Внимание!
NB! Мазкур Фармонга 10-илованинг 2-банди 2025 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради ва унда назарда тутилган қоидалар ушбу санадан кейин тақдим этилган ҳужжатларга нисбатан татбиқ этилади.
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2025 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Вазирликлар, қўмиталар фаолиятини ва таркибини тартибга солиш /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.06.2025 й. ПФ-95-сон "Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
19.06.2025 й.
N ПФ-95
ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИНИ
ЯНГИ ЁНДАШУВЛАР АСОСИДА ТАШКИЛ ЭТИШ
ҲАМДА ПРОФЕССИОНАЛ ВА НАТИЖАДОРЛИККА
ЙЎНАЛТИРИЛГАН ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИ
КОРПУСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Давлат фуқаролик хизматини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш, давлат хизматчилари ишини натижадорликка йўналтириш, аҳолининг давлат хизматига бўлган ишончини янада ошириш, соҳага истиқболли кадрларни жалб қилиш ва уларни профессионал мутахассис этиб тайёрлашнинг самарали тизимини жорий қилиш, шунингдек, "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонун ҳамда "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:
I. Давлат фуқаролик хизматини ташкил этишнинг асосий йўналишлари
1. Қуйидагилар 2025-2026 йилларда давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этишнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
(а) давлат органларида кадрлар билан ишлашнинг замонавий усул ва механизмлари ҳамда яхлит тизимини жорий этиш;
(б) давлат органларида салоҳиятли ва истиқболли раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда янги авлод раҳбар кадрларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш;
(в) ходимларнинг давлат фуқаролик хизматига (кейинги ўринларда -давлат хизмати) қабул қилингандан бошлаб бутун меҳнат фаолияти давомида зарур билим ва касбий компетенцияларини узлуксиз ривожлантиришини ташкил этиш ва мониторинг қилиш;
(г) давлат хизматига хотин-қизларни кенг жалб қилиш учун уларнинг соҳага бўлган қизиқиши, манфаатдорлиги ва ишончини ошириш;
(д) Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш;
(е) давлат фуқаролик хизматчилари (кейинги ўринларда - давлат хизматчилари) хизмат вазифаларини бажаришда одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этишини таъминлаш ва касбий маданиятини ривожлантириш орқали давлат органларига нисбатан жамоатчилик ишончини мустаҳкамлаш;
(ж) давлат хизматчиларининг самарали меҳнатга интилишини кучайтириш, ўз касбий кўникмаларини ривожлантириш ва юқори натижалардан манфаатдорлигини оширишга қаратилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг жозибадор механизмларини жорий этиш.
II. Давлат хизматида кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизимини жорий этиш
2. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ҳамда "Эл-юрт умиди" жамғармасининг доимий ҳамкорлиги асосида давлат хизматида кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизими жорий этилсин. Бунда:
(а) Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги:
(i) очиқ ва адолатли танловлар асосида давлат хизматига энг муносиб кадрларни жалб қилади, шунингдек, уларнинг горизонтал ва вертикал карьеравий ўсишига кўмаклашади;
(ii) давлат хизматчиларининг салоҳияти ва касбий компетенцияларини диагностикадан ўтказади ва натижаларига кўра ходимнинг портфолиосини шакллантиради ҳамда ривожлантириш талаб қилинадиган билим ва кўникмаларини ошириш чораларини кўради;
(iii) Миллий кадрлар захирасини шакллантиради ҳамда захирадаги номзодларнинг мақсадли тайёрланишини ташкиллаштиради, Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларига давлат буюртмасини амалга оширади;
(iv) талаб юқори бўлган мутахассисликлар ва йўналишлар бўйича эҳтиёжларни ўрганади ҳамда ушбу йўналишда давлат хизматчиларининг хорижда мақсадли стажировка ўташи юзасидан буюртмаларни шакллантиради;
(v) "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиатларининг горизонтал ва вертикал карьеравий ўсиши бўйича зарур чораларни кўради;
(б) Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси:
(i) Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги буюртмасига асосан давлат хизматчиларининг малакасини оширади ва уларни қайта тайёрлайди, шунингдек, магистратурада ўқитади;
(ii) давлат органлари тизимидаги кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларининг (институтларининг) раҳбар ва бошқарув кадрларини тайёрлаш борасидаги фаолиятини ўқув-услубий жиҳатдан мувофиқлаштириб боради, шу жумладан, уларнинг тегишли ўқув дастурларини экспертизадан ўтказади ва тасдиқлайди, ўқув жараёнида фойдаланиладиган таълим технологияларининг намунавий шаклларини ишлаб чиқади;
(в) "Эл-юрт умиди" жамғармаси:
(i) Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги буюртмасига асосан давлат хизматчиларининг хориждаги давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларида амалий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган мақсадли стажировкасини ташкил этади;
(ii) истиқболли кадрларнинг хорижда амалий кўникмаларини ривожлантириш ва таълим олишини мувофиқлаштириш асосида номзодларни профессионал йўналтириш тадбирларини амалга оширади.
III. Соҳани тубдан ислоҳ қилиш
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 январдан бошлаб:
(а) давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари билан меҳнат шартномаси дастлаб бир йил муддатга тузилади ва кейинчалик фаолиятининг ижобий натижаларига кўра меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилади;
(б) давлат хизматига биринчи марта қабул қилинган давлат хизматчилари мажбурий "Давлат хизматига кириш" махсус курсларини ва кейинчалик ҳар уч йилда камида бир маротаба малака ошириш курсларини ўтайди ҳамда мазкур курсларнинг якунлари бўйича уларнинг назарий билим ва кўникмалари диагностикадан ўтказилади;
(в) диагностикада давлат хизматчиларининг тегишли соҳа ва тармоқ бўйича билим даражаси, ҳужжатларни тузиш ва давлат тилида иш юритиш кўникмалари, таҳлилий, раҳбарлик ва коммуникативлик малакалари, компьютер саводхонлиги, қонунчиликдаги янгиликларни, Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни ўзлаштирганлиги, умумий эрудицияси, психологик диагнози ва интеллектуаллик коэффициенти (IQ) каби кўрсаткичлари баҳоланади;
(г) диагностика ва фаолият самарадорлиги (KPI) натижалари Ходимларнинг касбий компетенциялари ривожланишини узлуксиз онлайн мониторинг қилиш тизимида (кейинги ўринларда - Мониторинг тизими) йиғилади ва таҳлил қилинади;
(д) Мониторинг тизими таҳлили натижаларига кўра, ходимнинг мавжуд билим ва кўникмаларини касбий ривожлантириш харитаси - портфолиоси яратилади;
(е) касбий ривожлантириш харитаси асосида давлат хизматчиси ривожлантириши лозим бўлган "юмшоқ" ва "қаттиқ" кўникмалари бўйича мажбурий малака ошириш, шу жумладан, мустақил таълим олиш дастурини ўтайди;
(ж) вазирлик ва идоралар томонидан ходимларни хорижда ўқитиш, тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда стажировкасини ташкил этиш, шу жумладан, грантлар ёки донорлар маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида давлат хизматчиларини ўқитиш, тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда стажировкаси билан боғлиқ тадбирлар мажбурий тартибда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан келишилгандан сўнг амалга оширилади.
4. Давлат хизмати лавозимларини эгаллаш бўйича танлов ўтказишда 2025 йил 1 августдан бошлаб қуйидагилар белгилансин:
(а) республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги ташкилотлардаги лавозимларнинг бошқарув ва ёрдамчи гуруҳлари учун танловлар фақатгина Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона портали орқали ўтказилади;
(б) қонунчиликда лавозимга тайинлашда тегишли органлар билан келишилиши лозим бўлган лавозимлар бўйича келишув ушбу органларнинг вакилларини танлов комиссияси таркибига киритиш йўли билан амалга оширилади;
(в) тест синовлари Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули орқали махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий онлайн прокторинг тизими орқали ўтказилади. Бунда тегишли давлат органида тест синовларини махсус жиҳозланган хоналарда ёки масофавий ўтказиш масаласи Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан мурожаатлар таҳлили, ўрганишлар ва сўровномалар натижаларига кўра ҳал этилади;
(г) Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
(i) танловнинг суҳбат босқичига давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар ёки давлат органи ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг вакилларидан экспертларни жалб қилиш;
(ii) танлов якунларига таъсир кўрсатган ва бартараф этиб бўлмайдиган камчиликлар аниқланган тақдирда, тегишли давлат органига танлов комиссиясининг қарорини бекор қилиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома киритиш.
5. 2026 йилдан бошлаб иқтидорли бошқарувчилар ва лидерларни, янги авлод раҳбарларини аниқлаш ва танлаш бўйича "ТОП-100" дастури жорий этилсин. Белгилансинки:
(а) "ТОП-100" дастури асосида ҳар икки йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрларини саралаб олиш бўйича республика танлови ўтказилади;
(б) "ТОП-100" дастурида белгиланган мезонларга асосан давлат хизматчилари, жамоат ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар, хориждаги ватандошлар ва бошқа шахслар ихтиёрийлик асосида иштирок этади;
(в) "ТОП-100" дастури иштирокчиларининг танлов топшириқларини бажариш жараёнида кўрсатган билими ва интеллектуал салоҳияти, ватанпарварлиги, ташкилотчилиги, бошқарувчилик ва лидерлик сифатлари уларни баҳолашнинг асосий мезонлари бўлиб ҳисобланади;
(г) "ТОП-100" дастури ғолиблари базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади, махсус ўқув дастури асосида ўқитилади, "устоз-шогирд" анъанаси асосида тажрибали раҳбарларга шогирд сифатида бириктирилади, бошқа давлат органларига тажриба ошириш учун тегишли лавозимни эгаллаган ҳолда бир йилгача муддатга вақтинча хизмат сафарига ҳамда хорижий стажировкага юборилади;
(д) "ТОП-100" дастури ғолиблари Миллий кадрлар захирасига киритилади ҳамда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун асосий талабгорлар ҳисобланади.
6. Белгилансинки, салоҳиятли ва истиқболли раҳбарларнинг барқарор захирасини таъминлаш мақсадида:
(а) республика ижро этувчи ҳокимияти органлари раҳбарлик лавозимлари учун камида 500 нафар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлик лавозимлари учун камида 1 000 нафар номзоддан иборат Миллий кадрлар захираси шакллантирилади;
(б) маҳаллада фаолият кўрсатиб, сўнгги икки йиллик иш фаолияти давомида ижобий натижаларга эришган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ижтимоий ходим ва солиқ инспекторларидан иборат 1000 нафар Салоҳиятли кадрлар захираси шакллантирилади ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги тавсиясига асосан лавозимларга танловсиз тайинланади;
(в) давлат хизматида талантларни ривожлантириш ҳамда ҳар томонлама етук раҳбар кадрларни тайёрлаш доирасида Миллий кадрлар захираси таркибига киритилган номзодлар ишлаб турган лавозимидан бошқа давлат органларига бир йилгача бўлган муддатга вақтинча хизмат сафарига, шунингдек, хорижий давлатларга мақсадли стажировкага юборилади. Бунда, биринчи навбатда, иқтисодиётнинг драйвер соҳаларига устуворлик берилади.
IV. Давлат хизматида коррупцияга қарши курашиш ва рақамлаштириш
7. Давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларга "ҳалоллик вакцинаси"ни сингдириш ҳамда ушбу борада превентив механизмларни жорий этиш мақсадида Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда:
(а) Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмаси асосида раҳбарлик лавозимларида ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга қарши барқарорлик даражасини баҳолаш механизмини жорий этсин;
(б) давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни сингдириш бўйича қадриятлар тизимини шакллантириш юзасидан тадқиқотлар олиб бориш асосида таъсирчан чора-тадбирларни жорий этишга оид таклифларни ишлаб чиқсин;
(в) коррупцияга қарши барқарорлик даражасини баҳолаш услубиятини такомиллаштириб борсин.
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 октябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг хорижий ва ички хизмат сафарларини ташкил этиш, ҳисобини юритиш ва таҳлилини олиб бориш "hrm.argos.uz" электрон тизими таркибидаги "Xizmat safari" ягона модули орқали амалга оширилади. Бунда:
(а) хизмат сафари режаси ва натижалари, географияси, ходимлар сони ҳамда харажатларни онлайн кузатиб бориш имконияти яратилади;
(б) хизмат сафарларининг муайян давлат органининг фаолияти самарадорлигига бевосита, оралиқ ва якуний таъсири мониторинг қилиб борилади;
(в) давлат хизматчилари ҳар бир хорижий хизмат сафарлари якунлари бўйича ҳисобот топширади ҳамда ҳисобот асосида хизмат сафарининг самарадорлиги баҳолаб борилади.
9. 2026 йил 1 январдан бошлаб:
(а) қуйидаги асосий йўналишлардаги эришилган натижалар бўйича Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади:
(i) давлат органларининг инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш самарадорлиги;
(ii) давлат хизматларини кўрсатишнинг тезкорлиги ва сифати;
(iii) давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги;
(iv) давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги;
(v) давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг рақамлаштирилганлик даражаси;
(vi) республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва улар ўринбосарларининг фаолияти самарадорлиги;
(vii) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан жорий этилган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа рейтинглар;
(б) рейтинг натижаларига кўра қуйи поғонадаги давлат идораларининг иш усулларини ўзгартириш, бошқарув жараёнларини оптималлаштириш (BPR-реинжиниринг) чоралари амалга оширилади ҳамда Ҳукумат мажлисларида раҳбарлар фаолиятига баҳо бериб борилади.
10. Белгилансинки:
(а) Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи ҳисобланади;
(б) республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш, шу жумладан, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш масалаларига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан мажбурий тартибда келишилади.
11. 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат хизматчиларининг ўз кўникмаларини доимий ривожлантириб бориши ҳамда улар ўртасида ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича қуйидаги имкониятларни назарда тутувчи "Давлат хизматчиси" мобил иловаси ишга туширилсин:
(а) масофавий тарзда давлат хизматчиларининг компетенцияларини ривожлантириш ва малакасини ошириш ҳамда бу борада статистик маълумотларни шакллантириш;
(б) давлат хизматчилари томонидан давлат органи иш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ташаббуслар бериш ҳамда раҳбар томонидан уларга муносабат билдириш;
(в) давлат хизматчисининг шахсий ривожланиш режасини тузиш, унинг бажарилишини мониторинг қилиш;
(г) ходим тўғрисидаги маълумотлар, раҳбар ходимлар учун улар томонидан мувофиқлаштириладиган соҳа ва бўлинмалар, боғланиш учун телефон рақами, почтаси ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳақидаги ахборотларни назарда тутувчи маълумотлар базасини яратиш.
V. Давлат хизматининг имижини яхшилаш ҳамда давлат хизматчилари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш
12. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан 23 июнь куни - БМТнинг Давлат хизмати куни деб эълон қилинганлиги ҳамда ушбу кунда давлат хизмати аҳамиятини ёритишга оид махсус тадбирлар ташкил қилишга чақирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Белгилансинки:
(а) махсус тадбирлар доирасида ҳар йили:
(i) ҳар бир вазирлик ва идоралар (тармоқ ва йўналишлар) томонидан йил давомида эришилган натижалар, соҳада фуқароларга яратилаётган қулайликлар ҳамда келгусидаги вазифалар интерактив тарзда кенг жамоатчиликка етказилади;
(ii) энг намунали давлат хизматчилари фаолияти, давлат хизматчиларининг бир куни тўғрисида видеоролик ва фильмлар намойиши ўтказилади;
(iii) ҳар бир вазирлик ва идораларда давлат хизматчиларининг оила аъзолари учун "оила куни" тадбирлари (family day) ташкил этилади.
(б) Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳар йили ташкил этиш тавсия қилинадиган махсус тадбирлар рўйхатини тасдиқлаб боради.
13. Давлат органлари инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари фаолиятини самарали йўлга қўйишнинг қуйидаги механизмлари жорий этилсин:
(а) мазкур бўлинмалар давлат органлари вазифаларининг самарали бажарилишини таъминлашга лаёқатли бўлган инсон ресурсларининг сон ва сифат таркибини шакллантириш ҳамда доимий ривожлантириб боришга қаратилган инсон ресурсларини стратегик режалаштириш фаолиятига масъул этиб белгиланади;
(б) инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатлар фақатгина "hrm.argos.uz" платформасида шакллантирилади ва юритилади;
(в) инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари раҳбарлари:
(i) кадрлар сиёсати бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади;
(ii) Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ёки унинг филиаллари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
(iii) ҳар уч йилда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан аттестациядан ўтказилади;
(г) давлат органлари томонидан инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлинмалари ходимларига қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган функция ва вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди.
14. Давлат хизматчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида:
(а) 2025 йил 1 августдан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларида ҳар иш кунининг муайян вақтларида жисмоний тарбия ва ҳаракат фаоллиги бўйича тадбирлар ўтказиб борилсин;
(б) Давлат органлари ходимларнинг вакиллик органлари билан ҳамкорликда:
(i) имкониятдан келиб чиққан ҳолда ташкилот ҳудудида спорт зоналарини ташкил этсин;
(ii) ходимлар жисмоний тарбия билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласин;
(iii) спорт тарғиботчилари томонидан ходимлар ўртасида тана вазни индекси ўлчаб борилишини ҳамда ҳар бир ходим бўйича маълумотларнинг "hrm.argos.uz" платформасига мунтазам киритиб борилишини таъминласин;
(iv) ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзига риоя этилиши бўйича зарурий чора-тадбирларни амалга ошириб борсин.
VI. Ташкилий чора-тадбирлар
15. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Хорижий хизмат сафарларининг самарадорлигини баҳолаш услубиятини тасдиқлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини киритсин.
16. Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги электрон платформасини ишлаб чиқсин ва платформанинг ишга туширилишини, шунингдек, бошқа идоралар ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминласин.
17. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари лавозим маошини уларнинг иш тажрибаси, илмий ва малака даражаси, натижадорлиги ҳамда бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, ягона принцип асосида шакллантириш бўйича 2025 йил 1 ноябрга қадар давлат хизматчиларининг ойлик иш ҳақи тизимини тубдан такомиллаштиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини киритсин.
18. Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг мавжуд штат бирликлари доирасида давлат хизматчилари ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар қилишининг олдини олишга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш вазифасини бажарадиган одоб-ахлоқ комиссиялари билан ишлаш бўйича бўлинма ташкил этилсин.
19. Давлат хизматчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини жорий этиш мақсадида:
(а) Спорт вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда жисмоний тарбия ва ҳаракат фаоллиги бўйича тавсиявий тадбирлар ва жиҳозлар рўйхати ҳамда уларнинг меъёрларини тасдиқласин;
(б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари йилига камида бир марта тиббий кўрикдан ўтказилишини ташкиллаштирсин;
(в) Рақамли технологиялар вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда "hrm.argos.uz" платформасида ходимларнинг тана вазни индексини киритиб бориш имкониятларини яратсин;
(г) давлат органлари 2026 йил 1 январдан бошлаб ўзларига тегишли бўлган ошхоналарни тўлиқ аутсорсинг асосида ташкил этсин, уларда соғлом овқатланишни кенг жорий қилсин ҳамда ширинликлар, ёғли, хамир солинган озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлар, шунингдек, одам соғлигига салбий таъсир кўрсатувчи бошқа турдаги маҳсулотларнинг савдосини чекласин;
(д) Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда давлат хизматчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби ҳамда давлат органларининг ошхоналарига қўйиладиган талабларни ва соғлом овқатланиш меъёрларини тасдиқлаш чораларини кўрсин.
20. Давлат хизматчиларига давлат хизмати лавозимларининг малака даражалари берилишини таъминлаш мақсадида:
(а) давлат органлари раҳбарлари 2025 йил 1 ноябрга қадар давлат хизматчиларига, истисно тариқасида бир марта, улар эгаллаб турган лавозимига мувофиқ, бироқ, улардаги мавжуд махсус унвонлардан (мартаба ёки малака даражалари) паст бўлмаган давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг малака даражалари берилишини таъминласин;
(б) давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг малака даражалари учун қўшимча тўловлар жорий қилингунга қадар давлат хизматчиларига амалдаги махсус унвонлари (мартаба ва малака даражаси) бўйича қўшимча тўловлар (устама, ҳақ) тўлаш давом эттирилади.
21. Қуйидагилар:
(а) Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси 1-иловага мувофиқ;
(б) Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;
(в) Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2025-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ;
(г) Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати 4-иловага мувофиқ;
(д) Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри 5-иловага мувофиқ;
(е) Миллий даражадаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри 5а-иловага* мувофиқ;
(ж) Давлат фуқаролик хизмати лавозимини эгаллаш учун танлов ўтказиш тартиби тўғрисида низом 6-иловага мувофиқ;
(з) Миллий кадрлар захирасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом 7-иловага мувофиқ;
(и) Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини бериш тартиби тўғрисида низом 8-иловага мувофиқ;
(к) Давлат фуқаролик хизматчиларининг касбий компетенцияларини узлуксиз равишда ошириш тартиби тўғрисида низом 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
VII. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 10-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 11-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
24. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни киритсин.
25. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2025 йил 19 июндаги
ПФ-95-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача
ривожлантириш стратегиясининг
мақсадли кўрсаткичлари
Т/р |
Мақсадли кўрсаткичлар |
Ўлчов бирлиги |
Мақсадли кўрсаткичлар йиллар кесимида |
Маълумот манбаси |
Масъул ижрочилар |
||
2025 |
2026 |
2030 |
|||||
1. |
Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган барча давлат органларини стратегик режалаштиришнинг яхлит тизими билан қамраб олиш ва уларнинг ушбу йўналишдаги ҳужжатларини белгиланган талабларга мувофиқлаштириш |
Фоиз |
10 |
40 |
100 |
Стратегик ислоҳотлар агентлиги |
Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Адлия вазирлиги |
2. |
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятига инсон ресурсларини режалаштириш тизимини жорий этиш |
Фоиз |
20 |
40 |
100 |
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги |
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, давлат органлари ва ташкилотлари |
3. |
Гендер тенгликни таъминлаш мақсадида давлат фуқаролик хизматида хотин-қизлар улушини 40 фоизга етказиш |
Фоиз |
28 |
30 |
40 |
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси (келишув асосида), вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
4. |
Миллий кадрлар захирасида хотин-қизлар улушини 40 фоизга етказишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш |
Фоиз |
20 |
25 |
40 |
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги |
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси (келишув асосида), вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
5. |
"Давлат хизматчиси" мобил иловасидан барча давлат фуқаролик хизматчиларининг фойдаланишини таъминлаш |
Фоиз |
20 |
50 |
100 |
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги |
Рақамли технологиялар вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги |
6. |
Давлат фуқаролик хизматчиларини мустақил таълим олиш билан тўлиқ қамраб олиш |
Фоиз |
20 |
40 |
100 |
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги |
Давлат органлари ва ташкилотлари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги |
7. |
Йил давомида малака ошириш, қайта тайёрлаш ва стажировкадан ўтган давлат фуқаролик хизматчилари улушини кўпайтириш |
Фоиз |
20 |
30 |
40 |
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги |
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, давлат органлари ва ташкилотлари |
8. |
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида сув, электр, иссиқлик энергияси, бинони сақлаш учун ажратилаётган маблағларнинг реал миқдорини тегишли тарифларда нархлар ўсишини инобатга олган ҳолда 25 фоизга камайтириш |
Фоиз |
5 |
10 |
25 |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
Энергетика вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
Изоҳ: 2027-2029 йиллар учун мақсадли кўрсаткичлар вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тасдиқланади.
Президентининг
2025 йил 19 июндаги
ПФ-95-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Давлат фуқаролик хизматини 2030 йилгача
ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича
2025-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар
ДАСТУРИ
Президентининг
2025 йил 19 июндаги
ПФ-95-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган
давлат органлари ва ташкилотлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Давлат органлари ва ташкилотларининг номланиши |
|
|
1. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси |
2. |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси |
3. |
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси |
4. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги |
5. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
6. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги |
7. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг девони |
8. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси |
9. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги |
10. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги |
11. |
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси |
12. |
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги |
|
|
1. Вазирликлар
|
|
13. |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
14. |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги |
15. |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
16. |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
17. |
Сув хўжалиги вазирлиги |
18. |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
19. |
Транспорт вазирлиги |
20. |
Энергетика вазирлиги |
21. |
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги |
22. |
Рақамли технологиялар вазирлиги |
23. |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
24. |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
25. |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
26. |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
27. |
Спорт вазирлиги |
28. |
Маданият вазирлиги |
29. |
Адлия вазирлиги |
30. |
Ташқи ишлар вазирлиги |
2. Бошқа давлат органлари
|
|
1-тоифа (алоҳида мақомга эга мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органлари)
|
|
31. |
Солиқ қўмитаси |
32. |
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
33. |
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси |
34. |
Дин ишлари бўйича қўмита |
35. |
Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита |
36. |
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
37. |
Давлат активларини бошқариш агентлиги |
38. |
Миллий антидопинг агентлиги |
39. |
Маданий мерос агентлиги |
40. |
Ёшлар ишлари агентлиги |
41. |
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги |
42. |
Энергия самарадорлиги миллий агентлиги |
43. |
Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги |
44. |
Атом энергияси агентлиги |
45. |
Миграция агентлиги |
46. |
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси |
47. |
Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси |
48. |
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси |
2-тоифа (вазирлик ва идоралар ҳузуридаги республика ижро этувчи ҳокимият органлари)
|
|
49. |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси |
50. |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси |
51. |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси |
52. |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси |
53. |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси |
54. |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси |
55. |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги |
56. |
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги |
57. |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги |
58. |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги |
59. |
Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги |
60. |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги |
61. |
Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги |
62. |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги |
63. |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги |
64. |
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги |
65. |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги |
66. |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги |
67. |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги |
68. |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги |
69. |
Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги |
70. |
Адлия вазирлиги ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги |
71. |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси |
72. |
Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси |
73. |
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси |
74. |
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси |
75. |
Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси |
76. |
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси |
|
|
77. |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
78. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари |
79. |
Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари |
|
|
80. |
Туман (шаҳар) ҳокимликлари |
81. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари |
82. |
Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар)лардаги бўлинмалари |
Изоҳлар:
1. Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига давлат органлари ва ташкилотларининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси билан келишилгандан сўнг мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
2. Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги бўлинмаларининг аниқ рўйхати Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан тасдиқланади.
Президентининг
2025 йил 19 июндаги
ПФ-95-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат
органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг
ДАВЛАТ РЕЕСТРИ
Т/р |
Лавозимлар номланиши |
Тегишли лавозим гуруҳи |
Тегишли лавозим тоифаси |
Тегишли лавозим учун энг юқори малака даражаси |
I. РЕСПУБЛИКА ДАРАЖАСИ (РЕСПУБЛИКА ИЖРО ЭТУВЧИ ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ)
|
||||
1. Вазирликлар
|
||||
1. |
Вазир |
Сиёсий |
Раҳбар кадрлар |
2-даражали маслаҳатчи |
2. |
Вазирнинг биринчи ўринбосари |
Сиёсий |
Раҳбар кадрлар |
3-даражали маслаҳатчи |
3. |
Вазир ўринбосари |
Сиёсий |
Раҳбар кадрлар |
3-даражали маслаҳатчи |
4. |
Вазир маслаҳатчиси |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
1-даражали хизматчи |
5. |
Ижро аппарати раҳбари |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
1-даражали хизматчи |
6. |
Вазир котибияти бошлиғи |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
1-даражали хизматчи |
7. |
Департамент бошлиғи |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
1-даражали хизматчи |
8. |
Департамент бошлиғи ўринбосари |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
1-даражали хизматчи |
9. |
Бошқарма бошлиғи |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
1-даражали хизматчи |
10. |
Вазир ёрдамчиси |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
2-даражали хизматчи |
11. |
Бошқарма бошлиғи ўринбосари |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
2-даражали хизматчи |
12. |
Бўлим бошлиғи |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
2-даражали хизматчи |
13. |
Бўлим бошлиғи ўринбосари |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
3-даражали хизматчи |
14. |
Бош мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
4-даражали хизматчи |
15. |
Етакчи мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
4-даражали хизматчи |
16. |
Мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
5-даражали хизматчи |
2. Бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари
|
||||
1-тоифа
|
||||
17. |
Раҳбар* |
Сиёсий |
Раҳбар кадрлар |
3-даражали маслаҳатчи |
18. |
Раҳбарнинг биринчи ўринбосари |
Бошқарув |
Раҳбар кадрлар |
1-даражали хизматчи |
19. |
Раҳбар ўринбосари |
Бошқарув |
Раҳбар кадрлар |
1-даражали хизматчи |
20. |
Раҳбар маслаҳатчиси |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
1-даражали хизматчи |
21. |
Департамент бошлиғи |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
1-даражали хизматчи |
22. |
Департамент бошлиғи ўринбосари |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
2-даражали хизматчи |
23. |
Бошқарма бошлиғи |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
2-даражали хизматчи |
24. |
Бошқарма бошлиғи ўринбосари |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
3-даражали хизматчи |
25. |
Раҳбар ёрдамчиси |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
3-даражали хизматчи |
26. |
Бўлим бошлиғи |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
3-даражали хизматчи |
27. |
Бўлим бошлиғи ўринбосари |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
3-даражали хизматчи |
28. |
Бош мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
4-даражали хизматчи |
29. |
Етакчи мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
4-даражали хизматчи |
30. |
Мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
5-даражали хизматчи |
2-тоифа
|
||||
31. |
Раҳбар* |
Бошқарув |
Раҳбар кадрлар |
3-даражали маслаҳатчи |
32. |
Раҳбарнинг биринчи ўринбосари |
Бошқарув |
Раҳбар кадрлар |
1-даражали хизматчи |
33. |
Раҳбар ўринбосари |
Бошқарув |
Раҳбар кадрлар |
1-даражали хизматчи |
34. |
Раҳбар маслаҳатчиси |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
1-даражали хизматчи |
35. |
Департамент бошлиғи |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
1-даражали хизматчи |
36. |
Департамент бошлиғи ўринбосари |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
2-даражали хизматчи |
37. |
Бошқарма бошлиғи |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
2-даражали хизматчи |
38. |
Бошқарма бошлиғи ўринбосари |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
3-даражали хизматчи |
39. |
Раҳбар ёрдамчиси |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
3-даражали хизматчи |
40. |
Бўлим бошлиғи |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
3-даражали хизматчи |
41. |
Бўлим бошлиғи ўринбосари |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
3-даражали хизматчи |
42. |
Бош мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
4-даражали хизматчи |
43. |
Етакчи мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
4-даражали хизматчи |
44. |
Мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
5-даражали хизматчи |
II. ҲУДУДИЙ ДАРАЖАДАГИ ОРГАНЛАР
|
||||
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
||||
45. |
Раис/ҳоким |
Сиёсий |
Раҳбар кадрлар |
2-даражали маслаҳатчи |
46. |
Раис/ҳокимнинг биринчи ўринбосари |
Бошқарув |
Раҳбар кадрлар |
3-даражали маслаҳатчи |
47. |
Раис/ҳоким ўринбосари |
Бошқарув |
Раҳбар кадрлар |
3-даражали маслаҳатчи |
48. |
Раис/ҳоким маслаҳатчиси |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
1-даражали хизматчи |
49. |
Аппарат раҳбари |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
1-даражали хизматчи |
50. |
Гуруҳ раҳбари |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
2-даражали хизматчи |
51. |
Котибият мудири |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
2-даражали хизматчи |
52. |
Бошқарма бошлиғи |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
2-даражали хизматчи |
53. |
Раис/ҳоким ёрдамчиси |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
3-даражали хизматчи |
54. |
Бўлим бошлиғи |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
3-даражали хизматчи |
55. |
Бош мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
4-даражали хизматчи |
56. |
Етакчи мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
5-даражали хизматчи |
57. |
Мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
5-даражали хизматчи |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари
|
||||
58. |
Мудир |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
1-даражали хизматчи |
59. |
Бош мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
4-даражали хизматчи |
60. |
Етакчи мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
4-даражали хизматчи |
61. |
Мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
5-даражали хизматчи |
62. |
Референт |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
5-даражали хизматчи |
63. |
Хўжалик ишлари бўйича мудир |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
5-даражали хизматчи |
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳудудий бўлинмалари
|
||||
64. |
Раҳбар* |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
1-даражали хизматчи |
65. |
Раҳбарнинг биринчи ўринбосари |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
2-даражали хизматчи |
66. |
Раҳбар ўринбосари |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
2-даражали хизматчи |
67. |
Бўлим бошлиғи |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
3-даражали хизматчи |
68. |
Бўлим бошлиғи ўринбосари |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
4-даражали хизматчи |
69. |
Шўъба бошлиғи |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
4-даражали хизматчи |
70. |
Бош мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
5-даражали хизматчи |
71. |
Етакчи мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
5-даражали хизматчи |
72. |
Мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
6-даражали хизматчи |
III. ТУМАН (ШАҲАР) ДАРАЖАСИДАГИ ОРГАНЛАР
|
||||
Туман (шаҳар) ҳокимликлари
|
||||
73. |
Ҳоким |
Бошқарув |
Раҳбар кадрлар |
1-даражали хизматчи |
74. |
Ҳокимнинг биринчи ўринбосари |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
2-даражали хизматчи |
75. |
Ҳоким ўринбосари |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
2-даражали хизматчи |
76. |
Ҳоким маслаҳатчиси |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
3-даражали хизматчи |
77. |
Гуруҳ раҳбари |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
3-даражали хизматчи |
78. |
Бўлим бошлиғи |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
3-даражали хизматчи |
79. |
Ҳоким ёрдамчиси |
Ёрдамчи |
Бошқарув кадрлари |
4-даражали хизматчи |
80. |
Бош мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
5-даражали хизматчи |
81. |
Етакчи мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
5-даражали хизматчи |
82. |
Мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
6-даражали хизматчи |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманлар ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари
|
||||
83. |
Мудир |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
2-даражали хизматчи |
84. |
Етакчи мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
5-даражали хизматчи |
85. |
Мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
6-даражали хизматчи |
Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари
|
||||
86. |
Раҳбар* |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
3-даражали хизматчи |
87. |
Раҳбарнинг биринчи ўринбосари |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
4-даражали хизматчи |
88. |
Раҳбар ўринбосари |
Бошқарув |
Бошқарув кадрлари |
4-даражали хизматчи |
89. |
Бўлим бошлиғи |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
5-даражали хизматчи |
90. |
Бўлим бошлиғи ўринбосари |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
5-даражали хизматчи |
91. |
Шўъба мудири |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
5-даражали хизматчи |
92. |
Бош мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
5-даражали хизматчи |
93. |
Етакчи мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
5-даражали хизматчи |
94. |
Маҳалладаги ёшлар етакчиси |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
5-даражали хизматчи |
95. |
Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
6-даражали хизматчи |
96. |
Мутахассис |
Ёрдамчи |
Мутахассислар |
6-даражали хизматчи |
Изоҳлар:
*) Республика даражасидаги давлат органлари ҳамда уларнинг ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатларга мувофиқ раис, директор, бошлиқ ва бошқалар.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига давлат органлари ва ташкилотларининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси билан келишилгандан сўнг мазкур реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Президентининг
2025 йил 19 июндаги
ПФ-95-сон Фармонига
10-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5843-сон Фармонида:
а) 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги, 9-бандининг "г" кичик бандидаги ва 10-бандининг олтинчи хатбошисидаги "давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш" сўзлари "кадрлар сиёсати" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"4. Қуйидагилар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизмати соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар сиёсати соҳасидаги фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш жараёнлари ва истиқболларининг мониторинги ҳамда таҳлилини амалга ошириш, шунингдек, мазкур соҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат фуқаролик хизмати соҳасида кадрларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантиришнинг инновацион усулларини жорий этиш;
Миллий кадрлар захирасини бошқариш, Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрини юритиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталини ташкил этиш ва юритиш;
давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш тизимини жорий этиш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг очиқ рейтингини шакллантиришда иштирок этиш;
давлат фуқаролик хизматига малакали ва юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижда яшаётган ватандошлар орасидан аниқлаш ва жалб этиш, шунингдек, иқтидорли ёшлар ва хотин-қизларни кенг жалб этиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш;
кадрларни давлат фуқаролик хизматига танлов асосида қабул қилишни ташкиллаштириш;
давлат фуқаролик хизмати соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва уларни изчил такомиллаштириб бориш, давлат фуқаролик хизматчилари шахсий маълумотларининг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда улар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш;
давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, шунингдек, уларнинг меҳнат фаолияти ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиниши учун тегишли шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;
давлат хизматчилари ва мутахассисларни хориждаги нуфузли таълим, илмий ва бошқа муассасаларда таълим олишини ташкил этишга кўмаклашиш;
давлат фуқаролик хизмати соҳасида чет давлатларнинг давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш";
в) 8-банднинг "б" кичик бандида:
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"малакали ва юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижда яшовчи ватандошларни ва хорижий давлатларнинг фуқароларини тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб этиш (уларнинг харажатларини, шу жумладан, меҳнатга ҳақ тўлаш, яшаш, транспорт харажатлари ва бошқаларни молиялаштириш)";
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:
"Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги таркибида (қошида) ташкил этиладиган юридик шахсларнинг моддий техник базасини шакллантириш (қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш, тегишли ускуна ва жиҳозлар харид қилиш ва бошқалар) ҳамда фаолиятини молиялаштириш;
белгиланган тартибда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун тўловларни компенсация қилишга";
тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишинча ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори, шунингдек, у ваколат берган директор ўринбосарларидан бири Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади";
г) 10-бандда:
иккинчи хатбошидаги "ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ҳар йили қисқа муддатли (30-60 соатли) малака ошириш курсларидан" сўзлари "белгиланган муддатларда малака ошириш курсларидан" сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги "илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари, шунингдек, белгиланган тартибда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан лицензияланган нодавлат таълим муассасалари" сўзлари "илмий ташкилотлар, давлат, нодавлат таълим муассасалари ва ташкилотлари" сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш ва тайёрлаш бўйича республика танловларини ўтказиш Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилади".
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги "Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6260-сон Фармонида:
биринчи ва учинчи хатбошидаги "500" рақами "300" рақами билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ҳар йили 1 сентябрга қадар кейинги ўқув йили учун ойлик устамалар татбиқ этиладиган таълим йўналишлари, тор мутахассисликлар рўйхати давлат органлари, ташкилот ва муассасаларининг таклифлари асосида шакллантирилади";
б) 1-иловада:
жадвалнинг 3-қатори чиқариб ташлансин;
изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Изоҳ: лавозим маошларига қўшиб бориладиган устамалар:
ёш мутахассис диплом олган йилда халқаро эътироф этилган (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education) рейтинг берувчи ташкилотларнинг юқори 300 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларини 2021 йил ва келгуси йилларда тамомлаган ёш мутахассисга нисбатан татбиқ этилади. Бунда:
хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари халқаро эътироф этилган рейтинг берувчи ташкилотларнинг юқори 300 талик рўйхатига алоҳида киритилган тақдирда инобатга олинади;
ойлик устамалар тегишли давлат органлари, ташкилот ва муассасаларида эгаллаган мутахассислиги бўйича тўлиқ бандлик режимида ишлаётган ёш мутахассисларга нисбатан татбиқ этилади;
ушбу қўшимча устамалар Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари билан қўшма ўқув дастурлари асосида, шунингдек, онлайн (масофавий) ва сиртқи таълим шаклида ўқиган ёш мутахассисларга нисбатан татбиқ этилмайди;
ёш мутахассис ушбу жадвалда келтирилган қўшимча миқдорларнинг биттасидан умумий 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ўттиз ёшдан ошмагунга қадар фойдаланиши мумкин".
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомда:
а) 3-бандда:
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган ёки адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда берилган мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг бошқарув ходимларига";
бешинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча олтинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 4-1-банднинг "а" кичик бандида "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқарув ходимларига, шунингдек," сўзларидан кейин "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасаларидан ишга ўтган ёки адлия органлари ходимлари учун белгиланган тартибда берилган мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг бошқарув ходимларига" сўзлари билан тўлдирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4472-сон қарорида:
а) 7-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг сўзсиз бажарилишини, шу жумладан давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини зарур ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари ходимларини жалб қилган ҳолда ўрганиш";
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун, зарур ҳолларда, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар, чет эл компанияларининг раҳбарлари ва мутахассисларини жалб қилиш, ишчи гуруҳлар тузиш";
тўққизинчи хатбоши ўзбек тили матнидаги "қонун ҳужжатларига" сўзлари "қонунчиликка" сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўнинчи - ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
"ўз ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ифодалаш;
ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, етакчи лойиҳа институтлари, илмий муассасалари ва бошқа ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар, чет эл компаниялари ҳамда мутахассислари билан иш ёзишмаларини олиб бориш, тадбирларни ташкил этиш ва ҳадли келишувларни тузиш орқали ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш ва сақлаш;
давлат фуқаролик хизмати соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузишда иштирок этиш;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
ўз фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича зарур ташкилий-ҳуқуқий шаклда юридик шахс мақомига эга бўлган ёки юридик шахс мақомига эга бўлмаган лойиҳа офисларини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва молиявий таъминлаш (бюджет, бюджетдан ташқари маблағлар, давлат иштирокидаги корхоналарнинг маблағлари, хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ҳамда ноҳукумат ташкилотлари, чет эл компаниялари, ташкилотлари ва жамғармаларининг грантлари, техник кўмаги ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар)";
б) 2-иловадаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси - Директор" блоки "Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси - Директор" блоки билан алмаштирилсин;
в) 4-иловада:
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"11. Қуйидагилар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:
давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизмати соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар сиёсати соҳасидаги фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш жараёнлари ва истиқболларининг мониторинги ҳамда таҳлилини амалга ошириш, шунингдек, мазкур соҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат фуқаролик хизмати соҳасида кадрларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантиришнинг инновацион усулларини жорий этиш;
Миллий кадрлар захирасини бошқариш, Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрини юритиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталини ташкил этиш ва юритиш;
давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш тизимини жорий этиш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг очиқ рейтингини шакллантиришда иштирок этиш;
давлат фуқаролик хизматига малакали ва юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижда яшаётган ватандошлар орасидан аниқлаш ва жалб этиш, шунингдек, иқтидорли ёшлар ва хотин-қизларни кенг жалб этиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш;
кадрларни давлат фуқаролик хизматига танлов асосида қабул қилишни ташкиллаштириш;
давлат фуқаролик хизмати соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва уларни изчил такомиллаштириб бориш, давлат фуқаролик хизматчилари шахсий маълумотларининг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда улар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш;
давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, шунингдек, уларнинг меҳнат фаолияти ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиниши учун тегишли шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш;
давлат хизматчилари ва мутахассисларни хориждаги нуфузли таълим, илмий ва бошқа муассасаларда таълим олишини ташкил этишга кўмаклашиш;
давлат фуқаролик хизмати соҳасида чет давлатларнинг давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш";
"а" кичик банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"а) давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизмати соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
замон талаблари ва халқаро стандартларга мувофиқ давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш ва давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги сиёсатнинг асосий йўналишларини шакллантириш бўйича таклифлар тайёрлайди";
"б" кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"б) давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар сиёсати соҳасидаги фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш соҳасида:"
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"в) давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш жараёнлари ва истиқболларининг мониторинги ҳамда таҳлилини амалга ошириш, шунингдек мазкур соҳани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:";
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш жараёнлари ва истиқболларини таҳлил қилади ва унинг натижалари бўйича соҳани такомиллаштиришга қаратилган таклифларни тайёрлайди";
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"г) давлат фуқаролик хизмати соҳасида кадрларни бошқариш ва инсон ресурсларини ривожлантиришнинг инновацион усулларини жорий этиш соҳасида:";
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш услубияти белгилайди";
"е" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"е) давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини энг муҳим кўрсаткичлар асосида баҳолаш тизимини жорий этиш ва уларнинг натижаларини таҳлил қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг очиқ рейтингини шакллантиришда иштирок этиш соҳасида:
давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мақсадида фойдаланиладиган энг муҳим кўрсаткичлар ишлаб чиқилишини таъминлайди;
энг муҳим кўрсаткичларни ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг натижаларини таҳлил қилиш бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига раҳбарлик қилади ва услубий ёрдам кўрсатади;
давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигининг натижаларини таҳлил қилади ҳамда уларнинг холислиги ва ҳаққонийлигини танланма тартибда назорат қилади;
давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятидан қониқиш даражасини баҳолашнинг замонавий услубларидан фойдаланади, шу жумладан жамоатчилик фикрини ўрганади, статистика ва ижтимоий тадқиқотларни таҳлил қилади;
давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг очиқ рейтингини шакллантиради;";
"ж" кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ж) малакали ва юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижда яшаётган ватандошлар орасидан аниқлаш ва жалб этиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматига иқтидорли ёшлар ва хотин-қизларни кенг жалб этиш бўйича тизимли ишларни олиб бориш соҳасида";
"з" кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"з) кадрларни давлат фуқаролик хизматига танлов асосида қабул қилишни ташкиллаштириш соҳасида:";
"и" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"и) давлат фуқаролик хизмати соҳасида чет давлатларнинг давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш соҳасида:
давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш соҳасида чет давлатларнинг давлат органлари ва халқаро ташкилотлар билан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва қонунчиликда белгиланган бошқа турдаги ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, тузиш бўйича таклифларни келишади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тайёрлаш ва ижро этишда иштирок этади;
ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича чет давлатларнинг давлат органлари ва халқаро ташкилотлари, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлар билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилади;
давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш учун хорижий ташкилотлар томонидан ажратилган маблағларни белгиланган тартибда жалб қилиш ва улардан фойдаланишни ташкил этади;
давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш соҳасидаги халқаро тажрибаларни ўрганади ва Ўзбекистон Республикасида ушбу соҳани ривожлантиришга доир таклифларни киритади;
хорижий ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни ўрнатади ва ривожлантиради";
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг сўзсиз бажарилишини, шу жумладан давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини зарур ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари ходимларини жалб қилган ҳолда ўрганиш";
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун, зарур ҳолларда, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар, чет эл компанияларининг раҳбарлари ва мутахассисларини жалб қилиш, ишчи гуруҳлар тузиш, шу жумладан шартнома асосида жалб этиш";
тўққизинчи хатбошидаги ўзбек тили матнидаги "қонун ҳужжатларига" сўзлари "қонунчиликка" сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўнинчи - ўн олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
"ўз ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ифодалаш;
ўзига юклатилган вазифаларни бажаришда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, етакчи лойиҳа институтлари, илмий муассасалари ва бошқа ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар, чет эл компаниялари ҳамда мутахассислари билан иш ёзишмаларини олиб бориш, тадбирларни ташкил этиш ва ҳадли келишувларни тузиш орқали ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш ва сақлаш;
давлат фуқаролик хизмати соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузишда иштирок этиш;
ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
ўз фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича зарур ташкилий-ҳуқуқий шаклда юридик шахс мақомига эга бўлган ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган лойиҳа офисларини ташкил этиш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва молиявий таъминлаш (бюджет, бюджетдан ташқари маблағлар, давлат иштирокидаги корхоналарнинг маблағлари, хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ҳукумат ҳамда ноҳукумат ташкилотлари, чет эл компаниялари, ташкилотлари ва жамғармаларининг грантлари, техник кўмаги ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар);
ўз ваколатлари доирасида маслаҳат-кенгаш органлари ва эксперт комиссияларини ташкил этиш;
давлат фуқаролик хизмати соҳасини ислоҳ қилишнинг муҳим тизимли муаммоларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида давлат органлари, халқаро ташкилотлар, хорижий компаниялар, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа манфаатдор томонларнинг самарали ҳамкорлиги учун эксперт майдончаларини ташкил этиш";
ўнинчи - ўн еттинчи хатбошилар тегишинча ўн еттинчи - йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
16-банднинг иккинчи - тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг сўзсиз ижро этилишини, шу жумладан давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилишини ўрганиш;
давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларига давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг бузилишига йўл қўймаслик тўғрисида ёзма огоҳлантиришлар эълон қилиш;
давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмалари раҳбарларига давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилишини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш";
22-банддаги "давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш" сўзлари "кадрлар сиёсати" сўзлари билан алмаштирилсин;
27-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
"Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ходимларига илгари ишлаган жойида берилган ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба ва малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) сақланиб қолади ҳамда уларнинг Давлат хизматини ривожлантириш агентлигида ишлаган вақти ҳарбий ва махсус унвонларни (мартаба ва малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) олиш учун зарур бўлган иш стажига киритилади.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига лавозимга тайинланган (юборилган) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўз мажбуриятларини бажариш даврида пул таъминоти сақланмаган ҳолда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар кадрларининг амалдаги захирасига тўғридан-тўғри киритилади".
Изоҳ: мазкур илованинг 2-банди 2025 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради ва унда назарда тутилган қоидалар ушбу санадан кейин тақдим этилган ҳужжатларга нисбатан татбиқ этилади.
Президентининг
2025 йил 19 июндаги
ПФ-95-сон Фармонига
11-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини
йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида"ги ПФ-5519-сон Фармони)"ги ПФ-5650-сон Фармонига 1-илованинг 85-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги "Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-5723-сон Фармони)"ги ПФ-5894-сон Фармонига илованинг 67-банди.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-107-сон Фармонига 1-илованинг 36-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 майдаги "Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3755-сон қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 майдаги ПҚ-3755-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги ПҚ-4200-сон қарори.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 23 июнь