкил этиш;

тиббий-ижтимоий муассасаларда кўрсатилган пуллик хизматлар учун тўланган маблағларнинг 2 фоизини Агентликнинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтириш ҳамда Агентлик директорига ушбу маблағларни Агентлик тизимидаги ташкилотлар ўртасида тақсимлаш ҳуқуқини бериш;

пуллик хизматлар учун тўланган маблағларнинг 2 фоизини Агентликка йўналтирувчи тиббий-ижтимоий муассасалар рўйхатини тасдиқлаш".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6269-сон Фармонида:


(а) 1-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулининг "сариқ" тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида, "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулининг "қизил" тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига 75 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно)";


(б) 4-банднинг учинчи хатбошисидан "2021 йил 1 октябрдан" сўзлари чиқариб ташлансин;


(в) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Айрим турдаги маълумотлар ва электрон

кўринишдаги ҳужжатларни "Электрон ҳукумат"

тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан

фойдаланган ҳолда бериш учун масъул бўлган

давлат органлари ва ташкилотлари

РЎЙХАТИ

          

Т/р

Маълумот ва ҳужжатлар номи

Маълумотлар базасини

рақамлаштириш ҳамда уларни

беришга масъул органлар

        

1.

Тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома маълумотлари


Адлия вазирлиги

2.

Лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотлар


Адлия вазирлиги, ваколатли органлар

3.

Давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотлар


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси

4.

Қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар


5.

Пенсиялар тўланганлиги бўйича маълумотнома


6.

Жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотлар*


Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, "Ўзбекистон почтаси" АЖ


7.

Олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари


Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


8.

Жисмоний шахс ўрта махсус, профессионал (касб-ҳунар) таълим муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотлар


9.

Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотлар*


10.

Шахснинг мактабгача, бошланғич ва ўрта таълим (мактаб ва бошқа) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотлар


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги


11.

Фуқаро "Ёшлар дафтари"да мавжудлиги тўғрисида маълумотлар


Ёшлар ишлари агентлиги

12.

Фуқаро "Аёллар дафтари"да мавжудлиги тўғрисида маълумотлар


Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

13.

Молиявий ҳисоботлар нусхалари*


Солиқ қўмитаси

14.

Ўзини-ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумот


15.

Жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотнома


16.

Ижтимоий нафақалар тўланганлиги бўйича маълумотнома


Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

17.

Кам таъминланган оила ёки бундай оиланинг аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотлар


18.

Оиланинг камбағал деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар


       

*) Ушбу ҳужжатлар жисмоний ва юридик шахслардан бирламчи олингандан сўнг "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тегишли органларга тақдим этилади.".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги "Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-113-сон Фармони 9-бандининг иккинчи хатбошиси "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида" сўзларидан кейин "ҳамда "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулида" сўзлари билан тўлдирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги "Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-136-сон Фармони 1-бандининг саккизинчи хатбошисидаги "ҳудудий марказларининг" сўзлари "ҳудудий марказлари, шунингдек, тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-175-сон Фармонида:


(а) 2-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилансинки, ижтимоий ҳимоя чоралари Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясида (кейинги ўринларда - Стратегия) белгиланган устувор мақсадлар доирасида ишлаб чиқилади.

Бунда Стратегияда белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришишда юзага келиши мумкин бўлган хавфлар баҳолаб борилади";


(б) 1-илованинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Стратегия амалга оширилиши, унинг натижадорлиги, самарадорлиги ҳамда миллий мақсад ва вазифаларга эришишдаги юзага келиши мумкин бўлган хавфлар қонунчиликка мувофиқ баҳолаб борилади. Бунда бошқа йўналишдаги давлат сиёсатидан ва ижтимоий-иқтисодий вазиятдан келиб чиқиб ижтимоий ҳимоя соҳасини умумий сиёсат билан мувофиқлаштириш мақсадида Стратегияга тегишлича ўзгартиришлар киритилиши мумкин".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги "Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-82-сон Фармонида:


(а) 5-банднинг бешинчи хатбошисиғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган оилаларни" сўзларидан кейин ", шунингдек, камбағал оилаларни" сўзлари билан тўлдирилсин;


(б) 7-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти" сўзлари "Ижтимоий сиёсат лабораторияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


(в) 8-банднинг еттинчи хатбошиси "параметрларини белгилаш" сўзларидан кейин "юзасидан Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига таклифлар киритиш" сўзлари билан тўлдирилсин;


(г) 1-илова қуйидаги мазмундаги IX бўлим билан тўлдирилсин:

"IX. Камбағал оилаларни аниқлаш, оилаларни камбағал деб эътироф этиш ҳамда камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш тизимини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш йўналишида:

оилаларни камбағал деб эътироф этиш жараёнларини мувофиқлаштириш ҳамда камбағал оилалар ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини таъминлаш;

камбағал оилалар билан индивидуал тарзда ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда уларга ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилишини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш;

камбағал оилалар учун белгиланган ижтимоий хизматлар, ёрдамлар ва имтиёзларнинг ягона рўйхатини шакллантириш ва юритиш;

давлат томонидан камбағал оилаларга тақдим этилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари самарадорлиги, натижадорлиги ва манзиллилигини мувофиқлаштирган ҳолда таҳлил қилиб бориш".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 апрелдаги "Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-59-сон Фармонининг 3-банди "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) суғурта ташкилотларига - "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оила ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модули орқали камбағал оила сифатида эътироф этилган ёки "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"дан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи, шунингдек, бошқа таваккалчиликларини суғурталаш бўйича суғурта мукофотини қоплаш мақсадида ҳар бир суғурталанган фуқаро учун йилига бир марта уч юз минг сўмгача миқдорда субсидия тўланади".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида"ги ПФ-80-сон Фармони 2-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

ҳолига, авваламбор "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари", "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими ҳамда "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига киритилган фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатилишини таъминлаш".


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 августдаги "Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-124-сон Фармони 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги "Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-229-сон Фармони 2-бандининг иккинчи хатбошисидаги "оилаларнинг аъзоларидан" сўзлари "оилаларнинг аъзолари ёхуд мазкур реестрларга киритилмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслардан" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-16-сон Фармонида:


(а) 2-иловадан "27-мақсад: Мамлакатда камбағаллик даражасини қисқартириш" бўлими чиқариб ташлансин;


(б) 3-илованинг 58-позицияси "2025 йил" ва "IV чорак" устунларидаги "8,5" рақами "6" рақами билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-17-сон Фармонида:


(а) 6-банднинг "а" кичик бандидаги "2025 йил 1 апрелдан" сўзлари "2025 йил 1 июлдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) 7-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда:

2025 йил 1 июнга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойида артезиан қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ҳамда ичимлик сув фильтрларини харид қилиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини;

2025 йил 1 июлга қадар "Темир дафтар"га киритилган оилалар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ижтимоий ёрдам, хизматлар ва имтиёзларни Камбағал оилалар реестридаги оилаларга ҳам татбиқ этиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин";


(в) 1-илова изоҳ қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"** Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ мазкур рўйхатда назарда тутилмаган ижтимоий ёрдамларни тақдим этиш ёки бошқа мақсадларга харажатлар амалга оширилиши ҳамда ижтимоий ёрдамларни тақдим этишнинг қўшимча талаб ва шартлари ҳам белгиланиши мумкин".


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги "Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-50-сон Фармони 4-бандида:


(а) "в" кичик банддаги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида" сўзлари "Камбағал оилалар реестрида" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) "г" кичик банддаги "Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари "Марказий банк Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги "2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида"ги ПҚ-2731-сон қарорида:


(а) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


(б) 1-илованинг 35-позицияси чиқариб ташлансин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сон қарори билан тасдиқланган Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатининг 34-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4079-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартиби тўғрисидаги низомда:


(а) 27-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат хизмати "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулининг "сариқ" тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатилганда, давлат божи суммасининг 50 фоизи миқдорида, "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулининг "қизил" тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига кўрсатилганда - 75 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади";


(б) 28-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги "Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4185-сон қарорининг 2-бандида:


(а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг (кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари бундан мустасно) тарбиячиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи лавозим маошининг 75 фоизи миқдорида тўланади";


(б) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


(в) тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги "Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4742-сон қарорига иловада:


(а) 3-банддаги "доимий равишда ўзгалар парваришига муҳтож кекса кишиларга" сўзлари "ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:

"3-1. I гуруҳ кўзи ожиз ногиронлиги бўлган шахсларга ёки ногиронлар аравачасида ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахсларга меҳнат фаолиятини олиб боришга кўмаклашиш мақсадида кўрсатиладиган ҳамроҳлик хизмати".


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ва халқаро ташкилотларга аъзоликдан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4756-сон қарорига 1-иловада:


(а) 12-позициянинг "Халқаро шартнома, халқаро ташкилотнинг номи" устунидаги "Халқаро ижтимоий таъминот уюшмаси" сўзлари "Халқаро ижтимоий таъминот уюшмаси*" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) қуйидаги мазмундаги 12-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

12-1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги


Халқаро ижтимоий таъминот уюшмаси*

";

(в) қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"*) Ушбу ташкилотга аъзолик бадалларини тўлаш уни тўловчиларнинг аъзолик йўналишларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади".


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги "Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4797-сон қарорида:


(а) 4-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"белгиланган тартибда "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модули орқали камбағал деб эътироф этилган шахслар ёки оилалар қўшимча ҳужжатлар ва маълумотномаларни тақдим этмасдан 3-иловага мувофиқ хизматлар ва имтиёзларни ҳам олишга ҳақлидир";


(б) 11-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бунда ушбу талаблар иш ҳақи тўғрисида маълумотлари Солиқ қўмитасининг фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрида мавжуд бўлган ҳамда меҳнат ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномалари "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида ҳисобга қўйилган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди";


(в) 3-иловада:


(i) номланишида "кам таъминланган оила" сўзларидан кейин "ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулида камбағал оила" сўзлари билан тўлдирилсин;


(ii) 3 ва 4-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


(iii) изоҳ қисмидаги "ахборот тизими" сўзларидан кейин "ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модули" сўзлари билан тўлдирилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги "Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4829-сон қарори 11-бандининг иккинчи хатбошисидаги "кам таъминланган оила аъзоси сифатида эътироф этилган ёки" сўзлари "кам таъминланган оила аъзоси ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модули орқали камбағал оила аъзоси сифатида эътироф этилган ёхуд" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги "Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-5152-сон қарори 7-бандининг "з" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 июндаги "Янги Ўзбекистон" университетини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-5158-сон қарори 4-бандининг олтинчи хатбошисидаги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига" сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5199-сон қарорида:


(а) 1-банд "а" кичик бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар тоифасига кирувчи фуқаролар "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими, камбағал оилаларга мансуб шахслар тоифасига кирувчи фуқаролар эса "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига мувофиқ аниқланади";


(б) 3-иловада:


2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

2.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1. Ёшга доир пенсияга чиққан, ишламайдиган шахслар тўғрисида маълумот.


2. 1941-1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар тўғрисида маълумот.


3. 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари тўғрисида маълумот.


4. Чернобиль АЭС фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар тўғрисида маълумот.


";

4-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

4.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

1. Болаликдан ногиронлар тўғрисида маълумот.


2. I ва II гуруҳ ногиронлари тўғрисида маълумот.


3. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисида маълумот.


4. "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали аниқланган кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар тўғрисида маълумот.


5. "Камбағал оилалар реестри" ахборот модули орқали аниқланган камбағал оилаларга мансуб шахслар тўғрисида маълумот.


".

         

27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 июлдаги "Олий ва профессионал таълим ташкилотларида таълим олиш имкониятларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5203-сон қарорида:


(а) 1-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оилалар фарзандларидан" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига киритилган оилалар фарзандларидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) 1-1-банднинг "б" кичик банди учинчи хатбошиси "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига ёхуд "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги "Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5216-сон қарорининг 15-бандида:


(а) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


(б) тўртинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча учинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 августдаги "Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-5227-сон қарори 7-банди бешинчи хатбошисидаги "кам таъминланган оила" сўзларидан кейин "ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулида камбағал оила" сўзлари билан тўлдирилсин.


30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 ноябрдаги "Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолияти ҳамда болаларга ногиронликни белгилаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-22-сон қарорида:


(а) 3-банд "а" кичик бандининг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


(б) илованинг 12-позицияси чиқариб ташлансин.


31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-57-сон қарорида:


(а) 1 ва 4-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


(б) 10-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


(в) 11-банд "а" кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги" сўзлари "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги "Эндокринология хизматини такомиллаштириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-102-сон қарори 5-банди "а" кичик бандининг тўртинчи хатбошисидаги" Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"да бўлган беморлар" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига киритилган оилаларнинг бемор вакиллари" сўзлари билан тўлдирилсин.


33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги "Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ва уларнинг оила аъзоларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-149-сон қарорида:


(а) 7-бандда:


(i) "а" кичик банднинг иккинчи хатбошиси "ахборот тизимида рўйхатда бўлган" сўзларидан кейин "ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига киритилган" сўзлари билан тўлдирилсин;


(ii) "а" кичик банднинг учинчи хатбошиси ва "б" кичик банд "ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки" сўзларидан кейин "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига киритилган ёхуд" сўзлари билан тўлдирилсин;


(б) 2-иловада:


(i) 13-позициянинг "Чора-тадбирлар номи" ва "Амалга ошириш механизми" устунлари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатда бўлган" сўзларидан кейин "ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига киритилган" сўзлари билан тўлдирилсин;


(ii) 14-позициянинг "Чора-тадбирлар номи" ва "Амалга ошириш механизми" устунларидаги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"да рўйхатда бўлган ёки" ва "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки" сўзлари тегишинча "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига киритилган ёхуд" сўзлари билан алмаштирилсин;


(iii) 16-позициянинг "Чора-тадбирлар номи" ва "Амалга ошириш механизми" устунларидаги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки" сўзларидан кейин "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига киритилган ёхуд" сўзлари билан тўлдирилсин.


34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 апрелдаги "Ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-230-сон қарори 1-бандининг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда ҳамда имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумларида ишловчи мутахассис (шу жумладан тиббиёт ходимлари), ишлаб чиқариш, ўқув ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорда устамалар тўланади".


35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги "Давлат спорт-таълим муассасалари фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-268-сон қарори 3-банди "е" кичик бандининг учинчи хатбошиси "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига" сўзларидан кейин "ёки Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига" сўзлари билан тўлдирилсин.


36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги "Паралимпиячиларнинг матонат мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-270-сон қарорининг 10-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 июлдаги "Олий ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-323-сон қарорида:


(а) 1-банднинг еттинчи хатбошисидаги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига киритилган" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) 1-1-банднинг учинчи хатбошисидаги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига" сўзлари билан алмаштирилсин.


38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 августдаги "Замонавий билим ва касб-ҳунар эгаллаш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-350-сон қарори 1-банди "в" кичик бандидаги" Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига киритилган" сўзлари билан алмаштирилсин.


39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги "Ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига тегишли ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-390-сон қарорининг 5-банди "а" кичик бандида:


(а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) ходимлари умумий сонининг камида 25 фоизи, бироқ камида 4 нафари ушбу ташкилотда камида олти ойдан буён меҳнат фаолиятини олиб бораётган ногиронлиги бўлган шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 25 фоизини ташкил этадиган юридик шахслар, шунингдек, камида олти ойдан буён фаолият юритаётган ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда улар томонидан ишлаб чиқариладиган товарларнинг ёки кўрсатиладиган хизматларнинг ягона реестри (кейинги ўринларда - Реестр) юритилишини ташкил этиш. Бунда:";


(б) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ходимлари умумий сонининг камида 25 фоизи, бироқ камида 4 нафари ушбу ташкилотда олти ойдан ортиқ муддатда меҳнат фаолиятини давом эттириб келаётган ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлмаса ёки ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 25 фоизини ташкил этмаса, ушбу юридик шахслар Реестрдан автоматик тарзда чиқарилади".


40. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 октябрдаги "Ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-407-сон қарорининг 5-банди "г" кичик бандининг иккинчи хатбошисидаги "ҳар йили" сўзлари "ҳар икки йилда бир марта" сўзлари билан алмаштирилсин.


41. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги "Болаларнинг дам олишларини тизимли ташкил этиш ва соғломлаштириш ишларини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-427-сон қарори 1-бандининг "б" кичик бандида:


(а) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"камбағал оилаларнинг "аъло" баҳоларга ўқиган фарзандларини Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги оромгоҳларда дам олдириш ва соғломлаштириш";


(б) бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


42. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 апрелдаги "2023 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қайта ишлашни кенгайтириш ва қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-113-сон қарорда:


(а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг вакиллари ҳамда 2025 йил 1 июндан бошлаб "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига киритилган камбағал оилаларнинг вакиллари бўлган" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) 2-илованинг номланишидаги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига" сўзлари билан алмаштирилсин.


43. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-176-сон қарорида:


(а) 3-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 4-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти" сўзлари "Ижтимоий сиёсат лабораторияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:

"6-1. Агентликнинг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармасига 2028 йил 1 январга қадар Агентлик билан келишилган ҳолда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасига оид лойиҳаларни амалга оширишда қуйидагиларга рухсат берилсин:

хорижий юридик шахслар, халқаро эксперт ва мутахассислар билан реабилитация ва тиббиёт асбоб-ускуналари ҳамда воситалари, компьютер ва техник воситалар, босмахона маҳсулотлари, шунингдек бошқа зарур товар (иш, хизмат)лар хариди бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКнинг хулосаси асосида, махсус ахборот порталида танлов (тендер) ўтказиш тўғрисида эълон жойлаштирмасдан ҳамда харид қилиш тартиб-таомилларини электрон шаклда ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш;

ушбу банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган талаблар асосида юридик шахслар билан рақамлаштириш, жумладан ахборот дастурларини ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича тўғридан-тўғри шартномалар тузиш";


(в) 1-илова изоҳлар қисмининг учинчи хатбошисидаги "тегишинча 3 ва 5" сўзлари "3" рақами билан алмаштирилсин;


(г) 2-илова изоҳлар қисми 4-бандининг "б" кичик бандидаги "тегишинча 3 ва 5" сўзлари "3" рақами билан алмаштирилсин.


44. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги "Аҳолига ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-319-сон қарорига 2-илованинг 9-позицияси чиқариб ташлансин.


45. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги "Аллергик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-371-сон қарорида:


(а) 2-банднинг "а" кичик бандидаги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"да бўлган беморларни" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига киритилган оилаларнинг бемор вакилларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) 3-банддаги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида" бўлган беморларни" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига киритилган оилаларнинг бемор вакилларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


(в) 1-илованинг 7-позицияси "Чора-тадбирлар номи" устунидаги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"да бўлган беморларга" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига киритилган оилаларнинг бемор вакилларига" сўзлари билан алмаштирилсин.


46. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги "Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-410-сон қарорида:


(а) 5-банднинг "б" кичик банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда мазкур кичик банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган хизматлар 2025 йил 1 июлдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларидаги Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида йўлга қўйилади";


(б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси - Агентлик директори М.П. Оллоёров Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров билан биргаликда 2026 йил 1 январга қадар Агентлик тизимидаги кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда имтиёзли тоифадаги шахсларни санатория муассасаларида даволаш тизимини янада ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритсин".


47. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 майдаги "Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-175-сон қарорида:


(а) 2-банд "в" кичик бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари тегишли ҳудуддаги шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналарга жойлаштирилади";


(б) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги "шошилинч қабул бўлимларида" сўзлари "шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналарда" сўзлари билан алмаштирилсин;


(в) 4-бандда:


(i) "а" кичик банднинг биринчи хатбошисидан "шошилинч қабул бўлимларининг" сўзлари чиқариб ташлансин;


(ii) "б" кичик бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бирламчи кўмак хоналарида ёрдам олган шахслар мазкур тиббиёт муассасасининг хулосаси ва ҳимоя ордери асосида ижтимоий хизматлар кўрсатиш шартномасига мувофиқ ариза талаб этмаган ҳолда ҳудудий марказларга жойлаштирилади. Бунда ўз жонига суиқасд қилган ёки ўз жонига қасд қилишга мойиллиги бўлган хотин-қизларни, шунингдек зўравонлик содир этган шахс озодликдан маҳрум этилганлиги, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганлиги, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланганлиги ёки мажбурий даволанишга юборилганлиги боис ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати тугатилган ёки ҳимоя ордери расмийлаштириш рад этилган хотин-қизларни ҳудудий марказларга жойлаштириш учун ҳимоя ордери талаб этилмайди";


(г) 1-иловада:


(i) қуйидаги мазмундаги 11-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

11-1.

Республика марказининг ҳудудий бўлимларига жойлаштирилган хотин-қизларни уларнинг болалари мактабгача таълим муассасаларида тарбияланиши учун ота-оналар тўловидан озод қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий

ҳужжат

2025 йил

июль

Мактабгача ва мактаб

таълими вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия

вазирлиги, Адлия

вазирлиги


";

         

(ii) 12-позициянинг "Чора-тадбирлар номи" устунидаги "Марказий туман (шаҳар) шифохоналарининг шошилинч қабул бўлимларида" сўзлари "Шошилинч қабул бўлими мавжуд шифохоналарда" сўзлари билан алмаштирилсин;


(iii) 20-позициясининг "Масъул ижрочи" устунидаги "Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти" сўзлари "Ижтимоий сиёсат лабораторияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


48. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 июлдаги "Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-257-сон қарорида:


(а) 2-бандда:


(i) "а" кичик бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятининг туман (шаҳар)ларида, 2025 йил 1 июлга қадар республиканинг қолган ҳудудларида босқичма-босқич эксперимент тариқасида";

тўртинчи хатбошидаги "2025 йил 1 сентябрга" сўзлари "2026 йил 1 январга" сўзлари билан алмаштирилсин;


(ii) "в" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) 2025 йил 1 апрелдан бошлаб фуқароларни ТИЭК кўригига йўллаш учун лозим бўлган амалдаги даволаниш муддатлари бўйича талаб бекор қилинади ҳамда ҳар бир касалликнинг кечиши ва туридан келиб чиқиб алоҳида белгиланади";


(iii) қуйидаги мазмундаги "в-1" ва "в-2" кичик бандлари билан тўлдирилсин:

"в-1) 2025 йил 1 июнга қадар Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида, 2025 йил 1 октябрга қадар республиканинг қолган ҳудудларида босқичма-босқич шахсларга ногиронликни белгилашда шахснинг клиник-функционал бузилишларининг тавсифидан келиб чиқиб ногиронликнинг муддати, сабаби, тиббий реабилитация тадбирлари, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлигига оид маълумотлар, шунингдек, ҳар бир касалликнинг кечиши ва тури бўйича фуқароларни ТИЭК кўригига йўллаш учун лозим бўлган муддатлар "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида реал вақт режимида автоматик равишда шакллантирилади;

в-2) 2025 йил 1 июндан бошлаб ТИЭК томонидан касбга, спортга ва таълимга тавсия бериш тартиби бекор қилинади ва ТИЭКнинг вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг муддатини узайтириш ҳамда махсус жиҳозланган транспорт воситасини бошқариш лаёқатини белгилашга оид функциялари давлат тиббиёт муассасаларига ўтказилиши орқали тугатилади";


(iv) "г" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги "2025 йил 1 сентябрдан" сўзлари "2026 йил 1 январдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) 4-бандда:


(i) "б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) 2025 йил 1 мартга қадар Агентлик билан биргаликда фуқароларни ТИЭК кўригига йўллашдан олдин касалликлар бўйича даволаниш лозим бўлган муддатлар ҳар бир касалликнинг кечиши ва туридан келиб чиқиб алоҳида белгиланишини таъминласин";


(ii) қуйидаги мазмундаги "б-1" кичик банд билан тўлдирилсин:

"б-1) мазкур қарорнинг 2-бандига мувофиқ:

шахсларга ногиронликни белгилашда инобатга олинадиган тиббий мезонларни қайта кўриб чиқиб, ногиронликнинг муддати, сабаби, тиббий реабилитация тадбирлари, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларига муҳтожлигига оид маълумотлар, шунингдек, ҳар бир касалликнинг кечиши ва тури бўйича фуқароларни ТИЭК кўригига йўллаш учун лозим бўлган муддатлар "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида реал вақт режимида автоматик равишда шакллантириб борилишини таъминласин;

вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг муддатини узайтириш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг махсус жиҳозланган транспорт воситасини бошқариш лаёқатини белгилаш тартибини ишлаб чиқсин";


(в) 1-илованинг 6-позициясида:


(i) "Амалга ошириш механизми" устунида:


2-банддаги "рақамлаштириш" сўзидан олдин "Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида, кейинчалик республиканинг қолган ҳудудларида" сўзлари билан тўлдирилсин;


(ii) "Ижро муддати" устуни иккинчи хатбошисидаги "2025 йил март" сўзи "2025 йил июнь-сентябрь" сўзлари билан алмаштирилсин.


49. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги "Аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-267-сон қарорда:


(а) 2-банд "в" кичик бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) 2025 йил 1 июлдан бошлаб - "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган болалар нафақаси ёки моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг вакиллари ҳамда "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига киритилган оилаларнинг вакиллари бўлган жисмоний шахсларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган товарлар (хизматлар)ни белгиланган миқдор доирасида харид қилишда тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини бир иш кунида қайтариш";


(б) 1-иловада:


(i) 11-позициянинг "Нафақа номланиши" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар";


(ii) 26-позиция чиқариб ташлансин;


(iii) қуйидаги мазмундаги 28-30-позициялар билан тўлдирилсин:

"

28.

Камбағал оила фарзандларига ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимларини харид қилиш учун ажратиладиган маблағлар


2026 йил

1 январдан

29.

Талабалар учун махсус стипендия тўлови


30.

Ўрмон фонди ерларида экилган дарахтлар учун субсидия


";

         

(в) 2-илованинг 10-позицияси "Хизматларнинг номланиши" устунидаги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимига" сўзлари "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модулига" сўзлари билан алмаштирилсин.


50. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-268-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тўғрисидаги низомда:


(а) 6, 9, 11 ва 28-бандлардаги "Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти" сўзлари "Ижтимоий сиёсат лабораторияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) 12-бандда:


(i) қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"камбағал оилаларни аниқлаш, уларга ижтимоий хизмат ва ёрдамларни кўрсатиш тизимини мувофиқлаштириш ҳамда такомиллаштириш";


(ii) саккизинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишинча тўққизинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


(в) 13-банд қуйидаги мазмундаги "а-1" кичик банд билан тўлдирилсин:

"а-1) камбағал оилаларни аниқлаш, уларга ижтимоий хизмат ва ёрдамларни кўрсатиш тизимини мувофиқлаштириш ҳамда такомиллаштириш соҳасида:

оилаларни камбағал деб эътироф этиш жараёнларини мувофиқлаштиради ҳамда камбағал оилалар ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини таъминлайди;

камбағал оилалар билан индивидуал тарзда ишлаш тизимини такомиллаштиради ҳамда уларга ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилишини ташкил этади ҳамда мувофиқлаштиради;

камбағал оилалар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ижтимоий хизматлар, ёрдамлар ва имтиёзларнинг ягона рўйхатини шакллантиради ва юритади;

давлат томонидан камбағал оилаларга тақдим этилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари самарадорлигини, натижадорлигини ва манзиллилигини мувофиқлаштирган ҳолда таҳлил қилиб боради".


51. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 сентябрдаги "Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-311-сон қарорида:


(а) 3-банд "в" кичик бандининг биринчи хатбошисида "кам таъминланган" сўзларидан кейин "ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модули орқали камбағал оила" сўзлари билан тўлдирилсин;


(б) 2-илованинг 6-позицияси "Электрон соғлиқни сақлаш" ахборот тизимига узатиладиган маълумотлар" устунидаги "кам таъминланган" сўзларидан кейин "ёки "Камбағал оилалар реестри" ахборот модули орқали камбағал" сўзлари билан тўлдирилсин.


52. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 ноябрдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-389-сон қарорида:


(а) 12-банднинг биринчи хатбошисидаги "2025 йил 1 августга қадар" сўзлари "2026 йил 1 декабрга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) 16-банднинг учинчи хатбошисидаги "2025 йил 1 декабрга қадар" сўзлари "2027 йил 1 декабрга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


(в) 18-банднинг "б" кичик бандидаги "олти ой муддатда" сўзлари "2025 йил 1 декабрга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;


(г) 2-иловада:


(i) 4-позициянинг "Ижро муддати" устунидаги "2025 йил апрель" сўзлари "2026 йил март" сўзлари билан алмаштирилсин;


(ii) 5-позициянинг "Ижро муддати" устунидаги "2025 йил март" ва "2025 йил май" сўзлари тегишинча "2026 йил декабрь" ва "2026 йил март" сўзлари билан алмаштирилсин.


53. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 февралдаги ПҚ-44-сон қарори билан тасдиқланган 2025-2026 йилларда Қашқадарё вилоятини комплекс ривожлантириш бўйича долзарб вазифаларни амалга оширишга қаратилган "йўл харитаси"нинг 56-позицияси чиқариб ташлансин.


54. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун молиявий ёрдамлар ажратиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-64-сон қарори 2-бандининг "в" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"в) камбағал оила аъзоларига ўз фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдордаги 6 ойдан 3 йилгача муддатга фоизсиз ссудалар. Бунда "Камбағал оилалар реестри" ахборот модули орқали "қизил" тоифага киритилган камбағал оила аъзолари томонидан ссудани қайтаришда ссуда олинган даврнинг 1/3 қисмига тенг бўлган имтиёзли давр тақдим этилади".


55. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги "Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-103-сон қарорининг 11-бандидаги "бир ой муддатда" сўзлари "2025 йил 1 августга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.


56. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 апрелдаги ПҚ-132-сон қарори билан тасдиқланган Ғаллаорол туманини 2025-2026 йилларда жадал комплекс ривожлантириш дастурининг 20-позицияси чиқариб ташлансин.


Изоҳ: мазкур илованинг 17-банди, 31-бандининг "а" кичик банди ва 39-банди 2025 йил 1 июндан эътиборан кучга киради.

          

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 12 май





















































































Время: 0.1441
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск