ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Август, 2025 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.08.2025 й. 502-сон "Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказига қўшимча вазифалар юкланганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 12 апрелдаги 305-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.08.2025 й.

N 502




ТРАНСПОРТ ВА ЛОГИСТИКАНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ

МАРКАЗИГА ҚЎШИМЧА ВАЗИФАЛАР ЮКЛАНГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ ТРАНСПОРТ ВА ЛОГИСТИКАНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ

МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2019 ЙИЛ 12 АПРЕЛДАГИ

305-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2025 йил 27 январдаги ПҚ-28-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 12 апрелдаги 305-сон қарорига иловага мувофиқ Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг вазифа ҳамда функцияларини мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин.


2. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг моддий-техник базасини янгилаш учун 2025 йил давомида Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харидларни амалга оширишга розилик берилсин.


3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2025 йил 7 августдаги

502-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани

ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази фаолиятини

ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 12 апрелдаги

305-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

транспорт ва логистика тизими муаммоларини ўрганиш, уларни бартараф этиш ҳамда илғор хорижий тажриба асосида соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

халқаро транспорт йўлакларида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва ечимлари бўйича таклифлар тайёрлаш, истиқболли транспорт йўлакларини шакллантириш;

логистика тизимини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларининг транспорт-логистика хизматларидан фойдаланишдаги сарф-харажатларини камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

транспорт-логистика ва транспорт-экспедиторлик хизматлари бозорини ривожлантириш, транспорт-логистика марказлари кенг тармоқларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

логистика самарадорлиги индексида республиканинг ўрнини яхшилашга тўсқинлик қилаётган мавжуд муаммоларнинг тизимли таҳлилини олиб бориш, уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

транспорт соҳасини инновацион ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот грант лойиҳаларни шакллантириш ва амалга ошириш;

атроф муҳитга зарарли таъсирни камайтириш, ресурсларни тежаш ва транспортда экологияни яхшилаш бўйича муаммоларни ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш;

тизимли равишда илмий-тадқиқот муассасалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш бўйича бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш".


2. 10-банддаги "Шайхонтоҳур тумани, Зулфияхоним кўчаси, 3-уй" сўзлари "Юнусобод тумани, Амир Темур 1-тор кўчаси, 6-уй" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 2-иловада:


а) 9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

транспорт ва логистика тизими муаммоларини ўрганиш, уларни бартараф этиш ҳамда илғор хорижий тажриба асосида соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

халқаро транспорт йўлакларида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва ечимлари бўйича таклифлар тайёрлаш, истиқболли транспорт йўлакларини шакллантириш;

логистика тизимини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларининг транспорт-логистика хизматларидан фойдаланишдаги сарф-харажатларини камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

транспорт-логистика ва транспорт-экспедиторлик хизматлари бозорини ривожлантириш, транспорт-логистика марказлари кенг тармоқларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

логистика самарадорлиги индексида республиканинг ўрнини яхшилашга тўсқинлик қилаётган мавжуд муаммоларнинг тизимли таҳлилини олиб бориш, уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

транспорт соҳасини инновацион ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот грант лойиҳаларини шакллантириш ва амалга ошириш;

атроф-муҳитга зарарли таъсирни камайтириш, ресурсларни тежаш ва транспортда экологияни яхшилаш бўйича муаммоларни ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш;

тизимли равишда илмий-тадқиқот муассасалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш бўйича бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш.

10. Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) транспорт ва логистика тизими муаммоларини ўрганиш, уларни бартараф этиш ҳамда илғор хорижий тажриба асосида соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:

транспорт ва логистика тизимини такомиллаштириш муаммоларини ўрганади ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

республиканинг транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш имкониятларини тадқиқ этади;

миллий транспорт тизимининг жаҳон транспорт тизимига интеграциясини чуқурлаштириш ва логистика тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

транспорт ва логистика тизимини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлайди, ташиш жараёнларини мақбуллаштиришни таъминлайдиган логистика марказлари ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

транспорт-логистика соҳасидаги илғор хорижий тажрибаларни доимий мониторинг қилади ва улар асосида соҳани ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

б) халқаро транспорт йўлакларида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва ечимлари бўйича таклифлар тайёрлаш, истиқболли транспорт йўлакларини шакллантириш соҳасида:

турли транспорт турларидан фойдаланган ҳолда халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш имкониятларини ўрганади ва уларни мақбуллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

Марказий Осиёда қўшимча юк оқимларини жалб қилишни таъминлайдиган янги транспорт йўлакларини шакллантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё, Европа, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари билан юк ва йўловчи ташиш транспорти оқимларини мақбуллаштириш бўйича изланишлар олиб боради;

миллий транспорт коммуникациялари орқали халқаро ва минтақавий транзитни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этади;

транспорт ва логистикани ривожлантириш соҳасида ҳамкорликдаги халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил қилишда, халқаро алоқаларни ўрнатишда қатнашади;

в) логистика тизимини такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларининг транспорт-логистика хизматларидан фойдаланишдаги сарф-харажатларини камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:

логистик хизматлар бозорини таҳлил қилиб боради ва логистика тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

тадбиркорлик субъектларининг транспорт ва логистика хизматлари учун харажатларини минималлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

соҳадаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

г) атроф-муҳитга зарарли таъсирни камайтириш, ресурсларни тежаш ва транспортда экологияни яхшилаш бўйича муаммоларни ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш соҳасида:

атроф-муҳитга ва инсон саломатлигига транспортнинг зарарли таъсирини камайтириш имкониятларини тадқиқ қилади ҳамда уларни жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;

транспортда ресурсларни тежаш ва экология муаммоларини ўрганади, транспорт ресурсларидан самарали фойдаланиш, атроф-муҳитга техноген юкламани минималлаштириш масалаларига комплекс ёндашган ҳолда таклифлар ишлаб чиқади;

иқлим ўзгариши соҳасидаги илмий-тадқиқотларни транспорт секторига интеграция қилишга кўмаклашади;

"яшил" транспортни ривожланиш тенденцияларини таҳлил қилади ва таклифлар ишлаб чиқади;

д) транспорт-логистика ва транспорт-экспедиторлик хизматлари бозорини ривожлантириш, транспорт-логистика марказлари кенг тармоқларини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:

транспорт-экспедиторлик корхоналари фаолиятини бахолаш мезонларини ишлаб чиқади ва доимий рейтингини юритади;

транспорт-экспедиторлик хизматларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

транспорт-логистика марказлари фаолиятини мониторинг қилади, баҳолайди ва реестрини юритади;

транспорт-логистика марказлари кенг тармоғини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

е) логистика самарадорлиги индексида республиканинг ўрнини яхшилашга тўсқинлик қилаётган мавжуд муаммоларнинг тизимли таҳлилини олиб бориш, уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:

логистика самарадорлиги индексида республиканинг ўрнини яхшилашга қаратилган амалий чора-тадбирлар дастурига киритиш учун таклифлар ишлаб чиқади;

логистика самарадорлиги индекси бўйича мақсадли кўрсаткичларга эришишга қаратилган амалий чора-тадбирларнинг ижроси юзасидан ахборот, шунингдек, тегишли маълумотлар, статистика ахборотлари ва бошқа материалларни тайёрлайди;

халқаро ташкилотлар, рейтинг агентликлари, мустақил нашрлар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, халқаро эксперт ва консультантлар билан самарали халқаро ҳамкорликни йўлга қўяди;

ж) транспорт соҳасини инновацион ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот грант лойиҳаларини шакллантириш ва амалга ошириш соҳасида:

транспорт соҳасидаги инновацион лойиҳалар рўйхатини шакллантиради ва мувофиқлаштиради;

транспорт соҳасини ривожланган давлатлар тажрибаси асосида инновацион ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

соҳада фаолият юритувчи кадрлар учун инновацион ва технологик фаолиятни бошқариш йўналишида мунтазам илмий-амалий семинарлар ташкил қилади;

з) тизимли равишда илмий-тадқиқот муассасалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш бўйича бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш соҳасида:

транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш натижаларини муҳокама қилиш мақсадида олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасалари, хўжалик бошқаруви органлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар ва хусусий сектор билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

транспорт ва логистикани ривожлантириш соҳасида халқаро ва минтақавий ташкилотлар ва тузилмалар, хорижий мамлакатларнинг миллий институтлари билан ҳамкорлик қилади";


б) 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Марказ ходимларига вазирлик марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий хизмат, транспорт таъминоти ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилади, шунингдек, уларга кўп йиллик хизматлари учун давлат бюджети маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда қўшимча устама тўловлари тўланади:

2 йилдан 5 йилгача - 0,1;

5 йилдан 10 йилгача - 0,2;

10 йилдан 15 йилгача - 0,3;

15 йилдан ортиқ - 0,4".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 11 август


















































Время: 0.1202
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск